Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш /

Ўзбекистон Республикасининг 15.12.2009 й. ЎРҚ-231-сон "Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тўғрисидаги низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 26.11.2009 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 04.12.2009 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

15.12.2009 й.

N ЎРҚ-231



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТАБИАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ДАВЛАТ

ҚЎМИТАСИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА

ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2009 йил 26 ноябрда қабул қилинган

Сенат томонидан 2009 йил 4 декабрда маъқулланган


1-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1996 йил 26 апрелдаги 232-I-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тўғрисидаги низомга (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, N 5-6, 70-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда, N 7-8, 217-модда; 2002 йил, N 1, 22-модда, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 9-10, 149-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 12, 604-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 2-банднинг:

биринчи хатбошисидаги "Олий Мажлисига" деган сўзлар "Олий Мажлисининг Сенатига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошисидаги "Олий Мажлис қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига" деган сўзлар "Олий Мажлис палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 14-банддаги "Олий Мажлис" деган сўзлар "Олий Мажлис Сенати" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


3) 15-банднинг учинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;


4) 16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"16. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Раисининг ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Президенти девони билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Раиси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади";


5) 17-банднинг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;


6) 18-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"18. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасида Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Раиси (ҳайъат раиси), унинг ўринбосари, Қорақалпоғистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат кўмитасининг раиси, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси фаолияти асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи унинг тузилмавий бўлинмалари раҳбарларидан иборат таркибда ҳайъат тузилади.

Ҳайъатнинг миқдор таркиби ва шахсий таркиби, лавозимига кўра ҳайъат таркибига кирадиган шахслардан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Раисининг тақдимига биноан Олий Мажлис Сенатининг Кенгаши томонидан тасдиқланади";


7) 24-банд "Олий Мажлис" деган сўзлардан кейин "Сенатининг" деган сўз билан тўлдирилсин.


2-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                     И. Каримов



“Халқ сўзи”, 2009 йил 16 декабрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 50-51-сон, 530-модда.































Время: 0.0043
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск