язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Қонунлар ва Олий Мажлис палаталари қарорлари/ 2013 й./ Ўзбекистон Республикасининг 07.10.2013 й. ЎРҚ-355-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 31.07.2013 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 22.08.2013 й. маъқулланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

07.10.2013 й.

N ЎРҚ-355

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИШ

ВА  ҚЎШИМЧАЛАР  КИРИТИШ,  ШУНИНГДЕК

АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ

ЙЎҚОТГАН ДЕБ ТОПИШ ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2013 йил 31 июлда қабул қилинган

Сенат томонидан 2013 йил 22 августда маъқулланган


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 18 ноябрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида"ги 422-ХII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 11 июлда қабул қилинган ЎРҚ-162-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, N 7, 353-модда; 2010 йил, N 9, 334-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 11-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"11-модда. Ногиронларнинг ижтимоий инфратузилма объектларига

тўсқинликсиз киришини, транспортдан, транспорт коммуникацияларидан,

алоқа ва ахборот воситаларидан тўсқинликсиз фойдаланишини таъминлашга

доир вазифаларни бажармаганлик учун жавобгарлик


Ногиронларнинг ижтимоий инфратузилма объектларига (турар жойларга, жамоат ва ишлаб чиқариш биноларига, иморатлар ва иншоотларга, соғлиқни сақлаш ва спорт объектларига, маданий-томошагоҳ муассасаларга ва бошқа муассасаларга) тўсқинликсиз кириши учун, шунингдек темир йўл, ҳаво, сув, шаҳарлараро автомобиль транспортидан, шаҳар ва шаҳар атрофига қатнайдиган йўловчилар транспортининг барча турларидан, транспорт коммуникацияларидан, умумий фойдаланишдаги алоқа ва ахборот воситаларидан тўсқинликсиз фойдаланиши учун шароитлар яратиш бўйича ушбу Қонунда назарда тутилган талабларни бажармаганлик учун ташкилотларнинг мансабдор шахслари маъмурий жавобгарликка тортилади.

Маъмурий жазо чораси қўлланилганлиги ташкилотларни ушбу Қонуннинг ногиронлар ижтимоий инфратузилма объектларига тўсқинликсиз кириши, транспортдан, транспорт коммуникацияларидан, умумий фойдаланишдаги алоқа ва ахборот воситаларидан тўсқинликсиз фойдаланиши учун шароитлар яратишга доир талабларини бажариш мажбуриятидан озод этмайди";


2) 25-модданинг иккинчи - еттинчи қисмлари қуйидаги мазмундаги иккинчи - бешинчи қисмлар билан алмаштирилсин:

"Ногиронларни ишга жойлаштириш учун иш жойларининг энг кам сонини яратишга доир маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорларини бажармаганлик учун ташкилотларнинг мансабдор шахслари маъмурий жавобгарликка тортилади.

Маъмурий жазо чораси қўлланилганлиги ташкилотларни ушбу Қонуннинг ногиронларни иш билан таъминлашга доир талабларини бажариш мажбуриятидан озод этмайди.

Ногиронлар меҳнатидан фойдаланиш учун ногиронларнинг эҳтиёжларини ва маҳаллий хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда ихтисослаштирилган корхоналар, цехлар ва участкалар ташкил этилади. Кўзи ожиз ногиронлар шароитлари ўз имкониятларига мос келадиган ишлаб чиқаришда иштирок этишда имтиёзли ҳуқуққа эга.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ташкилотлар уйда ишловчи ногиронларга, шунингдек тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи ногиронларга мазкур фаолият учун яшашга мўлжалланмаган жойлар берилишида, хом ашё олиши ва маҳсулот сотишида зарур ёрдам кўрсатади".


2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 13 январда қабул қилинган ҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида"ги 510-XII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 1 майда қабул қилинган 616-I-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, N 5-6, 97-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда; 2001 йил, N 5, 89-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 6, 260-модда; 2009 йил, N 12, 470-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 2-модданинг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қуйидагилар иш билан таъминланган деб ҳисобланади:

ёлланиб ишлаётган, шу жумладан, ишни ҳақ эвазига тўлиқсиз иш вақтида ёки уйда бажараётган, шунингдек ҳақ тўланадиган бошқа ишга, шу жумладан, вақтинчалик ишга эга бўлган;

бетоблиги, таътилда, касбга тайёрлашда, қайта тайёрлашда, малака оширишда эканлиги, ишлаб чиқариш тўхтатиб қўйилганлиги муносабати билан, шунингдек вақтинча иш жойида бўлмаганда ходимнинг иш жойи қонун ҳужжатларига мувофиқ сақланиб турадиган бошқа ҳолларда вақтинча иш жойида бўлмаган;

ҳақ тўланадиган лавозимга сайланган ёки тайинланган;

ўзини иш билан мустақил таъминлаётган, шу жумладан, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган, ҳунармандлар, оилавий корхоналар иштирокчилари, деҳқон хўжаликлари, ишлаб чиқариш кооперативлари аъзолари, фермерлар ва қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқалар;

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати қўшинларида ва уларнинг органларида хизматни ўтаётган, шунингдек муқобил хизматни ўтаётган;

ўз фаолиятини қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошираётган нодавлат нотижорат ташкилотларда, шу жумладан, диний ташкилотларда ишлаётган фуқаролар";


2) 3-модданинг:

биринчи қисми қуйидаги мазмундаги биринчи ва иккинчи қисмлар билан алмаштирилсин:

"Ишсизлар - ўн олти ёшдан то пенсия билан таъминланиш ҳуқуқини олишгача бўлган ёшдаги, ҳақ тўланадиган ишга ёки даромад келтирадиган машғулотга эга бўлмаган, иш қидираётган ва иш таклиф этилса, унга киришишга тайёр бўлган ёхуд касбга тайёрлашдан, қайта тайёрлашдан ўтишга ёки малакасини оширишга тайёр бўлган меҳнатга лаёқатли шахслар (бундан таълим муассасаларида таълим олаётганлар мустасно).

Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган, ишга жойлашишда кўмак олиш учун маҳаллий меҳнат органларига мурожаат қилган ва улар томонидан иш қидирувчи сифатида рўйхатга олинган шахслар ишсиз деб эътироф этилади";

иккинчи - бешинчи қисмлари тегишинча учинчи - олтинчи қисмлар деб ҳисоблансин;


3) 4-модда:

учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ушбу Қонун 27-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган ишсизлик нафақасини олиш даври тугаганидан сўнг касби (мутахассислиги) бўйича иш топиб бериш мумкин бўлмаган тақдирда, ишсизнинг қобилиятини, унинг соғлиғи ҳолатини, олдинги иш тажрибасини ва унинг учун қулай бўлган ўқитиш воситаларини инобатга олган ҳолда касбини (мутахассислигини) ўзгартиришни талаб қиладиган иш мақбул келадиган иш деб ҳисобланиши мумкин";

тўртинчи қисмининг тўртинчи ва бешинчи хатбошилари қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан алмаштирилсин:

"таклиф этилган ишни рад этиш ишсизнинг соғлиғи ҳолатига, унинг ёшига ва бошқа узрли сабабларга кўра мавжуд монеликларга асосланган бўлса";


4) 7-модда:

биринчи қисмининг:

учинчи ва тўртинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшларга, шунингдек олий ўқув юртларининг давлат грантлари асосида таълим олган битирувчиларига;

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганларга";

олтинчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги олтинчи ва еттинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:

"жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суд қарорига кўра тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларига тортилган шахсларга;

одам савдосидан жабрланганларга қўшимча кафолатларни таъминлайди";

иккинчи қисмидаги "мазкур тоифадаги фуқароларни" деган сўзлар "ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган тоифадаги фуқароларни" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Иш берувчи иш жойларининг белгиланган энг кам миқдори ҳисобидан иш жойларига ишга жойлаштириш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маҳаллий меҳнат органлари ва бошқа органлар томонидан юбориладиган, ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган шахсларни ишга қабул қилиши шарт. Мазкур шахсларни ишга қабул қилишни асоссиз рад этган иш берувчи ва унинг ваколатли шахслари белгиланган тартибда жавобгар бўлади";


5) 10-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Унумли ва ижодий меҳнат қилишга бўлган ўз қобилиятларини тасарруф этиш ва қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган ҳар қандай фаолият билан шуғулланиш ҳар кимнинг мутлақ ҳуқуқидир.

