язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Қонунлар ва Олий Мажлис палаталари қарорлари/ 2001-2004 й./ Ўзбекистон Республикасининг 27.08.2004 й. 671-II-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

27.08.2004 й.

N 671-II



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИШЛАР ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг қуйидаги қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилсин:


I. Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 18 ноябрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, N 2, 78-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, N 5-6, 102-модда; 2001 йил, N 5, 89-модда) 31-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"31-модда. Ногиронлар меҳнати қўлланиладиган

корхоналар учун имтиёзлар


Ногиронлар меҳнати қўлланиладиган корхоналар, бирлашмалар, муассасалар ва ташкилотлар имтиёзли асосларда солиқ тўлаш, молиялаштирилиш ҳамда моддий-техника билан таъминланиш ҳуқуқидан фойдаланади.

Ногиронлар меҳнати қўлланиладиган корхоналар, бирлашмалар, муассасалар ва ташкилотларга имтиёзли асосларда солиқ солиш, уларни молиялаштириш ҳамда моддий-техника билан таъминлаш тартиби ва шартлари қонун ҳужжатлари билан белгиланади".



II. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида"ги Қонунининг 1999 йил 14 апрелда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган янги таҳрири (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, N 5, 110-модда; 2003 йил, N 9-10, 149-модда):


1) 10-моддаси иккинчи қисмининг ўнинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;


2) 12-моддаси иккинчи қисмининг ўттизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"фуқаролар йиғинининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчисини тайинлайди";


3) 20-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"20-модда. Фуқаролар йиғини раисини (оқсоқолини)

ва унинг маслаҳатчиларини сайлаш


Фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари икки ярим йил муддатга сайланади. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) тегишли туман, шаҳар ҳокими билан келишилган ҳолда, маслаҳатчилар эса фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) тақдимига биноан сайланади.

Фуқаролар йиғинининг раисини (оқсоқолини) ва унинг маслаҳатчиларини сайлаш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади".



IV. "Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 28 декабрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида"ги Қонунининг 2003 йил 29 августда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган янги таҳрири (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, N 9-10, 132-модда):


1) 20-моддасининг бешинчи қисми "қатнашиш ҳуқуқини" деган сўзлардан кейин "ёки сайловчилар ташаббускор гуруҳидан кўрсатилган депутатликка номзодни рўйхатга олишни" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


2) 22-моддаси:

қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Хотин-қизлар сони сиёсий партиялардан кўрсатилган депутатликка номзодлар умумий сонининг камида ўттиз фоизини ташкил этиши лозим";

тўртинчи қисми тегишинча бешинчи қисм деб ҳисоблансин;


3) 23-моддасининг биринчи қисмидаги "камида юз нафар" деган сўзлар "камида уч юз нафар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


4) қуйидаги мазмундаги 23-1-моддаси билан тўлдирилсин:


"23-1-модда. Имзо варақалари тўғри тўлдирилганлигини

сайлов комиссиялари томонидан текшириш


Сиёсий партиялар тақдим этган имзо варақалари тўғри тўлдирилганлиги Марказий сайлов комиссияси томонидан, сайловчилар ташаббускор гуруҳлари тақдим этган имзо варақалари тўғри тўлдирилганлиги эса округ сайлов комиссияси томонидан текширилади.

Сайлов комиссиялари имзо варақалари тўғри тўлдирилганлигини текшириш учун ички ишлар органларининг, адлия органларининг, шунингдек аҳолини ҳисобга олиш билан шуғулланувчи муассасаларнинг мутахассисларини жалб этиши мумкин. Уларнинг хулосалари Марказий сайлов комиссияси имзо варақаларидаги имзолар сохталаштирилган деб топиши учун асос бўлиб хизмат қилиши мумкин.

Имзо варақалари тўғри тўлдирилганлигини текшириш тартиби Марказий сайлов комиссияси томонидан белгиланади".



V. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 5 майда қабул қилинган "Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, N 5, 125-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, N 3, 38-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 9, 206-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда; 2003 йил, N 9-10, 134-модда):


1) 22-моддаси:

қуйидаги мазмундаги олтинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Хотин-қизлар сони сиёсий партиялардан кўрсатилган депутатликка номзодлар умумий сонининг камида ўттиз фоизини ташкил этиши лозим";

олтинчи қисми тегишинча еттинчи қисм деб ҳисоблансин;


2) 22-1-моддаси қуйидаги мазмундаги ўн учинчи-ўн бешинчи қисмлар билан тўлдирилсин:

"Округ сайлов комиссияси имзо варақалари тўғри тўлдирилганлигини текшириш учун ички ишлар органларининг, адлия органларининг, шунингдек аҳолини ҳисобга олиш билан шуғулланувчи муассасаларнинг мутахассисларини жалб этиши мумкин. Уларнинг хулосалари вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссияси имзо варақаларидаги имзолар сохталаштирилган деб топиши учун асос бўлиб хизмат қилиши мумкин.

Имзо варақалари тўғри тўлдирилганлигини текшириш тартиби Марказий сайлов комиссияси томонидан белгиланади.

Имзо варақаларида имзолар сохталаштирилган тақдирда вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссияси сайловчилар ташаббускор гуруҳидан кўрсатилган депутатликка номзодни рўйхатга олишни рад этади".



VI. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 1, 3-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, N 9, 144-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 165-модда; 2002 йил, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда):


1) 59-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"59-модда. Бир неча жиноят содир

этганлик учун жазо тайинлаш


Шахс Махсус қисмнинг турли моддаларида назарда тутилган икки ёки ундан ортиқ жиноятни содир этган бўлиб, улардан бирортаси учун ҳам судланган бўлмаса, суд ушбу Кодекснинг 54-моддасида назарда тутилган қоидаларга мувофиқ ҳар қайси қилмиш учун жазо тайинлаб, сўнгра тайинланган енгилроқ жазони оғирроғи билан қоплаш ёхуд тайинланган жазоларни тўла ёки қисман қўшиш йўли билан жиноятлар мажмуи бўйича жазо тайинлайди.

Агар жиноятлар мажмуини фақат ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар ва унча оғир бўлмаган жиноятлар ташкил этса, унда тайинланган енгилроқ жазони оғирроғи билан қоплаш ёхуд тайинланган жазоларни тўла ёки қисман қўшиш йўли билан жазо узил-кесил тайинланади. Бунда узил-кесил тайинланган жазо содир этилган жиноятлардан энг оғири учун назарда тутилган энг кўп жазо муддатидан ёки меъёридан ортиқ бўлмаслиги лозим.

Агар жиноятлар мажмуини ташкил этувчи жиноятлардан лоақал биттаси оғир ёки ўта оғир жиноят бўлса, ушбу Кодекснинг Умумий қисмида шу жазо тури учун белгиланган доирада тайинланган жазоларни тўла ёки қисман қўшиш йўли билан жазо узил-кесил тайинланади.

Жиноятлар мажмуи бўйича ҳар хил турдаги жазоларни қўшиш йўли билан жазо тайинлашда ушбу Кодекснинг 61-моддасида назарда тутилган қоидаларга амал қилиниб, жазонинг оғирроқ тури узил-кесил тайинланади.

Жиноятлар мажмуи бўйича тайинланган асосий жазога суд айрим жиноятлар учун тайинланган қўшимча жазоларни ҳам қўшиши мумкин. Бунда муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш тариқасидаги қўшимча жазонинг узил-кесил тайинланган муддати ушбу Кодекснинг 45-моддасида назарда тутилган энг кўп муддатдан ортиқ бўлмаслиги лозим.

Агар иш бўйича ҳукм чиқарилганидан кейин маҳкумнинг ана шу иш бўйича чиқарилган ҳукмга қадар содир этилган яна бошқа жиноятда айбли эканлиги аниқланса ҳам жазо ўша тартибда тайинланади. Бундай ҳолда жиноятлар мажмуи бўйича суд томонидан тайинланган жазо муддатига биринчи ҳукм юзасидан жазонинг ўталган қисми қўшилади";


