язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Қонунлар ва Олий Мажлис палаталари қарорлари/ 2009 й./ Ўзбекистон Республикасининг 10.09.2009 й. ЎРҚ-217-сон "Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 256-моддасига ўзгартиш ва қўшимча киритиш тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 24.06.2009 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 28.08.2009 й. маъқулланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

10.09.2009 й.

N ЎРҚ-217



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОЛИҚ КОДЕКСИНИНГ 256-МОДДАСИГА

ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ

ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2009 йил 24 июнда қабул қилинган

Сенат томонидан 2009 йил 28 августда маъқулланган



1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 25 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-136-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, 12-сонга 1-илова; 2008 йил, N 12, 639-модда) 256-моддасига қуйидаги ўзгартиш ва қўшимча киритилсин:

1) биринчи қисм “Чет эллик инвестор” деган сўзлардан кейин “маҳсулот тақсимотига оид битимлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларни истисно этганда” деган сўзлар билан тўлдирилсин;

2) иккинчи қисм қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Ушбу модда биринчи қисмининг 1-5-бандларида назарда тутилган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар (ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бундан мустасно), агар маҳсулот тақсимотига оид битимда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, Ўзбекистон Республикасининг резидентлари учун белгиланган ставкалар бўйича ундирилади. Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ва акциз солиғи Ўзбекистон Республикасининг резидентлари учун белгиланган ставкалар бўйича ундирилади”.


2-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                  И. Каримов



"Халқ сўзи", 2009 йил 11 сентябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 37-сон, 404-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2009 йил, 9-сон, 331-модда