язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Қонунлар ва Олий Мажлис палаталари қарорлари/ 2001-2004 й./ Ўзбекистон Республикасининг 03.12.2004 й. 714-II-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги Қонуни

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

03.12.2004 й.

N 714-II



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИШЛАР

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК

АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ

ЙЎҚОТГАН ДЕБ ТОПИШ ТЎҒРИСИДА


I. Ўзбекистон Республикасининг қуйидаги қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилсин:


1. Ўзбекистон Республикасининг 1989 йил 21 октябрда қабул қилинган "Давлат тили ҳақида"ги Қонунининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган янги таҳрири (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 12, 257-модда) 7-моддасининг учинчи қисмидаги "Олий Мажлис тегишли қўмитасининг" деган сўзлар "Олий Мажлис палаталари тегишли қўмиталарининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



2. Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 15 февралда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1991 йил, N 4, 76-модда; 1992 йил, N 9, 363-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 4-5, 126-модда; 1998 йил, N 3, 38-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 5, 90-модда):

1) 3-моддасининг иккинчи қисмидаги "ва Қорақалпоғистон Республикаси" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

2) 4-моддасининг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Барча жамоат бирлашмалари ўз уставларида, бошқа ҳужжатларда назарда тутилган вазифаларни бажаришда Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари доирасида иш кўрадилар";

3) 16-моддасининг учинчи қисмидаги "Олий Мажлисида" деган сўзлар "Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



3. Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 14 июнда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолияти тўғрисида"ги Қонунининг 2000 йил 26 майда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган янги таҳрири (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, N 5-6, 148-модда; 2003 йил, N 5, 67-модда; 2004 йил, N 5, 90-модда):

1) 17-моддаси биринчи қисмининг саккизинчи хатбошисидаги "қурол-яроғлар, ҳарбий техника, икки хил мақсадда ишлатилиши мумкин бўлган товарлар ва технологияларга" деган сўзлар "ўз хосса ҳамда хусусиятларига кўра ялпи қирғин қуролини (ядровий, кимёвий, бактериологик (биологик) ва заҳарловчи қурол) ҳамда уни етказиб бериш воситаларини (ракеталар ва ялпи қирғин қуролини етказиб беришга қодир бошқа техника воситаларини), бошқа турдаги қурол-яроғ ҳамда ҳарбий техникани яратишда муҳим ҳисса қўшиши мумкин бўлган, экспорт назорати объектлари рўйхатларида кўрсатилган товарлар, асбоб-ускуналар, илмий-техника ахбороти, ишлар ва хизматлар, интеллектуал фаолият натижаларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) 22-моддасининг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўз хосса ҳамда хусусиятларига кўра ялпи қирғин қуролини (ядровий, кимёвий, бактериологик (биологик) ва заҳарловчи қурол) ҳамда уни етказиб бериш воситаларини (ракеталар ва ялпи қирғин қуролини етказиб беришга қодир бошқа техника воситаларини), бошқа турдаги қурол-яроғ ҳамда ҳарбий техникани яратишда муҳим ҳисса қўшиши мумкин бўлган, экспорт назорати объектлари рўйхатларида кўрсатилган товарлар, асбоб-ускуналар, илмий-техника ахбороти, ишлар ва хизматлар, интеллектуал фаолият натижаларига нисбатан ташқи иқтисодий фаолият амалга оширилаётганда Ўзбекистон Республикасининг миллий манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек халқаро мажбуриятларга риоя этиш мақсадида Ўзбекистон Республикасида экспорт назорати тизими амал қилади. Экспорт назорати объектлари рўйхатлари, шунингдек уларни олиб чиқиш ва улардан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади".



4. Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 18 ноябрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, N 1, 27-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, N 5, 124-модда) 5-моддасининг:

1-банди учинчи хатбошисидаги "Олий Мажлисининг" деган сўзлар "Олий Мажлиси палаталарининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2-бандидаги "Советларининг" деган сўз "Кенгашларининг" деган сўз билан алмаштирилсин;

4-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4) Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, Сенати аъзолари, халқ депутатлари Кенгашларининг депутатлари сайлови ёки референдум кунларида - овоз бериш ўтказилаётган бинолар ва хоналарда";

6-бандидаги "Олий Мажлисининг Раиси" деган сўзлар "Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Спикери, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати Раиси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



5. Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 18 ноябрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида"ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, N 1, 34-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, N 3, 38-модда; 1999 йил, N 9, 206-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда) тегишли моддалари уларни кейинги вақтларда қабул қилинган, сайлов билан боғлиқ қонунлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқлаштириш зарурати билан, Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига киритилган ўзгартишлар ва тузатишларни инобатга олган ҳолда қуйидаги таҳрирда қабул этилади:


1-модда. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови


Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини Ўзбекистон Республикаси фуқаролари умумий, тенг ва тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан амалга оширадилар.

Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига ўттиз беш ёшдан кичик бўлмаган, давлат тилини яхши биладиган, бевосита сайловгача камида ўн йил Ўзбекистон ҳудудида муқим яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси сайланиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти етти йил муддатга сайланади.


4-модда. Сайловнинг сайлов комиссиялари томонидан ўтказилиши


Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказишни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси, округ ва участка сайлов комиссиялари таъминлайди.

Марказий сайлов комиссияси "Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ тузилади.

Округ сайлов комиссияларининг аъзолари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари тавсиясига биноан Марказий сайлов комиссияси томонидан тасдиқланади.

Участка сайлов комиссияларининг аъзолари халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашлари тавсиясига биноан тегишли округ сайлов комиссиялари томонидан тасдиқланади.


5-модда. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига

тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишдаги ошкоралик


Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказишни сайлов комиссиялари очиқ ва ошкора амалга оширадилар.

Сайлов комиссиялари фуқароларни ўз ишларидан, сайлов округлари, участкалари тузилганлиги, сайлов комиссияларининг таркиби, уларнинг жойлашган ери ва иш вақтидан воқиф этадилар, сайловчиларнинг рўйхатлари, сайловда иштирок этаётган сиёсий партияларнинг рўйхати билан таништирадилар, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар хусусидаги маълумотлар, овоз бериш ва сайлов якунларидан хабардор қиладилар.

Ўзбекистон Республикасининг оммавий ахборот воситалари сайловга тайёргарликнинг бориши ва сайлов қандай ўтаётганлигини ёритиб борадилар.

Сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир барча тадбирларда, шунингдек ҳар бир сайлов участкасида сайлов куни овоз бериш хоналарида ва овозларни санаб чиқишда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар кўрсатган сиёсий партиялардан, сайловчилар ташаббускор гуруҳларидан биттадан кузатувчи, матбуот, телевидение ва радио вакиллари, бошқа давлатлар, халқаро ташкилотлар ва ҳаракатлардан кузатувчилар қатнашиш ҳуқуқига эгадирлар. Уларнинг ваколатлари тегишли ҳужжатлар билан тасдиқланган бўлиши керак.

Манфаатдор ташкилотлар ўз кузатувчилари тўғрисида округ сайлов комиссияларига сайловдан камида ўн беш кун олдин маълум қиладилар.

Округ сайлов комиссияси Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан белгиланадиган намунадаги мандатни манфаатдор ташкилотдан ариза олинганидан кейин беш кун ичида кузатувчи учун беради.

Кузатувчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар кўрсатишга бағишланган йиғилишларда, округ ва участка сайлов комиссияларининг мажлисларида ҳозир бўлиш;

сайлов участкасида ҳозир бўлиш ҳамда тайёргарлик ишларининг боришини, овоз бериш учун сайлов қутиларининг жойлаштирилиши ва муҳрланишини, фуқароларга сайлов бюллетенларининг берилишини кузатиш;

овозларни санаб чиқишда ва участка сайлов комиссиясининг баённомасини тузишда ҳозир бўлиш;

сайлов натижалари тўғрисидаги ҳужжатларнинг тегишли сайлов комиссияси томонидан тасдиқланган нусхаларини сўраш ва уларни олиш;

агар сайлов участкасида ушбу Қонуннинг бузилишига йўл қўйилган деб ҳисоблаш учун асос бўлса, ўз кузатувлари тўғрисида юқори комиссияга маълум қилиш.

Кузатувчиларга қуйидагилар ман этилади:

сайловчи сайлов бюллетенига ўз белгисини қўяётган пайтда овоз бериш кабинасида бўлиш;

сайловчиларга таъсир ўтказиш, бирон-бир ташвиқот материали ёки адабиёти тарқатиш;

сайловчилардан улар кимни ёқлаб овоз берганликларини суриштириш ёки сайловчиларга бюллетенга белги қўйишда бирон-бир тарзда ёрдам кўрсатиш;

участка сайлов комиссиясининг фаолиятига, шу жумладан, сайлов қутиларини муҳрлашда, уларни очишда, овозларни санаб чиқишда аралашиш.


7-модда. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови

тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик


Сайловни ўтказишнинг ушбу Қонунда назарда тутилган қоидалари ҳамда тартибини бузувчи шахслар, Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг Ўзбекистон Республикаси Президентини сайлаш ва Президентликка сайланиш, сайловолди ташвиқоти олиб бориш ҳуқуқларини эркин равишда амалга оширишига зўравонлик, алдаш, таҳдид қилиш ёки бошқа йўл билан қаршилик кўрсатувчи шахслар, шунингдек сохта сайлов ҳужжатлари тузган, овозларни атайин нотўғри санаб чиққан, овоз бериш яширинлигини бузган ёки ушбу Қонун бошқача тарзда бузилишига йўл қўйган сайлов комиссияларининг аъзолари, давлат ва жамоат органларининг мансабдор шахслари қонунда белгиланган йўсинда жавобгар бўладилар. Номзодларнинг шаъни ва қадр-қимматига доғ туширадиган сохта маълумотларни эълон қилган ёки бошқа йўсинда тарқатган, сайлов комиссиялари аъзоларига нисбатан ҳақоратомуз муносабатга йўл қўйган шахслар ҳам жавобгарликка тортиладилар.

