язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Қонунлар ва Олий Мажлис палаталари қарорлари/ 2001-2004 й./ Ўзбекистон Республикасининг 30.04.2004 й. 621-II-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

30.04.2004 й.

N 621-II



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИШЛАР ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг қуйидаги қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилсин:


I. Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 15 февралда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1991 йил, N 4, 76-модда; 1992 йил, N 9, 363-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 4-5, 126-модда; 1998 йил, N 3, 38-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда):


1) 1-моддасининг иккинчи қисмидаги "фондлар" деган сўз чиқариб ташлансин;


2) 5-моддасининг бешинчи қисми чиқариб ташлансин;


3) 18-моддаси:

тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Сиёсий партиялар ва сиёсий мақсадларни кўзловчи оммавий ҳаракатларнинг чет давлатлардан, халқаро ташкилотлар ҳамда чет давлатларнинг юридик шахслари, уларнинг ваколатхоналари ва филиалларидан, чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналардан, чет эл фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахслардан, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, диний ташкилотлардан, номи яширилган ёки фақат тахаллуси кўрсатилган шахслардан молиявий ва ўзгача моддий ёрдам олиши ман этилади. Бундай ёрдам олинган тақдирда мазкур маблағлар қайтарилиши, қайтариш имконияти бўлмаган тақдирда эса, давлат даромадига ўтказилиши лозим".

қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Сиёсий партияларни молиялаштириш "Сиёсий партияларни молиялаштириш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ амалга оширилади";

бешинчи-еттинчи қисмлари тегишинча олтинчи-саккизинчи қисмлар деб ҳисоблансин;


4) 19-моддасининг иккинчи қисми чиқариб ташлансин.



II. Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 14 июнда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолияти тўғрисида"ги Қонунининг 2000 йил 26 майдаги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган таҳрири (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, N 5-6, 148-модда; 2003 йил, N 5, 67-модда):


1) 6-моддасининг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Олди-сотди ёки айирбошлаш объекти бўлган товарлар, ишлар (хизматлар), ҳар қандай мол-мулкка, шу жумладан, қимматбаҳо қоғозлар, валюта қимматликларига, электр, иссиқлик энергияси ва бошқа турдаги энергияга, транспорт воситаларига, интеллектуал мулк объектларига нисбатан, ташқи иқтисодий фаолиятда фойдаланилиши қонун ҳужжатлари билан тақиқланганларини истисно этганда, ташқи иқтисодий фаолият амалга оширилиши мумкин";


2) 11-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"11-модда. Ташқи савдо фаолияти


Ташқи савдо фаолияти халқаро товарлар, ишлар (хизматлар) савдоси соҳасидаги тадбиркорлик фаолиятидир.

Ташқи савдо фаолияти товарларни, ишларни (хизматларни) экспорт ва импорт қилиш йўли билан амалга оширилади.

Товарларнинг Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан уларни қайта олиб кириш тўғрисидаги мажбуриятни олмасдан олиб чиқиб кетилиши, агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, товарлар экспортидир.

Товарларнинг Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига уларни қайта олиб чиқиб кетиш тўғрисидаги мажбуриятни олмасдан олиб кирилиши товарлар импортидир.

Ўзбекистон Республикасининг юридик ёки жисмоний шахси томонидан хорижий давлатнинг юридик ёки жисмоний шахси учун ишлар бажариш (хизматлар кўрсатиш), уларнинг бажарилиш (кўрсатилиш) жойидан қатъи назар, ишлар (хизматлар) экспортидир.

Хорижий давлатнинг юридик ёки жисмоний шахси томонидан Ўзбекистон Республикасининг юридик ёки жисмоний шахси учун ишлар бажариш (хизматлар кўрсатиш), уларнинг бажарилиш (кўрсатилиш) жойидан қатъи назар, ишлар (хизматлар) импортидир";


3) 24, 25 ва 26-моддалари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"24-модда. Муҳофаза чоралари


Товар импортининг кўпайганлигига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан муҳофаза чоралари қўлланилиши мумкин.

Муҳофаза чораларининг қўлланилиш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.


25-модда. Антидемпинг божлари


Демпинг нархларидаги товар импортига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан антидемпинг божлари қўлланилиши мумкин.

Антидемпинг божларининг қўлланилиш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.


26-модда. Компенсация божлари


Субсидия билан таъминланган товар импортига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан компенсация божлари қўлланилиши мумкин.

Компенсация божларининг қўлланилиш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади".


