язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Қонунлар ва Олий Мажлис палаталари қарорлари/ 2001-2004 й./ Ўзбекистон Республикасининг 05.04.2002 й. 364-II-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

05.04.2002 й.

N 364-II



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

АЙРИМ   ҚОНУН   ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИШЛАР ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикасининг қуйидаги қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилсин:


I. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 3 сентябрда қабул қилинган "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 9, 338-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 12, 269-модда; 1997 йил, N 4-5, 126-модда; 1998 йил, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 5, 112-модда; 2001 йил, N 5, 89-модда) 27-моддасининг учинчи қисми чиқариб ташлансин.


II. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 6 майда қабул қилинган "Электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базаларининг ҳуқуқий ҳимояси тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, N 5, 136-модда):


1) 1-моддаси биринчи қисмининг:

иккинчи хатбошиси "электрон ҳисоблаш машиналари (ЭҲМ)" деган сўзлардан олдин "объектив шаклда ифодаланган ҳамда" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

учинчи хатбошиси "муайян натижа олиш мақсадида" деган сўзлардан олдин "объектив шаклда ифодаланган ҳамда" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


2) 3-моддаси иккинчи қисмининг биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Вазифаси ва афзалликларидан қатъи назар, объектив шаклда ифодаланган, босиб чиқарилган ҳамда босиб чиқарилмаган, муаллиф (ҳаммуаллифлар) ижодий фаолиятининг натижаси бўлган, ЭҲМ учун яратилган ҳар қандай дастурлар ва маълумотлар базаларига нисбатан муаллифлик ҳуқуқи татбиқ этилади";


3) 9-моддасининг:

номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9-модда. ЭҲМ учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базаларини рўйхатдан ўтказиш ҳуқуқи ҳамда уларни рўйхатдан ўтказиш";

биринчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси ҳузуридаги тегишли органга (матнда бундан буён Агентлик деб юритилади)" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идорасига (бундан буён матнда Патент идораси деб юритилади)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи-олтинчи қисмларидаги "Агентлик", "Агентликнинг", "Агентликда" деган сўзлар тегишли келишикдаги "Патент идораси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

саккизинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

ҲМ учун яратилган дастурлар ёки маълумотлар базаларини рўйхатдан ўтказиш билан ҳамда ЭҲМ учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базаларидан фойдаланиш ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги шартномаларни рўйхатга олиш билан боғлиқ юридик аҳамиятли ҳаракатларни содир этганлик учун патент божлари ундирилади. Патент божлари ушбу Қонунда назарда тутилган вазифаларни амалга ошириш борасидаги харажатларини қоплаш учун Патент идорасига тўланади. Патент божларининг миқдори ва уларни тўлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади";


4) 10-моддасининг иккинчи қисмидаги "Агентликка" деган сўз "Патент идорасига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


5) 12-моддасининг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

ҲМ учун яратилган дастур нусхасига ҳақли равишда эгалик қилаётган шахс мазкур дастурнинг кодланиши ва тузилишини ўрганиш мақсадларида уни муаллифнинг ёки ўзга ҳуқуқ эгасининг ёзма розилиги бўлган тақдирда ёки қуйидаги ҳолларда бундай розилик бўлмаса ҳам декомпиляция қилиши мумкин, агар:

декомпиляция қилиш натижасида олинган ҳамда мазкур шахс томонидан ишлаб чиқилган дастурнинг ЭҲМ учун яратилган бошқа дастурлар билан ўзаро ҳамкор ишлаши учун зарур ахборотни бошқа манбалардан олиш мумкин бўлмаса;

ЭҲМ учун яратилган дастурнинг фақат бундай ҳамкор ишлашини йўлга қўйиш учун зарур бўлган қисмларининг ўзи декомпиляция қилинаётган бўлса;

декомпиляция натижасида олинган ахборотдан ифодасига кўра ЭҲМ учун яратилган, декомпиляция қилинаётган дастурга жуда ўхшаш бўлган ЭҲМ дастури ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш ёки тарқатиш учун фойдаланилмаса ёхуд бундай ахборот муаллифлик ҳуқуқини бузадиган бошқа ҳар қандай ҳаракатни амалга ошириш учун ишлатилмаса";


6) қуйидаги мазмундаги 16-модда билан тўлдирилсин:

"16-модда. Чет эллик юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқлари

Чет эллик юридик ва жисмоний шахслар ушбу Қонунда назарда тутилган ҳуқуқлардан Ўзбекистон Республикасининг юридик ва жисмоний шахслари билан тенг равишда ёки ўзаролик принципи асосида фойдаланадилар".


III. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 апрелда қабул қилинган "Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, N 5-6, 59-модда):


1) 1-моддасининг:

иккинчи хатбошисидаги "хусусий хўжаликда фойдаланиш мақсадида" деган сўзлар "бошқа мақсадларда" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи, тўртинчи ва бешинчи хатбошиларидаги "хусусий тадбиркор" деган сўзлар "якка тартибда фаолият кўрсатувчи тадбиркор" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 6-моддасининг иккинчи қисми қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"театр-концерт тадбирлари ўтказилаётганда фонограммадан фойдаланилиши тўғрисидаги ахборот";


3) 9-моддасининг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Олди-сотди шартномаларининг айрим турлари тўғрисидаги қоидалар, шунингдек айрим турдаги товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш қоидалари Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан тасдиқланади";


4) 23-моддасининг учинчи қисмидаги "монополияга қарши фаолиятни амалга оширишга вакил қилинган орган" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

5) 25-моддаси:

номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий органлари ваколатлари";

биринчи хатбошисидаги "Монополияга қарши фаолиятни амалга оширувчи орган ва унинг маҳаллий органлари" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий органлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

6) 27-моддаси:

иккинчи қисмидаги "Монополияга қарши фаолиятни амалга оширишга ваколатли орган ва унинг маҳаллий органлари" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий органлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Жарима солиш ишлаб чиқарувчини (ижрочини, сотувчини) йўл қўйилган қонунбузарликларни бартараф қилиш мажбуриятидан озод этмайди";

бешинчи, олтинчи ва еттинчи қисмлари тегишинча олтинчи, еттинчи ва саккизинчи қисмлар деб ҳисоблансин.


Ўзбекистон Республикаси Президенти                               И.Каримов