Овоз бериш кунига қадар қолган беш кун ичида, шунингдек овоз бериш куни жамоат фикри сўровлари натижаларини, сайлов натижалари прогнозларини ва ўтказилаётган сайлов билан боғлиқ бошқа тадқиқотларни нашр этиш (эълон қилиш), шунингдек уларни умумий фойдаланишдаги ахборот-телекоммуникация тармоқларига (шу жумладан, Интернет тармоғига) жойлаштириш тақиқланади.


II БОБ. САЙЛОВ КАМПАНИЯСИ БОШЛАНГАНЛИГИНИ

ЭЪЛОН ҚИЛИШ ВА САЙЛОВ КОМИССИЯЛАРИНИ ТУЗИШ


8-модда. Сайлов кампанияси бошланганлигини эълон қилиш


Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўйича сайлов кампанияси бошланганлиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ваколат муддати тугашидан камида уч ой олдин Марказий сайлов комиссияси томонидан оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.


9-модда. Сайлов округларини тузиш


Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи сайлов округларини Марказий сайлов комиссияси Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри чегаралари доирасида тузади.

Марказий сайлов комиссияси сайлов округлари рўйхатларини сайловчилар сонини ҳамда округ сайлов комиссиялари қаерда жойлашганлигини кўрсатган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига камида етмиш беш кун қолганида эълон қилади.


11-модда. Сайлов участкаларини тузиш тартиби ва нормаси


Сайлов участкалари туман, шаҳар ҳокимликларининг тақдимномасига биноан округ сайлов комиссиялари томонидан тузилади. Ҳарбий қисмларда сайлов участкалари қисмлар ёки ҳарбий қўшилмалар командирларининг тақдимномасига биноан округ сайлов комиссиялари томонидан тузилади. Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги ваколатхоналари ҳузурида сайлов участкалари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг тақдимномасига биноан Марказий сайлов комиссияси томонидан тузилади.

Сайлов участкалари сайловга камида олтмиш кун қолганида тузилади. Ҳарбий қисмларда, Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги ваколатхоналари ҳузурида, шунингдек олис ва бориш қийин бўлган ерларда ҳам сайлов участкалари ана шу муддатда, айрим ҳолларда эса истисно тариқасида сайловга камида беш кун қолганида тузилади.

Сайлов участкалари, қоида тариқасида, камида 20 нафар ва кўпи билан 3000 нафар сайловчидан иборат этиб тузилади.

Овоз беришни ташкил этиш учун ҳар бир сайлов участкасига туман, шаҳар ҳокимлиги бино ажратади.

Округ сайлов комиссияси участка сайлов комиссиясининг ва овоз бериш биносининг жойлашган ерини кўрсатган ҳолда ҳар бир сайлов участкасининг чегаралари тўғрисида сайловчиларни хабардор этишни ташкил қилади.


13-модда. Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссиясини тузиш


Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясини тузиш тартиби "Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан белгиланади.


14-модда. Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссиясининг ваколатлари


Марказий сайлов комиссиясининг мажлислари, агар уларда комиссиянинг мажлис бўладиган кундаги мавжуд таркибининг камида учдан икки қисми ҳозир бўлса, ваколатли ҳисобланади.

Марказий сайлов комиссияси:

1) Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ушбу Қонуннинг ижросини назорат қилади ва унинг бир хил тарзда қўлланилишини таъминлайди, сайловни ташкил этишга доир масалалар юзасидан ўз ваколатлари доирасида йўриқномалар чиқаради ҳамда тушунтиришлар бериб боради;

2) сайлов комиссиялари фаолиятини йўналтириб боради; Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссияларининг қарорларини, агар бу қарорлар ушбу Қонунга зид бўлса, бекор қилади; сайлов комиссиялари таркибига ўзгартишлар киритиш тартибини белгилайди;

3) сайлов округларини тузади, уларга ном ва тартиб рақами беради;

4) Ўзбекистон Республикасидан ташқарида тузиладиган сайлов участкаларини қайси сайлов округига биркитиш тўғрисидаги масалаларни ҳал этади;

4-1) Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар кўрсатган сиёсий партияларнинг, сайловчилар ташаббускор гуруҳларининг тегишли ҳужжатларини қабул қилиб олади;

5) Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларнинг сайлов кампаниясида иштирок этишлари учун тенг шароитларни таъминлайди;

6) оммавий ахборот воситаларининг сайлов кампаниясида иштирок этиши ва улардан ушбу Қонунга мувофиқ фойдаланилиши тартибини белгилайди;

7) пул маблағларини сайлов комиссияларига тақсимлайди; сайлов комиссияларининг бинолар, транспорт ва алоқа воситалари билан таъминланишини назорат қилади ҳамда сайловни моддий-техника жиҳатидан таъминлашнинг бошқа масалаларини кўриб чиқади;

8) Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига доир сайлов бюллетенларининг ва варақаларининг, сайловчилар рўйхатининг, сайлов комиссиялари баённомаларининг, сайловга оид бошқа ҳужжатларнинг шаклларини, сайлов қутиларининг ва сайлов комиссиялари муҳрларининг намуналарини, сайловга доир ҳужжатларни сақлаш тартибини белгилайди;

9) давлат органлари, сиёсий партиялар, сайловчилар ташаббускор гуруҳлари ва бошқа жамоат бирлашмалари вакилларининг сайловга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказиш билан боғлиқ масалалар юзасидан ахборотларини эшитади;

10) Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларни рўйхатга олади, сайловнинг республика бўйича умумий якунларини чиқаради, сайлов якунлари тўғрисидаги ахборотларни матбуотда эълон қилади;

10-1) сайланган шахсга Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланганлиги тўғрисида намунаси қонун ҳужжатлари билан белгиланадиган гувоҳнома топширади;

11) сайлов комиссияларининг қарорлари ва хатти-ҳаракатлари устидан тушган ариза ҳамда шикоятларни кўриб чиқади ва улар юзасидан узил-кесил қарорлар чиқаради;

12) Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисидаги Қонун жиноий жавобгарликка тортишга сабаб бўладиган тарзда бузилганлиги ҳақидаги материалларни прокуратура органларига оширади;

13) ушбу Қонун ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларига мувофиқ ўзга ваколатларни амалга оширади.


15-модда. Ўзбекистон Республикаси Президенти

сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссияларини тузиш


Округ сайлов комиссияси Марказий сайлов комиссияси томонидан сайловга камида етмиш кун қолганида комиссиянинг раиси, раис ўринбосари, котиби ва камида 6-8 нафар аъзосидан иборат таркибда тузилади. Округ сайлов комиссиясининг шахсий таркиби Марказий сайлов комиссиясининг қарори билан тасдиқланади.


16-модда. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини

ўтказувчи округ сайлов комиссияларининг ваколатлари


Округ сайлов комиссияси:

1) бутун округ ҳудудида ушбу Қонуннинг ижросини назорат қилади ва унинг бир хил тарзда қўлланилишини таъминлайди;

2) сайлов участкаларини тузади, уларнинг округ бўйича тартиб рақамини белгилайди, манзилини кўрсатган ҳолда уларнинг рўйхатини эълон қилади, участка сайлов комиссияларининг фаолиятини мувофиқлаштириб боради;

3) Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларнинг сайлов кампаниясида иштирок этишлари учун тенг шароитларни таъминлайди;

4) сиёсий партиялар, сайловчилар ташаббускор гуруҳлари вакилларининг, сайлов округи ҳудудида жойлашган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар раҳбарларининг сайловга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказиш билан боғлиқ масалалар юзасидан ахборотларини эшитади;

5) сайловчиларнинг рўйхатлари тузилишини ва уларнинг ҳамма танишиб чиқиши учун тақдим этилишини кузатиб боради;

6) пул маблағларини участка сайлов комиссияларига тақсимлайди, сайлов комиссияларининг бинолар, транспорт ва алоқа воситалари билан таъминланишини назорат қилади ҳамда сайловни моддий-техника жиҳатидан таъминлашнинг бошқа масалаларини кўриб чиқади;

7) округ бўйича сайлов якунларини чиқаради ва маълумотларни Марказий сайлов комиссиясига тақдим этади;

8) участка сайлов комиссияларининг қарорлари ва хатти-ҳаракатлари устидан тушган ариза ҳамда шикоятларни кўриб чиқади ва улар юзасидан қарорлар қабул қилади;

9) ушбу Қонунга мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.


17-модда. Участка сайлов комиссияларини тузиш


Участка сайлов комиссияси округ сайлов комиссияси томонидан сайловга камида қирқ кун қолганида 5-19 нафар аъзодан, шу жумладан, раис, раис ўринбосари ва котибдан иборат таркибда тузилади. Агар комиссия 7 нафаргача аъзодан иборат таркибда тузилса, раис ва котиб сайланади. Участка сайлов комиссиясининг шахсий таркиби округ сайлов комиссиясининг қарори билан тасдиқланади.

Участка сайлов комиссияси аъзоларининг сони зарур ҳолларда кўпайтирилиши ёки камайтирилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги ваколатхоналари ҳузуридаги участка сайлов комиссияси раиси вазифасини ваколатхоналарнинг раҳбарлари амалга оширади.


