язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Қонунлар ва Олий Мажлис палаталари қарорлари/ 2006 й./ Ўзбекистон Республикасининг 27.09.2006 й. ЎРҚ-56-сон "Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига ва "Нотариат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 30.06.2006 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 25.08.2006 й. маъқулланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

27.09.2006 й.

N ЎРҚ-56



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

МАЪМУРИЙ ЖАВОБГАРЛИК ТЎҒРИСИДАГИ

КОДЕКСИГА, ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ФУҚАРОЛИК КОДЕКСИГА ВА "НОТАРИАТ ТЎҒРИСИДА"ГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИГА ЎЗГАРТИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2006 йил 30 июнда қабул қилинган

Сенат томонидан 2006 йил 25 августда маъқулланган



1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 9, 193-модда, N 12, 269-модда; 1996 йил, N 5-6, 69-модда, N 9, 144-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 4-5, 126-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 3, 38-модда, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда, N 7-8, 217-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, N 1, 20-модда, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 5, 67-модда, N 9-10, 149-модда, 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 5, 90-модда, N 9, 171-модда; 2005 йил N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 9, 312-модда, N 12, 413, 417, 418-моддалар) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 27-модданинг биринчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши курашиш департаменти" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 135-модда биринчи қисмининг диспозицияси "транспорт воситаларини бошқариши" деган сўзлардан кейин "худди шунингдек ишончномаларни, транспорт воситаларини бошқа шахсга бериш ва ижарага бериш шартномаларини белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказмасдан (ҳисобга қўймасдан) транспорт воситаларини бошқариши" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

3) қуйидаги мазмундаги 176-3-модда билан тўлдирилсин:


"176-3-модда. Автомобиль транспортида йўловчилар

ташиш фаолияти билан лицензиясиз шуғулланиш


Автомобиль транспортида йўловчилар ташиш фаолияти билан лицензиясиз шуғулланиш -

фуқароларга энг кам иш ҳақининг йигирма бараваридан юз бараваригача, мансабдор шахсларга эса - эллик бараваридан юз эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади";


4) 245-модданинг биринчи қисми "176-моддасининг иккинчи қисми" деган сўзлардан кейин "176-3" рақами билан тўлдирилсин;


5) 264-моддадаги "Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши курашиш департаменти" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


6) 287-модданинг:

1-банди "176-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларида" деган сўзлардан кейин "176-3" рақами билан тўлдирилсин;

8-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8) ушбу Кодекснинг 152-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларида (радиоэлектрон воситаларни ёки юқори частотали қурилмаларни сотиш ёхуд ўзгага доимий ёки вақтинчалик фойдаланиш учун бериш қисми), 164-моддасининг учинчи қисмида, 166, 170-моддаларида, 176-моддасининг иккинчи ва учинчи кисмларида, 176-3, 198-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар содир этилган тақдирда давлат солиқ органларининг, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти ва унинг жойлардаги бўлинмаларининг мансабдор шахслари томонидан";


7) 289-модданинг учинчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ ва валютага оид жиноятларга карши курашиш департаменти" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


8) 291-модданинг биринчи қисми:

"а" бандидаги "137-моддаларида" деган сўзлар "137, 176-3-моддаларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

"д" банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"д) ушбу Кодекснинг 164, 166, 167, 168, 172, 173, 176, 176-3-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этилганда - Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти ва унинг жойлардаги бўлинмаларининг мансабдор шахслари томонидан".


2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган 163-I-сонли ва 1996 йил 29 августда қабул қилинган 256-I-сонли қонунлари билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 2-сонга илова, N 11-12; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 9, 229-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 182-модда; 2002 йил, N 1, 20-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 5, 67-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 5, 90-модда, N 9, 171-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 136-модданинг иккинчи, учинчи ва тўртинчи хатбошилари "автомототранспорт воситаларини бошқариш ва тасарруф этиш ҳақидаги ишончномалар бундан мустасно" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


2) 565-модда биринчи қисмининг иккинчи жумласи чиқариб ташлансин.


3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 декабрда қабул қилинган "Нотариат тўғрисида"ги 343-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 2, 42-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда; 2003 йил, N 5, 67-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 9, 312-модда) 26-моддаси биринчи қисмининг бешинчи ва олтинчи хатбошилари "автомототранспорт воситаларини бошқариш ва тасарруф этиш ҳақидаги ишончномалар бундан мустасно" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


4-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                        И. Каримов



"Халқ сўзи" 2006 йил 28 сентябрь.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 39-сон, 385-модда.