язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Қонунлар ва Олий Мажлис палаталари қарорлари/ 2011 й./ Ўзбекистон Республикасининг 13.04.2011 й. ЎРҚ-281-сон "Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4-моддасига ўзгартишлар киритиш ҳақида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 23.12.2010 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 25.03.2011 й. маъқулланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

13.04.2011 й.

N ЎРҚ-281



"ДАВЛАТ ТАСАРРУФИДАН ЧИҚАРИШ

ВА ХУСУСИЙЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА"ГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИНГ

4-МОДДАСИГА ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ

ҲАҚИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2010 йил 23 декабрда қабул қилинган

Сенат томонидан 2011 йил 25 мартда маъқулланган



1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 19 ноябрда қабул қилинган "Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида"ги 425-ХII-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, N 1, 43-модда; 1993 йил, N 5, 236-модда; 1994 йил, N 11-12, 285-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 9, 193-модда; 1998 йил, N 3, 38-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 4, 153-модда; 2010 йил, N 9, 337-модда) 4-моддасига қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


2-банднинг 14-кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"14) умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари";


3-банднинг 17-кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"17) шаҳарда йўловчилар ташишни амалга оширувчи корхоналар ва ташкилотлар. Ҳарбий турдаги автомобиль колонналари".


2-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                         И. Каримов



“Халқ сўзи”, 2011 йил 14 апрель.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 15-сон, 147-модда.


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 йил, 4-сон, 97-модда.