Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Сайлов тизими. Сайловлар. Референдум /

Ўзбекистон Республикасининг 19.12.2012 й. ЎРҚ-340-сон "Сайлов эркинлиги янада таъминланиши ва сайлов қонунчилиги янада ривожлантирилиши муносабати билан "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида"ги ҳамда "Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 01.11.2012 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 05.12.2012 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

19.12.2012 й.

N ЎРҚ-340



САЙЛОВ ЭРКИНЛИГИ

ЯНАДА ТАЪМИНЛАНИШИ ВА САЙЛОВ

ҚОНУНЧИЛИГИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИЛИШИ

МУНОСАБАТИ БИЛАН "ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИГА САЙЛОВ ТЎҒРИСИДА"ГИ ҲАМДА

"ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ВИЛОЯТ, ТУМАН ВА ШАҲАР

КЕНГАШЛАРИГА       САЙЛОВ       ТЎҒРИСИДА"ГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНЛАРИГА

ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ

ҲАҚИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2012 йил 1 ноябрда қабул қилинган

Сенат томонидан 2012 йил 5 декабрда маъқулланган


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 28 декабрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида"ги 990-ХII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 29 августда қабул қилинган 518-II-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, N 9-10, 132-модда; 2004 йил, N 9, 171-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, N 12, 637-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 6-модданинг еттинчи қисми:

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон экологик ҳаракатидан Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодлар кўрсатиш ва уларни сайлаш бўйича Ўзбекистон экологик ҳаракатининг конференциясида ҳозир бўлиш";

учинчи - олтинчи хатбошилари тегишинча тўртинчи - еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


2) 8-модданинг иккинчи қисми "олис ва бориш қийин бўлган ерлардаги фуқаролар турган жойларда" деган сўзлардан кейин "қамоқда сақлаш жойларида" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


3) 27-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"27-модда. Сайловолди ташвиқоти


Сайловолди ташвиқоти - сайлов кампанияси даврида амалга ошириладиган ва сайловчиларни депутатликка номзодни ёки сиёсий партияни ёқлаб овоз беришга ундашга қаратилган фаолият.

Сайловолди ташвиқоти депутатликка номзодлар Марказий сайлов комиссияси томонидан рўйхатга олинган кундан эътиборан бошланади. Сайлов куни ва овоз бериш бошланишига бир кун қолганида сайловолди ташвиқотига йўл қўйилмайди.

Сайловолди ташвиқотини сайловчиларга бепул ёки имтиёзли шартларда товарлар бериш, хизматлар кўрсатиш (ахборот хизматларидан ташқари), шунингдек пул маблағлари тўлаш билан қўшиб олиб бориш тақиқланади";


4) қуйидаги мазмундаги 27-1 - 27-4-моддалар билан тўлдирилсин:


"27-1-модда. Сайловолди ташвиқотини олиб

бориш турлари, шакллари ва усуллари


Сайловолди ташвиқоти қуйидаги тарзда олиб борилади:

сиёсий партиянинг дастури ва (ёки) сайловолди платформаси тўғрисидаги ахборотни ўзининг депутатликка номзодларини ёқлаб овоз беришга даъват этган ҳолда тарқатиш;

депутатликка номзод тўғрисидаги ахборотни уни ёқлаб овоз беришга даъват этган ҳолда тарқатиш.

Сайловолди ташвиқоти омма олдида мунозаралар, баҳслар, матбуот конференциялари, интервьюлар, сўзга чиқишлар, сайловчиларнинг йиғилишлари, депутатликка номзод, сиёсий партия тўғрисидаги роликларни жойлаштириш шаклида олиб борилиши мумкин.

Сайловолди ташвиқоти:

оммавий ахборот воситалари, шунингдек телевидение, умумий фойдаланишдаги ахборот-телекоммуникация тармоқлари (шу жумладан, Интернет жаҳон ахборот тармоғи) орқали;

босма, кўргазмали, аудиовизуал ва бошқа ташвиқот материалларини (плакатлар, варақалар ва бошқа материалларни) чиқариш ҳамда тарқатиш орқали;

сайловчилар билан учрашувлар ўтказиш орқали амалга оширилади.

Депутатликка номзодлар, сиёсий партиялар сайловолди ташвиқотини олиб боришнинг қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа турлари, шакллари ва усулларидан ҳам фойдаланиши мумкин.