Ҳар ким иш берувчига тўғридан-тўғри мурожаат қилиш йўли билан ёки меҳнат органларининг бепул воситачилиги орқали иш жойини эркин танлаш ҳуқуқига эгадир";


6) 13-модданинг иккинчи қисми қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи қисмлар билан алмаштирилсин:

"Ўзбекистон Республикаси фуқароларини мамлакат ҳудудидан ташқарида ишга жойлаштириш Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги, фуқароларни чет элда ишга жойлаштириш бўйича хўжалик ҳисобидаги минтақавий бюролар томонидан амалга оширилади.

Чет эл фуқароларининг Ўзбекистон Республикасидаги меҳнат фаолияти қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади";


7) 16-модданинг учинчи қисми:

еттинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"иш қидириб мурожаат қилаётган фуқароларнинг, шунингдек бўш иш жойларининг (вакант лавозимларнинг) ҳисобини юритади";

қуйидаги мазмундаги тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурларининг бажарилиши мониторингини ушбу дастурларга киритилган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан тақдим этилган ахборот, шунингдек давлат статистика органларининг маълумотлари асосида амалга оширади";

тўққизинчи - ўн еттинчи хатбошилари тегишинча ўнинчи - ўн саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

ўн бешинчи хатбошисидаги "ишсиз фуқароларни" деган сўзлар "ишсизларни" деган сўз билан алмаштирилсин;


8) 17-модданинг биринчи қисми:

учинчи хатбошисидаги "норматив ҳужжатлар" деган сўзлар "норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш ҳудудий дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш";

қуйидаги мазмундаги бешинчи ва олтинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"касаначилик, ҳунармандчилик, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш;

ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ва олий ўқув юртларининг битирувчиларини иш билан таъминлаш";

бешинчи ва олтинчи хатбошилари тегишинча еттинчи ва саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


9) 18-модданинг:

биринчи қисми:

қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурларини амалга оширишда иштирок этиш";

бешинчи ва олтинчи хатбошилари тегишинча олтинчи ва еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларни ишга жойлаштириш учун иш жойларининг энг кам миқдорини яратишга доир қарорларини бажармаганлик учун, шунингдек аввал талабнома берилган, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва олий таълим олган ёки касбга тайёрлашга, қайта тайёрлашга ва малакасини оширишга юборилган шахсларни ишга қабул қилиш рад этилган тақдирда, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг мансабдор шахслари маъмурий жавобгарликка тортилади";

бешинчи қисмидаги "маҳаллий меҳнат органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


10) 22-модда иккинчи қисмининг ўзбекча матнидаги "кейинчалик икки ойгача муддатга узайтириш ҳуқуқи билан" деган сўзлар "кейинчалик узайтириш ҳуқуқи билан икки ой муддатгача бўлган" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


11) 27-модданинг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ишсиз ишсизлик нафақасини олиш даврида иш қидириши ва ҳар икки ҳафтада камида бир марта маҳаллий меҳнат органига ишга ёки касбга тайёрлашга, қайта тайёрлашга, малакасини оширишга йўлланма олиш учун мурожаат қилиши шарт".


3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 2 июлда қабул қилинган "Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида"ги 625-XII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августда қабул қилинган 260-II-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, N 9-10, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 9, 311-модда; 2006 йил, N 10, 536-модда; 2009 йил, N 9, 337-модда) 6-моддасининг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Биржалар фаолиятини тартибга солувчи ваколатли органларнинг қоидабузарликларни бартараф этиш тўғрисидаги кўрсатмаларини бажармаганлик учун, бундан ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно, биржаларнинг мансабдор шахслари маъмурий жавобгарликка тортилади".


4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 3 сентябрда қабул қилинган "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги 938-ХII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 9, 338-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 12, 269-модда; 1997 йил, N 4-5, 126-модда; 1998 йил, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 5, 112-модда; 2001 йил, N 5, 89-модда; 2002 йил, N 4-5, 74-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 5, 152-модда; 2007 йил, N 12, 590, 608-моддалар; 2008 йил, N 12, 640-модда; 2010 йил, N 5, 178-модда, N 9, 334-модда, N 12, 472-модда; 2012 йил, N 1, 4-модда) 37-моддаси биринчи қисмининг "е" бандидаги "аспирантурада, докторантурада" деган сўзлар "аспирантурада, стажёр-тадқиқотчи-изланувчилар институтида, докторантурада, катта илмий ходим-изланувчилар институтида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 28 декабрда қабул қилинган "Стандартлаштириш тўғрисида"ги 1002-ХII-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, N 2, 46-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, N 5-6, 153-модда; 2003 йил, N 5, 67-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 10, 536-модда; 2009 йил, N 4, 129-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда) 9-моддасига қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

учинчи қисмнинг иккинчи - бешинчи хатбошилари қуйидаги мазмундаги иккинчи, учинчи ва тўртинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:

"стандартларни бузганликда айбдор бўлган хўжалик фаолияти субъектларининг мансабдор шахсларига ва якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан маъмурий жазо чорасини қўллашда;

текширилган маҳсулот стандартларнинг мажбурий талабларига номувофиқ бўлган ҳолларда уни ишлаб чиқаришни тақиқлаш ёки реализация қилишни (етказиб беришни, сотишни), ундан фойдаланишни (уни ишлатишни) тўхтатиб қўйиш тўғрисида кўрсатмалар беришда;

стандартларнинг мажбурий талабларига номувофиқ бўлган ва давлат рўйхатидан ўтказилмаган импорт маҳсулотни реализация қилишни тақиқлашда мутлақ ҳуқуққа эгадир";

тўртинчи қисм қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Давлат инспекторларининг текширилган маҳсулот стандартларнинг мажбурий талабларига номувофиқ бўлган ҳолларда уни ишлаб чиқаришни тақиқлаш ёки реализация қилишни (етказиб беришни, сотишни), ундан фойдаланишни (уни ишлатишни) тўхтатиб қўйиш тўғрисидаги кўрсатмаларини бажармаганлик учун хўжалик фаолияти субъектларининг мансабдор шахслари ва якка тартибдаги тадбиркорлар маъмурий жавобгарликка тортилади";

бешинчи ва олтинчи қисмлар чиқариб ташлансин;

еттинчи қисм бешинчи қисм деб ҳисоблансин.


6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 28 декабрда қабул қилинган "Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида"ги 1006-XII-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, N 2, 50-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, N 7-8, 217-модда; 2003 йил, N 5, 67-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 4, 157-модда, N 10, 536-модда) 23-моддасига қуйидаги ўзгартиш ва қўшимча киритилсин:

иккинчи қисм қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мажбурий сертификатлаштирилиши лозим бўлган сертификатлаштирилмаган маҳсулотни реализация қилганлик учун тайёрловчининг (тадбиркорнинг) мансабдор шахслари, шунингдек якка тартибдаги тадбиркор - тайёрловчилар маъмурий жавобгарликка тортилади";

қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Маъмурий жазо чораси қўлланилганлиги тайёрловчиларни (тадбиркорларни) мажбурий сертификатлаштиришни ўтказишдан озод қилмайди".


