язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Қонунлар ва Олий Мажлис палаталари қарорлари/ 2007 й./ Ўзбекистон Республикасининг 23.04.2007 й. ЎРҚ-92-сон "Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 21.12.2006 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 29.03.2007 й. маъқулланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

23.04.2007 й.

N ЎРҚ-92



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ МАЪМУРИЙ

ЖАВОБГАРЛИК ТЎҒРИСИДАГИ КОДЕКСИГА

ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2006 йил 21 декабрда қабул қилинган

Сенат томонидан 2007 йил 29 мартда маъқулланган



1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 9, 193-модда, N 12, 269-модда; 1996 йил, N 5-6, 69-модда, N 9, 144-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 4-5, 126-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 3, 38-модда, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда, N 7-8, 217-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, N 1, 20-модда, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 5, 67-модда, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 5, 90-модда, N 9, 171-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 9, 312-модда, N 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, N 6, 261-модда, N 9, 498-модда, N 10, 536-модда, N 12, 656, 659-моддалар) қуйидаги қўшимчалар киритилсин:

1) қуйидаги мазмундаги 215-2- модда билан тўлдирилсин:


"215-2-модда. Ўзбекистон Республикаси

Ҳисоб палатасининг кўрсатмаларини бажармаслик


Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг ўзи ташкил этган текширишлар натижаларига биноан юборган кўрсатмаларини бажаришдан бўйин товлаш ёки ўз вақтида бажармаслик, -

мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади";


2) 245-модданинг биринчи қисми "210" рақамидан кейин "215-2" рақами билан тўлдирилсин.


2-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                            И. Каримов



"Халқ сўзи" 2007 йил 24 апрель.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 17-18-сон, 170-модда.