язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Қонунлар ва Олий Мажлис палаталари қарорлари/ 2007 й./ Ўзбекистон Республикасининг 13.12.2007 й. ЎРҚ-125-сон "Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 23.11.2007 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 30.11.2007 й. маъқулланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

13.12.2007 й.

N ЎРҚ-125



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

МАЪМУРИЙ ЖАВОБГАРЛИК ТЎҒРИСИДАГИ

КОДЕКСИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2007 йил 23 ноябрда қабул қилинган

Сенат томонидан 2007 йил 30 ноябрда маъқулланган



1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 9, 193-модда, N 12, 269-модда; 1996 йил, N 5-6, 69-модда, N 9, 144-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 4-5, 126-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 3, 38-модда, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда, N 7-8, 217-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, N 1, 20-модда, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 5, 67-модда, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 5, 90-модда, N 9, 171-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 9, 312-модда, N 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, N 6, 261-модда, N 9, 498-модда, N 10, 536-модда, N 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, N 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, N 9, 416, 421-моддалар) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 125-модда:

тўртинчи қисмининг диспозициясидаги "ёхуд давлат рақам белгиси ясама ёки ўзга усулларда ўзгартирилган" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Давлат рақам белгиси ясама ёки ўзга усулларда ўзгартирилган транспорт воситаларини, худди шунингдек давлат рақам белгиси айни шу транспорт воситасига тегишли бўлмаган транспорт воситасини бошқариш -

энг кам иш ҳақининг етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади";

бешинчи ва олтинчи қисмлари тегишинча олтинчи ва еттинчи қисмлар деб ҳисоблансин;


2) қуйидаги мазмундаги 128-2-модда билан тўлдирилсин:


"128-2-модда. Транспорт воситасини бошқариш пайтида

монитордан (дисплейдан) теле-, видеодастурларни

томоша қилиш учун фойдаланиш ва транспорт воситасига

ўзбошимчалик билан монитор (дисплей) ўрнатиш


Транспорт воситасини бошқариш пайтида транспорт воситаси салонининг олд қисмига ишлаб чиқарувчи корхона томонидан ўрнатилган монитордан (дисплейдан) теле-, видеодастурларни томоша қилиш учун фойдаланиш -

энг кам иш ҳақининг бир баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Транспорт воситаси салонининг олд қисмига ўзбошимчалик билан монитор (дисплей) ўрнатиш -

энг кам иш ҳақининг бир бараваридан икки бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, -

энг кам иш ҳақининг икки бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга ёки транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан олти ойдан бир йилгача муддатга маҳрум этишга сабаб бўлади";


3) 179-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"179-модда. Аудиторнинг қонун ҳужжатлари бузилганлиги

ҳолларини яшириши, била туриб сохта аудиторлик

ҳисоботини ёки аудиторлик хулосасини тузиши


Аудиторнинг аудиторлик текширувини ўтказиш чоғида ўзи аниқлаган бухгалтерия ҳисобини юритишга, шунингдек молиявий ҳисобот тузишга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талаблар бузилганлиги ҳолларини яшириши, худди шунингдек аудиторнинг била туриб сохта аудиторлик ҳисоботини ёки аудиторлик хулосасини тузиши -

энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади";


4) 245-модданинг биринчи қисми "128-1-моддасининг иккинчи қисми" деган сўзлардан кейин "128-2-модданинг учинчи қисми" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


5) 248-модда:

биринчи қисми "128-1-моддасининг биринчи қисмида" деган сўзлардан кейин "128-2-модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

иккинчи қисмининг 5, 6 ва 7-бандлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5) ушбу Кодекснинг 125, 126-моддаларида, 127-моддасининг биринчи қисмида, 128-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 128-1-моддасининг биринчи қисмида, 128-2-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 129-моддасининг биринчи қисмида, 130-моддасининг биринчи қисмида, 131-моддасининг учинчи қисмида, 135-моддасида, 136-моддасининг учинчи қисмида, 138, 139, 140, 141, 147-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун - Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси (Бош бошқармаси) бошлиғи, унинг ўринбосари, йўл-патруль хизматини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш ҳамда маъмурий амалиёт бўлими бошлиғи, унинг ўринбосари, алоҳида муҳим ишлар бўйича инспектор (маъмурий амалиёт бўйича инспектор), маъмурий амалиёт бўлинмаси (бўлими) бошлиғи, унинг ўринбосари, маъмурий ҳуқуқбузарликларга доир материалларни кўриб чиқиш бўйича катта инспектор (инспектор), автомототранспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш нормаларига ва қоидаларига риоя этилиши устидан назорат бўлими (бўлинма) бошлиғи, автомототранспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш нормаларига ва қоидаларига риоя этилиши устидан назорат гуруҳининг катта инспектори, автомототранспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш нормаларига ва қоидаларига риоя этилиши устидан назорат гуруҳининг маъмурий амалиёт бўйича инспектори, улар йўқлигида эса ички ишлар бўлими бошлиғи ёки унинг ўринбосари;

6) ушбу Кодекснинг 125, 126-моддаларида, 127-моддасининг биринчи қисмида, 128-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 128-1-моддасининг биринчи қисмида, 128-2-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 129-моддасининг биринчи қисмида, 130-моддасининг биринчи қисмида, 135-моддасининг биринчи қисмида, 138-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 147-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун - йўл-патруль хизмати бригадаси (батальони, дивизиони, отряди, мобиль гуруҳи) командири ёки унинг ўринбосари;

7) ушбу Кодекс 125-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 126-моддасининг биринчи қисмида, 127-моддасининг биринчи қисмида, 128-моддасининг биринчи қисмида, 128-1-моддасининг биринчи қисмида, 128-2-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 129-моддасининг биринчи қисмида, 135-моддасининг биринчи қисмида, 138-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун - йўл-патруль хизмати катта инспектори (инспектори) ва йўл ҳаракати қоидаларига ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга оид бошқа нормативларга риоя этилиши устидан назоратни амалга оширувчи бошқа ходимлар";


6) 287-модданинг 1-банди "128-1" рақамидан кейин "128-2" рақами билан тўлдирилсин;


7) 291-модда биринчи қисмининг "а" кичик бандидаги "тўртинчи қисмида" деган сўзлар "тўртинчи ва бешинчи қисмларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                         И. Каримов



"Халқ сўзи" 2007 йил 14 декабрь.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 50-51-сон, 504-модда.