7-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2012-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 1, 3-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, N 9, 144-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 165-модда; 2002 йил, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 9, 314-модда, N 12, 417, 418-моддалар; 2006 йил, N 6, 261-модда, N 12, 656-модда; 2007 йил, N 4, 158, 166-моддалар, N 6, 248-модда, N 9, 416, 422-моддалар, N 12, 607-модда; 2008 йил, N 4, 187, 188, 189-моддалар, N 7, 352-модда, N 9, 485, 487, 488-моддалар, N 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, N 1, 1-модда, N 4, 128-модда, N 9, 329, 334, 335, 337-моддалар, N 12, 470-модда; 2010 йил, N 5, 176, 179-моддалар, N 9, 341-модда, N 12, 471, 477-моддалар; 2011 йил, N 1, 1-модда; 2012 йил, N 4, 108-модда, N 9/1, 242-модда, N 12, 336-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда) қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимча киритилсин:


1) 169-модда учинчи қисмининг "в" банди қуйидаги мазмундаги "в" ва "г" бандлар билан алмаштирилсин:

"в) кўп миқдорда;

г) нефть қувурларида, газ қувурларида, нефть ва газ маҳсулотлари қувурларида содир этилган бўлса";


2) 185-2-модда биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларининг диспозицияларидаги "Электр, иссиқлик, газ ёки водопровод тармоқларига" деган сўзлар "Умумий фойдаланишдаги электр, иссиқлик, газ ёки водопровод тармоқларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


3) қуйидаги мазмундаги 255-2-модда билан тўлдирилсин:


"255-2-модда. Нефть қувурларини, газ қувурларини, нефть

ва газ маҳсулотлари қувурларини яроқсиз ҳолатга келтириш


Нефть қувурларини, газ қувурларини, нефть ва газ маҳсулотлари қувурларини, шунингдек технологик жиҳатдан улар билан боғлиқ бўлган объектларни, иншоотларни, алоқа, автоматика, сигнализация воситаларини қасддан бузиш, уларга шикаст етказиш ёки бошқа усул билан уларни фойдаланиш учун яроқсиз ҳолатга келтириш, агар ушбу ҳаракатлар уларнинг нормал ишлаши бузилишига олиб келса ёки олиб келиши мумкин бўлса, -

энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша ҳаракатлар:

а) такроран;

б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;

в) магистраль қувурларга нисбатан содир этилган бўлса;

г) кўп миқдорда зарар етказилишига;

д) баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса, -

энг кам ойлик иш ҳақининг уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша ҳаракатлар:

а) одам ўлишига;

б) жуда кўп миқдорда зарар етказилишига сабаб бўлса, -

беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша ҳаракатлар:

а) одамлар ўлимига;

б) бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса, -

саккиз йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади".


8-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 9, 193-модда, N 12, 269-модда; 1996 йил, N 5-6, 69-модда, N 9, 144-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 4-5, 126-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 3, 38-модда, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда, N 7-8, 217-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, N 1, 20-модда, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 5, 67-модда, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 5, 90-модда, N 9, 171-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 9, 312-модда, N 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, N 6, 261-модда, N 9, 498-модда, N 10, 536-модда, N 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, N 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, N 9, 416, 421-моддалар, N 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, N 4, 181, 189, 192-моддалар, N 9, 486, 488-моддалар, N 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, N 1, 1-модда, N 9, 334, 335, 337-моддалар, N 10, 380-модда, N 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, N 5, 175, 179-моддалар, N 6, 231-модда, N 9, 335, 339, 341-моддалар, N 10, 380-модда, N 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, N 1, 1-модда, N 4, 104, 105-моддалар, N 9, 247, 252-моддалар, N 12/2, 365-модда; 2012 йил, N 4, 108-модда, N 9/1, 242-модда, N 12, 336-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 47-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Болаларнинг мажбурий умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими олишига ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан тўсқинлик қилиш -

энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади";


2) 50-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"50-модда. Аҳолини иш билан таъминлаш

тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш


Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг давлат қўшимча кафолатларни таъминлайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш жойларининг энг кам миқдорини яратишга доир қарорларини бажармаслик, худди шунингдек аввал талабнома берилган, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва олий таълим олган, шунингдек касбга тайёрлашга, қайта тайёрлашга ва малакасини оширишга юборилган шахсларни ишга қабул қилишни рад этиш -

мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, -

мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Маҳаллий меҳнат органлари томонидан корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга ишга юборилган шахсларни ишга қабул қилишни бўш иш ўринлари (вакант лавозимлар) бўлгани ҳолда асоссиз рад этиш -

мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади";


3) қуйидаги мазмундаги 51-1-модда билан тўлдирилсин:


"51-1-модда. Ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш

тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш


Ногиронлар ижтимоий инфратузилма объектларига тўсқинликсиз кириши учун, шунингдек темир йўл, ҳаво, сув, шаҳарлараро автомобиль транспортидан, шаҳар ва шаҳар атрофига қатнайдиган йўловчилар транспортининг барча турларидан, транспорт коммуникацияларидан, умумий фойдаланишдаги алоқа ва ахборот воситаларидан тўсқинликсиз фойдаланиши учун шароитлар яратиш бўйича талабларни бажармаслик -

мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, -

мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади";


4) 99-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"99-модда. Шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун

ҳужжатларини бузиш


Лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ишларини бажариш талабларини, бинокорлик материаллари, конструкциялари ва буюмларини ишлаб чиқаришда техник регламентлар талабларини бузиш, шунингдек давлат архитектура-қурилиш назорати органларининг кўрсатмаларини бажаришдан бўйин товлаш ёки ўз вақтида бажармаслик -

мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, -

мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Қурилиши тугалланган бинолар ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш қоидаларини, аҳоли пунктларини ва аҳоли пунктлариаро ҳудудни режалаштириш ва қуриш бош режаларини, лойиҳаларини, тарихий иморатлар жойлашган туманларни реконструкция қилиш режаларини, даҳаларни, мавзеларни ва шаҳарларнинг саноат зоналарини, қишлоқ аҳоли пунктларини қуриш ва ободонлаштириш сифатини, шунингдек бинолар ва иншоотларнинг архитектура ечимларини бузиш -

мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этиш -

мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Объектларни давлат экспертизасининг лойиҳа-смета ҳужжатлари хусусидаги, шу жумладан, иш ҳужжатлари хусусидаги ижобий хулосасисиз, шунингдек давлат архитектура-қурилиш назорати органлари рўйхатидан ўтказмасдан ва уларнинг рухсатномасисиз қуриш -

мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу модданинг бешинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этиш -

мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади";


5) 100-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, -

мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади";


6) 101-модданинг диспозициясидаги "Электр, иссиқлик, газ тармоқларига" деган сўзлар "Умумий фойдаланишдаги электр, иссиқлик, газ тармоқларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


7) 165-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"165-модда. Фаолият билан лицензиясиз ва бошқа

рухсат берувчи ҳужжатларсиз шуғулланиш


Лицензия олиниши ёки бошқа рухсат берувчи ҳужжатлар олиниши шарт бўлган фаолият билан лицензиясиз ёки бошқа рухсат берувчи ҳужжатларсиз шуғулланиш -

фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса - ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади";


8) 174-1-модда:

номидаги "Қимматли қоғозлар тўғрисидаги" деган сўзлар "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи қисмлар билан тўлдирилсин:

"Қимматли қоғозларни чиқаришнинг белгиланган тартибини эмитентлар томонидан бузиш инвесторларга зарар етказилишига олиб келган бўлса, -

мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Қимматли қоғозларга доир битимлар тузиш ва уларни рўйхатдан ўтказишнинг белгиланган тартибини қимматли қоғозлар бозорининг иштирокчилари томонидан бузиш -

мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади";

учинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмлари тегишинча бешинчи, олтинчи ва еттинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

қуйидаги мазмундаги саккизинчи ва тўққизинчи қисмлар билан тўлдирилсин:

"Қимматли қоғозлар бозори иштирокчилари томонидан инвесторлар ва давлат назорати органларини атайин нотўғри маълумотлар тарқатиш (тақдим этиш) орқали чалғитиш -

мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу модданинг учинчи, тўртинчи, еттинчи ва саккизинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этиш -

мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади";


9) 175-модда иккинчи қисмининг санкциясидаги "беш" деган сўз "ўн" деган сўз билан алмаштирилсин;


10) 175-1-модда иккинчи қисмининг санкциясидаги "ўн беш" деган сўзлар "йигирма" деган сўз билан алмаштирилсин;


11) 178-модданинг иккинчи ва учинчи қисмлари қуйидаги мазмундаги иккинчи - тўққизинчи қисмлар билан алмаштирилсин:

"Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, -

фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса - беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Монополияга қарши органнинг қоидабузарликларни тугатиш тўғрисидаги, дастлабки ҳолатни тиклаш ҳақидаги, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари бузилишларини бартараф этиш тўғрисидаги кўрсатмаларини бажаришдан бўйин товлаш, ўз вақтида ёки лозим даражада бажармаслик -

фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса - беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Тайёрловчининг товарлар (ишлар, хизматлар) хавфсизлиги ва сифати устидан назоратни амалга оширувчи давлат бошқаруви органларининг кўрсатмаларини бажаришдан бўйин товлаши, уларни ўз вақтида ёки лозим даражада бажармаслиги -

фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса - беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юборишда, қўшиб олишда ҳамда акцияларни (улушларни) ва бошқа мулкий ҳуқуқларни олиш бўйича битимлар тузишда монополияга қарши талабларни бузиш -

фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса - беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Рақобатни чеклашга олиб келадиган ёки олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатларни келишиб олинган ҳолда содир этиш ва битимларни тузиш, шунингдек товар ёки молия бозорида устун мавқени суиистеъмол қилиш, худди шунингдек танлов (тендер) ёки биржа савдоларига доир монополияга қарши талабларни бузиш -

фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса - беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Норматив ҳужжатлар талабларига жавоб бермайдиган товар (иш, хизмат) туфайли истеъмолчиларга зарар етказиш, шунингдек истеъмолчиларга товарлар (ишлар, хизматлар) тўғрисида ахборот тақдим этмаганлик ёки била туриб нотўғри маълумотлар тақдим этганлик -

фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса - беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Яроқлилик муддати ўтган товарларни, шунингдек ишлаб чиқарилган санаси ва яроқлилик муддати кўрсатилиши шартлиги қонун ҳужжатларида назарда тутилган товарларни ишлаб чиқарилган санаси ва яроқлилик муддати кўрсатилмаган ҳолда реализация қилиш ва сотиш учун қабул қилганлик -

фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса - етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу модданинг учинчи - саккизинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этиш -

фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса - ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади";


12) 178-1-модда қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этиш -

энг кам иш ҳақининг етти бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади";


13) қуйидаги мазмундаги 179-4-модда билан тўлдирилсин:


"179-4-модда. Биржа фаолияти тўғрисидаги

қонун ҳужжатларини бузиш


Биржалар фаолиятини тартибга солувчи ваколатли органларнинг қоидабузарликларни бартараф этиш тўғрисидаги кўрсатмаларини бажармаслик -

мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, -

мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади";


14) 212-модда:

иккинчи қисмининг санкциясидаги "беш" деган сўз "ўн" деган сўз билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи қисмлар билан тўлдирилсин:

"Стандартлар ва ўлчов воситаларини назорат қилувчи давлат инспекторларининг текширилган маҳсулот стандартларнинг мажбурий талабларига номувофиқ бўлган ҳолларда уни ишлаб чиқаришни тақиқлаш ёки реализация қилишни (етказиб беришни, сотишни), ундан фойдаланишни (уни ишлатишни) тўхтатиб қўйиш тўғрисидаги кўрсатмаларини бажармаслик -

энг кам иш ҳақининг икки бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этиш -

энг кам иш ҳақининг уч бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади";


15) 214-модда иккинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса - беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади";


16) 227-2-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, -

фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан етти бараваригача, мансабдор шахсларга эса - етти бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади";


17) 227-4-модданинг иккинчи ва учинчи қисмлари қуйидаги мазмундаги иккинчи - бешинчи қисмлар билан алмаштирилсин:

"Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, -

фуқароларга товарлар ва транспорт воситалари мусодара қилиниб ёки мусодара қилинмай, энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса - ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Божхона назорати остида турган товарлар ва транспорт воситаларининг божхона органига топшириш учун қабул қилинган божхона ҳужжатлари ёки бошқа ҳужжатларни йўқотиш ёхуд етказиб бермаслик -

фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан етти бараваригача, мансабдор шахсларга эса - беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этиш -

фуқароларга энг кам иш ҳақининг етти бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса - ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Товарларни, транспорт воситаларини ва уларнинг ҳужжатларини етказиб беришнинг божхона органи томонидан белгиланган муддатига риоя қилмаслик -

фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса - уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади";


18) 227-8-модданинг иккинчи қисми қуйидаги мазмундаги иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмлар билан алмаштирилсин:

"Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, -

фуқароларга энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса - ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Божхона назорати остида турган товарлар ва транспорт воситаларини божхона органининг рухсатисиз транспортда ташиш, ортиш, тушириш, қайта ортиш, бузилган ўровни тузатиш, ўраш, қайта ўраш ёки ташиш учун қабул қилиш, шундай товарлардан намуналар ва нусхалар олиш, мазкур товарлар ва транспорт воситалари туриши мумкин бўлган бинолар ва бошқа жойларни очиш -

фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан етти бараваригача, мансабдор шахсларга эса - беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этиш -

фуқароларга энг кам иш ҳақининг етти бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса - ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади";


19) 227-9-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, -

фуқароларга энг кам иш ҳақининг етти бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса - ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади";


20) 227-13-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, -

фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан етти бараваригача, мансабдор шахсларга эса - ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади";


21) 227-14-модда:

биринчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса - етти бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади";

иккинчи қисми қуйидаги мазмундаги иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмлар билан алмаштирилсин:

"Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, -

фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса - ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Қайта ишлаш маҳсулотларини бошқа товарларга алмаштириб қўйиш -

фуқароларга товарлар мусодара қилиниб, энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса - етти бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этиш -

фуқароларга товарлар мусодара қилиниб, энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса - ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади";


22) 227-15-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, -

фуқароларга энг кам иш ҳақининг етти бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса - ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади";


23) 227-16-модданинг иккинчи қисми қуйидаги мазмундаги иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмлар билан алмаштирилсин:

"Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, -

фуқароларга энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса - ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Илгари олиб чиқиб кетилган товарлар ва транспорт воситаларини Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига белгиланган муддатларда қайтариб олиб кирмаслик, агар бундай қайтариб олиб кириш шарт бўлса, жиноят аломатлари мавжуд бўлмаган тақдирда, -

фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса - етти бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этиш -

фуқароларга энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса - ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади";


24) 227-17-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, -

фуқароларга энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса - ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади";


25) 227-18-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, -

фуқароларга энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса - ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади";


26) 227-19-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, -

фуқароларга товарлар мусодара қилиниб, энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса - ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади";


27) 227-27-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, -

мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади";


28) 245-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Маъмурий ишлар бўйича судьялар ушбу Кодекснинг 40, 41, 42, 43, 44, 45, 46, 47, 47-1, 47-2, 47-3, 48, 49-1, 51-1, 52, 56, 57, 58, 59, 60, 61, 62, 64, 66, 67-моддаларида, 76-моддасида (сув хўжалиги иншоотларини шикастлантиришга оид қисмида), 90-моддасининг иккинчи қисмида, 94, 99, 100, 101, 102, 103, 104, 105, 106, 107, 108, 110, 111-моддаларида, 112-моддасида (транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этишга оид қисмида), 119-моддасининг иккинчи қисмида, 125-1-моддасининг иккинчи қисмида, 127-моддасининг иккинчи қисмида, 128-моддасининг тўртинчи қисмида, 128-1-моддасининг иккинчи қисмида, 128-2-моддасининг учинчи қисмида, 128-3-моддасининг учинчи ва тўртинчи қисмларида, 128-4-моддасининг учинчи қисмида, 128-5-моддасининг учинчи қисмида, 129-моддасининг иккинчи қисмида, 130-моддасининг иккинчи қисмида, 131, 132, 133, 134-моддаларида, 136-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 137-моддасида, 142-моддасининг иккинчи қисмида, 146-моддасининг учинчи қисмида, 148-моддасида (ажратилган минтақаларда ва ёғоч кўприклардан 100 метргача бўлган масофада олов ёққанлик, тахта тўшамали кўприкларда чекканлик учун), 149, 150-моддаларида, 151-моддасининг иккинчи қисмида, 152-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларида, 155, 155-1, 157, 158, 159-моддаларида, 160-моддасининг биринчи қисмида, 161, 163, 163-1-моддаларида, 164-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларида, 165, 165-1, 166, 167, 169, 170, 173, 174-1-моддаларида, 175-моддасининг бешинчи қисмида, 175-1, 175-3-моддаларида, 176-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларида, 176-3, 176-4, 177, 179, 179-2, 179-3, 179-4, 180, 181, 182, 183, 184, 184-1, 184-2, 184-3, 185, 185-1, 186, 186-1-моддаларида (акциз маркаси билан маркаланмаган товарларни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш ҳоллари бундан мустасно), 187-моддасининг иккинчи қисмида, 188, 188-1, 188-2, 189, 189-1, 190, 191, 193, 194, 195, 196, 196-1, 197, 197-1, 197-2, 198, 199, 200, 200-1, 201, 202, 202-1, 203, 203-1, 204, 205, 206, 207, 208, 209, 210, 215-2, 216, 217, 218, 219-1-моддаларида, 220-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 222, 224-1, 224-2, 226-моддаларида, 227-4-моддасининг биринчи - тўртинчи қисмларида, 227-8, 227-9, 227-13, 227-14, 227-15, 227-16, 227-17, 227-18, 227-19, 227-20, 227-21, 227-22, 227-23, 227-24, 227-25, 227-26, 227-27-моддаларида, 228-моддасида (муҳрлар (пломбалар) табиатни муҳофаза этишга оид қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун қўйилган ҳоллар бундан мустасно), 230, 231, 232, 233, 234, 237, 238, 239, 239-1, 240, 241, 241-1, 241-2-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқади";


