язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Қонунлар ва Олий Мажлис палаталари қарорлари/ 2007 й./ Ўзбекистон Республикасининг 13.12.2007 й. ЎРҚ-124-сон "Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 542-моддасига қўшимча ва Ўзбекистон Республикаси Жиноят-ижроия кодексининг 61-моддасига ўзгартиш киритиш тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 19.09.2007 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 01.12.2007 й. маъқулланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

13.12.2007 й.

N ЎРҚ-124



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ЖИНОЯТ-ПРОЦЕССУАЛ КОДЕКСИНИНГ

542-МОДДАСИГА ҚЎШИМЧА ВА ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ЖИНОЯТ-ИЖРОИЯ КОДЕКСИНИНГ

61-МОДДАСИГА ЎЗГАРТИШ КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2007 йил 19 сентябрда қабул қилинган

Сенат томонидан 2007 йил 1 декабрда маъқулланган



1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2013-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий КенгашинингАхборотномаси, 1995 йил, N 2, 5-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 12, 269-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда, N 7-8, 217-модда; 2001 йил, N 1-2, 11, 23-моддалар, N 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 5, 67-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 12, 418-модда; 2006 йил, N 6, 261-модда; 2007 йил, N 4, 166-модда, N 6, 248, 249-моддалар, N 9, 422-модда) 542-моддаси:

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Жазони ижро этиш муассасаси ҳудудини ёки маъмуриятнинг йўлланмаси бўйича ўзи туриши лозим бўлган бошқа жойни ўзбошимчалик билан ташлаб кетган маҳкумни манзил-колониядан бошқа тартибли колонияга ўтказиш тўғрисидаги масала прокурорнинг илтимосномасига биноан кўриб чиқилади. Маҳкумнинг судда ҳозир бўлишини таъминлаш имконияти бўлмаган тақдирда мазкур масала суд томонидан маҳкумнинг иштирокисиз кўриб чиқилади. Бунда маҳкумни қамоққа олиш ва унга нисбатан қидирув эълон қилиш ҳақидаги масала суд томонидан ҳал қилиниши керак";

иккинчи - олтинчи қисмлари тегишинча учинчи - еттинчи қисмлар деб ҳисоблансин.


2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 25 апрелда қабул қилинган 409-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 6, 175-модда; 2003 йил, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 6, 248-модда, N 9, 422-модда) 61-моддасининг учинчи қисмидаги "537-моддасига" деган сўзлар "537-моддаси ва 542-моддасининг иккинчи қисмига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                       И. Каримов



"Халқ сўзи" 2007 йил 14 декабрь.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 50-51-сон, 503-модда.