2) 66-1-моддасининг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ушбу Кодекс 105-моддасининг биринчи қисмида (қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш), 106-моддасида (кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолатида қасддан баданга оғир ёки ўртача оғир шикаст етказиш), 107-моддасида (зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқиб, қасддан баданга оғир шикаст етказиш), 108-моддасида (ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсни ушлашнинг зарур чоралари чегарасидан четга чиқиб, баданга қасддан оғир шикаст етказиш), 109-моддасида (қасддан баданга енгил шикаст етказиш), 110-моддасининг биринчи қисмида (қийнаш), 111-моддасидаҳтиётсизлик орқасида баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказиш), 113-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида (таносил касаллигини тарқатиш), 115-моддасида (аёлни ўз ҳомиласини сунъий равишда туширишга мажбурлаш), 116-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида (касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик), 117-моддасининг биринчи қисмида (хавф остида қолдириш), 121-моддасининг биринчи қисмида (аёлни жинсий алоқа қилишга мажбур этиш), 122-моддасида (вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаш), 123-моддасида (ота-онани моддий таъминлашдан бўйин товлаш), 125-моддасининг биринчи қисмида (фарзандликка олиш сирини ошкор қилиш), 136-моддасида (аёлни эрга тегишга мажбур қилиш ёки унинг эрга тегишига тўсқинлик қилиш), 139-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида (туҳмат), 140-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида (ҳақорат қилиш), 149-моддасида (муаллифлик ёки ихтирочилик ҳуқуқларини бузиш), 167-моддасининг биринчи қисмида (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-тарож қилиш), 168-моддасининг биринчи қисмида (фирибгарлик), 169-моддасининг биринчи қисмидағрилик), 170-моддасининг биринчи қисмида ҳамда иккинчи қисмининг "б" ва "в" бандларида (алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан мулкий зарар етказиш), 172-моддасида (мулкни қўриқлашга виждонсиз муносабатда бўлиш), 173-моддасининг биринчи қисмида (мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш), 192-моддасида (рақобатчини обрўсизлантириш), 260-моддасининг биринчи қисмида (темирйўл, денгиз, дарё ёки ҳаво транспортининг ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш), 266-моддасининг биринчи қисмида (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш), 268-моддасининг биринчи қисмида (транспортнинг хавфсиз ишлашини таъминлашга доир қоидаларни бузиш), 298-моддасининг биринчи қисмида (машиналарни бошқариш ёки улардан фойдаланиш қоидаларини бузиш) назарда тутилган жиноятларни содир этган шахс, агар у ўз айбига иқрор бўлса, жабрланувчи билан ярашса ва етказилган зарарни бартараф этса, жиноий жавобгарликдан озод этилиши мумкин.

Оғир ёки ўта оғир жиноятларни содир этганлик учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахслар ярашилганлиги муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод қилинмайди";


3) 186-1-моддаси:

биринчи қисмининг диспозициясидаги "шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин ёки анча миқдорда содир этилган бўлса" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

иккинчи қисмининг санкцияси "уч йилдан" деган сўзлардан олдин "энг кам ойлик иш ҳақининг икки юз бараваридан тўрт юз бараваригача миқдорда жарима ёки" деган сўзлар билан тўлдирилсин;"


4) қуйидаги мазмундаги 251-1-модда билан тўлдирилсин:


"251-1-модда. Кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли

моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш


Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни ўтказиш мақсадида қонунга хилоф равишда тайёрлаш, қайта ишлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёхуд жўнатиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш -

уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша ҳаракатлар такроран ёки бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, -

уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳаракатлар уюшган гуруҳ томонидан ёки кўп миқдорда содир этилган бўлса, -

беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни ишлаб чиқариш, олиш, сақлаш, ҳисобга олиш, бериш, ташиш ёхуд жўнатиш қоидаларни бузиш, агар бу эҳтиётсизлик орқасида уларнинг ўғирланишига ёки бошқа тарзда жиддий зарар етказилишига олиб келган бўлса, -

энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади".



VII. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 2, 5-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 12, 269-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда, N 7-8, 217-модда; 2001 йил, N 1-2, 11, 23-моддалар, N 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 5, 67-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда):


1) 76-моддасининг тўртинчи қисми қуйидаги мазмундаги тўртинчи-саккизинчи қисмлар билан алмаштирилсин:

"Жиноят ишини биринчи инстанция судида кўришда иштирок этган судья шу жиноят ишини апелляция ёки кассация инстанциясида ёхуд назорат тартибида кўришда иштирок эта олмайди.