29) 255-модда иккинчи қисмининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини ва аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун - меҳнат бўйича давлат ҳуқуқий инспекторлари";


30) 262-модданинг биринчи қисмидаги "227-4-моддасининг учинчи қисмида" деган сўзлар "227-4-моддасининг бешинчи қисмида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


9-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган 161-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 1-сонга илова; 1997 йил, N 2, 65-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 112, 124-моддалар, N 9, 229-модда; 2001 йил, N 5, 89-модда, N 9-10, 182-модда; 2002 йил, N 1, 20-модда, N 9, 165-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 9, 312-модда; 2009 йил, N 12, 470, 471-моддалар; 2010 йил, N 12, 472-модда; 2012 йил, N 9/1, 238-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 60-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ишсизлар - ўн олти ёшдан то пенсия билан таъминланиш ҳуқуқини олишгача бўлган ёшдаги, ҳақ тўланадиган ишга ёки даромад келтирадиган машғулотга эга бўлмаган, иш қидираётган ва иш таклиф этилса, унга киришишга тайёр бўлган ёхуд касбга тайёрлашдан, қайта тайёрлашдан ўтишга ёки малакасини оширишга тайёр бўлган меҳнатга лаёқатли шахслар (бундан таълим муассасаларида таълим олаётганлар мустасно).

Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган, ишга жойлашишда кўмак олиш учун маҳаллий меҳнат органларига мурожаат қилган ва улар томонидан иш қидирувчи сифатида рўйхатга олинган шахслар ишсиз деб эътироф этилади";


2) 61-модданинг:

номидаги "Ишдан ва иш ҳақидан маҳрум бўлган шахслар учун" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ушбу Кодекс 65-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган ишсизлик нафақасини олиш даври тугаганидан сўнг касби (мутахассислиги) бўйича иш топиб бериш мумкин бўлмаган тақдирда, ишсиз шахснинг қобилиятини, унинг соғлиғи ҳолатини, олдинги иш тажрибасини ва унинг учун қулай бўлган ўқитиш воситаларини инобатга олган ҳолда касбини (мутахассислигини) ўзгартиришни талаб қиладиган иш мақбул келадиган иш деб ҳисобланиши мумкин";


3) 63-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Агар:

иш яшаш жойини ўзгартириш билан боғлиқ бўлса;

таклиф этилган иш доимий яшаш жойидан анча узоқ бўлса ва транспортда қатнаш жиҳатдан қулай бўлмаса. Иш жойининг транспортда қатнаш жиҳатдан қулайлиги (йўл қўйилиши мумкин бўлган узоқлиги) мазкур жойдаги жамоат транспорти тармоғининг ривожланганлиги ҳисобга олинган ҳолда маҳаллий давлат ҳокимияти органи томонидан белгиланади;

таклиф этилган ишни рад этиш ишсиз шахснинг соғлиғи ҳолатига, унинг ёшига ва бошқа узрли сабабларга кўра мавжуд монеликларга асосланган бўлса, бундай иш мақбул келадиган иш деб ҳисобланиши мумкин эмас";


4) 65-модданинг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ишсиз ишсизлик нафақасини олиш даврида иш қидириши ва ҳар икки ҳафтада камида бир марта маҳаллий меҳнат органига ишга ёки касбга тайёрлашга, қайта тайёрлашга, малакасини оширишга йўлланма олиш учун мурожаат қилиши шарт";


5) 68-модданинг:

биринчи қисми қуйидаги мазмундаги биринчи, иккинчи ва учинчи қисмлар билан алмаштирилсин:

"Давлат:

ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлашишга қодир бўлмаган шахсларга, шу жумладан, ўн тўрт ёшга тўлмаган болалари ва ногирон болалари бор ёлғиз ота, ёлғиз оналарга ҳамда кўп болали ота-оналарга;

ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшларга, шунингдек олий ўқув юртларининг давлат грантлари асосида таълим олган битирувчиларига;

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганларга;

ногиронларга ва пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахсларга;

жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суд қарорига кўра тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларига тортилган шахсларга;

одам савдосидан жабрланганларга қўшимча кафолатларни таъминлайди.

Қўшимча кафолатлар қўшимча иш жойлари, ихтисослаштирилган корхоналар, шу жумладан, ногиронлар меҳнат қиладиган корхоналар барпо этиш, махсус ўқув дастурларини ташкил этиш, корхоналарга ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган тоифадаги фуқароларни ишга жойлаштириш учун минимал иш жойларини белгилаш йўли билан, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа чора-тадбирлар орқали таъминланади.

Иш берувчи иш жойларининг белгиланган минимал иш жойлари ҳисобидан ишга жойлаштириш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маҳаллий меҳнат органлари ва бошқа органлар томонидан юбориладиган, ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган шахсларни ишга қабул қилиши шарт. Мазкур шахсларни ишга қабул қилишни асоссиз рад этган иш берувчи ва унинг ваколатли шахслари белгиланган тартибда жавобгар бўлади";

иккинчи - олтинчи қисмлари тегишинча тўртинчи - саккизинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

еттинчи қисмидаги "иккинчи ва учинчи қисмларида" деган сўзлар "тўртинчи ва бешинчи қисмларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

саккизинчи қисмидаги "иккинчи, учинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмларида" деган сўзлар "тўртинчи, бешинчи, олтинчи ва еттинчи қисмларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


6) 72-модданинг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ходим ўриндошлик асосида ишлаш тўғрисида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда меҳнат шартномалари тузиши мумкин";


7) 84-модданинг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ҳомиладор аёллар, уч ёшга тўлмаган боласи бор аёллар, корхона учун белгиланган минимал иш жойлари ҳисобидан ишга юборилган шахслар, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ҳамда олий ўқув юртларининг тегишли таълим муассасасини тамомлаган кундан эътиборан уч йил ичида биринчи бор ишга кираётган битирувчилари ишга қабул қилинганда, шунингдек ходимлар билан олти ойгача муддатга меҳнат шартномаси тузилиб, ишга қабул қилинганда дастлабки синов белгиланмайди";


8) 90-модданинг учинчи қисмидаги "иш берувчи унга рад этишнинг сабабини маълум қилиши керак" деган сўзлар "иш берувчи унга рад этишнинг сабабини ёзма шаклда маълум қилиши керак" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


9) 107-модданинг тўртинчи қисмидаги "аспирантурага" деган сўз "катта илмий ходим-изланувчилар институтига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


10) 113-модда:

қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Ходим ишдан четлаштирилган даврда унга иш ҳақи ҳисобланмайди";

тўртинчи қисми бешинчи қисм деб ҳисоблансин;


11) 149-модданинг тўртинчи хатбошисидаги "252" рақами чиқариб ташлансин;


12) 150-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ходимнинг аризасига кўра унга иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил берилиши мумкин, унинг давомийлиги ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра белгиланади, лекин у ўн икки ойлик давр мобайнида жами уч ойдан ортиқ бўлмаслиги керак";


13) 160-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Бир неча касбда (лавозимда) ишлаганлик, ўриндошлик асосида ишлаганлик учун, хизмат кўрсатиш доираси кенгайганлиги, бажариладиган ишлар ҳажми ортганлиги учун ходимларнинг меҳнат ҳақи миқдори меҳнат шартномаси тарафлари ўртасидаги келишувга кўра белгиланади";


14) XIV бобнинг 2-параграфи қуйидаги мазмундаги 247-1-модда билан тўлдирилсин:


