язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Қонунлар ва Олий Мажлис палаталари қарорлари/ 2008 й./ Ўзбекистон Республикасининг 09.04.2008 й. ЎРҚ-149-сон "Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 238-2-моддасига ўзгартиш ва қўшимча киритиш тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 27.11.2007 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 27.03.2008 й. маъқулланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

09.04.2008 й.

N ЎРҚ-149



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФУҚАРОЛИК

ПРОЦЕССУАЛ КОДЕКСИНИНГ 238-2-МОДДАСИГА

ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2007 йил 27 ноябрда қабул қилинган

Сенат томонидан 2008 йил 27 мартда маъқулланган


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 30 августда қабул қилинган 477-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 9-сонга илова; 2001 йил, N 1-2, 11-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 8, 367-модда) 238-2-моддасига қуйидаги ўзгартиш ва қўшимча киритилсин:


1) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2) агар талаб ёзма битимга асосланган ва қарздор томонидан тан олинган бўлса, шу жумладан, агар коммунал хизматлар тўлови бўйича қарзни ундириш ҳақидаги талаб арз қилинган бўлса";


2) қуйидаги мазмундаги 4-банд билан тўлдирилсин:

"4) агар ҳисобланган, лекин ходимга тўланмаган иш ҳақини ва унга тенглаштирилган тўловларни ундириш ҳақидаги талаб арз қилинган бўлса".


2-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                          И. Каримов



"Халқ сўзи", 2008 йил 10 апрель


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 14-15-сон, 92-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2008 йил, 4-сон, 185-модда