язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Қонунлар ва Олий Мажлис палаталари қарорлари/ 2011 й./ Ўзбекистон Республикасининг 12.12.2011 й. ЎРҚ-306-сон "Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 90-моддасига тузатиш киритиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш ҳақида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 10.11.2011 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 05.12.2011 й. маъқулланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

12.12.2011 й.

N ЎРҚ-306



"ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

КОНСТИТУЦИЯСИНИНГ 90-МОДДАСИГА ТУЗАТИШ

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА"ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚОНУНИ ҚАБУЛ ҚИЛИНГАНЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ АЙРИМ ҚОНУН

ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ

ҲАҚИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2011 йил 10 ноябрда қабул қилинган

Сенат томонидан 2011 йил 5 декабрда маъқулланган



1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 18 ноябрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида"ги 414-ХII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, N 1, 34-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, N 3, 38-модда; 1999 йил, N 9, 206-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, N 12, 637-модда) 1-моддасининг учинчи қисмидаги "етти йил" деган сўзлар "беш йил" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 4 апрелда қабул қилинган "Референдум якунлари ҳамда давлат ҳокимияти ташкил этилишининг асосий принциплари тўғрисида"ги 350-II-сонли Конституциявий Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, N 4-5, 60-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, N 12, 637-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 1-модданинг биринчи қисмидаги "беш йилдан етти йиллик қилиб" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


2) 8-модданинг матнидаги "етти йил" деган сўзлар "беш йил" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                    И. Каримов



Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 йил, 12/1-сон, 344-модда