"247-1-модда. Таълим муассасаларининг

битирувчилари учун қўшимча кафолатлар


Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг, шунингдек давлат грантлари бўйича таълим олган олий ўқув юртларининг тегишли таълим муассасасини тамомлаган кундан эътиборан уч йил ичида биринчи бор ишга кирган битирувчилари билан меҳнат шартномаси у тузилган кундан эътиборан уч йиллик муддат ўтгунига қадар иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилинганида иш берувчи бу ҳақда маҳаллий меҳнат органини хабардор қилиши шарт";


15) 251 ва 252-моддалар чиқариб ташлансин;


16) 258-модданинг биринчи қисмидаги "номзодлик ёки докторлик диссертацияларини" деган сўзлар "докторлик диссертациясини" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


10-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган 163-I-сонли ва 1996 йил 29 августда қабул қилинган 256-I-сонли қонунлари билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 2-сонга илова, N 11-12; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 9, 229-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 182-модда; 2002 йил, N 1, 20-модда, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 5, 67-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 5, 90-модда, N 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 4, 154-модда, N 9, 494, 498-моддалар; 2007 йил, N 1, 3, 5-моддалар, N 4, 156, 164-моддалар, N 8, 367-модда, N 9, 416-модда, N 12, 598, 608-моддалар; 2008 йил, N 4, 192-модда, N 12, 640-модда; 2009 йил, N 9, 337-модда; 2010 йил, N 9, 335, 337, 340-моддалар; 2011 йил, N 12/2, 363, 364, 365-моддалар; 2012 йил, N 4, 106, 109-моддалар, N 12, 336-модда) 1066-моддасига қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

иккинчи қисм чиқариб ташлансин;

учинчи қисм иккинчи қисм деб ҳисоблансин.


11-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 апрелда қабул қилинган "Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги 221-I-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, N 5-6, 59-модда; 2002 йил, N 4-5, 74-модда; 2003 йил, N 5, 67-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 12, 413-модда; 2006 йил, N 10, 536-модда; 2008 йил, N 4, 183-модда; 2010 йил, N 10, 380-модда) 27-моддасига қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

иккинчи - бешинчи қисмлар қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи қисмлар билан алмаштирилсин:

"Ишлаб чиқарувчининг (ижрочининг, сотувчининг) мансабдор шахслари, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорлар ишлаб чиқарилган санаси ва яроқлилик муддати кўрсатилиши шарт эканлиги қонун ҳужжатларида белгиланган товарларни ишлаб чиқарилган санаси ва яроқлилик муддати кўрсатилмаган ҳолда реализация қилиш ва сотиш учун қабул қилганлик, яроқлилик муддати ўтган товарларни реализация қилиш ва сотиш учун қабул қилганлик, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари бузилишларини бартараф этиш тўғрисидаги кўрсатмаларни бажаришдан бўйин товлаганлик, ўз вақтида ёки лозим даражада бажармаганлик, шунингдек истеъмолчиларга товарлар (ишлар, хизматлар) тўғрисида ахборот тақдим этмаганлик ёки била туриб нотўғри маълумотлар тақдим этганлик, товарларни (ишларни, хизматларни) мажбурий сертификатлаштириш қоидаларини бузганлик, норматив ҳужжатлар талабларига жавоб бермайдиган товар (иш, хизмат) туфайли истеъмолчиларга зарар етказганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилади.

Маъмурий жазо чораси қўлланилганлиги ишлаб чиқарувчиларни (ижрочиларни, сотувчиларни) йўл қўйилган қоидабузарликларни бартараф қилиш мажбуриятидан озод этмайди";

олтинчи, еттинчи ва саккизинчи қисмлар тегишинча тўртинчи, бешинчи ва олтинчи қисмлар деб ҳисоблансин.


12-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 30 августда қабул қилинган "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги 279-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, N 9, 142-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 йил, N 4, 98-модда) 9-моддасининг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан савдо ва сервис соҳасида олинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақи корпоратив пластик карталардан фойдаланган ҳолда тўланганида тўлов терминалларининг чеклари ҳам бошланғич ҳисоб ҳужжатлари деб тан олинади".


13-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 24 апрелда қабул қилинган "Табиий монополиялар тўғрисида"ги 398-I-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 19 августда қабул қилинган 815-I-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, N 9, 212-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 10, 536-модда; 2007 йил, N 12, 591-модда; 2010 йил, N 12, 466-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда) 10-моддасига қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

еттинчи ва саккизинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилар тегишинча еттинчи ва саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


14-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 25 апрелда қабул қилинган "Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида"ги 412-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 4-5, 118-модда; 2003 йил, N 5, 67-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 9, 423-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 18-модда иккинчи қисмининг:

бешинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

олтинчи хатбошиси бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


2) 21-модданинг биринчи ва иккинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Энергия ҳосил қилиш ва уни сарфлаш соҳасида шуғулланаётган юридик ва жисмоний шахслар бевосита энергия нобудгарчилигини ва энергетика жиҳатидан самарасиз маҳсулот ишлаб чиқарилишини истисно этадиган маҳсулот ишлаб чиқариш, ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишнинг белгиланган энергия жиҳатидан самарадорлигини таъминлаши шарт. Бу талаблар бузилганда мансабдор шахслар:

энергиянинг сифат кўрсаткичлари бузилган;

энергиянинг бевосита нобудгарчилиги асбоблар ёрдамида ёки норматив усул билан аниқланган;

энергия жиҳатидан самарадорлик кўрсаткичлари норматив ҳужжатлар талабларига мос келмайдиган маҳсулот ишлаб чиқарилган;

энергия сарфланишини асбоб ёрдамида ҳисобга олиш бузилган;

сертификатлаштирилмаган энергетика асбоб-ускуналаридан, энергия таъминоти тармоқлари ва тизимларининг элементларидан фойдаланилган;

мавжуд иккиламчи энергия ресурсларидан фойдаланишнинг белгиланган улуши таъминланмаган тақдирда маъмурий жавобгарликка тортилади.

Маъмурий жазо чораси қўлланилганлиги энергия ҳосил қилиш ва уни сарфлаш соҳасида шуғулланаётган юридик шахсларни ўзлари етказган зарарнинг ўрнини қоплаш мажбуриятидан озод этмайди".


15-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 29 августда қабул қилинган 463-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Кадрлар тайёрлаш миллий дастурига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 11-12, 295-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 4, 160-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 3.3-банднинг 3.3.3-кичик банди "Олий ўқув юртидан кейинги таълим" бўлимининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Олий ўқув юртидан кейинги таълимни олий ўқув юртларида ва илмий-тадқиқот муассасаларида (катта илмий ходим-изланувчилар институти, мустақил изланувчилик) олиш мумкин. Олий ўқув юртидан кейинги таълим диссертация ҳимояси билан якунланади. Якуний давлат аттестацияси натижаларига кўра фан доктори илмий даражаси берилиб, давлат томонидан тасдиқланган намунадаги диплом топширилади";


2) 4.1-банднинг биринчи хатбошисидаги "Аспирантура ва докторантура фаолияти" деган сўзлар "Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизими" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


16-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 29 августда қабул қилинган "Таълим тўғрисида"ги 464-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 9, 225-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 15-модданинг:

биринчи қисмидаги "(аспирантура, адъюнктура, докторантура, мустақил тадқиқотчилик)" деган сўзлар "(катта илмий ходим-изланувчилар институти, мустақил изланувчилик)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисмидаги "илмий даражалар ва унвонлар" деган сўзлар "илмий даража ва илмий унвонлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 19-модданинг учинчи қисмидаги "фан номзоди ёки" деган сўзлар чиқариб ташлансин.

