язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Қонунлар ва Олий Мажлис палаталари қарорлари/ 2005 й./ Ўзбекистон Республикасининг 15.09.2005 й. ЎРҚ-5-сон "Баъзи давлат бошқарув органларининг қайта ташкил этилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 08.07.2005 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 26.08.2005 й. маъқулланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

15.09.2005 й.

N ЎРҚ-5



БАЪЗИ ДАВЛАТ БОШҚАРУВ ОРГАНЛАРИНИНГ

ҚАЙТА ТАШКИЛ ЭТИЛГАНЛИГИ МУНОСАБАТИ

БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2005 йил 8 июлда қабул қилинган

Сенат томонидан 2005 йил 26 августда маъқулланган


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 14 январда қабул қилинган "Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида"ги Қонунининг 2000 йил 26 майдаги 76-II-сонли Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган янги таҳририга (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, N 5-6, 147-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

1) 5-модданинг биринчи қисмидаги ва иккинчи қисми биринчи хатбошисидаги "Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси" деган сўзлар "Маданият ва спорт ишлари вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) русча матннинг 22-моддаси иккинчи қисмидаги "Государственным комитетом Республики Узбекистан по физической культуре и спорту" деган сўзлар "уполномоченным органом государственного управления физической культурой и спортом" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 29 августда қабул қилинган "Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисида"ги 678-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, N 9, 178-модда) 5-моддасининг биринчи қисмидаги ва иккинчи қисми биринчи хатбошисидаги, 7-моддасининг биринчи қисмидаги, 10-моддасининг биринчи қисмидаги ва 17-моддасининг иккинчи қисмидаги "Маданият ишлари вазирлиги", "Маданият ишлари вазирлигининг" деган сўзлар тегишинча "Маданият ва спорт ишлари вазирлиги", "Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 30 августда қабул қилинган "Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида"ги 269-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, N 9-10, 180-модда; 2004 йил. N 5, 90-модда) 5-моддаси матнидаги, 7-моддасининг номи ва биринчи хатбошисидаги, 12-моддасининг биринчи ва бешинчи қисмларидаги, 14-моддасининг биринчи қисмидаги, 15-моддасининг иккинчи қисмидаги, 18-моддаси матнидаги, 20-моддасининг олтинчи қисмидаги, 21-моддасининг иккинчи қисмидаги, 22-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларидаги, 24-моддасининг учинчи хатбошисидаги, 25-моддасининг биринчи қисмидаги ва 31-моддасининг биринчи қисмидаги "Маданият ишлари вазирлиги", "Маданият ишлари вазирлигининг", "Маданият ишлари вазирлигига" деган сўзлар тегишинча "Маданият ва спорт ишлари вазирлиги", "Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг", "Маданият ва спорт ишлари вазирлигига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 7 декабрда қабул қилинган "Қимматбаҳо металлардан ясалган буюмларнинг асиллик даражаси ва тамғаланиши тўғрисида"ги 317-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, N 1, 17-модда: 2004 йил, N 5, 90-модда) 14-моддаси биринчи қисмининг учинчи хатбошисидаги "Маданият ишлари вазирлигининг" деган сўзлар "Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


5-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                              И. Каримов



"Халқ сўзи", 2005 йил 16 сентябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 37-38-сон, 277-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2005 йил, 9-сон, 309-модда