27-2-модда. Сайловолди ташвиқотини оммавий

ахборот воситалари орқали олиб бориш


Сайловолди ташвиқоти олиб борилаётганда давлат оммавий ахборот воситаларидан фойдаланишда депутатликка номзодларга, сиёсий партияларга ҳажмига кўра бир хил бўлган эфир вақти ва нашр майдонини бепул бериш йўли билан тенг шароитлар таъминланади.

Депутатликка номзодларга, сиёсий партияларга давлат оммавий ахборот воситаларида ҳақ эвазига ҳам эфир вақти ёки нашр майдони ажратилиши мумкин.

Депутатликка номзодларга, сиёсий партияларга нодавлат оммавий ахборот воситаларида қонун ҳужжатларига мувофиқ эфир вақти ёки нашр майдони ажратилиши мумкин.

Сайлов кампаниясида иштирок этувчи оммавий ахборот воситалари томонидан эфир вақти, нашр майдони учун белгиланадиган ҳақ тўлаш шартлари ҳамда бошқа талаблар барча депутатликка номзодлар, сиёсий партиялар учун тенг ва бир хил бўлиши керак.

Оммавий ахборот воситаларида тарқатиладиган ахборот ҳақиқатга мос бўлиши, депутатликка номзодларнинг, сиёсий партияларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузмаслиги керак. Ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни, шунингдек депутатликка номзодларнинг шаъни ва қадр-қимматига путур етказадиган маълумотларни тарқатиш тақиқланади.

Сайловолди ташвиқоти мақсадида оммавий ахборот воситаларидан фойдаланиш тартиби, ҳажми ва вақти сиёсий партиялар билан келишилган ҳолда Марказий сайлов комиссияси томонидан белгиланади.


27-3-модда. Сайловолди ташвиқотини босма, кўргазмали,

аудиовизуал ва бошқа ташвиқот материалларини

чиқариш ҳамда тарқатиш орқали олиб бориш


Сиёсий партияларга босма, кўргазмали, аудиовизуал материалларни, фонограммаларни, босма маҳсулотнинг электрон шаклларини ва бошқа ташвиқот материалларини монеликсиз чиқариш ҳамда тарқатиш учун тенг шароитлар яратиб берилади. Ташвиқот материаллари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тайёрланиши керак.

Босма, кўргазмали, аудиовизуал ва бошқа ташвиқот материалларида қуйидагилар кўрсатилиши керак:

ташвиқот материалларини тайёрлаган юридик шахснинг номи (жисмоний шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми), жойлашган ери (почта манзили) ва у ҳақдаги бошқа маълумотлар;

ташвиқот материалларига буюртма берган юридик шахснинг номи (жисмоний шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми);

ташвиқот материалларининг адади, чиқарилган санаси тўғрисидаги ахборот.

Биноларга, иншоотларга ва бошқа жойларга илгари жойлаштирилган сайловолди ташвиқоти материаллари сайловга бир кун қолганида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан олиб қўйилади.


27-4-модда. Сайловчилар билан учрашувлар ўтказиш

орқали сайловолди ташвиқотини олиб бориш


Депутатликка номзодларга, сиёсий партияларга сайловчилар билан учрашувлар ўтказиш орқали сайловолди ташвиқоти учун тенг шароитлар яратиб берилади.

Сайловчилар билан учрашувлар депутатликка номзодлар, сиёсий партиялар томонидан мустақил равишда ўтказилади. Уларни ўтказиш жойи ва вақти, қоида тариқасида, участка сайлов комиссиялари билан келишиб олинади, мазкур комиссиялар бу ҳақда сайловчиларни олдиндан хабардор қилади.

Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жамоат бирлашмалари, шунингдек фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари депутатликка номзодларга, сиёсий партияларга сайловчилар билан учрашувлар ўтказиш учун жиҳозланган хоналарни бепул ажратиши, зарур маълумот ва ахборот материалларини олишда ёрдам кўрсатиши шарт.

