язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Қонунлар ва Олий Мажлис палаталари қарорлари/ 2009 й./ Ўзбекистон Республикасининг 21.12.2009 й. ЎРҚ-236-сон "Вояга етмаган шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 03.11.2009 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 04.12.2009 й. маъқулланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

21.12.2009 й.

N ЎРҚ-236



ВОЯГА ЕТМАГАН ШАХСЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИНИ

ҲИМОЯ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИЛИШИ МУНОСАБАТИ БИЛАН

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ МАЪМУРИЙ

ЖАВОБГАРЛИК ТЎҒРИСИДАГИ КОДЕКСИГА

ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2009 йил 3 ноябрда қабул қилинган

Сенат томонидан 2009 йил 4 декабрда маъқулланган



1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 9, 193-модда, N 12, 269-модда; 1996 йил, N 5-6, 69-модда, N 9, 144-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 4-5, 126-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 3, 38-модда, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда, N 7-8, 217-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, N 1, 20-модда, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 5, 67-модда, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 5, 90-модда, N 9, 171-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 9, 312-модда, N 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, N 6, 261-модда, N 9, 498-модда, N 10, 536-модда, N 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, N 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, N 9, 416, 421-моддалар, N 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, N 4, 181, 189, 192-моддалар, N 9, 486, 488-моддалар, N 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, N 1, 1-модда, N 9, 334, 335, 337-моддалар) қуйидаги қўшимчалар киритилсин:


1) 49-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Худди шундай ҳуқуқбузарлик вояга етмаган шахсга нисбатан содир этилган бўлса, -

энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади";


2) қуйидаги мазмундаги 49-1-модда билан тўлдирилсин:


"49-1-модда. Вояга етмаган шахсларнинг меҳнатидан

фойдаланишга йўл қўймаслик тўғрисидаги

талабларни бузиш


Вояга етмаган шахс меҳнатидан унинг соғлиғи, хавфсизлиги ёки ахлоқ-одобига зиён етказиши мумкин бўлган ишларда фойдаланиш, -

фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади";


3) 51-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Худди шундай ҳуқуқбузарлик вояга етмаган шахсга нисбатан содир этилган бўлса, -

энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади";


4) 245-модданинг биринчи қисми "48" рақамидан кейин "49-1" рақами билан тўлдирилсин.


2-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси вояга етмаган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланишга йўл қўймаслик тўғрисидаги талабларни белгиланган тартибда ишлаб чиқилишини ва тасдиқланишини таъминласин.

3-модда. Ушбу Қонун 2010 йил 1 февралдан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                        И. Каримов



“Халқ сўзи”, 2009 йил 22 декабрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2009 йил, 52-сон, 551-модда.