язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Қонунлар ва Олий Мажлис палаталари қарорлари/ 2012 й./ Ўзбекистон Республикасининг 20.04.2012 й. ЎРҚ-325-сон "Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 477-моддасига ўзгартиш киритиш тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 15.02.2012 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 23.03.2012 й. маъқулланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

20.04.2012 й.

N ЎРҚ-325



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ФУҚАРОЛИК КОДЕКСИНИНГ 477-МОДДАСИГА

ЎЗГАРТИШ КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2012 йил 15 февралда қабул қилинган

Сенат томонидан 2012 йил 23 мартда маъқулланган



1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган 163-I-сонли ва 1996 йил 29 августда қабул қилинган 256-I-сонли қонунлари билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 2-сонга илова, N 11-12; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 9, 229-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 182-модда; 2002 йил, N 1, 20-модда, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 5, 67-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 5, 90-модда, N 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 4, 154-модда, N 9, 494, 498-моддалар; 2007 йил, N 1, 3, 5-моддалар, N 4, 156, 164-моддалар, N 8, 367-модда, N 9, 416-модда, N 12, 598, 608-моддалар; 2008 йил, N 4, 192-модда, N 12, 640-модда; 2009 йил, N 9, 337-модда; 2010 йил, N 9, 335, 337, 340-моддалар; 2011 йил, N 12/2, 363, 364, 365-моддалар) 477-моддасининг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Энергия таъминоти шартномаси бўйича мажбуриятлар бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган ҳолларда, энергия билан таъминловчи ташкилот шу туфайли етказилган зарарнинг, абонент эса етказилган ҳақиқий зарарнинг ўрнини қоплаши шарт".


2-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                               И. Каримов



“Халқ сўзи”, 2012 йил 21 апрель


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 16-сон, 176-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2012 йил, 4-сон, 109-модда