Депутатликка номзод ёки унинг ишончли вакиллари бошқа депутатликка номзодлар ёки уларнинг ишончли вакиллари билан биргаликда сайловчилар билан учрашувлар ўтказишга ёхуд бошқа депутатликка номзодлар, сиёсий партиялар томонидан ташкил этилган сайловчилар билан учрашувларда иштирок этишга ҳақли";


5) 32-модданинг олтинчи қисми "бошқа стационар даволаш муассасаларида" деган сўзлардан кейин "қамоқда сақлаш жойларида" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


6) 33-модданинг биринчи қисми "олис ва бориш қийин бўлган ерларда" деган сўзлардан кейин "қамоқда сақлаш жойларида" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


7) 38-модданинг матни "олис ва бориш қийин бўлган ерлардаги фуқаролар турган жойларда" деган сўзлардан кейин "қамоқда сақлаш жойларида" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


8) 41-модданинг:

бешинчи қисми қуйидаги мазмундаги бешинчи - ўнинчи қисмлар билан алмаштирилсин:

"Сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган сайловчи муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқига эга.

Муддатидан олдин овоз бериш сайловга ўн кун қолганида бошланади ва сайловга бир кун қолганида тугалланади. Муддатидан олдин овоз беришни ўтказиш вақти округ сайлов комиссияси томонидан белгиланади ва сайловчиларнинг, кузатувчиларнинг, оммавий ахборот воситалари вакилларининг эътиборига етказилади.

Муддатидан олдин овоз беришни амалга ошириш учун сайловчи сайлов кунида бўла олмаслиги сабаблари (таътил, хизмат сафари, чет элга чиқиш ва ҳоказо) кўрсатилган ариза асосида ўз яшаш жойидаги участка сайлов комиссиясидан сайлов варақасини олади. Сайловчи сайлов варақасини олганлиги ҳақида участка сайлов комиссиясининг камида икки нафар аъзоси ҳозирлигида сайловчилар рўйхатига имзо қўяди.

Сайлов варақаси махсус жиҳозланган яширин овоз бериш кабинасида ёки хонасида сайловчи томонидан тўлдирилади.

Сайловчи қарор қабул қилади ва тўлдирилган сайлов варақасини ёпиқ конвертда участка сайлов комиссиясида қолдиради. Конвертнинг елимланган жойига участка сайлов комиссияси икки нафар аъзосининг имзолари қўйилиб, улар комиссиянинг муҳри ва сайловчининг имзоси билан тасдиқланади.

Сайлов варақасининг шакли ва уни тайёрлаш тартиби, шунингдек сайлов варақаларини сайлов участкаларига етказиб бериш муддатлари Марказий сайлов комиссияси томонидан белгиланади";

олтинчи қисми ўн биринчи қисм деб ҳисоблансин;


9) 65-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Овоз бериш кунига қадар уч кун ичида, шунингдек овоз бериш куни жамоатчилик фикри сўровлари натижаларини, сайлов натижалари тахминларини, ўтказилаётган сайлов билан боғлиқ бошқа тадқиқотларни чоп этишга (эълон қилишга), шу жумладан, уларни умумий фойдаланишдаги ахборот-телекоммуникация тармоқларига (шу жумладан, Интернет жаҳон ахборот тармоғига) жойлаштиришга йўл қўйилмайди".


2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 5 майда қабул қилинган "Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида"ги 1050-ХII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, N 5, 125-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, N 3, 38-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 9, 206-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда; 2003 йил, N 9-10, 134-модда; 2004 йил, N 9, 171-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, N 12, 637-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 8-модданинг иккинчи қисми "олис ва бориш қийин бўлган ерлардаги фуқаролар турган жойларда" деган сўзлардан кейин "қамоқда сақлаш жойларида" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


2) 25-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"25-модда. Сайловолди ташвиқоти


Сайловолди ташвиқоти - сайлов кампанияси даврида амалга ошириладиган ва сайловчиларни депутатликка номзодни ёки сиёсий партияни ёқлаб овоз беришга ундашга қаратилган фаолият.

Сайловолди ташвиқоти депутатликка номзодлар тегишли вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссияси томонидан рўйхатга олинган кундан эътиборан бошланади. Сайлов куни ва овоз бериш бошланишига бир кун қолганида сайловолди ташвиқотига йўл қўйилмайди.

Сайловолди ташвиқотини сайловчиларга бепул ёки имтиёзли шартларда товарлар бериш, хизматлар кўрсатиш (ахборот хизматларидан ташқари), шунингдек пул маблағлари тўлаш билан қўшиб олиб бориш тақиқланади";


3) қуйидаги мазмундаги 25-1 - 25-4-моддалар билан тўлдирилсин:


25-1-модда. Сайловолди ташвиқотини олиб

бориш турлари, шакллари ва усуллари


Сайловолди ташвиқоти қуйидаги тарзда олиб борилади:

сиёсий партиянинг дастури ва (ёки) сайловолди платформаси тўғрисидаги ахборотни ўзининг депутатликка номзодларини ёқлаб овоз беришга даъват этган ҳолда тарқатиш;

депутатликка номзод тўғрисидаги ахборотни уни ёқлаб овоз беришга даъват этган ҳолда тарқатиш.

