язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Қонунлар ва Олий Мажлис палаталари қарорлари/ 2006 й./ Ўзбекистон Республикасининг 04.04.2006 й. ЎРҚ-28-сон "Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун рухсат бериш тартиб-таомиллари турлари қисқартирилганлиги ҳамда соддалаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 26.01.2005 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 25.02.2006 й. маъқулланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

04.04.2006 й.

N ЎРҚ-28



ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИНИ

АМАЛГА ОШИРИШ УЧУН РУХСАТ БЕРИШ ТАРТИБ-

ТАОМИЛЛАРИ ТУРЛАРИ ҚИСҚАРТИРИЛГАНЛИГИ

ҲАМДА СОДДАЛАШТИРИЛГАНЛИГИ МУНОСАБАТИ

БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2005 йил 26 январда қабул қилинган

Сенат томонидан 2006 йил 25 февралда маъқулланган


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган "Аудиторлик фаолияти тўғрисида"ги 734-ХII-сонли Қонуни (2000 йил 26 майда қабул қилинган 78-II-сонли Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, N 5-6, 149-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда) 23-моддаси биринчи қисмининг:

саккизинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

тўққизинчи хатбошиси саккизинчи хатбоши деб ҳисоблансин.



2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган 163-I-сонли ва 1996 йил 29 августда қабул қилинган 256-I-сонли қонунлари билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 2-сонга илова, N 11-12; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 9, 229-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 182-модда; 2002 йил, N 1, 20-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 5, 67-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 5, 90-модда, N 9, 171-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

1) 54-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Юридик шахсни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилган юридик шахс муассислари (иштирокчилари) ёки орган тугатиш комиссиясини (тугатувчини) тайинлайдилар ҳамда ушбу Кодексга мувофиқ тугатиш тартиби ва муддатларини белгилайдилар. Юридик шахсни тугатиш тўғрисидаги қарор суд томонидан қабул қилинган тақдирда, тугатиш комиссияси юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи орган билан келишилган ҳолда тайинланади";

2) 55-модданинг:

тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Оралиқ тугатиш баланси юридик шахсни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилган юридик шахс муассислари (иштирокчилари) ёки орган томонидан тасдиқланади. Юридик шахсни тугатиш тўғрисидаги қарор суд томонидан қабул қилинган тақдирда, оралиқ тугатиш баланси юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи орган билан келишилган ҳолда тасдиқланади";

еттинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилиш тугаганидан кейин тугатиш комиссияси тугатиш балансини тузади, уни юридик шахсни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилган юридик шахс муассислари (иштирокчилари) ёки орган тасдиқлайди. Юридик шахсни тугатиш тўғрисидаги қарор суд томонидан қабул қилинган тақдирда, тугатиш баланси юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи орган билан келишилган ҳолда тасдиқланади".



3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 апрелда қабул қилинган "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги 223-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, N 5-6, 61-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда; 1998 йил, N 3, 38-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 9, 229-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

1) 101-модданинг:

учинчи қисмидаги "рўйхатга олишни амалга оширувчи орган билан келишган ҳолда" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

олтинчи қисмидаги иккинчи жумла чиқариб ташлансин;

2) 102-модданинг тўртинчи ва еттинчи қисмларидаги "тугатилаётган жамиятни давлат рўйхатидан ўтказган орган билан келишилган ҳолда" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 25 декабрда қабул қилинган "Реклама тўғрисида"ги 723-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, N 1, 14-модда; 2002 йил, N 9, 164-модда; 2003 йил, N 5, 67-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 12, 413-модда) 21-моддасининг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Рекламани почта жўнатмалари орқали тарқатиш белгиланган тартибда шартнома асосида амалга оширилади".



6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 19 августда қабул қилинган "Баҳолаш фаолияти тўғрисида"ги 811-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, N 9, 208-модда) 13-моддасининг учинчи қисмидаги "тартиб рақами ва лицензия берилган сана, уни берган орган, шунингдек мазкур лицензия қайси муддатга берилганлиги кўрсатилган ҳолда" деган сўзлар "тартиб рақами, лицензия берилган сана ва уни берган орган кўрсатилган ҳолда" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



7-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 25 майда қабул қилинган "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги 71-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, N 5-6, 142-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

1) 12-модданинг:

иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Лицензия қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда лицензия даъвогарининг аризасида кўрсатилган муддатга берилади. Қонун ҳужжатларида лицензиянинг чекланган амал қилиш муддати белгиланиши мумкин, лекин бу муддат беш йилдан кам бўлмаслиги лозим";

учинчи қисми чиқариб ташлансин;

тўртинчи қисми учинчи қисм деб ҳисоблансин;

2) 14-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошисидаги "ҳамда фаолиятнинг мазкур тури" деган сўзлар "шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда фаолиятнинг мазкур тури" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

3) 19-модда иккинчи қисмининг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"чекланган амал қилиш муддатига бериладиган лицензиялар учун - лицензиянинг амал қилиш муддати";

4) 25-модда иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"чекланган амал қилиш муддатига бериладиган лицензиялар учун - лицензияларнинг амал қилиш муддатлари";

5) 26-модданинг учинчи қисмидаги иккинчи жумла чиқариб ташлансин.



8-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2001 йил 12 майда қабул қилинган "Амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхати тўғрисида"ги 222-II-сонли Қарорига 1-илова (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, N 6-7, 105-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда) қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Улгуржи савдо".



9-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 6 декабрда қабул қилинган "Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида"ги 310-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, N 1, 10-модда) 55-моддасининг:

тўртинчи қисмидаги "юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи орган билан келишган ҳолда" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

олтинчи қисмидаги иккинчи жумла чиқариб ташлансин.



10-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                        И. Каримов



"Халқ сўзи", 2006 йил 5 апрель


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 14-сон, 110-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2006 йил, 4-сон, 154-модда