19-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган "Фермер хўжалиги тўғрисида"ги 602-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 26 августда қабул қилинган 662-II-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 йил, N 9, 162-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 3, 119-модда; 2007 йил, N 12, 608-модда; 2008 йил, N 12, 640-модда; 2009 йил, N 12, 472-модда; 2011 йил, N 9, 248-модда; 2012 йил, N 9/1, 238-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин:


1) 18-модданинг иккинчи қисми қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"Бунда фермер хўжалигини юритиш учун ер участкаси бериш бўйича очиқ танловда кўрсатиб ўтилган мол-мулк, техника ва пул маблағлари фермер хўжалиги бошлиғи томонидан фермер хўжалигининг устав фондига киритилади";


2) 22-модда:

биринчи қисмининг иккинчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Фермер хўжалиги қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг ҳар қандай тури билан, шунингдек қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш, сақлаш ва реализация қилиш, саноат ишлаб чиқариши, ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа фаолият турлари билан шуғулланишга ҳақли";

иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Фермер хўжалиги ўзи етиштираётган маҳсулот ва ишлаб чиқараётган товарлар, бажараётган ишлар ва кўрсатаётган хизматлар сифатига оид нормативлар ва стандартларга, экологияга, санитарияга тааллуқли ҳамда қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган бошқа талаблар ва қоидаларга риоя этиши шарт";


3) 29-модданинг учинчи қисми:

биринчи хатбошисидаги "шаҳарча, қишлоқ ва овул фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари" деган сўзлар "шаҳарча, қишлоқ ва овул фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ўз ваколатлари доирасида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"фермер хўжаликларига ер участкалари берадилар ҳамда ишлаб чиқариш объектлари ва уй-жойлар барпо этишда ёрдам кўрсатадилар";

қуйидаги мазмундаги тўртинчи, бешинчи ва олтинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"фермер хўжаликларининг ишлаб чиқариш объектларини муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланишига кўмаклашадилар;

фойдаланилмаётган яшаш учун мўлжалланмаган жойларни уларда маҳсулот етиштиришни ва товарлар ишлаб чиқаришни (ишлар бажаришни, хизматлар кўрсатишни) ташкил этиш учун ижарага берадилар;

фермер хўжаликлари бошлиқлари ва ходимларини тайёрлашга, қайта тайёрлашга ва малакасини оширишга кўмаклашадилар";

тўртинчи - ўнинчи хатбошилари тегишинча еттинчи - ўн учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


4) 32-модда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"фермер хўжалиги давлат рўйхатидан ўтказилган кундан эътиборан бир йил ичида ўз устав фондини уставда назарда тутилган миқдорда шакллантирмаганида, шу жумладан, фермер хўжалигини юритиш учун ер участкаси бериш бўйича очиқ танловда фермер хўжалиги бошлиғи томонидан кўрсатиб ўтилган мол-мулк, техника ва пул маблағлари устав фондига киритилмаганида";

иккинчи - бешинчи хатбошилари тегишинча учинчи - олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


20-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган "Деҳқон хўжалиги тўғрисида"ги 604-I-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, N 5-6, 88-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 5, 89-модда; 2003 йил, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 5, 152-модда; 2007 йил, N 12, 608-модда; 2008 йил, N 12, 640-модда; 2009 йил, N 1, 1-модда, N 12, 472-модда; 2010 йил, N 9, 334-модда) 25-моддасига қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) номидаги "ҳамда уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


2) тўртинчи қисм чиқариб ташлансин.


21-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 24 декабрда қабул қилинган 713-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, N 1, 4-модда; 2001 йил, N 5, 89-модда; 2004 йил, N 5, 90-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 6, 260-модда; 2007 йил, N 1, 3-модда, N 4, 156-модда; 2008 йил, N 12, 640-модда; 2009 йил, N 12, 470-модда; 2011 йил, N 12/2, 365-модда) 52-моддаси иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошисидаги "аспирантлар" деган сўз "катта илмий ходим-изланувчилар" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


22-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 24 декабрда қабул қилинган "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида"ги 717-I-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, N 1, 8-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда; 2004 йил, N 5, 90-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 3, 119-модда; 2007 йил, N 12, 598-модда; 2008 йил, N 12, 640-модда; 2010 йил, N 9, 336-модда, N 12, 474-модда; 2011 йил, N 9, 248-модда; 2012 йил, N 12, 336-модда) 5-моддаси қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"тадбиркорлик субъекти ҳуқуқларининг устуворлиги, унга мувофиқ қонун ҳужжатларида тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ ҳолда юзага келадиган барча бартараф этиб бўлмайдиган зиддиятлар ва ноаниқликлар тадбиркорлик субъектининг фойдасига талқин этилади".


23-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 25 декабрда қабул қилинган "Реклама тўғрисида"ги 723-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, N 1, 14-модда; 2002 йил, N 9, 164-модда; 2003 йил, N 5, 67-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 12, 413-модда; 2006 йил, N 4, 154-модда, N 10, 536-модда; 2008 йил, N 4, 186-модда; 2010 йил, N 9, 339-модда, N 10, 380-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда) 29-моддасининг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

Реклама берувчи реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг реклама тайёрлаш учун тақдим этиладиган ахборотнинг мазмунига доир қисми бузилганлиги учун, агар ушбу қонунбузарлик реклама тайёрловчининг ёки реклама тарқатувчининг айби билан юз берганлиги исботланмаса, жавобгар бўлади.

Реклама тайёрловчи реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг реклама тайёрлашга доир қисми бузилганлиги учун жавобгар бўлади.

Реклама тарқатувчи реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг рекламани тарқатиш вақти, жойи ва воситаларига тааллуқли қисми бузилганлиги учун жавобгар бўлади.

Реклама берувчи, реклама тайёрловчи ва тарқатувчи - юридик шахсларнинг мансабдор шахслари, реклама берувчи, реклама тайёрловчи ва тарқатувчи - жисмоний шахслар нотўғри реклама берганлик, аксилреклама беришдан бош тортганлик, реклама қилиниши қонун ҳужжатлари билан тақиқланган маҳсулотни реклама қилганлик, реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилишини тугатиш ҳақидаги кўрсатмани ўз вақтида бажармаганлик, ташқи рекламани жойлаштириш тартибига риоя қилмаганлик, реклама ахборотига тааллуқли ҳужжатлар ва материалларни ваколатли давлат органига белгиланган муддатда тақдим этмаганлик ёки атайин нотўғри маълумотлар такдим этганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилади.

Маъмурий жазо чораси қўлланилганлиги реклама берувчилар, реклама тайёрловчилар ва тарқатувчиларни ваколатли давлат органининг қарорини ёки кўрсатмасини бажариш ёки реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳаракатларни содир этиш мажбуриятидан озод қилмайди".


24-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 25 майда қабул қилинган "Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида"ги 69-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 2 майда қабул қилинган ЎРҚ-328-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2012 йил, N 5, 133-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда) 39-моддасининг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Хусусий банк ва бошқа хусусий молия институтларининг молия-хўжалик фаолиятини режали текширишлар беш йилда кўпи билан бир марта, кичик тадбиркорлик субъектлари ва фермер хўжаликларининг молия-хўжалик фаолиятини режали текширишлар тўрт йилда кўпи билан бир марта, бошқа тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолиятини режали текширишлар уч йилда кўпи билан бир марта амалга оширилади".


25-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 5 апрелда қабул қилинган "Суғурта фаолияти тўғрисида"ги 358-II-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, N 4-5, 68-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 10, 536-модда; 2007 йил, N 9, 415-модда; 2008 йил, N 4, 192-модда, N 12, 635-модда; 2009 йил, N 9, 337-модда; 2010 йил, N 12, 467-модда; 2012 йил, N 4, 107-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда) 26-моддасига қуйидаги қўшимча ва ўзгартиш киритилсин:

қуйидаги мазмундаги олтинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган маълумотлар тўғрисидаги маълумотномалар, бундан суғурта қилдирувчиларнинг ва суғурталанган шахсларнинг соғлиғи ҳолати, банк ҳисобварақлари мавжудлиги, ушбу ҳисобварақлардаги пул қолдиқлари ва пул ҳаракати ҳақидаги маълумотлар мустасно, қонун ҳужжатларида мажбурий суғурта бўйича белгиланган мажбуриятнинг суғурта қилдирувчилар томонидан бажарилиши устидан назоратни амалга оширувчи тегишли давлат бошқаруви органларига суғурта қилдирувчиларнинг розилиги олинмаган ҳолда белгиланган тартибда суғурталовчилар томонидан тақдим этилади";

олтинчи, еттинчи ва саккизинчи қисмлар тегишинча еттинчи, саккизинчи ва тўққизинчи қисмлар деб ҳисоблансин.