IV. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 13 январда қабул қилинган "Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жавобгарликни кучайтириш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида"ги қарорининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, N 3, 157-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 6, 121-модда) 4-бандидаги "20" рақами "ўн" деган сўз билан алмаштирилсин.



V. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган "Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 1, 38-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 6, 118-модда; 1997 йил, N 4-5, 126-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда, N 7-8, 217-модда; 2002 йил, N 9, 165-модда) 35-моддасининг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Табиатни муҳофаза қилиш жамоат фондлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ташкил этилади ва ўз фаолиятини амалга оширади".



VI. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган "Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш тартиби ҳақида"ги қарорининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 9, 332-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 6, 120-модда):

2-бандидаги "2005 йил" деган сўзлар "2010 йилнинг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

10-бандидаги "2005 йилнинг" деган сўзлар "2010 йилнинг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



VII. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 9, 193-модда, N 12, 269-модда; 1996 йил, N 5-6, 69-модда, N 9, 144-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 4-5, 126-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 3, 38-модда, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда, N 7-8, 217-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 165, 182-моддалар, 2002 йил, N 1, 20-модда, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 5, 67-модда, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда) ўзбекча матнининг 36-моддаси иккинчи қисмидаги "иши тўхтатилган", "ишини тўхтатиш" деган сўзлар тегишинча "иши тугатилган", "ишини тугатиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



VIII. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг "Давлат тили ҳақида"ги Қонунининг янги таҳририни амалга киритиш тартиби тўғрисида"ги қарорининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 12, 258-модда) 2-бандидаги "лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига тўлиқ ўтилган пайтдан, яъни" деган сўзлар чиқариб ташлансин.



IX. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда ва 1996 йил 29 августда қабул қилинган қонунлари билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 2-сонга илова, N 11-12; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 9, 229-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 182-модда; 2002 йил, N 1, 20-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 5, 67-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда) 75-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"75-модда. Жамоат фондлари


Фуқаролар ва (ёки) юридик шахслар томонидан ихтиёрий мулкий бадаллар қўшиш асосида ташкил этилган, хайрия, ижтимоий, маданий, маърифий ёки бошқа ижтимоий фойдали мақсадларни кўзлайдиган, аъзолиги бўлмаган нодавлат нотижорат ташкилоти жамоат фонди деб эътироф этилади.

Жамоат фондига унинг муассислари (муассиси) ёки васият қилувчи томонидан ўтказилган мол-мулк фонднинг мулкидир. Фонд муассислари (муассиси) ёки фонд васиятнома бўйича ташкил этилганида васиятномани ижро этувчи фонднинг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди, фонд эса муассисларнинг (муассиснинг) ёки васиятномани ижро этувчининг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди.

Жамоат фондининг мол-мулкидан фонд уставида белгиланган мақсад ва вазифаларни амалга ошириш ҳамда маъмурий харажатларни қоплаш учун фойдаланилади. Фонд қонун ҳужжатларига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан ўз уставида белгиланган мақсадларга тўғри келадиган доирада шуғулланиши мумкин. Фонднинг тижорат ташкилотлари устав фондидаги (устав капиталидаги) иштироки қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Жамоат фонди ҳар йили ўз фаолияти тўғрисида ҳисобот эълон қилиб бориши шарт.

Жамоат фондини бошқариш тартиби ва унинг органларини шакллантириш тартиби унинг уставида белгиланади.

Жамоат фондининг уставида ушбу Кодекс 43-моддасининг тўртинчи қисмида кўрсатилганидан ташқари қуйидаги маълумотлар бўлиши керак: фонд органларининг тузилиши, ваколатлари ва шакллантирилиш тартиби; фонд органларининг мансабдор шахсларини тайинлаш (сайлаш) ва лавозимидан озод қилиш тартиби; фонднинг мол-мулкини шакллантириш манбалари; фонднинг, унинг ваколатхоналари ҳамда филиалларининг мол-мулкни бошқариш борасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари; фонд ваколатхоналарини очиш ва филиалларини ташкил этиш тартиби; фондни қайта ташкил этиш ва тугатиш тартиби; фонд тугатилган тақдирда унинг мол-мулкидан фойдаланиш тартиби; фонд уставига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тартиби.

Жамоат фондининг уставида фонднинг белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган рамзий белгисининг тавсифи, шунингдек қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа қоидалар ҳам бўлиши мумкин.

Жамоат фондлари ҳуқуқий ҳолатининг хусусиятлари қонун ҳужжатлари билан белгиланади".



X. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 декабрда қабул қилинган "Сиёсий партиялар тўғрисида"ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 2, 36-модда; 1999 йил, N 9, 299-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда):


1) 13-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"13-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг

Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари ўз партияларининг сиёсатини уюшқоқлик билан ўтказиш учун, сиёсий партиялардан кўрсатилган депутатларнинг таъсис йиғилишларида тузилади. Фракциялар фракциянинг раҳбари берган тегишли ариза ва таъсис ҳужжатларига асосан Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси томонидан рўйхатга олинади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасидаги сиёсий партия фракцияси қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Қонунчилик палатаси мажлисининг кун тартибини тузишда иштирок этиш;

Қонунчилик палатаси мажлисининг кун тартибидаги ҳар бир масала бўйича музокараларда фракция вакилига кафолатланган сўз берилиши;

тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Спикерига ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига, вазирларга, шунингдек бошқа давлат органларининг раҳбарларига сўров билан мурожаат этиш;

Қонунчилик палатасининг қўмиталари ва комиссиялари раислигига номзодлар бўйича таклифлар киритиш;

Қонунчилик палатасининг мажлисида муҳокама қилинаётган масала бўйича фракция фикрини депутатлар орасида тарқатиш;

Қонунчилик палатаси депутатлари учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа вазифаларни амалга ошириш.

Сиёсий партия фракциясининг раҳбари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Кенгаши таркибига киради.

Фракцияларнинг фаолиятига ташкилий, техникавий жиҳатдан ва бошқа хизматлар кўрсатиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг девони томонидан таъминланади";


2) 15-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"15-модда. Сиёсий партиялар мулки


Бинолар, иншоотлар, асбоб-ускуналар, нашриётлар, транспорт воситалари, шунингдек уставида назарда тутилган вазифаларни амалга ошириш учун зарур бошқа мол-мулк сиёсий партияларнинг мулки бўлиши мумкин.

Сиёсий партияларни молиялаштириш "Сиёсий партияларни молиялаштириш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ амалга оширилади.

Сиёсий партиялар фақат уставда назарда тутилган вазифаларни бажариш мақсадида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширади. Сиёсий партиянинг тадбиркорлик фаолияти натижалари унинг молиявий ҳисоботида акс эттирилиши керак.

Сиёсий партияларнинг тадбиркорлик фаолиятидан олган даромадлари партия аъзолари ўртасида тақсимланиши мумкин эмас ва улардан фақат уставда назарда тутилган вазифаларни бажариш учун фойдаланилади.

Сиёсий партиялар ҳар йили барчанинг эътибори учун ўз бюджетларини эълон қилиб боради ва ўз фаолиятини молиялаштириш манбалари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига ёки у ваколат берган органга белгиланган тартибда ҳисобот тақдим этади.

Сиёсий партияларнинг мулки қонун билан муҳофаза қилинади";


3) 16-моддаси чиқариб ташлансин.


XIV. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, N 5-6, 82-модда; 2003 йил, N 9-10, 149-модда) 35-моддасининг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатига олиш ер участкаларига бўлган ҳуқуқлар тўғрисидаги зарур ҳужжатлар ҳам илова этилган ариза келиб тушган пайтдан эътиборан ўн кунлик муддатда тегишли ваколатли орган томонидан амалга оширилади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно".



XV. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 28 августда қабул қилинган "Давлат ер кадастри тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда) 13-моддасининг бешинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатига олиш ер участкаларига бўлган ҳуқуқлар тўғрисидаги зарур ҳужжатлар ҳам илова этилган ариза келиб тушган пайтдан эътиборан ўн кунлик муддатда тегишли ваколатли орган томонидан амалга оширилади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно".



XVI. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 24 декабрда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, N 1, 4-модда; 2001 йил, N 5, 89-модда) 15-моддасининг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Яшаш учун яроқли бўлган тураржойни яшаш учун мўлжалланмаган жойга ўтказишга йўл қўйилмайди. Алоҳида ҳолларда, турар жойни яшаш учун мўлжалланмаган жойга ўтказиш мулкдорнинг ёки у ваколат берган органнинг (шахснинг) аризасига кўра туманлар ва шаҳарлар ҳокимларининг қарорига биноан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади".



XVII. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 24 декабрда қабул қилинган "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, N 1, 8-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда) 10-моддаси:

биринчи қисми "амалга оширилиши мумкин" деган сўзлардан кейин "хусусий корхоналар бундан мустасно" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Хусусий корхоналар фаолиятини текшириш назорат қилувчи органлар томонидан кўпи билан икки йилда бир марта, белгиланган тартибда амалга оширилиши мумкин, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно".



