язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Қонунлар ва Олий Мажлис палаталари қарорлари/ 2007 й./ Ўзбекистон Республикасининг 18.12.2007 й. ЎРҚ-133-сон "Саноат, газ таъминоти ва кон назорати соҳасидаги бошқарув такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 27.09.2007 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 30.11.2007 й. маъқулланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

18.12.2007 й.

N ЎРҚ-133



САНОАТ, ГАЗ ТАЪМИНОТИ ВА КОН

НАЗОРАТИ СОҲАСИДАГИ БОШҚАРУВ

ТАКОМИЛЛАШТИРИЛГАНЛИГИ МУНОСАБАТИ

БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИШЛАР

ВА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2007 йил 27 сентябрда қабул қилинган

Сенат томонидан 2007 йил 30 ноябрда маъқулланган


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 6 майда қабул қилинган "Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида"ги 837-ХII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 5, 221-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 4-5, 126-модда; 1998 йил, N 9, 181-модда; 2000 йил, N 7-8, 217-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 8-модданинг иккинчи қисмидаги "Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш агентлиги" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 9-модданинг иккинчи қисмидаги "Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш агентлиги" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


3) 27-модданинг биринчи қисмидаги "Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш агентлиги" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 9, 193-модда, N 12, 269-модда; 1996 йил, N 5-6, 69-модда, N 9, 144-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 4-5, 126-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 3, 38-модда, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда, N 7-8, 217-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, N 1, 20-модда, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 5, 67-модда, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 5, 90-модда, N 9, 171-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 9, 312-модда, N 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, N 6, 261-модда, N 9, 498-модда, N 10, 536-модда, N 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, N 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, N 9, 416, 421-моддалар) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 97-модданинг номи ва биринчи қисмидаги "Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш агентлиги" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 98-модданинг биринчи қисмидаги "Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш агентлиги" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


3) 260-модда:

номидаги, биринчи қисмидаги ва иккинчи қисмининг биринчи хатбошисидаги "Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш агентлиги" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисмининг:

иккинчи хатбошисидаги "бош директор" деган сўзлар "Давлат инспекцияси бошлиғи" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

ўзбекча матни тўртинчи хатбошисидаги "кончилик-техник" деган сўзлар "кон-техник" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 23 сентябрда қабул қилинган "Ер ости бойликлари тўғрисида"ги 2018-XII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 13 декабрда қабул қилинган 444-II-сонли Қонуни билан тасдиқланган таҳрирда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, N 1, 5-модда) қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимча киритилсин:


1) 7-модданинг иккинчи қисмидаги "Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш агентлиги" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 17-модданинг учинчи қисмидаги "Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш агентлигининг" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекциясининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


3) 23-модда қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Ер қаъридан фойдаланиш муддатини узайтириш ёки унинг муддатини узайтиришни рад этиш тўғрисидаги қарор лицензия берган орган томонидан ер қаъридан фойдаланувчининг аризаси келиб тушган кундан эътиборан ўттиз кун ичида қабул қилинади";


4) 27-модданинг:

тўртинчи қисмидаги "бешинчи ва олтинчи қисмларида" деган сўзлар "бешинчи қисмида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

бешинчи қисми чиқариб ташлансин;

олтинчи қисми бешинчи қисм деб ҳисоблансин;


5) 28-модданинг учинчи қисмидаги "Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш агентлиги" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


6) 44-модданинг бешинчи қисмидаги "Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш агентлиги" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 31 августда қабул қилинган "Радиациявий хавфсизлик тўғрисида"ги 120-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, N 7-8, 212-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 8-модданинг биринчи қисмидаги "Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш агентлиги" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 22-модданинг тўртинчи қисмидаги "Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш агентлиги" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 5 апрелда қабул қилинган "Чиқиндилар тўғрисида"ги 362-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, N 4-5, 72-модда; 2003 йил, N 5, 67-модда, N 9-10, 149-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 6-модданинг бешинчи хатбошисидаги "Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш агентлиги (бундан буён матнда "Саноатконтехназорат" агентлиги деб юритилади)" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси (бундан буён матнда "Саноатконтехназорат" давлат инспекцияси деб юритилади)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 10-модданинг номи ва матнидаги "Саноатконтехназорат" агентлигининг", "Саноатконтехназорат" агентлиги" деган сўзлар тегишинча "Саноатконтехназорат" давлат инспекциясининг", "Саноатконтехназорат" давлат инспекцияси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


7-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                       И. Каримов



"Халқ сўзи" 2007 йил 19 декабрь.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 50-51-сон, 512-модда.