18-1-модда. Округ ва участка сайлов комиссияларига аъзолик


Округ сайлов комиссияси аъзолигига номзодлар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг мажлисларида муҳокама қилинади ҳамда Марказий сайлов комиссиясига тасдиқлаш учун тавсия этилади. Участка сайлов комиссияси аъзолигига номзодлар халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашларининг мажлисларида муҳокама қилинади ва тегишли округ сайлов комиссиясига тасдиқлаш учун тавсия этилади. Округ ва участка сайлов комиссияларининг аъзолари жамоатчиликнинг обрўли вакиллари орасидан тасдиқланади.


24-модда. Ўзбекистон Республикаси

Президентлигига номзодлар кўрсатиш ҳуқуқи


Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод кўрсатиш ҳуқуқига сиёсий партиялар ва бевосита фуқаролар эгадирлар.

Сиёсий партия сайлов кампанияси бошланганлиги эълон қилинган кундан камида олти ой олдин Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган тақдирдагина Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод кўрсатиши мумкин.

Сайлаш ҳуқуқига эга бўлган ҳар бир фуқаро ёки фуқаролар гуруҳи Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод кўрсатиш учун камида уч юз нафар сайловчидан иборат сайловчилар ташаббускор гуруҳини тузиши мумкин.


24-1-модда. Ўзбекистон Республикаси Президенти

сайловида иштирок этиш учун сиёсий партиялар,

сайловчилар ташаббускор гуруҳлари тақдим этадиган ҳужжатлар


Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этиш учун сиёсий партия сайловга камида етмиш кун қолганида Марказий сайлов комиссиясига қуйидагиларни тақдим этиши лозим: сайловда иштирок этиш тўғрисида партия раҳбари томонидан имзоланган ариза; Адлия вазирлигининг сиёсий партия рўйхатга олинганлиги кўрсатилган маълумотномаси; Ўзбекистон Республикаси Президентлигига бўлажак номзод тўғрисидаги маълумотлар.

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этиш учун сайловчилар ташаббускор гуруҳининг ваколатли вакили гуруҳни рўйхатга олишни илтимос қилиб, сайловга камида етмиш кун қолганида Марказий сайлов комиссиясига ариза билан мурожаат этади. Аризага қуйидагилар илова қилинади: сайловчилар ташаббускор гуруҳи аъзоларининг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси, яшаш жойи манзили, паспортининг серияси ва тартиб рақами кўрсатилган рўйхат; сайловчилар ташаббускор гуруҳи йиғилишининг ваколатли вакил тайинлаш тўғрисидаги қарори ҳамда қонунда белгиланган тартибда унинг номига расмийлаштирилган ишонч қоғози; Ўзбекистон Республикаси Президентлигига бўлажак номзод тўғрисидаги маълумотлар.

Ушбу модданинг тегишинча биринчи ва иккинчи қисмларида кўрсатилган ҳужжатлар тақдим этилгач, Марказий сайлов комиссияси сиёсий партиянинг, сайловчилар ташаббускор гуруҳининг вакилига ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана қайд этилган маълумотнома беради. Марказий сайлов комиссияси тақдим этилган ҳужжатлар асосида беш кунлик муддат ичида сиёсий партиянинг, сайловчилар ташаббускор гуруҳининг сайловда иштирок этишига ижозат бериш тўғрисида узил-кесил қарор қабул қилади ҳамда сиёсий партиянинг, сайловчилар ташаббускор гуруҳининг ваколатли вакилига рўйхатга олинганлик гувоҳномасини ва белгиланган намунадаги имзо варақаларининг бланкаларини беради. Сайловда иштирок этувчи партияларнинг, сайловчилар ташаббускор гуруҳларининг рўйхати аризалар келиб тушиш навбатига қараб марказий матбуотда эълон қилинади.


24-2-модда. Ўзбекистон Республикаси

Президентлигига номзодлар кўрсатиш тартиби


Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар кўрсатиш сайловга олтмиш беш кун қолганида бошланади ва қирқ беш кун қолганида тугайди.

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар кўрсатиш сиёсий партияларнинг юқори органлари томонидан, сайловчилар ташаббускор гуруҳи йиғилиши томонидан амалга оширилади.

Сиёсий партиянинг юқори органи, сайловчилар ташаббускор гуруҳи Ўзбекистон Республикаси Президентлигига биттадан номзод кўрсатиши мумкин.

Сиёсий партия Ўзбекистон Республикаси Президентлигига фақат ўз партияси аъзолари орасидан ёки партиясизни номзод этиб кўрсатишга ваколатлидир, сайловчилар ташаббускор гуруҳи эса Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодни, башарти мазкур номзод у ёки бу сиёсий партияга мансуб бўлмаса, кўрсатишга ҳақлидир. Номзод фақат битта сайловчилар ташаббускор гуруҳидан ўз номзоди овозга қўйилишига розилик бериши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод кўрсатиш тўғрисида баённома тузилади.

Сиёсий партиянинг раҳбари, сайловчилар ташаббускор гуруҳининг ваколатли вакили Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодни рўйхатга олишни илтимос қилиб, Марказий сайлов комиссиясига ариза билан мурожаат этади. Аризага қуйидагилар илова қилинади:

сиёсий партия юқори органининг, сайловчилар ташаббускор гуруҳининг Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод кўрсатиш тўғрисидаги қарори;

сиёсий партия юқори органи мажлисининг, сайловчилар ташаббускор гуруҳи йиғилишининг Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод кўрсатиш тўғрисидаги баённомаси, унда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзоднинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси, касби, лавозими (машғулотининг тури), иш ва яшаш жойи, партияга мансублиги кўрсатилади;

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзоднинг ўз номзоди овозга қўйилишига рози эканлиги тўғрисидаги аризаси;

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватловчи имзо варақалари. Сиёсий партия томонидан тақдим этилган имзо варақалари Ўзбекистон Республикаси жами сайловчиларининг умумий сони камида беш фоизининг, камида саккизта маъмурий-ҳудудий тузилма намояндаси бўлган сайловчиларнинг имзосини қамраб олган бўлиши керак. Маъмурий-ҳудудий тузилмалардан бирида (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, Тошкент шаҳри) сиёсий партия имзолар умумий миқдорининг кўпи билан саккиз фоизини тўплаши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод кўрсатган сайловчилар ташаббускор гуруҳи республика сайловчилари умумий сонининг камида беш фоизи миқдорида, камида саккизта маъмурий-ҳудудий тузилма (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, Тошкент шаҳри) намояндаси бўлган сайловчилардан номзодни қўллаб-қувватловчи имзо тўплаши керак. Маъмурий-ҳудудий тузилмалардан бирида (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, Тошкент шаҳри) сайловчилар ташаббускор гуруҳи имзолар умумий миқдорининг кўпи билан саккиз фоизини, энг аввало Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод кўрсатилаётган маъмурий-ҳудудий тузилма сайловчиларининг имзосини тўплаши мумкин.

Сиёсий партия, сайловчилар ташаббускор гуруҳи уларнинг ваколатли вакилига рўйхатга олинганлик гувоҳномаси берилганидан кейингина Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодни қўллаб-қувватлаш юзасидан сайловчилар имзосини тўплашга ҳақли. Бу санага қадар тўпланган имзолар ҳисобга олинмайди.

Сайловчилар фақат битта номзодни қўллаб-қувватлаб, бир мартагина имзо қўйишга ҳақли. Бунда сайловчи ўз фамилиясини, исмини, отасининг исмини, туғилган йилини (ёши ўн саккизда бўлса, қўшимча равишда туғилган куни ва ойини), яшаш жойи манзилини, паспортининг серияси ва тартиб рақамини, шунингдек имзо қўйган санани кўрсатади.

Имзо варақасини имзо тўплаган шахс ўз фамилиясини, исмини, отасининг исмини, яшаш жойи манзилини, паспортининг серияси ва тартиб рақамини кўрсатган ҳолда, шунингдек тегишли сиёсий партиянинг туман, шаҳар тузилмаси раҳбари, сайловчилар ташаббускор гуруҳининг ваколатли вакили тасдиқлайди.

Сайловчилар имзосини тўплаш иш, хизмат, ўқиш, яшаш жойида, сайловолди тадбирларида, шунингдек ташвиқот юритиш ва имзо тўплаш қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа жойларда олиб борилади. Имзо тўплаётган шахс томонидан сайловчиларни мажбур қилиш ва уларни пора эвазига ўзига оғдириб олишнинг ҳар қандай шакли қонунда белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.

Имзо тўплаш тамомланганидан сўнг сиёсий партиянинг, сайловчилар ташаббускор гуруҳининг ваколатли вакили Қорақалпоғистон Республикаси, ҳар бир вилоят ва Тошкент шаҳри бўйича алоҳида-алоҳида қилиб тикилган имзо варақаларини Марказий сайлов комиссиясига топширади.

Ҳужжатларни тақдим этган шахсга Марказий сайлов комиссияси ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана ва вақт кўрсатилган маълумотнома беради.

Марказий сайлов комиссияси тақдим этилган ҳужжатларни етти кунлик муддат ичида текшириб чиқади ва уларнинг ушбу Қонун талабларига мувофиқлиги тўғрисида хулоса беради.

Имзо варақаларида имзолар сохталаштирилган тақдирда Марказий сайлов комиссияси сиёсий партиядан, сайловчилар ташаббускор гуруҳидан улар кўрсатган номзодни рўйхатга олиш учун ҳужжатлар қабул қилишни рад этади.