26-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2004 йил 27 августда қабул қилинган "Адабий ва бадиий асарларни муҳофаза қилиш тўғрисидаги Берн Конвенциясига қўшилиш ҳақида"ги 681-II-сонли Қарорига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 йил, N 9, 181-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) Ўзбекистон Республикасининг Адабий ва бадиий асарларни муҳофаза қилиш тўғрисидаги Берн Конвенциясининг 18-моддасига тааллуқли изоҳи олиб ташлансин;


2) иккинчи хатбошидаги "қуйидаги изоҳлар" деган сўзлар "қуйидаги шарт" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


3) учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


4) тўртинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


5) учинчи хатбошининг ўзбекча матнидаги "тааллуқли изоҳ" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


27-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 20 июлда қабул қилинган "Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида"ги ЎРҚ-42-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 7, 372-модда; 2011 йил, N 12/2, 363-модда; 2012 йил, N 12, 336-модда) 37-моддасига қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

иккинчи қисм чиқариб ташлансин;

учинчи қисм иккинчи қисм деб ҳисоблансин.


28-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 25 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-136-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, 12-сонга 1-илова; 2008 йил, N 12, 639-модда; 2009 йил, N 9, 330, 331-моддалар, N 12, 470, 472, 473-моддалар; 2010 йил, N 5, 178-модда, N 9, 334, 335, 336, 337-моддалар, N 10, 380-модда, N 12, 474-модда; 2011 йил, N 1, 1-модда, N 9, 248-модда, N 12/2, 364, 365-моддалар; 2012 йил, N 4, 106-модда, N 9/1, 238-модда, N 12, 334, 336-моддалар; 2013 йил, N 4, 98-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 54-модданинг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Юридик шахслар давлат солиқ хизмати органига ёзма билдириш юбориб, текширувлар натижалари бўйича қўшимча ҳисобланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар, шунингдек молиявий санкциялар суммаларини тўлашни ундириш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан олти ой мобайнида тенг улушларда амалга оширишга ҳақли";


2) 90-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Хусусий банк ва бошқа хусусий молия институтлари молия-хўжалик фаолиятининг режали солиқ текширувлари (тафтишлари) беш йилда кўпи билан бир марта, микрофирмалар, кичик корхоналар ва фермер хўжаликлари молия-хўжалик фаолиятининг режали солиқ текширувлари (тафтишлари) тўрт йилда кўпи билан бир марта, бошқа тадбиркорлик субъектлари молия-хўжалик фаолиятининг режали солиқ текширувлари (тафтишлари) уч йилда кўпи билан бир марта амалга оширилади";


3) 115-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Солиқ ҳисоботини ўз вақтида тақдим этмаганлик ёки камерал назорат натижалари бўйича аниқланган тафовутлар асосларини ёхуд аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини белгиланган муддатда тақдим этмаганлик учун солиқ тўловчи - юридик шахснинг мансабдор шахси ёки солиқ тўловчи - жисмоний шахс маъмурий жавобгарликка тортилади";


4) 116-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Бухгалтерия ҳисобининг мавжуд эмаслиги ёки уни белгиланган тартибни бузган ҳолда юритганлик ҳисобланиши лозим бўлган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар суммасини аниқлаб бўлмаслигига олиб келса, солиқ тўловчи - юридик шахснинг мансабдор шахси маъмурий жавобгарликка тортилади.

Маъмурий жазо чораси қўлланилганлиги солиқ тўловчи - юридик шахсни бухгалтерия ҳисобини тиклаш мажбуриятидан озод қилмайди";


5) 117-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Фаолият турлари билан лицензиясиз ва бошқа рухсат берувчи ҳужжатларсиз шуғулланганлик учун шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади";


6) 120-модданинг иккинчи хатбошисидаги "0,05" рақами "0,033" рақами билан алмаштирилсин;


7) 179-модда қуйидаги мазмундаги 33-банд билан тўлдирилсин:

"33) пахта йиғим-терими бўйича қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилинадиган жисмоний шахсларнинг бу ишларни бажарганлик учун олган даромадлари";


8) 181-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси "бундан ушбу Кодекснинг 179-моддаси 33-бандида кўрсатилган жисмоний шахсларнинг даромадлари мустасно" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


9) 329-модда қуйидаги мазмундаги 35-банд билан тўлдирилсин:

"35) Ўзбекистон Фермерлар кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва туманлар фермерлар кенгашлари - фермер хўжаликларининг манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар юзасидан, шунингдек давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан фермер хўжаликларининг манфаатларини кўзлаб қилинган шикоятлар юзасидан";


10) 330-модда қуйидаги мазмундаги 29-банд билан тўлдирилсин:

"29) Ўзбекистон Фермерлар кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва туманлар фермерлар кенгашлари - фермер хўжаликларининг манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар юзасидан, шунингдек давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан фермер хўжаликларининг манфаатларини кўзлаб қилинган шикоятлар юзасидан";


11) 367-модданинг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"юридик шахслар, ер участкасининг қайси қисмида томчилатиб суғоришдан фойдаланилаётган бўлса, ўша қисмида томчилатиб суғориш тизими жорий қилинган ойдан бошлаб беш йил муддатга".


29-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 22 июлда қабул қилинган "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги ЎРҚ-163-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, N 7, 354-модда; 2009 йил, N 9, 337-модда, N 12, 464-модда; 2012 йил, N 12, 336-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда) 55 ва 56-моддалари чиқариб ташлансин.


30-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 6 январда қабул қилинган "Рақобат тўғрисида"ги ЎРҚ-319-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2012 йил, N 1, 5-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 25-модданинг тўртинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;


2) 27-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"27-модда. Рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини

бузганлик учун жавобгарлик


Юридик шахсларнинг мансабдор шахслари, якка тартибдаги тадбиркорлар хўжалик юритувчи субъектларнинг рақобатни чеклашга олиб келадиган ёки олиб келиши мумкин бўлган келишиб олинган ҳаракатлари ва битимлари учун, шунингдек товар ёки молия бозоридаги устун мавқени суиистеъмол қилганлик, хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юборишда, қўшиб олишда ва устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни (улушларни) ҳамда бошқа мулкий ҳуқуқларни олиш бўйича битимлар тузишда рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик, рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш ҳолларини тугатиш ҳақидаги, дастлабки ҳолатни тиклаш тўғрисидаги кўрсатмаларни бажаришдан бўйин товлаганлик ёки ўз вақтида бажармаганлик, монополияга қарши органга ахборотни тақдим этмаганлик ёки ўз вақтида тақдим этмаганлик, нотўғри ёки ёлғон маълумотлар тақдим этганлик, танлов (тендер) ёки биржа савдоларига доир монополияга қарши талабларни бузганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилади.

Маъмурий жазо чораси қўлланилганлиги хўжалик юритувчи субъектни монополияга қарши органнинг қарорини (кўрсатмасини) бажариш ёки рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳаракатларни амалга ошириш мажбуриятидан озод этмайди.

Рақобатни чекловчи ва рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ йўл қўйиб бўлмайдиган битимлар тузганлиги ҳамда келишиб олинган ҳаракатлар содир этганлиги ҳақида монополияга қарши органга биринчи бўлиб ихтиёрий равишда маълум қилган шахс маъмурий жавобгарликдан озод қилинади";


3) 28-модда чиқариб ташлансин.


31-модда. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:


1) Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 15 декабрда қабул қилинган "Қурилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларнинг жавобгарлиги тўғрисида"ги 173-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, N 1-2, 21-модда);


2) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2000 йил 15 декабрда қабул қилинган "Қурилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларнинг жавобгарлиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида"ги 174-II-сонли Қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, N 1-2, 22-модда);


3) Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 30 апрелда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги 621-II-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 йил, N 5, 90-модда) XXIII бўлими;


4) Ўзбекистон Республикасининг 2005 йил 15 декабрда қабул қилинган "Қурилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларнинг жавобгарлиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 8-моддасига ўзгартишлар киритиш ҳақида"ги ЎРҚ-12-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 12, 411-модда);


5) Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 10 октябрда қабул қилинган "Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилганлиги ҳамда уларнинг молиявий жавобгарлиги эркинлаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-59-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 10, 536-модда) 29-моддаси.


32-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.


33-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                 И. Каримов



“Халқ сўзи”, 2013 йил 8 октябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 14 октябрь, 41-сон, 543-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси",

2013 йил, 10-сон, 263-модда