XVIII. Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 14 апрелда қабул қилинган "Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида"ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, N 5, 115-модда):


1) 1-моддасининг матни "чет эл" деган сўзлардан олдин "халқаро ҳамда" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


2) 8-моддаси биринчи қисмининг бешинчи хатбошиси "солиқ" деган сўздан олдин "рўйхатдан ўтказувчи" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


3) 9-моддаси қуйидаги мазмундаги қисм билан тўлдирилсин:

"Халқаро ҳамда чет эл нодавлат нотижорат ташкилотларининг ваколатхоналари ва филиаллари юридик шахслардир";


4) 12-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"12-модда. Жамоат фонди


Жисмоний ва (ёки) юридик шахслар томонидан ихтиёрий мулкий бадаллар қўшиш асосида ташкил этилган, хайрия, ижтимоий, маданий, маърифий ёки бошқа ижтимоий фойдали мақсадларни кўзлайдиган, аъзолиги бўлмаган нодавлат нотижорат ташкилоти жамоат фонди деб эътироф этилади.

Жамоат фондига унинг муассислари (муассиси) ёки васият қилувчи томонидан ўтказилган мол-мулк фонднинг мулкидир. Фонд муассислари (муассиси) ёки фонд васиятнома бўйича ташкил этилганида васиятномани ижро этувчи фонднинг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди, фонд эса муассисларнинг (муассиснинг) ёки васиятномани ижро этувчининг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди.

Жамоат фондининг мол-мулкидан фонд уставида белгиланган мақсад ва вазифаларни амалга ошириш ҳамда маъмурий харажатларни қоплаш учун фойдаланилади.

Жамоат фонди ҳар йили ўз фаолияти тўғрисида ҳисобот эълон қилиб бориши шарт";


5) 21-моддаси:

иккинчи қисми "чет эл" деган сўзлардан олдин "халқаро ҳамда" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги халқаро ҳамда чет эл нодавлат нотижорат ташкилотлари ваколатхоналари ва филиалларининг чет эл фуқаролари бўлган ходимларини, шунингдек уларнинг қарамоғидаги оила аъзоларини белгиланган тартибда аккредитация қилишни амалга оширади";

тўртинчи қисми бешинчи қисм деб ҳисоблансин ва ундаги "устав мақсадларига" деган сўзлар "уставда белгиланган мақсадларга ҳамда Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


6) 22-моддасининг бешинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Халқаро ҳамда чет эл нодавлат нотижорат ташкилотларининг ваколатхоналари ва филиалларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун ваколатхона ёки филиалнинг асосий мақсадлари ҳамда фаолият кўрсатиш муддати, шунингдек ходимларининг сони чегараси ҳам кўрсатилган ариза рўйхатдан ўтказувчи органга тақдим этилади. Аризага асосий ташкилотнинг раҳбарлик қилувчи марказий органи томонидан тасдиқланган қуйидаги ҳужжатлар икки нусхада илова қилинади:

асосий ташкилотни тузиш мақсадлари ва вазифалари кўрсатилган ҳолда уставнинг ҳамда рўйхатдан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг белгиланган тартибда легаллаштирилган нусхалари;

асосий ташкилотнинг Ўзбекистон Республикасида ваколатхона очиш ёки филиал ташкил этиш тўғрисидаги қарори (баённомаси), унда ваколатхона очишга (филиал ташкил этишга), унинг низомини тасдиқлашга, раҳбарини (раҳбарларини) тайинлашга оид белгиланган тартибда легаллаштирилган маълумотлар бўлиши керак;

ваколатхона ёки филиал тўғрисидаги нотариал тартибда тасдиқланган, уни очишдан (ташкил этишдан) кўзланган мақсадлар ва вазифалар ҳам кўрсатилган, ўзбек ва рус тилларидаги низом (устав);

асосий ташкилот томонидан ваколатхона ёки филиал раҳбарига берилган белгиланган тартибда легаллаштирилган ишончнома;

асосий ташкилот фаолияти тўғрисида белгиланган тартибда легаллаштирилган ахборот;

ижарага берувчининг тегишли биноларни ваколатхона ёки филиалга бериш тўғрисидаги розилик хати;

рўйхатга олганлик учун йиғим тўланганлиги тўғрисида банк тўлов ҳужжати;

ваколатхона ёки филиалнинг раҳбари ҳамда ходимлари тўғрисидаги маълумотлар, уларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси ва жойи, фуқаролиги, касби, яшаш жойи ҳамда телефон рақами кўрсатилган ҳолда;

