язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Қонунлар ва Олий Мажлис палаталари қарорлари/ 2007 й./ Ўзбекистон Республикасининг 12.07.2007 й. ЎРҚ-101-сон "Ўзбекистон Республикаси телекоммуникациялар тармоқларида тезкор-қидирув тадбирларини ташкил этиш самарадорлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 17.04.2007 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 29.06.2007 й. маъқулланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

12.07.2007 й.

N ЎРҚ-101



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯЛАР ТАРМОҚЛАРИДА

ТЕЗКОР-ҚИДИРУВ ТАДБИРЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ МАҚСАДИДА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ АЙРИМ

ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2007 йил 17 апрелда қабул қилинган

Сенат томонидан 2007 йил 29 июнда маъқулланган

2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 29 августда қабул қилинган "Бож тарифи тўғрисида"ги 470-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 9, 228-модда; 1998 йил, N 9, 181-модда; 2001 йил, N 5, 89-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 5, 67-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 5, 90-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда) 33-моддасининг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"ваколатли органнинг ёзма тасдиғи бўлган тақдирда, телекоммуникациялар операторлари ва тезкор-қидирув тадбирлари тизимининг техник воситаларини сертификатлаштириш бўйича махсус орган томонидан олинадиган тезкор-қидирув тадбирлари тизими техник воситалари".


3-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                           И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 29-30-сон, 294-модда.