язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Қонунлар ва Олий Мажлис палаталари қарорлари/ 2011 й./ Ўзбекистон Республикасининг 30.12.2011 й. ЎРҚ-314-сон "Телекоммуникациялар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 10.11.2011 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 05.12.2011 й. маъқулланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

30.12.2011 й.

N ЎРҚ-314



"ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯЛАР ТЎҒРИСИДА"ГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИГА

ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2011 йил 10 ноябрда қабул қилинган

Сенат томонидан 2011 йил 5 декабрда маъқулланган



1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августда қабул қилинган "Телекоммуникациялар тўғрисида"ги 822-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, N 9, 219-модда; 2004 йил, N 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 9, 311-модда; 2006 йил, N 4, 157-модда; 2007 йил, N 9, 414-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 2-модда:

олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"охирги (терминал) асбоб-ускуналар - телекоммуникациялар тармоқлари билан ўзаро боғланадиган, телекоммуникациялар тармоқлари орқали узатиладиган ёки қабул қилинадиган сигналларни ҳосил қилиш, ўзгартириш, қайта ишлаш учун мўлжалланган телекоммуникациялар хизматларидан фойдаланувчиларнинг техник воситалари";


қуйидаги мазмундаги ўн бешинчи, ўн олтинчи ва ўн еттинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"домен номи - ахборот ресурсига ёки ахборот тизимига берилган, уларни Интернет жаҳон ахборот тармоғида идентификациялаш учун хизмат қиладиган ноёб ном;

домен номлари тизими - Интернет жаҳон ахборот тармоғида домен номларини бериш, рўйхатдан ўтказиш ва улардан фойдаланиш тартиби;

телекоммуникациялар тармоқларини аттестациядан ўтказиш - телекоммуникациялар тармоқлари ҳимояланганлик ҳолатининг ахборот хавфсизлиги соҳасидаги давлат стандартлари ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини аниқлашга қаратилган ташкилий-техник тадбирлар мажмуи";


2) 8-модданинг биринчи қисми:

ўн учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Интернет жаҳон ахборот тармоғи миллий сегментининг манзил маконидан фойдаланиш тартибини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди, домен номлари тизимини белгилайди";


қуйидаги мазмундаги ўн саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"давлат бошқаруви соҳасида замонавий телекоммуникациялар тармоқларини жорий этиш, ривожлантириш ва улардан фойдаланиш, ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда юридик ва жисмоний шахсларга интерактив давлат хизматлари кўрсатиш тизимини шакллантириш масалалари бўйича таклифлар ҳамда тавсиялар ишлаб чиқади";


ўн саккизинчи хатбошиси ўн тўққизинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


3) қуйидаги мазмундаги 8-1-модда билан тўлдирилсин:


"8-1-модда. Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, маҳаллий

давлат ҳокимияти органларининг телекоммуникациялар

соҳасидаги мажбуриятлари


Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда юридик ва жисмоний шахсларга интерактив давлат хизматлари кўрсатиш мақсадида умумий фойдаланишдаги телекоммуникациялар тармоқларининг самарали ишлаши ҳамда ривожлантирилиши учун шарт-шароитлар яратиши шарт";


4) қуйидаги мазмундаги 10-1-модда билан тўлдирилсин:


"10-1-модда. Телекоммуникациялар тармоқларини

аттестациядан ўтказиш


Давлат сирлари ёки маҳфий ахборотни ўз ичига олган ахборотни қайта ишлаш учун мўлжалланган телекоммуникациялар тармоқлари мажбурий аттестациядан ўтказилиши керак.

Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилмаган телекоммуникациялар тармоқларини аттестациядан ўтказиш ихтиёрий тусга эга бўлади.

Телекоммуникациялар тармоқларини аттестациядан ўтказиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади";


5) 11-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"11-модда. Телекоммуникациялар тармоқларини рақамлаш

тизими ва режаси, домен номлари тизими


Телекоммуникациялар тармоқларини рақамлаш тизими ва режаси, шунингдек Интернет жаҳон ахборот тармоғи миллий сегменти домен номларининг тизими телекоммуникациялар соҳасидаги махсус ваколатли орган томонидан тасдиқланади.

Телекоммуникациялар тармоқларини рақамлаш ресурсларини ва домен номларини ҳисобга олиш, тизимлаштириш ва улардан фойдаланишни назорат қилиш телекоммуникациялар соҳасидаги махсус ваколатли орган томонидан амалга оширилади.

Телекоммуникациялар тармоқларини рақамлаш ресурсларидан операторлар ва провайдерларнинг, шунингдек домен номларидан юридик ва жисмоний шахсларнинг фойдаланиши пуллидир.

Телекоммуникациялар тармоқларини рақамлаш ресурсларидан ва домен номларидан фойдаланганлик учун тўловларнинг миқдорлари ҳамда уларни тўлаш тартиби, шунингдек уларга доир имтиёзлар қонун ҳужжатлари билан белгиланади";


6) 16-модданинг:

учинчи қисмидаги "юридик ва жисмоний шахсларга" деган сўзлар "юридик шахсларга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

бешинчи қисмидаги "Юридик ва жисмоний шахслар" деган сўзлар "Юридик шахслар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


7) 17-модданинг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Операторлар ва провайдерлар тармоқлараро уланишларни телекоммуникациялар соҳасидаги нормалар ва қоидаларга мувофиқ қабул қилинадиган, улаётган телекоммуникациялар тармоғи операторининг техник шартларига кўра таъминлаши керак".


2-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                  И. Каримов



“Халқ сўзи”, 2011 йил 31 декабрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 52-сон, 557-модда