ваколатхона ёки филиал фаолиятини молиялаштириш манбалари тўғрисида белгиланган шаклдаги декларация";


7) 30-моддаси:

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Халқаро ҳамда чет эл нодавлат нотижорат ташкилотларининг ваколатхоналари ва филиаллари ҳамда бундай ваколатхоналарнинг (филиалларнинг) ходимлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бирон бир сиёсий фаолиятда ва ваколатхона ёки филиалнинг уставда белгиланган мақсадларига тўғри келмайдиган бошқа фаолиятда иштирок этишга ҳақли эмас. Уларнинг сиёсий партиялар ҳамда оммавий ҳаракатлар томонидан ўтказиладиган амалий ҳаракатлар ва тадбирларни молиялаштиришига, шунингдек бундай ташкилотларни тузиш ташаббуси билан чиқишига ҳамда шундай ташкилотлар тузишни қўллаб-қувватлашига йўл қўйилмайди";

иккинчи қисми учинчи қисм деб ҳисоблансин;


8) 33-моддаси "статистика ва солиқ" деган сўзлар "рўйхатдан ўтказувчи, солиқ ва статистика" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


XX. Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, N 9, 217-модда):


1) 9-моддасининг иккинчи қисмидаги ва 17-моддасининг биринчи қисмидаги "Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитанинг" деган сўзлар "Миллий хавфсизлик хизматининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 25-моддасининг иккинчи қисмидаги "Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмита" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


3) 26-моддасининг матни "Вазирлар Маҳкамаси" деган сўзлардан олдин "Ўзбекистон Республикаси" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


4) 28-моддасининг тўртинчи хатбошиси "вазирликлар" деган сўздан кейин "давлат қўмиталари" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


5) 29-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"29-модда. Ўзбекистон Республикаси Миллий

хавфсизлик хизматининг Давлат чегарасини ҳимоя

қилиш ва қўриқлаш соҳасидаги ваколатлари


Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати:

Давлат чегарасини ҳимоя қилиш ва қўриқлаш соҳасидаги давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди;

Давлат чегараси ҳимоя қилиниши ва қўриқланишини таъминлайди;

чегара қўшинларини бошқаришни амалга оширади;

давлат бошқарув органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг Давлат чегарасини ҳимоя қилиш ва қўриқлаш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириб туради;

Давлат чегараси хавфсизлигига таҳдидлар тўғрисида белгиланган тартибда ахборот тақдим этади;

разведка, контрразведка ва тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширади;

белгиланган тартибда контрабандага қарши кураш чораларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;

Давлат чегарасини ҳимоя қилиш ва қўриқлаш соҳасида бошқа давлатларнинг тегишли чегара идоралари, халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни амалга оширади;

Давлат чегараси чизиғининг ўтишини белгилашда иштирок этади;

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг Давлат чегарасини ҳимоя қилиш ва қўриқлашга доир қисмини шакллантириш юзасидан таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси муҳокамасига киритади;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ваколатларни амалга оширади";


6) 31-моддаси чиқариб ташлансин.



XXI. Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 25 майда қабул қилинган "Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, N 5-6, 140-модда; 2001 йил, N 5, 89-модда; 2003 йил, N 5, 67-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда):


1) 11-моддасининг биринчи қисмидаги иккинчи жумла чиқариб ташлансин;


2) 12-моддаси чиқариб ташлансин;


3) 39-моддаси:

биринчи қисми "амалга оширилиши мумкин" деган сўзлардан кейин "хусусий корхоналар бундан мустасно" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Хусусий корхоналар фаолиятини текшириш назорат қилувчи органлар томонидан кўпи билан икки йилда бир марта, белгиланган тартибда амалга оширилиши мумкин, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно";

учинчи-саккизинчи қисмлари тегишинча тўртинчи-тўққизинчи қисмлар деб ҳисоблансин.