Жиноят ишини апелляция инстанцияси судида кўришда иштирок этган судья шу жиноят ишини биринчи инстанция ёки кассация инстанцияси судида ёхуд назорат тартибида кўришда иштирок эта олмайди.

Жиноят ишини кассация инстанцияси судида кўришда иштирок этган судья шу жиноят ишини биринчи инстанция ёки апелляция инстанцияси судида ёхуд назорат тартибида кўришда иштирок эта олмайди.

Жиноят ишини назорат тартибида кўришда иштирок этган судья шу жиноят ишини биринчи инстанция, апелляция ёки кассация инстанцияси судида кўришда иштирок эта олмайди.

Суриштирувчининг, терговчининг, шунингдек суд мажлиси котибининг ўз процессуал мажбуриятини бажариши, башарти ушбу иш қўшимча тергов юритиш ёки судда янгидан кўриш учун юборилган бўлса, улар томонидан тегишлича суриштирув, дастлабки тергов юритишга, шунингдек суд мажлиси баённомасини тузишга монелик қилмайди";


2) 342-моддасининг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Суриштирув жиноят ишини терговчига ўтказиш ёки уни ушбу Кодекснинг 584-моддасида назарда тутилган тартибда судга юбориш билан тамомланади.

Суриштирувчи қуйидаги ҳолларда суриштирув юритиш муддати ўтишини кутмасдан ишни дарҳол терговчига ўтказиши лозим, башарти:

1) оғир ёки ўта оғир жиноят аниқланган бўлса;

2) муайян шахсни айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиш учун асослар аниқланган бўлса;

3) ишни тугатиш учун асослар аниқланган бўлса;

4) терговчи ишнинг ўз юритувига берилишини талаб қилган бўлса.

Суриштирувчи ишни терговчига ўтказиш ҳақида қарор чиқаради";


3) 471-моддасининг 4-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4) ҳукм устидан ушбу Кодекснинг тегишинча 497-3, 497-4, 499 ва 500-моддаларида назарда тутилган апелляция ва кассация шикояти бериш, протест билдириш тартиби, муддатлари";


4) 498-моддаси биринчи қисмининг иккинчи жумласидаги "Ушбу Кодекснинг 511-моддасида кўрсатилган шахслар" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, унинг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокурорлари ҳамда уларга тенглаштирилган прокурорлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



VIII. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 9, 193-модда, N 12, 269-модда; 1996 йил, N 5-6, 69-модда, N 9, 144-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 4-5, 126-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 3, 38-модда, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда, N 7-8, 217-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, N 1, 20-модда, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 5, 67-модда, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 5, 90-модда):


1) 186-1-моддаси чиқариб ташлансин;


2) 245-моддасининг биринчи қисмидаги "186-1-моддасида (акциз маркалари билан маркаланмаган товарларни реализация қилиш ҳолларидан ташқари)" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


3) 264-моддасининг биринчи қисмидаги "186-1-моддасида (акциз маркалари билан маркаланмаган товарлар реализация қилинган ҳолларда)" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


4) 291-моддаси биринчи қисмининг "д" кичик бандидаги "186-1" рақамлари чиқариб ташлансин.



IX. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда ва 1996 йил 29 августда қабул қилинган қонунлари билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 2-сонга илова, N 11-12; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 9, 229-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 182-модда; 2002 йил, N 1, 20-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 5, 67-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 5, 90-модда):


1) 212-моддасининг тўртинчи қисмидаги "қонун ҳужжатларига мувофиқ" деган сўзлар "башарти мазкур участка шу шахсга қурилган иморат учун белгиланган тартибда бериладиган бўлса" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 1143-моддасининг иккинчи қисми чиқариб ташлансин.