Марказий сайлов комиссияси рўйхатга олиш учун тақдим этилган ҳужжатларда аниқланган номувофиқликлар ва ушбу Қонун талабларидан четга чиқиш ҳоллари тўғрисида тегишли сиёсий партияларнинг раҳбарларига, сайловчилар ташаббускор гуруҳининг ваколатли вакилига белгиланган тартибда маълум қилади.

Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларни рўйхатга олиш учун ҳужжатларни қабул қилишни рўйхатга олиш муддати тугашига етти кун қолганида тўхтатади.


25-модда. Ўзбекистон Республикаси

Президентлигига номзодларни рўйхатга олиш


Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларни ушбу Қонуннинг 24-2-моддасида белгиланган ҳужжатлар асосида рўйхатга олади.

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод этиб рўйхатга олинган шахсга ушбу Қонунга мувофиқ рўйхатга олинганлик гувоҳномаси берилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларни рўйхатга олиш сайловга ўттиз беш кун қолганида тугалланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар рўйхатга олинганидан кейин беш кунлик муддат ичида Марказий сайлов комиссияси рўйхатга олинганлик тўғрисидаги хабарни Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзоднинг фамилиясини, исми ва отасининг исмини, туғилган йилини, партияга мансублигини, эгаллаб турган лавозимини, иш ва яшаш жойини, шунингдек уни номзод этиб кўрсатган сиёсий партияни ёки сайловчилар ташаббускор гуруҳини кўрсатган ҳолда эълон қилади.

Қуйидагилар:

қасддан содир этилган жинояти учун илгари судланган фуқаролар;

ўзларига нисбатан жиноий иш қўзғатилганлиги муносабати билан қонун томонидан таъқиб этилаётган фуқаролар;

диний ташкилотлар ва бирлашмаларнинг профессионал хизматчилари Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод этиб рўйхатга олинмайдилар.


26-модда. Ўзбекистон Республикаси Президентлигига

номзодлик мақомидан маҳрум этиш. Ўзбекистон Республикаси

Президентлигига номзодликдан воз кечиш


Сиёсий партия, сайловчилар ташаббускор гуруҳи у ёки бу шахсни Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод этиб кўрсатиш тўғрисидаги ўз қарорини сайловга кечи билан етти кун қолганида бекор қилиш ҳуқуқига эга, бу шахс Марказий сайлов комиссияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлик мақомидан маҳрум этилиши мумкин. Сиёсий партия Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар кўрсатиш муддати тугагунига қадар Марказий сайлов комиссиясига янги номзодни рўйхатга олиш тўғрисида таклиф киритиши мумкин.

Рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод уни Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод этиб кўрсатган сиёсий партия фаолиятини тугатган тақдирда ҳам Марказий сайлов комиссияси томонидан ўз мақомидан маҳрум этилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод сайловга кечи билан етти кун қолганида номзодликдан воз кечиши мумкин. Бунинг учун у Марказий сайлов комиссиясига ариза билан мурожаат қилади.


27-модда. Сайлов бюллетени


Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига доир сайлов бюллетенининг шакли ва матни Марказий сайлов комиссияси томонидан тасдиқланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар сайлов бюллетенига фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили, эгаллаб турган лавозими (машғулотининг тури) ва иш жойи кўрсатилган ҳолда алифбо тартибида киритилади.

Сайлов бюллетенида уни тўлдириш тартиби тўғрисидаги тушунтириш бўлиши керак.

Марказий сайлов комиссиясининг фармойишига биноан сайлов бюллетенлари сайловга камида йигирма кун қолганида давлат тилида нашр этилади. Округ сайлов комиссиясининг қарорига биноан сайлов бюллетенлари сайлов округининг кўпчилик аҳолиси сўзлашадиган тилларда ҳам нашр этилиши мумкин.

Участка сайлов комиссиялари сайлов бюллетенларини сайловга камида уч кун қолганида округ сайлов комиссияларидан оладилар. Берилган ва олинган сайлов бюллетенларининг сонини тегишли округ ва участка сайлов комиссияларининг раиси ёки раис ўринбосари ёхуд котиби ўз имзоси билан тасдиқлайди.

Участка сайлов комиссияси оладиган сайлов бюллетенларининг сони сайлов участкаси бўйича сайловчиларнинг рўйхатларига киритилган сайловчилар сонидан ярим фоиздан кўп бўлиши мумкин эмас. Сайлов бюллетенининг ўнг томони юқори бурчагига участка сайлов комиссиясининг икки аъзоси имзо қўяди, имзолар участка сайлов комиссиясининг муҳри билан тасдиқланади. Комиссия томонидан тасдиқланмаган сайлов бюллетенлари овозларни санаб чиқишда ҳисобга олинмайди.


28-модда. Сайловолди ташвиқоти


Сайловолди ташвиқоти Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар Марказий сайлов комиссияси томонидан рўйхатга олинган кундан эътиборан бошланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларга, сиёсий партияларга, сайловчилар ташаббускор гуруҳларига Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан белгиланадиган тартибда оммавий ахборот воситаларидан фойдаланишда тенг ҳуқуқ берилади. Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларга сайловчилар билан йиғилишларда ҳамда сайловчилар учун қулай бўлган бошқа шаклда учрашувлар ўтказишда тенг ҳуқуқ берилади. Йиғилишлар ва учрашувлар ўтказиладиган вақт ҳамда жой ҳақида сайловчиларга барвақт хабар қилинади.

Давлат органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналарнинг, муассасаларнинг, ташкилотларнинг раҳбарлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларга сайловчилар билан учрашувлар ўтказишни ташкил этишда, зарур маълумот ва ахборот материаллари олишда ёрдам кўрсатишлари шарт.

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларга ўзининг келгуси фаолият дастури билан чиқиш ҳуқуқи берилади. Номзодларнинг дастурлари республиканинг суверенитети, яхлитлиги ва хавфсизлигига қарши қаратилган бўлмаслиги, халқнинг соғлиғи ва маънавиятига тажовуз қилмаслиги, уларда уруш, миллий, ирқий ва диний адоват тарғиботи, конституциявий тузумни зўрлик билан ўзгартиришга, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларини камситувчи хатти-ҳаракатларга даъват бўлмаслиги керак.

Ташвиқотнинг сайловчиларга бепул ёки имтиёзли шартларда товарлар бериш, хизматлар кўрсатиш (ахборот хизматлари бундан мустасно), шунингдек пул маблағлари тўлаш билан қўшиб олиб борилиши тақиқланади.

Сайлов куни ташвиқот юритишга йўл қўйилмайди.


32-модда. Овоз беришни ўтказиш


Овоз берувчилар сайлов бюллетенларини яширин овоз бериш учун ажратилган кабина ёки хонада тўлдирадилар. Бюллетенларни тўлдириш вақтида овоз берувчидан бошқа бирон-бир кишининг ҳозир бўлиши тақиқланади. Бюллетенни мустақил равишда тўлдириш имконига эга бўлмаган сайловчи ўз хоҳишига кўра, сайлов комиссиясининг аъзоларидан, кузатувчилардан ва номзодларнинг ишончли вакилларидан бошқа бирон кишини кабина ёки хонага таклиф қилишга ҳақли.

Сайловчи сайлов бюллетенига, ўзи ёқлаб овоз бераётган номзоднинг фамилияси рўпарасида, ўнг томонда жойлашган бўш квадратга белги - крестик (плюс) қўяди.

Тўлдирилган бюллетенни овоз берувчи сайлов қутисига ташлайди.


33-модда. Сайлов участкасида овозларни санаб чиқиш


Участка сайлов комиссияси сайлов участкасида ҳар бир номзод бўйича берилган овозларни алоҳида-алоҳида санаб чиқади.

Овоз бериш тугагач, сайлов қутиларини очишдан олдин участка комиссиясининг барча аъзолари ҳозирлигида сайлов варақалари солинган ёпиқ конвертлар қутиларга ташланади.

Сайлов қутилари участка сайлов комиссияси томонидан комиссия раиси овоз бериш тугаганлигини эълон қилганидан кейин комиссиянинг барча аъзолари ҳозирлигида очилади. Овоз бериш тугагунига қадар сайлов қутиларини очиш тақиқланади. Фойдаланилмаган барча сайлов бюллетенлари сайлов қутиларини очишдан олдин участка сайлов комиссияси томонидан санаб чиқилади ва бекор қилинади.

Участка сайлов комиссияси сайловчиларнинг асосий рўйхати ва мазкур рўйхат иловаси бўйича участкадаги сайловчиларнинг умумий сонини, шунингдек бюллетень олган сайловчиларнинг сонини аниқлайди. Сайлов қутиларида бўлган бюллетенлар ва сайлов варақалари асосида комиссия овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг умумий сонини; ҳар бир номзодни ёқлаб берилган овозлар сонини; ҳақиқий эмас деб топилган бюллетенлар, варақалар сонини аниқлайди. Сайловчилар томонидан бюллетенларга ва варақаларга қўшимча тарзда ёзилган фуқароларнинг фамилиялари бўйича берилган овозлар ҳисобга олинмайди.

Белгиланмаган намунадаги сайлов бюллетенлари ва варақалари, шунингдек овоз бериш вақтида биттадан ортиқ квадратга белги - крестик (плюс) қўйилган ёки битта ҳам квадратга бундай белги қўйилмаган бюллетенлар ва варақалар ҳақиқий эмас деб топилади. Сайлов бюллетенининг, варақасининг ҳақиқийлигига шубҳа туғилган тақдирда масала участка сайлов комиссияси томонидан овозга қўйиш орқали ҳал этилади.

