язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Қонунлар ва Олий Мажлис палаталари қарорлари/ 2010 й./ Ўзбекистон Республикасининг 16.12.2010 й. ЎРҚ-267-сон "Суғурта фаолияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15 ҳамда 18-моддаларига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 02.11.2010 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 03.12.2010 й. маъқулланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

16.12.2010 й.

N ЎРҚ-267



"СУҒУРТА ФАОЛИЯТИ ТЎҒРИСИДА"ГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИНГ

15 ҲАМДА 18-МОДДАЛАРИГА ЎЗГАРТИШЛАР

ВА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ҲАҚИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2010 йил 2 ноябрда қабул қилинган

Сенат томонидан 2010 йил 3 декабрда маъқулланган



1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 5 апрелда қабул қилинган "Суғурта фаолияти тўғрисида"ги 358-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, N 4-5, 68-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 10, 536-модда; 2007 йил, N 9, 415-модда; 2008 йил, N 4, 192-модда, N 12, 635-модда; 2009 йил, N 9, 337-модда) қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимча киритилсин:


1) 15-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Лицензия суғурталовчига ёхуд ҳаётни суғурта қилиш соҳасида, ёхуд умумий суғурта соҳасида, ёхуд фақат қайта суғурта қилиш бўйича суғурта фаолиятини амалга ошириш учун берилади. Ҳаётни суғурта қилиш соҳасида суғурта фаолиятини амалга ошираётган суғурталовчи умумий суғурта соҳасида суғурта фаолиятини амалга оширишга ҳақли эмас, умумий суғурта соҳасининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган айрим турлари (класслари) бундан мустасно. Умумий суғурта соҳасида суғурта фаолиятини амалга ошираётган суғурталовчи ҳаётни суғурта қилиш соҳасида суғурта фаолиятини амалга оширишга ҳақли эмас. Фақат қайта суғурта қилиш бўйича суғурта фаолиятини амалга ошираётган суғурталовчи суғурта шартномаларини тузишга ҳақли эмас";


2) 18-модда:

бешинчи қисмининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"суғурталовчиларни қайта ташкил этиш натижасида уларнинг молиявий барқарорлигига доир талаблар бузилиши мумкин бўлса";

олтинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қўшиб юбориш, бўлиш ва ажратиб чиқариш шаклида қайта ташкил этилганда суғурталовчи (суғурталовчилар) лицензиясининг амал қилиши тугатилади. Қайта ташкил этиш натижасида янгитдан тузилган суғурталовчиларга лицензиялар бериш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади. Қўшиб юбориш, бўлиш ва ажратиб чиқариш шаклида қайта ташкил этилаётган давр учун ҳамда янгитдан тузилган суғурталовчилар лицензия олгунига қадар бўлган даврда улар янги суғурта шартномаларини тузишга, амалдаги суғурта шартномаларини узайтиришга ҳақли эмас, илгари тузилган суғурта шартномалари бўйича ўз зиммаларига олинган, ҳуқуқий ворислик тартибида ўзларига ўтган мажбуриятларни бажариш ҳоллари бундан мустасно";

қуйидаги мазмундаги саккизинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Ўзгартириш шаклида қайта ташкил этилганда суғурталовчининг лицензияси қайта расмийлаштирилади".


2-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                           И. Каримов



“Халқ сўзи”, 2010 йил 17 декабрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 50-сон, 471-модда.