XI. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 29 августда қабул қилинган "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 9, 232-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда; 1999 йил, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 7-8, 217-модда; 2001 йил, N 5, 89-модда, N 9-10, 182-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 5, 67-модда) 9-моддасининг иккинчи қисмидаги "транспорт воситалари эгаларидан олинадиган солиқ" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


XIII. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, N 5-6, 95-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 9, 206-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда):


1) 1-моддасининг биринчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикаси Президенти, Олий Мажлис депутатлари сайловларини" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайловни" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 3-моддасининг:

биринчи қисмидаги "Олий Мажлис" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Марказий сайлов комиссияси аъзолари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг тавсияси бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати томонидан сайланади";

бешинчи қисмидаги "Олий Мажлиснинг қарори бўйича" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


3) 4-моддасининг:

иккинчи қисмидаги "Олий Мажлис депутатлигига номзод этиб" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод этиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзолигига номзод этиб" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи қисмининг:

биринчи хатбошисидаги "Олий Мажлис" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошисидаги иккинчи жумла чиқариб ташлансин;


4) 5-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"5-модда. Марказий сайлов комиссиясининг ваколатлари


Марказий сайлов комиссияси:

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайловни ўтказиш учун тузиладиган сайлов комиссияларининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси референдумини ўтказиш учун тузиладиган референдум ўтказувчи комиссияларнинг тизимига бошчилик қилади, Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов ва Ўзбекистон Республикаси референдуми тўғрисидаги қонунларнинг ижросини назорат қилади, уларнинг бир хил қўлланилишини таъминлайди;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига, халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашларига сайловлар юзасидан сайлов кампанияси бошланганлигини эълон қилади;

сайлов комиссиялари ва референдум ўтказувчи комиссиялар фаолиятини услубий жиҳатдан таъминлайди, сайлов ва референдумни ташкил этишга оид масалалар юзасидан ўз ваколатлари доирасида қарорлар қабул қилади, йўриқномалар чиқаради ҳамда низомларни тасдиқлайди ва тушунтиришлар бериб боради;

сайлов округларини, референдум округларини тузади, уларга ном ва тартиб рақами беради, чегараларини, сайловчилар ҳамда референдумда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган фуқаролар сонини кўрсатган ҳолда округлар рўйхатини эълон қилади;

Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги ваколатхоналари ҳузурида тузилган сайлов участкалари ва референдум участкаларини қайси округларга биркитиш тўғрисидаги масалаларни ҳал этади;

округ сайлов комиссияларини ва референдум ўтказувчи округ комиссияларини тузади ҳамда уларнинг жойлашган ери тўғрисидаги маълумотларни эълон қилади;

сайлов комиссиялари ва референдум ўтказувчи комиссиялар таркибига ўзгартишлар киритиш тартибини белгилайди;

округ сайлов комиссияларининг ва референдум ўтказувчи округ комиссияларининг қарорларини, агар бу қарорлар сайлов ва референдум тўғрисидаги қонунларга зид бўлса, мустақил тарзда ёки Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг тақдимномасига биноан бекор қилади;

чет давлатларнинг, халқаро ташкилотларнинг кузатувчиларига сайлов ва референдумга мандатлар беради;

сайловга ва референдумга тайёргарлик кўриш ҳамда уларни ўтказишнинг харажатлар сметасини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди, пул маблағларини сайлов комиссияларига ҳамда референдум ўтказувчи комиссияларга тақсимлайди, бу маблағлардан фойдаланиш тартибини белгилайди, сайлов комиссияларининг ва референдум ўтказувчи комиссияларнинг бинолар, транспорт ва алоқа воситалари билан таъминланишини назорат қилади, сайлов ҳамда референдумни моддий-техника жиҳатидан таъминлашга доир бошқа масалаларни кўриб чиқади;

сиёсий партияларнинг, сайловчилар ташаббускор гуруҳларининг кузатувчилари, матбуот, телевидение, радио вакиллари, бошқа давлатлар, халқаро ташкилотлар ва ҳаракатларнинг кузатувчиларига мўлжалланган мандат намунасини белгилайди;

тақдим этилган ҳужжатлар асосида сиёсий партияларнинг сайловда қатнашишига ижозат бериш юзасидан қарор қабул қилади;

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар кўрсатган сиёсий партиялар ва давлат ҳокимияти вакиллик органларидан, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодлар кўрсатган сиёсий партиялар ва сайловчилар ташаббускор гуруҳларидан тегишли ҳужжатларни қабул қилиб олади;

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларни ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодларни рўйхатга олади, рўйхатга олинган номзодларнинг рўйхатлари ва улар ҳақидаги маълумотлар матбуотда эълон қилинишини уюштиради;

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодлар сайловда иштирок этиши учун тенг шароитларни таъминлайди;

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари сайловига доир сайлов бюллетенларининг, референдумда овоз бериш бюллетенининг, сайловчилар ҳамда референдумда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган фуқаролар рўйхатларининг, имзо варақаларининг, сайлов комиссиялари, референдум ўтказувчи комиссиялар баённомаларининг ҳамда бошқа ҳужжатларнинг намуна ва шаклларини, овоз бериш қутиларининг ҳамда сайлов комиссиялари, референдум ўтказувчи комиссиялар муҳрларининг намуналарини, ҳужжатларни сақлаш тартибини белгилайди;

сайлов комиссиялари, референдум ўтказувчи комиссиялар, сиёсий партиялар, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлатнинг бошқа органлари ҳамда бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлари вакилларининг сайловга, референдумга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш билан боғлиқ масалалар юзасидан ахборотларини эшитади;

сайловнинг ва референдумнинг якунини чиқаради, Ўзбекистон Республикаси бўйича овоз беришнинг умумий натижаларини аниқлайди ҳамда овоз беришда иштирок этган сайловчилар ёки референдумда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган фуқаролар сони тўғрисидаги, ҳар бир номзодни ёқлаб ва унга қарши берилган овозлар сони тўғрисидаги, референдумга қўйилган масалани ёқлаб ёки унга қарши берилган овозлар сони тўғрисидаги ахборотни матбуотда эълон қилади;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда такрорий овоз бериш, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларининг ёки Сенати аъзоларининг такрорий сайлови ва бўшаб қолган ўринларга сайлови ўтказилишини ташкил этади;

сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг депутатларини, Сенатининг аъзоларини рўйхатга олади, шунингдек уларнинг рўйхатини матбуотда эълон қилади;

сайловдан кейин Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг, Сенатининг биринчи мажлисини қонунда белгиланган тартибда чақиради;

сайланган шахсга Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланганлиги тўғрисида гувоҳнома топширади;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг депутатига ва Сенатининг аъзосига тегишинча Қонунчилик палатаси депутатининг ҳамда Сенат аъзосининг гувоҳномаси ва кўкрак нишонини беради;

сайлов комиссияларининг ва референдум ўтказувчи комиссияларнинг қарорлари ҳамда хатти-ҳаракатлари устидан тушган ариза ва шикоятларни кўриб чиқади ҳамда улар юзасидан қарорлар қабул қилади;

Ўзбекистон Республикасининг сайлов ва референдум тўғрисидаги қонунлари жиноий жавобгарликка тортишга сабаб бўладиган тарзда бузилганлигига доир материалларни прокуратура органларига оширади;

сайловни ва референдумни ташкил этиш ҳамда уни ўтказиш билан боғлиқ ҳужжатлар архивга топширилишини таъминлайди;

Марказий сайлов комиссиясининг Регламентини тасдиқлайди;

қонунларга мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади";


5) 6-моддаси биринчи қисмининг олтинчи ва еттинчи хатбошилари қуйидаги мазмундаги олтинчи, еттинчи ва саккизинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов, шунингдек референдум якунлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталарига ахборот беради;

тегишинча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг ва Сенатининг биринчи мажлисини очади ҳамда Қонунчилик палатаси Спикери ва Сенат Раиси сайлангунга қадар унда раислик қилади;

ушбу Қонунда ва бошқа қонунларда назарда тутилган бошқа ваколатларни амалга оширади";


6) 8-моддасининг ўзбекча матнидаги "баёни", "баён", "баёнга" деган сўзлар тегишинча "баённомаси", "баённома", "баённомага" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


7) 10 ва 11-моддаларидаги "жамоат бирлашмалари" деган сўзлар "нодавлат нотижорат ташкилотлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



XIV. Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августда қабул қилинган "Телекоммуникациялар тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, N 9, 219-модда) 8-моддасининг биринчи қисми:

қуйидаги мазмундаги ўн учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Интернет жаҳон ахборот тармоғи миллий сегментининг манзил маконидан ҳамда домен номидан фойдаланиш тартибини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди";

ўн учинчи-ўн еттинчи хатбошилари тегишинча ўн тўртинчи-ўн саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                   И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 37-сон, 408-модда.