Сайловолди ташвиқоти омма олдида мунозаралар, баҳслар, матбуот конференциялари, интервьюлар, сўзга чиқишлар, сайловчиларнинг йиғилишлари, депутатликка номзод, сиёсий партия тўғрисидаги роликларни жойлаштириш шаклида олиб борилиши мумкин.

Сайловолди ташвиқоти:

оммавий ахборот воситалари, шунингдек телевидение, умумий фойдаланишдаги ахборот-телекоммуникация тармоқлари (шу жумладан, Интернет жаҳон ахборот тармоғи) орқали;

босма, кўргазмали, аудиовизуал ва бошқа ташвиқот материалларини (плакатлар, варақалар ва бошқа материалларни) чиқариш ҳамда тарқатиш орқали;

сайловчилар билан учрашувлар ўтказиш орқали амалга оширилади.

Депутатликка номзодлар, сиёсий партиялар сайловолди ташвиқотини олиб боришнинг қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа турлари, шакллари ва усулларидан ҳам фойдаланиши мумкин.


25-2-модда. Сайловолди ташвиқотини оммавий

ахборот воситалари орқали олиб бориш


Сайловолди ташвиқоти олиб борилаётганда давлат оммавий ахборот воситаларидан фойдаланишда депутатликка номзодларга, сиёсий партияларга ҳажмига кўра бир хил бўлган эфир вақти ва нашр майдонини бепул бериш йўли билан тенг шароитлар таъминланади.

Депутатликка номзодларга, сиёсий партияларга давлат оммавий ахборот воситаларида ҳақ эвазига ҳам эфир вақти ёки нашр майдони ажратилиши мумкин.

Депутатликка номзодларга, сиёсий партияларга нодавлат оммавий ахборот воситаларида қонун ҳужжатларига мувофиқ эфир вақти ёки нашр майдони ажратилиши мумкин.

Сайлов кампаниясида иштирок этувчи оммавий ахборот воситалари томонидан эфир вақти, нашр майдони учун белгиланадиган ҳақ тўлаш шартлари ҳамда бошқа талаблар барча депутатликка номзодлар, сиёсий партиялар учун тенг ва бир хил бўлиши керак.

Оммавий ахборот воситаларида тарқатиладиган ахборот ҳақиқатга мос бўлиши, депутатликка номзодларнинг, сиёсий партияларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузмаслиги керак. Ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни, шунингдек депутатликка номзодларнинг шаъни ва қадр-қимматига путур етказадиган маълумотларни тарқатиш тақиқланади.

Сайловолди ташвиқоти мақсадида оммавий ахборот воситаларидан фойдаланиш тартиби, ҳажми ва вақти сиёсий партиялар билан келишилган ҳолда тегишли вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссияси томонидан белгиланади.


25-3-модда. Сайловолди ташвиқотини босма, кўргазмали,

аудиовизуал ва бошқа ташвиқот материалларини

чиқариш ҳамда тарқатиш орқали олиб бориш


Сиёсий партияларга босма, кўргазмали, аудиовизуал материалларни, фонограммаларни, босма маҳсулотнинг электрон шаклларини ва бошқа ташвиқот материалларини монеликсиз чиқариш ҳамда тарқатиш учун тенг шароитлар яратиб берилади. Ташвиқот материаллари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тайёрланиши керак.

Босма, кўргазмали, аудиовизуал ва бошқа ташвиқот материалларида қуйидагилар кўрсатилиши керак:

ташвиқот материалларини тайёрлаган юридик шахснинг номи (жисмоний шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми), жойлашган ери (почта манзили) ва у ҳақдаги бошқа маълумотлар;

ташвиқот материалларига буюртма берган юридик шахснинг номи (жисмоний шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми);

ташвиқот материалларининг адади, чиқарилган санаси тўғрисидаги ахборот.

Биноларга, иншоотларга ва бошқа жойларга илгари жойлаштирилган сайловолди ташвиқоти материаллари сайловга бир кун қолганида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан олиб қўйилади.