XXII. Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 15 декабрда қабул қилинган "Терроризмга қарши кураш тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, N 1-2, 15-модда):


1) 8-моддасининг биринчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмита" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


2) 9-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"9-модда. Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик

хизматининг терроризмга қарши кураш соҳасидаги ваколатлари


Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати:

террорчилик фаолиятининг олдини олиш, уни аниқлаш ва унга чек қўйиш йўли билан терроризмга, шу жумладан, халқаро терроризмга қарши курашни амалга оширади;

террорчилар, террорчилик гуруҳлари ва террорчилик ташкилотлари фаолияти тўғрисидаги ахборотларни тўплайди ҳамда таҳлил қилади, улардан келиб чиқаётган таҳдиднинг миллий хавфсизликка қай даражада хавфли эканлигини баҳолайди, тегишли вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларга зарур ахборотлар тақдим этади;

террорчиларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киришидан Давлат чегарасининг ҳимоя қилиниши ва қўриқланишини таъминлайди;

Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси орқали қурол, ўқ-дорилар, портловчи, радиоактив, биологик, шунингдек кимёвий ёки бошқа заҳарловчи моддаларнинг, террорчилик ҳаракатини содир этиш мақсадида ишлатилиши мумкин бўлган предмет ёки материалларнинг ноқонуний олиб ўтилиши олдини олиш, уни аниқлаш ва унга чек қўйиш чораларини кўради;

чегара олди минтақасида ва чегара олди зонасида террорчиларни, террорчилик гуруҳларини аниқлайди, зарарсизлантиради, қаршилик кўрсатилган тақдирда эса уларни йўқ қилиш чораларини кўради;

Ўзбекистон Республикасининг алоҳида муҳим ва категорияланган объектларини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида жойлашган давлат муассасаларини, ушбу муассасаларнинг ходимлари ҳамда уларнинг оила аъзоларини ҳимоя қилишни таъминлайди;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг, шунингдек чет эл давлатлари, ҳукуматлари бошлиқлари ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган даврда мазкур давлат (ҳукумат) бошлиқлари ва халқаро ташкилот раҳбарларининг хавфсизлиги ҳамда қўриқланишини таъминлайди;

халқаро терроризмга қарши кураш соҳасида чет эл давлатларининг тегишли органлари ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади;

террорчиликка қарши курашувчи бўлинмаларнинг террорчиларни, террорчилик гуруҳларини аниқлаш, зарарсизлантириш ва йўқ қилиш ҳамда террорчилик ташкилотларини тугатиш ишлари ташкил этилишини таъминлайди;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади";


3) 11-моддаси чиқариб ташлансин.


ХХIV. Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 11 майда қабул қилинган "Махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзити тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, N 5, 82-модда) 12-моддасининг иккинчи қисмидаги "Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмита билан" деган сўзлар "Миллий хавфсизлик хизмати билан" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



XXV. Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 30 августда қабул қилинган "Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида"ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, N 9-10, 180-модда) 5- ва 8-моддаларидаги "Бош архив бошқармаси", "Бош архив бошқармасининг" деган сўзлар тегишли келишикдаги "Ўзархив" агентлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



XXVI. Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 7 декабрда қабул қилинган "Қимматбаҳо металлардан ясалган буюмларнинг асиллик даражаси ва тамғаланиши тўғрисида"ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, N 1, 17-модда) 7-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"7-модда. Ваколатли давлат органи


Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлигининг Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси (бундан буён матнда Асиллик даражасини белгилаш палатаси деб юритилади) қимматбаҳо металлардан ясалган буюмларнинг асиллик даражасини аниқлаш ва тамғалаш соҳасидаги ваколатли давлат органидир.

Асиллик даражасини белгилаш палатаси тўғрисидаги низом Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тасдиқланади".



XXVII. Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 4 апрелда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, N 4-5, 63-модда):


1) 14-моддаси учинчи қисмининг бешинчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан алмаштирилсин:

"шаҳарсозлик ҳужжатлари амалга оширилиши бўйича муаллифлик назорати олиб борилишини таъминлашлари;

асос бўлувчи ва рухсат берувчи ҳужжатлар ўз вақтида тайёрланишини ва шаҳарсозлик ҳужжатлари тасдиқланишини таъминлашлари шарт";


2) 15-моддасининг учинчи қисми қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи қисмлар билан алмаштирилсин:

"Шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқувчилар:

қонун ҳужжатларига мувофиқ шаҳарсозлик ҳужжатлари ишлаб чиқилишини таъминлашлари;

ўзлари ишлаб чиққан шаҳарсозлик ҳужжатларини барча манфаатдор органлар ва ташкилотлар билан белгиланган тартибда келишиб олишлари шарт.

Шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқувчилар зиммасида қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин";


3) 25-моддасининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"юридик ва жисмоний шахслар шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига, белгиланган шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига, давлат стандартларига, қурилиш ишлари, бинокорлик материаллари ва буюмлари сифати ҳамда технологияларига риоя этишлари устидан назоратни амалга оширади".



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                     И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 25-сон, 287-модда.