Овозларни санаб чиқиш натижалари участка сайлов комиссияси мажлисида кўриб чиқилади ва баённомада акс эттирилади.

Баённома комиссия раиси, комиссия раисининг ўринбосари, комиссия котиби ва аъзолари томонидан имзоланади ҳамда Марказий сайлов комиссияси томонидан белгиланган тартибда тегишли округ сайлов комиссиясига юборилади.


34-модда. Округ бўйича сайлов натижаларини аниқлаш


Округ сайлов комиссияси участка сайлов комиссияларининг баённомалари асосида округ бўйича сайловчиларнинг умумий сони; сайлов бюллетенлари ҳамда варақалари олган сайловчилар сони; овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг сони; ҳар бир номзодни ёқлаб берилган овозлар сони; ҳақиқий эмас деб топилган бюллетенлар ва варақалар сонини аниқлайди.

Округ бўйича сайлов натижалари сайлов комиссия мажлисида аниқланади ва баённомада акс эттирилади. Баённома комиссия раиси, комиссия раисининг ўринбосари, комиссия котиби ва аъзолари томонидан имзоланади ҳамда белгиланган тартибда Марказий сайлов комиссиясига юборилади.


35-модда. Ўзбекистон Республикаси

Президенти сайлови натижаларини аниқлаш


Марказий сайлов комиссияси округ сайлов комиссияларидан олинган баённомалар ва Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги ваколатхоналари ҳузурида тузилган участка сайлов комиссияларидан олинган баённомалар асосида республика бўйича сайловчиларнинг умумий сони; сайлов бюллетенлари ҳамда варақалари олган сайловчиларнинг сони; овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг сони; ҳар бир номзодни ёқлаб берилган овозлар сони; ҳақиқий эмас деб топилган бюллетенлар сонини аниқлайди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иккита номзод иштирок этган тақдирда, овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг нисбий кўпчилик овозини олган номзод сайланган деб ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иккитадан ортиқ номзод иштирок этган тақдирда, агар номзодларнинг ҳеч бири овоз беришда иштирок этган сайловчилар ярмидан кўпининг овозини ололмаган бўлса, сайловчиларнинг овозини энг кўп олган икки номзод иштирокида такрорий овоз бериш ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида турли сабаблар (номзоднинг ўлими, номзоднинг соғлиғи ҳолати сайловда иштирок этишни истисно этадиган даражада ёмонлашганлиги ёки Қонунда белгиланган бошқа сабабларга кўра унинг номзоди олинганлиги ва шунга ўхшаш сабаблар) натижасида биттагина номзод иштирок этган тақдирда, бу номзод, агар у овоз беришда иштирок этган сайловчилар ярмидан кўпининг овозини олган бўлса, сайланган деб ҳисобланади.

Сайлов, агар унда сайловчилар рўйхатига киритилган сайловчиларнинг 33 (ўттиз уч) фоизидан ками иштирок этган бўлса, ўтмаган деб топилади.


36-модда. Ўзбекистон Республикаси Президенти

сайлови натижаларини белгилаш тўғрисида


Сайлов вақтида ёхуд овозларни санаб чиқиш чоғида йўл қўйилган ҳамда овоз бериш якунларига таъсир этган қоидабузарликлар сабабли сайлов умуман ёки айрим округлар ёхуд айрим сайлов участкалари бўйича ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. Сайловни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги қарор Марказий сайлов комиссияси томонидан қабул қилинади ва бу қарор устидан овоз бериш якунлари эълон қилинган кундан эътиборан ўн кун ичида Ўзбекистон Республикаси Олий судига шикоят қилиниши мумкин. Сайловни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилиш ҳуқуқи Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларга тегишлидир.

Айрим округлар ёки участкаларда сайлов ҳақиқий эмас деб топилган тақдирда, ана шу округлар, участкалар бўйича овоз бериш натижалари, башарти бу натижаларсиз ҳам сайлов умуман бўлиб ўтган деб топилиши мумкин бўлса, Марказий сайлов комиссиясининг қарорига биноан сайловнинг умумий натижаларидан чиқариб ташланади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови якунлари тўғрисидаги ахборот сайловдан кейин ўн кундан кечиктирмай Марказий сайлов комиссияси томонидан матбуотда эълон қилинади.


37-модда. Такрорий овоз бериш


Такрорий овоз бериш кунини Марказий сайлов комиссияси сайлов ўтказилган кундан эътиборан бир ой ичида, лекин сайлов ўтказилган кундан камида ўн беш кун кейин ўтказиладиган қилиб тайинлайди. Такрорий овоз беришни ўтказиш ҳақидаги хабар матбуотда эълон қилинади.

Такрорий овоз беришда унда иштирок этган сайловчиларнинг овозини бошқа номзодга нисбатан кўпроқ олган номзод сайланган деб ҳисобланади.

Такрорий овоз беришда сайловчиларнинг иштирок этиши фоизи ҳисобга олинмайди.


38-модда. Такрорий сайлов


Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови ўтмаган ёки ҳақиқий эмас деб топилган тақдирда, шунингдек агар Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида битта номзод иштирок этган бўлса ва у зарур миқдорда овоз тўплай олмаган бўлса, Марказий сайлов комиссияси такрорий сайлов тайинлайди. Ўзбекистон Республикаси Президентлигига такрорий сайлов ушбу Қонунда асосий сайловни ўтказиш учун белгиланган тартибда ҳамда ундаги шартларга риоя этилган ҳолда ўтказилади. Бунда Марказий сайлов комиссияси сайлов янги таркибдаги округ ва участка сайлов комиссиялари томонидан ўтказилиши зарурлиги тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин. Овоз бериш асосий сайловни ўтказиш учун тузилган аввалги сайлов участкаларида ва сайловчиларнинг рўйхатлари бўйича ўтказилади.

Такрорий сайлов асосий сайлов ўтказилганидан кейин қирқ кун ичида ўтказилади.


39-модда. Ўзбекистон Республикаси

Президенти лавозимига киришиш


Ўзбекистон Республикаси Президенти Марказий сайлов комиссияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови натижалари расмий тарзда эълон қилинган кундан эътиборан кечи билан икки ой ичида Олий Мажлис йиғилишида қасамёд қилган пайтдан бошлаб ўз лавозимига киришади.

Амалдаги Ўзбекистон Республикаси Президенти ўз ваколатларини янги сайланган Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимга киришгунга қадар бажаради.



6. Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 18 ноябрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида"ги Қонунининг 2001 йил 30 августда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган янги таҳрири (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, N 9-10, 176-модда):

1) 11-моддаси биринчи қисмининг учинчи хатбошисидаги "Олий Мажлиси" деган сўзлар "Олий Мажлисининг палаталари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) 12-моддасининг ўн бешинчи қисмидаги ва 17-моддасининг иккинчи қисмидаги "Олий Мажлисига" деган сўзлар "Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

3) 14-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"14-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг

палаталари томонидан референдумни тайинлаш тартиби


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси референдум ўтказиш ташаббусини кўрсатиш тўғрисидаги материалларни ва масъул қўмитанинг хулосасини икки ҳафта ичида кўриб чиқиб, қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилиши мумкин:

референдумни тайинлаш ва уни ўтказишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида;

референдум ўтказиш тўғрисидаги ташаббусни рад этиш ҳақида;

референдум ўтказиш тўғрисидаги ташаббусда таклиф қилинган қонунни ёки бошқа қарорни референдум ўтказмасдан туриб қабул қилиш ҳақида.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг референдум масаласига доир қарори мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч кун ичида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига, шунингдек референдум ўтказиш ташаббускорларига юборилади.

Агар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси референдум ўтказиш тўғрисидаги ташаббусни рад этиш ҳақида қарор қабул қилса, айни шу мазмун ёки маънодаги таъриф билан референдум ўтказиш тўғрисидаги масала Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига кўриб чиқиш учун бир йил ўтганидан кейингина такроран киритилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати референдум ўтказиш ташаббусини кўрсатиш тўғрисидаги материалларни, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг референдум ўтказиш ва референдум ўтказиладиган санани тайинлаш тўғрисидаги қарорини, шунингдек масъул қўмитанинг мазкур масала бўйича хулосасини икки ҳафта ичида кўриб чиқиб, қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилиши мумкин:

референдумни тайинлаш ва уни ўтказишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида;

референдум ўтказиш тўғрисидаги ташаббусни рад этиш ҳақида.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг референдум масалаcига доир қарори мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч кун ичида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига, шунингдек референдум ўтказиш ташаббускорларига юборилади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати референдумни ўтказиш ва референдум ўтказиладиган санани тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг мазкур масалага доир қарорлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати ушбу масала юзасидан қарор қабул қилган кундан эътиборан кечи билан уч кун ичида матбуотда ва бошқа оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг референдумни ўтказиш ва референдум ўтказиладиган санани тайинлаш тўғрисидаги қарорларида уни ўтказиш санаси белгиланади, бунда овоз бериш палаталарнинг қарорлари эълон қилинган кундан эътиборан бир ярим ойдан уч ойгача бўлган даврда исталган кунга тайинланиши мумкин".



7. Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 18 ноябрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, N 2, 78-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, N 5-6, 102-модда; 2001 йил, N 5, 89-модда; 2004 йил, N 9, 171-модда):

1) 1-моддасининг учинчи қисмидаги, 3-моддасининг иккинчи қисмидаги, 11-моддасининг учинчи қисмидаги ва 22-моддасининг биринчи қисмидаги "Президенти ҳузуридаги" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

2) 5-моддасидаги, 11-моддасининг иккинчи қисмидаги, 13, 15-моддаларидаги, 17-моддасининг биринчи қисмидаги, 20-моддасидаги, 35-моддасининг учинчи қисмидаги, 36 ва 37-моддаларидаги "маҳаллий Советлари", "Советлари", "маҳаллий Советларининг" деган сўзлар тегишли келишикдаги "Кенгашлари" деган сўз билан алмаштирилсин.


9. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 2 июлда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, N 9, 328-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, N 5, 124-модда; 2003 йил, N 5, 67-модда) 4-моддасининг биринчи қисми:

1-бандининг "б" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"б) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг биноларида";

2-бандидаги "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг сессиялари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Кенгашининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлислари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг сессиялари" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлислари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва унинг Кенгаши мажлислари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати ва унинг Кенгаши мажлислари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлислари, халқ депутатлари Кенгашларининг сессиялари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

3-бандидаги "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, унинг Кенгаши, қўмиталари, комиссиялари ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Котибияти" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси, унинг Кенгаши, қўмиталари ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг девони, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати, унинг Кенгаши, қўмиталари ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг девони" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

4-бандидаги "Олий Мажлисининг" деган сўзлар "Олий Мажлиси палаталарининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



10. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 2 июлда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, N 9, 338-модда):

1) 5-моддасининг иккинчи қисмидаги "Президенти ҳузуридаги" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

2) 10-моддасининг иккинчи қисми чиқариб ташлансин.



11. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 3 июлда қабул қилинган "Мудофаа тўғрисида"ги Қонунининг 2001 йил 11 майда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган янги таҳрири (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, N 5, 80-модда) 9-моддасининг тўққизинчи хатбошисидаги "икки хил мақсадда ишлатилиши мумкин бўлган маҳсулот ва технологиялар" деган сўзлар чиқариб ташлансин.



12. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган "Ҳокимиятнинг конституциявий идораларини қўриқлаш тўғрисида"ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 1, 9-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 6, 121-модда) I бўлимидаги "Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Олий Кенгаши" деган сўзлар эса тегишинча "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси" деган сўзлар билан, шу бўлимнинг русча матнидаги "Советами" деган сўз эса "Кенгашами" деган сўз билан алмаштирилсин.


15. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган "Прокуратура тўғрисида"ги Қонунининг 2001 йил 29 августда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган янги таҳрири (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, N 9-10, 168-модда; 2003 йил, N 5, 67-модда):

1) 5-моддасининг саккизинчи қисми русча матнидаги "Советы" деган сўз "Кенгаши" деган сўз билан алмаштирилсин;

2) 12-моддасининг иккинчи қисмидаги, 14-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларидаги "Олий Мажлиси", "Олий Мажлисига" деган сўзлар тегишли келишикдаги "Олий Мажлисининг Сенати" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

3) 13-моддаси иккинчи қисмининг иккинчи хатбошисидаги "Олий Мажлисига" деган сўзлар "Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



16. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган "Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 1, 38-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 6, 118-модда; 1997 йил, N 4-5, 126-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда, N 7-8, 217-модда; 2002 йил, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 5, 90-модда):

1) 7-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"7-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик

палатаси ва Сенатининг табиатни муҳофаза қилишга оид ҳуқуқий

муносабатларни тартибга солиш соҳасидаги ваколатлари


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг биргаликдаги ваколатларига қуйидагилар киради:

табиатни муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишларини белгилаш;

давлат экология дастурларини тасдиқлаш;

табиатни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонунларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;

ҳудудларни фавқулодда экологик вазият, экологик офат ва экологик ҳалокат зоналари деб эълон қилиш, бундай зоналарнинг ҳуқуқий режимини ва жабрланганларнинг мақомини белгилаш;

табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ижроси устидан назоратни мувофиқлаштириб бориш;

табиий ресурслардан фойдаланганлик учун ҳақнинг чегара миқдорларини белгилаш, шунингдек тўловларни ундириш бўйича имтиёзлар белгилаш;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа масалаларни ҳал қилиш";

2) 11-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларидаги "Олий Кенгашига", "Олий Кенгаши" деган сўзлар тегишли келишикдаги "Олий Мажлисининг Сенати" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

3) 15-моддасининг иккинчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикаси Саноатда ишларни бехатар олиб боришни назорат қилиш ва кон назорати давлат қўмитаси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

4) 31-моддаси иккинчи қисмининг:

тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси";

еттинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси";

5) 41-моддасининг учинчи қисмидаги "Олий Кенгаши" деган сўзлар "Вазирлар Маҳкамаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



17. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 10 декабрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 1, 52-модда) 9-моддасининг биринчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



18. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 9, 320-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 9, 241-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда):

1) 1-моддасининг:

биринчи ва иккинчи қисмларининг русча матнидаги "Советы", "Совету" деган сўзлар тегишинча "Кенгаши", "Кенгашу" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи қисмидаги "Олий Мажлисининг бошқа қарорлари" деган сўзлар "Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари" деган сўзлар билан, шу қисмнинг русча матнидаги "Совет", "Советов" деган сўзлар эса тегишинча "Кенгаш", "Кенгашей" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) 2-моддаси, 3-моддасининг иккинчи қисми, 4 ва 5-моддалари, 6-моддасининг номи ҳамда биринчи, учинчи ва тўртинчи қисмлари, 7-моддасининг биринчи, иккинчи ва тўртинчи қисмлари, 8, 9 ва 10-моддалари, 12-моддасининг номи ҳамда биринчи ва тўртинчи қисмлари, 14-моддасининг биринчи қисми биринчи хатбошиси ва иккинчи қисми, 15-20-моддалари, 21-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмлари, 22-моддасининг иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмлари, 23-моддасининг биринчи қисми, VI боби номи, 24-моддаси, VII боби номи русча матнидаги "Советом", "Совета", "Советов", "Совет", "Совету", "Советы" деган сўзлар тегишинча "Кенгашем", "Кенгаша", "Кенгашей", "Кенгаш", "Кенгашу", "Кенгаши" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

3) 25-моддаси биринчи қисмининг:

иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"қонунларнинг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатларининг, юқори турувчи органлар ва тегишли халқ депутатлари Кенгаши қарорларининг ижросини ташкил этади";

тўртинчи, бешинчи, саккизинчи ва тўққизинчи хатбошиларининг русча матнидаги "Совета", "Советом" деган сўзлар тегишинча "Кенгаша", "Кенгашем" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

еттинчи хатбошисидаги "Олий Мажлисининг бошқа ҳужжатларига" деган сўзлар "Олий Мажлиси палаталари" деган сўзлар билан, "қабул қилинган ҳужжатларга" деган сўзлар эса "ҳужжатларига" деган сўз билан, шу хатбошининг русча матнидаги "Совет", "Советов", "Совета" деган сўзлар тегишинча "Кенгаш", "Кенгашей", "Кенгаша" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

4) 26-моддасининг биринчи қисмидаги "томонидан" деган сўз "томонидан белгиланган тартибда" деган сўзлар билан, шу модданинг номи ва биринчи қисми русча матнидаги "Совета" деган сўз эса "Кенгаша" деган сўз билан алмаштирилсин.



19. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида"ги Қонунининг 1999 йил 14 апрелда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган янги таҳрири (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, N 5, 110-модда; 2003 йил, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 9, 171-модда) 12-моддаси иккинчи қисмининг бешинчи хатбошисидаги "Олий Мажлиси" деган сўзлар "Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



20. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган "Судлар тўғрисида"ги Қонунининг 2000 йил 14 декабрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган янги таҳрири (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, N 1-2, 10-модда; 2002 йил, N 1, 20-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда):

1) 11-моддасининг иккинчи қисмидаги "Олий Мажлиси депутатлари" деган сўз "Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) 12-моддасидаги "Олий Мажлисида" деган сўзлар "Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

3) 63-моддасининг биринчи қисмидаги ва 72-моддаси биринчи қисмининг биринчи хатбошисидаги "Олий Мажлиси" деган сўзлар "Олий Мажлисининг Сенати" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

4) 66-моддасининг тўртинчи ва бешинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Судьялар сенатор, давлат ҳокимияти вакиллик органларининг депутати бўлиши мумкин эмас.

Судьялар сиёсий партияларнинг аъзоси бўлиши, сиёсий ҳаракатларда иштирок этиши, шунингдек илмий ва педагогик фаолиятдан ташқари ҳақ тўланадиган бошқа бирон-бир турдаги фаолият билан шуғулланиши мумкин эмас";

5) 84-моддасининг иккинчи қисмидаги "Олий Мажлиси" деган сўзлар "Олий Мажлисининг Сенати" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



21. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 28 декабрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида"ги Қонунининг 2003 йил 29 августда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган янги таҳрири (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, N 9-10, 132-модда; 2004 йил, N 9, 171-модда):

1) 35-моддаси:

биринчи қисмидаги "партияга мансублиги" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Сайлов бюллетенида уни тўлдириш тартиби тўғрисида тушунтириш бўлиши керак";

иккинчи қисми учинчи қисм деб ҳисоблансин;

2) 41-моддасининг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Сайловда сайловчи ўзи ёқлаб овоз бераётган депутатликка номзоднинг фамилияси рўпарасида, ўнг томонда жойлашган бўш квадратга белги - крестик қўяди";

3) 42-моддаси:

бешинчи қисмининг учинчи хатбошисидаги "ва унга қарши" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

еттинчи қисмидаги "биттадан ортиқ депутатликка номзоднинг фамилияси қолдирилган" деган сўзлар "биттадан ортиқ квадратга белги - крестик қўйилган ёки битта ҳам квадратга бундай белги қўйилмаган" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

4) 43-моддаси биринчи қисмининг бешинчи хатбошисидаги ва 44-моддаси биринчи қисмининг бешинчи хатбошисидаги "ва унга қарши" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

5) 45-моддаси:

иккинчи қисмидаги "башарти уни ёқлаб берилган овозлар сони унга қарши берилган овозлар сонидан кўп бўлса" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги қисм билан тўлдирилсин:

"Такрорий овоз беришда сайловчилар иштирокининг фоизи ҳисобга олинмайди".



22. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 5 майда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган "Ўзбекистон Қаҳрамони" унвони тўғрисидаги Низомнинг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, N 5, 113-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, N 9, 141-модда) 5-моддасидаги "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Спикери, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати Раиси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



23. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 5 майда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган "Мустақиллик" ордени тўғрисидаги Низомнинг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, N 5, 115-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 4-5, 126-модда; 2003 йил, N 9-10, 149-модда) 4-моддасидаги "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Спикери, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати Раиси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



24. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 5 майда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган "Дўстлик" ордени тўғрисидаги Низомнинг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, N 5, 117-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, N 5-6, 153-модда) 4-моддасидаги "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Спикери, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати Раиси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



25. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 5 майда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган "Жасорат" медали тўғрисидаги Низомнинг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, N 5, 119-модда) 4-моддасидаги "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Спикери, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати Раиси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



26. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 5 майда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган "Шуҳрат" медали тўғрисидаги Низомнинг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, N 5, 121-модда) 4-моддасидаги "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Спикери, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати Раиси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



27. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 5 майда қабул қилинган "Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, N 5, 125-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, N3, 38-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 9, 206-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда; 2003 йил, N 9-10, 134-модда; 2004 йил, N 9, 171-модда):

1) 32-моддаси:

биринчи қисмидаги "партияга мансублиги" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Сайлов бюллетенида уни тўлдириш тартиби тўғрисида тушунтириш бўлиши керак";

иккинчи қисми учинчи қисм деб ҳисоблансин;

2) 38-моддасининг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Сайловда сайловчи ўзи ёқлаб овоз бераётган депутатликка номзоднинг фамилияси рўпарасида, ўнг томонда жойлашган бўш квадратга белги - крестик қўяди";

3) 39-моддаси:

бешинчи қисмининг учинчи хатбошисидаги "ва унга қарши" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

еттинчи қисмидаги "биттадан ортиқ депутатликка номзоднинг фамилияси қолдирилган" деган сўзлар "биттадан ортиқ квадратга белги - крестик қўйилган ёки битта ҳам квадратга бундай белги қўйилмаган" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

4) 40-моддаси биринчи қисмининг бешинчи хатбошисидаги ва 41-моддаси биринчи қисмининг бешинчи хатбошисидаги "ва унга қарши" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

5) 42-моддаси:

иккинчи қисмидаги "башарти уни ёқлаб берилган овозлар сони унга қарши берилган овозлар сонидан кўп бўлган бўлса" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги қисм билан тўлдирилсин:

"Такрорий овоз беришда сайловчилар иштирокининг фоизи ҳисобга олинмайди".



28. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 5 майда қабул қилинган "Фуқаролар сайлов ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, N 5, 127-модда) 4-моддасининг учинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмлари қуйидаги мазмундаги учинчи, тўртинчи, бешинчи ва олтинчи қисмлар билан алмаштирилсин:

"Ўттиз беш ёшдан кичик бўлмаган, давлат тилини яхши биладиган ҳамда бевосита сайловгача камида ўн йил Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муқим яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига сайланиш ҳуқуқига эга.

Сайлов куни йигирма беш ёшга тўлган ҳамда камида беш йил Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муқим яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига сайланиш ҳуқуқига эгадирлар.

Сайлов куни йигирма беш ёшга тўлган, камида беш йил Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муқим яшаётган ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига ва маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайланган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига сайланиш ҳуқуқига эгадирлар.

Сайлов куни йигирма бир ёшга тўлган ҳамда камида беш йил Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муқим яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳокимиятнинг маҳаллий вакиллик органларига сайланиш ҳуқуқига эгадирлар".



29. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 9, 193-модда, N 12, 269-модда; 1996 йил, N 5-6, 69-модда, N 9, 144-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 4-5, 126-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 3, 38-модда, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда, N 7-8, 217-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, N 1, 20-модда, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 5, 67-модда, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 5, 90-модда, N 9, 171-модда):

1) 103-моддаси биринчи қисмининг диспозициясидаги "ёхуд газ учун ажратилган фондларни ошириб юбориш" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

2) 266-1-моддасидаги "Ер ресурслари давлат қўмитасининг" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



30. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 30 августда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган "Меҳнат шуҳрати" ордени тўғрисидаги Низомнинг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 9, 190-модда) 4-моддасидаги "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Спикери, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати Раиси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



31. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 30 августда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган "Шон-шараф" ордени тўғрисидаги Низомнинг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 9, 191-модда) 5-моддасидаги "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Спикери, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати Раиси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



32. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 12, 247-модда; 1998 йил, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 5, 124-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда):

1) 5-моддасининг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Марказий банк Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига ҳисобдордир. Олий Мажлиснинг Сенати:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига кўра Марказий банк бошқарувининг раисини тайинлайди ва лавозимидан озод этади;

йиллик ҳисоботни, шунингдек аудиторнинг хулосасини кўриб чиқади";

2) 10-моддасининг биринчи қисмидаги "Олий Мажлисининг" деган сўзлар "Олий Мажлиси Сенатининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

3) 13-моддаси "кўриб чиқиши" деган сўзлардан олдин "Сенати" деган сўз билан тўлдирилсин;

4) 16-моддасининг иккинчи қисмидаги "Олий Мажлиснинг Кенгаши" деган сўзлар "Олий Мажлис Сенатининг Кенгаши" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

5) 23-моддасининг биринчи қисмидаги "Олий Мажлисга" деган сўзлар "Олий Мажлиснинг Сенатига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

6) 33-моддасининг тўртинчи қисмидаги "Олий Мажлиснинг Кенгаши" деган сўзлар "Олий Мажлис Сенатининг Кенгаши" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



33. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 22 декабрда қабул қилинган "Давлат мукофотлари тўғрисида"ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 12, 266-модда; 1996 йил, N 5-6, 63-модда, N 9, 120-модда; 1998 йил, N 9, 163-модда; 2000 йил, N 7-8, 202-модда; 2003 йил, N 9-10, 149-модда) 6-моддасидаги "Олий Мажлис Раиси" деган сўзлар "Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси Спикери, Олий Мажлиснинг Сенати Раиси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



34. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 30 августда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасида маъмурий-ҳудудий тузилиш, топонимик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш масалаларини ҳал этиш тартиби тўғрисида"ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, N 9, 139-модда):

1) 3, 6, 9-моддалари, 12-моддасининг иккинчи қисми, 14, 16 ва 19-моддалари русча матнидаги "Советами" деган сўз "Кенгашами" деган сўз билан алмаштирилсин;

2) 27-моддаси "Маданият" деган сўздан кейин "ва спорт" деган сўзлар билан тўлдирилсин.



35. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 декабрда қабул қилинган "Сиёсий партиялар тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 2, 36-модда; 1999 йил, N 9, 299-модда; 2004 йил N 1-2, 18-модда, N 5, 90-модда) 14-моддаси иккинчи қисмининг тўртинчи ва олтинчи хатбошилари русча матнидаги "Совета" деган сўз "Кенгаша" деган сўз билан алмаштирилсин.


38. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 29 августда қабул қилинган "Давлат божхона хизмати тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 9, 230-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда) 9-моддасининг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг раиси Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади ва лавозимидан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан озод қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раисининг ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари ва ихтисослаштирилган божхона мажмуалари бошлиқлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланади ва лавозимидан озод қилинади.

Божхона органларининг ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида санаб ўтилмаган мансабдор шахслари Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан белгиланадиган тартибда тайинланади".



39. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 29 августда қабул қилинган "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 9, 232-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда; 1999 йил, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 7-8, 217-модда; 2001 йил, N 5, 89-модда, N 9-10, 182-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 5, 67-модда; 2004 йил, N 9, 171-модда) 10-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"10-модда. Давлат солиқ хизмати органларининг

мансабдор шахсларини тайинлаш


Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг раиси Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади ва лавозимидан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан озод қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари бошлиқлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланади ва лавозимидан озод қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг мансабдор шахслари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари бошлиқларининг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари бўлимларининг бошлиқлари, давлат солиқ инспекцияларининг бошлиқлари Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг буйруғи билан тайинланади.

Давлат солиқ хизмати органларининг ушбу модданинг биринчи - учинчи қисмларида санаб ўтилмаган мансабдор шахслари давлат солиқ хизмати тегишли органининг раҳбари томонидан тайинланади".


41. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, N 5-6, 82-модда; 2003 йил, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 5, 90-модда) 4-моддасининг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"тупроқ унумдорлигини ошириш, ерлардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш юзасидан давлат дастурларини тасдиқлаш".



42. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган "Деҳқон хўжалиги тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, N 5-6, 88-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 5, 89-модда; 2003 йил, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда) 25-моддасининг тўртинчи қисмидаги "Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси ҳамда уларнинг жойлардаги ҳудудий органлари" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



43. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 28 августда қабул қилинган "Давлат ер кадастри тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 5, 90-модда):

1) 5-моддасининг:

биринчи қисмидаги "ваколат берилган давлат бошқаруви органлари" деган сўзлар "ваколатли давлат бошқаруви органи" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси давлат ер кадастрини юритиш соҳасидаги махсус ваколатли давлат бошқаруви органи ҳисобланади";

2) 8-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"8-модда. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари,

геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг

давлат ер кадастрини юритиш соҳасидаги ваколатлари


Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг давлат ер кадастрини юритиш соҳасидаги ваколатларига қуйидагилар киради:

Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида давлат ер кадастри юритилишини ташкил этиш;

Ер ресурсларининг ҳолати тўғрисидаги ҳар йилги миллий ҳисоботни тузиш;

вилоятлар, туманлар ҳамда аҳоли пунктларининг маъмурий чегараларини белгилаш (аниқлаштириш) ишларини ташкил этиш ва ўтказиш;

норматив ҳужжатларни белгиланган тартибда ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

мутахассисларни тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш ишларини ташкил этиш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга ошириш".

3) 9-моддаси чиқариб ташлансин;

4) 10-моддаси:

биринчи қисмининг учинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Давлат ер кадастрини юритиш Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимлари томонидан амалга оширилади".



44. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 24 декабрда қабул қилинган "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, N 1, 8-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда; 2004 йил, N 5, 90-модда) 18-моддасининг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Хўжалик юритувчи субъектларнинг - Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси аъзоларининг фаолиятини текшириш унинг вакиллари иштирок этган ҳолда амалга оширилиши мумкин".



45. Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 25 майда қабул қилинган "Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, N 5-6, 140-модда; 2001 йил, N 5, 89-модда; 2003 йил, N 5, 67-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 5, 90-модда):

1) 5-моддаси қуйидаги мазмундаги тўртинчи ва бешинчи қисмлар билан тўлдирилсин:

"Кичик тадбиркорлик субъектлари учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзлар, кафолатлар ва ҳуқуқлар юқорида санаб ўтилган тижорат ташкилотларига улар томонидан ваколатли ташкилотларга (давлат солиқ, божхона хизмати органлари, давлат статистика органлари, банклар ва бошқаларга) имтиёзлар, кафолатлар ва ҳуқуқлар хусусиятидан келиб чиқиб, кичик тадбиркорлик субъектлари эканлиги ҳақида хабарнома тақдим этган ҳолда қилинган мурожаатлар асосида берилади. Хабарноманинг тўғрилиги учун жавобгарлик хабарномани тақдим этган субъектлар зиммасига юклатилади.

Микрофирма ва кичик корхона ходимларнинг белгиланган ўртача йиллик сонини ошириб юборган тақдирда, ошириб юборишга йўл қўйилган давр учун ва кейинги уч ойга улар қонун ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзлар, кафолатлар ва ҳуқуқлардан маҳрум этилади";

2) 22-моддасининг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги валюта ҳисобварақларини очиш ва ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш учун асос бўлади. Товарларни импорт қилувчи якка тартибдаги тадбиркорларнинг ташқи иқтисодий алоқалар иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказилганлиги ҳам бундай тадбиркорларга ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш учун асос бўлади";

3) 39-моддасининг олтинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Тадбиркорлик субъектларининг - Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси аъзоларининг фаолиятини текшириш уларнинг вакиллари иштирок этган ҳолда амалга оширилиши мумкин".



46. Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 14 декабрда қабул қилинган "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, N 1-2, 8-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда):

1) 4-моддасидаги "Олий Мажлиси" деган сўзлар "Олий Мажлисининг палаталари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) 17-моддасининг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг тайёрланган лойиҳаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилувчи органга тақдимнома билан киритилади, тақдимномада ҳужжатни қабул қилишнинг зарурлиги асослаб берилади, уни ишлаб чиқувчилар кўрсатилади, ҳужжат мазмунининг қисқача тавсифи берилади, лойиҳа қайси давлат органи, шунингдек ташкилот билан келишилган бўлса, шу орган ва ташкилотларнинг рўйхати келтирилади, келишмовчиликларнинг мазмуни ҳамда улар ҳақидаги асослантирилган фикр қисқача баён этиб ўтилади. Зарурат бўлганда, норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасига уни асослаш учун молиявий-иқтисодий ҳисоб-китоблар, статистика маълумотлари ва бошқа ахборотлар илова қилинади.

Қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эга бўлмаган вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва бошқа органлар ёки нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан тайёрланган қонун лойиҳалари, агар лойиҳани тайёрлаш тўғрисидаги топшириқда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси муҳокамасига тақдим этилади";

3) 5-моддасининг "в" бандидаги, 6-моддасининг иккинчи қисмидаги, 9-моддасидаги, 25-моддасининг биринчи қисмидаги ва 26-моддасининг биринчи қисмидаги "Олий Мажлисининг" деган сўзлар "Олий Мажлиси палаталарининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

4) 20-моддасининг:

учинчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қарорлари - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Спикери томонидан;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қарорлари - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати Раиси томонидан";

тўртинчи-еттинчи хатбошилари тегишинча бешинчи-саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.



47. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2000 йил 14 декабрда қабул қилинган Қарори билан тасдиқланган таҳрирдаги Суд ходимларининг мансаб даражалари тўғрисидаги Низом (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, N 1-2, 12-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда) 4-моддасининг:

бешинчи хатбошиси "қабулхона бошлиқларига" деган сўзлардан кейин "бош мутахассисларига" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2-даражали юрист


Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судлари консультантларига, раисларининг ёрдамчиларига, Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича олий судлари, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди консультантларига, раисларининг ёрдамчиларига, катта мутахассисларига, девонхона мудирларига, малака ҳайъатлари котибларига";

еттинчи хатбошиси "раисларининг ёрдамчиларига" деган сўзлардан кейин "девонхона мудирларига" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


48. Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 14 декабрда қабул қилинган "Қонун лойиҳаларининг умумхалқ муҳокамаси тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, N 1-2, 14-модда):

1) 5-моддаси биринчи қисмининг учинчи хатбошисидаги "Олий Мажлисига" деган сўзлар "Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) 12-моддасидаги "қўмиталари ва комиссияларига" деган сўзлар "Қонунчилик палатаси қўмиталарига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

3) 13-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларидаги "Олий Мажлиси", "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ёки унинг" деган сўзлар тегишинча "Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси", "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ёки унинг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

4) 15, 21 ва 22-моддаларидаги "қўмиталари ва комиссиялари" деган сўзлар "Қонунчилик палатаси қўмиталари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

5) 16-моддасидаги "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги сиёсий партиялар фракциялари ва депутатлар блоклари, шунингдек Олий Мажлис депутатлари" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари ва депутатлар гуруҳлари, шунингдек Қонунчилик палатаси депутатлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

6) 23-моддасидаги "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қўмиталари, комиссиялари, сиёсий партиялар фракциялари ва депутатлар блоклари" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қўмиталари, сиёсий партиялар фракциялари ва депутатлар гуруҳлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

7) 24-моддасидаги "қўмиталари ва комиссиялари", "Олий Мажлиси депутатлари" деган сўзлар тегишинча "Қонунчилик палатаси қўмиталари", "Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

8) 25-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"25-модда. Қонун лойиҳаларининг умумхалқ

муҳокамаси якунларини кўриб чиқиш


Қонун лойиҳаларининг умумхалқ муҳокамаси якунлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси томонидан кўриб чиқилади.

Қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси якунларига кўра Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қонунни қабул қилади ва уни маъқуллаш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига юборади ёки қонун лойиҳасини қўшимча равишда ишлашга юборади ёхуд уни рад этади".



49. Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 15 декабрда қабул қилинган "Давлат кадастрлари тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, N 1-2, 19-модда; 2002 йил, N 9, 165-модда) 10-моддасининг биринчи қисми ва иккинчи қисмининг биринчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Геодезия, картография ва давлат кадастри бош бошқармаси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



50. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2001 йил 7 декабрда қабул қилинган Қарори билан тасдиқланган Судьяларнинг малака ҳайъатлари тўғрисидаги Низом (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, N 1, 23-модда) 47-бандининг иккинчи хатбошисидаги "Олий Мажлиси" деган сўзлар "Олий Мажлисининг Сенати" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



51. Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 12 декабрда қабул қилинган "Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, N 12, 217-модда; 2003 йил, N 9-10, 149-модда) 9-моддаси қуйидаги мазмундаги тўққизинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Ҳарбий бурчни жиддий тарзда бузганлик, ҳокимиятни суиистеъмол қилганлик, зиммасига қонунлар ва ҳарбий уставлар билан юклатилган талаблар ва мажбуриятларни фавқулодда вазиятларда бажармаганлик учун катта офицерлар ва генераллар таркибидаги шахсларнинг ҳарбий унвонлари Ўзбекистон Республикаси Президенти - Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Олий Бош қўмондонининг қарори билан пасайтирилиши мумкин";

тўққизинчи қисми ўнинчи қисм деб ҳисоблансин.



II. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига сайлов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатини шакллантириш якунлари бўйича қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1995 йил 5 майда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Регламентини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 6, 97-модда).


2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1995 йил 5 майда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қўмиталари ва комиссиялари тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 6, 98-модда).


3. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 30 августда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси қонунларини тайёрлаш тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 9, 237-модда).


4. Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 12 декабрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 йил, N 1-2, 18-модда) XVII бўлими.



III. Ушбу Қонуннинг I бўлими Қонун эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Зарур ҳолларда, тегишли қонунлар ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар киритилган ўзгартишлар ва қўшимчалар инобатга олинган ҳолда қайта нашр этилади.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                             И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 51-сон, 514-модда.