25-4-модда. Сайловчилар билан учрашувлар ўтказиш

орқали сайловолди ташвиқотини олиб бориш


Депутатликка номзодларга, сиёсий партияларга сайловчилар билан учрашувлар ўтказиш орқали сайловолди ташвиқоти учун тенг шароитлар яратиб берилади.

Сайловчилар билан учрашувлар депутатликка номзодлар, сиёсий партиялар томонидан мустақил равишда ўтказилади. Уларни ўтказиш жойи ва вақти, қоида тариқасида, участка сайлов комиссиялари билан келишиб олинади, мазкур комиссиялар бу ҳақда сайловчиларни олдиндан хабардор қилади.

Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жамоат бирлашмалари, шунингдек фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари депутатликка номзодларга, сиёсий партияларга сайловчилар билан учрашувлар ўтказиш учун жиҳозланган хоналарни бепул ажратиши, зарур маълумот ва ахборот материалларини олишда ёрдам кўрсатиши шарт.

Депутатликка номзод ёки унинг ишончли вакиллари бошқа депутатликка номзодлар ёки уларнинг ишончли вакиллари билан биргаликда сайловчилар билан учрашувлар ўтказишга ёхуд бошқа депутатликка номзодлар, сиёсий партиялар томонидан ташкил этилган сайловчилар билан учрашувларда иштирок этишга ҳақли";


4) 29-модданинг олтинчи қисми "бошқа стационар даволаш муассасаларида" деган сўзлардан кейин "қамоқда сақлаш жойларида" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


5) 30-модданинг биринчи қисми "олис ва бориш қийин бўлган жойларда" деган сўзлардан кейин "қамоқда сақлаш жойларида" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


6) 35-модданинг иккинчи қисми "олис ва бориш қийин бўлган ерлардаги фуқаролар турган жойларда" деган сўзлардан кейин "қамоқда сақлаш жойларида" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


7) 38-модданинг:

бешинчи қисми қуйидаги мазмундаги бешинчи - ўнинчи қисмлар билан алмаштирилсин:

"Сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган сайловчи муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқига эга.

Муддатидан олдин овоз бериш сайловга ўн кун қолганида бошланади ва сайловга бир кун қолганида тугалланади. Муддатидан олдин овоз беришни ўтказиш вақти округ сайлов комиссияси томонидан белгиланади ва сайловчиларнинг, кузатувчиларнинг, оммавий ахборот воситалари вакилларининг эътиборига етказилади.

Муддатидан олдин овоз беришни амалга ошириш учун сайловчи сайлов кунида бўла олмаслиги сабаблари (таътил, хизмат сафари, чет элга чиқиш ва ҳоказо) кўрсатилган ариза асосида ўз яшаш жойидаги участка сайлов комиссиясидан сайлов варақасини олади. Сайловчи сайлов варақасини олганлиги ҳақида участка сайлов комиссиясининг камида икки нафар аъзоси ҳозирлигида сайловчилар рўйхатига имзо қўяди.

Сайлов варақаси махсус жиҳозланган яширин овоз бериш кабинасида ёки хонасида сайловчи томонидан тўлдирилади.

Сайловчи қарор қабул қилади ва тўлдирилган сайлов варақасини ёпиқ конвертда участка сайлов комиссиясида қолдиради. Конвертнинг елимланган жойига участка сайлов комиссияси икки нафар аъзосининг имзолари қўйилиб, улар комиссиянинг муҳри ва сайловчининг имзоси билан тасдиқланади.

Сайлов варақасининг шакли ва уни тайёрлаш тартиби, шунингдек сайлов варақаларини сайлов участкаларига етказиб бериш муддатлари тегишли вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссияси томонидан белгиланади";

олтинчи қисми ўн биринчи қисм деб ҳисоблансин;


8) 49-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Овоз бериш кунига қадар уч кун ичида, шунингдек овоз бериш куни жамоатчилик фикри сўровлари натижаларини, сайлов натижалари тахминларини, ўтказилаётган сайлов билан боғлиқ бошқа тадқиқотларни чоп этишга (эълон қилишга), шу жумладан, уларни умумий фойдаланишдаги ахборот-телекоммуникация тармоқларига (шу жумладан, Интернет жаҳон ахборот тармоғига) жойлаштиришга йўл қўйилмайди".


3-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                   И. Каримов



“Халқ сўзи”, 2012 йил 20 декабрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 51-сон, 574-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2012 йил, 12-сон, 331-модда






































Время: 0.0049
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск