язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Қонунлар ва Олий Мажлис палаталари қарорлари/ 2011 й./ Ўзбекистон Республикасининг 21.12.2011 й. ЎРҚ-310-сон "Ер ости бойликлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 26 ва 27-моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 01.11.2011 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 05.12.2011 й. маъқулланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

21.12.2011 й.

N ЎРҚ-310



"ЕР ОСТИ БОЙЛИКЛАРИ ТЎҒРИСИДА"ГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИНГ

26 ВА 27-МОДДАЛАРИГА ЎЗГАРТИШ ВА

ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2011 йил 1 ноябрда қабул қилинган

Сенат томонидан 2011 йил 5 декабрда маъқулланган



1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 23 сентябрда қабул қилинган "Ер ости бойликлари тўғрисида"ги 2018-XII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 13 декабрда қабул қилинган 444-II-сонли Қонуни билан тасдиқланган таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, N 1, 5-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 12, 604-модда; 2011 йил, N 1, 1-модда, N 9, 247-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 26-модда қуйидаги мазмундаги еттинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Ушбу Қонуннинг 31-моддасида назарда тутилган ҳолларда, шунингдек фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган ҳолда дарёларнинг ўзанларини, каналлар ва коллекторларни тозалашда лицензия олиш талаб қилинмайди";


2) 27-модда:

тўртинчи қисмидаги "бешинчи қисмида" деган сўзлар "бешинчи ва олтинчи қисмларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


қуйидаги мазмундаги олтинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Геологик жиҳатдан ўрганиш, тажриба-саноат йўсинида кавлаб олиш, норуда фойдали қазилмаларни кавлаб олиш, техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш учун норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи лицензиялар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензиялар бериш бўйича комиссияси томонидан берилади".

2-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                И. Каримов



“Халқ сўзи”, 2011 йил 22 декабрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 51-сон, 541-модда