язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Қонунлар ва Олий Мажлис палаталари қарорлари/ 1996-2000 й./ Ўзбекистон Республикасининг 31.08.2000 й. 125-II-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

31.08.2000 й.

N 125-II



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

АЙРИМ  ҚОНУН  ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИШЛАР ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикасининг қуйидаги қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилсин:

II. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган "Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, 1-сон, 38-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, 6-сон, 118-модда; 1997 йил, 4-5-сон, 126-модда; 1999 йил, 1-сон, 20-модда; 2000 йил, 5-6-сон, 153-модда):

1) 24-моддасининг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин: "Давлат экология экспертизаси"; учинчи қисми чиқариб ташлансин;

2) 25-моддасининг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Давлат экология экспертизаси объектлари қонун ҳужжатлари билан белгиланади";

3) 26-моддаси чиқариб ташлансин;

4) 31-моддаси иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат қўмитаси" деган сўзлар "Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш агентлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


III. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 6 майда қабул қилинган "Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, 5-сон, 221-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, 4-5-сон, 126-модда; 1998 йил, 9-сон, 181-модда) 8-моддасининг иккинчи қисмидаги, 9-моддасининг иккинчи қисмидаги ва 27-моддасининг биринчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикаси Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат қўмитаси" деган сўзлар "Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш агентлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


IV. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 28 декабрда қабул қилинган "Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, 2-сон, 50-модда):

1) 1-моддаси қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"сифат бўйича эксперт-аудитор" - қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аккредитация қилинган, сертификатлаштириш, аккредитация қилиш ва текшириш соҳасидаги ишларни олиб бориш учун тегишли малакаси бўлган мутахассис;

"сертификатлаштириш соҳасидаги текширув органи" - белгиланган тартибда аккредитация қилинган, сертификатланган маҳсулот ва сифатни бошқариш тизимини баҳолашни сертификатлаштириш органлари топшириғига биноан амалга оширувчи орган;

"назорат йўсинидаги текширув" - белгиланган талабларга мувофиқлигини сертификатлаштириш ва аккредитация қилиш чоғида тасдиқлаш мақсадида сертификатланган маҳсулот, сифатни бошқариш тизимини ёки ишлаб чиқаришни, сертификатлаштириш органлари, синов лабораториялари (марказлари) фаолиятини такрорий баҳолаш таомили";

2) 5-моддаси иккинчи қисмининг олтинчи ва еттинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"бир турдаги маҳсулотларни сертификатлаштириш органларини, синов лабораторияларини (марказларини), сертификатлаштириш соҳасидаги текширув органларини, шунингдек сифат бўйича эксперт-аудиторларни аккредитация қилади;

сертификатланган маҳсулотларнинг, сифатни бошқариш тизимларининг, аккредитация қилинган сертификатлаштириш органларининг, синов лабораторияларининг (марказларининг), сифат бўйича эксперт-аудиторларнинг Давлат реестрини юритади, шунингдек озиқ-овқат маҳсулотини ҳамда бундай маҳсулотни тайёрлашда ишлатиладиган асбоб-ускуналарни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширади";

3) 6-моддасининг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўздавстандарт"нинг ўзи, унинг томонидан аккредитация қилинган ёки эътироф этилган сертификатлаштириш органлари, синов лабораториялари (марказлари), сертификатлаштириш соҳасидаги текширув органлари, сифат бўйича эксперт-аудиторлар, шунингдек маҳсулоти сертификатлаштирилиши лозим бўлган корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жисмоний шахслар сертификатлаштириш субъектларидир";

4) 8-моддасининг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Аккредитация қилинган сертификатлаштириш субъектлари ўз фаолиятини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бериладиган сертификатлаштириш соҳасида иш олиб бориш ҳуқуқини берувчи лицензия ҳамда уларнинг сертификатлаштириш муайян тизимидаги ваколатларини белгиловчи ҳужжат асосида амалга оширади";

5) 11-моддасининг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мажбурий сертификатлаштириш ишлаб чиқаришни текширишни, маҳсулот хусусияти норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини аниқлаш учун уни синашни, назорат йўсинидаги текширувни ва сертификатланган маҳсулот устидан назоратни ўз ичига олади";

6) 16-моддасининг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Тайёрловчиларнинг (тадбиркорларнинг, сотувчиларнинг, ижрочиларнинг) мажбурий сертификатлаштириш қоидаларига риоя этишлари устидан давлат текшируви ва назоратини "Ўздавстандарт"нинг давлат инспекторлари қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган тартибда амалга оширади";

7) қуйидаги мазмундаги 16-1-модда билан тўлдирилсин:


"16-1-модда. Назорат йўсинидаги текширув


Сертификатланган маҳсулот, сифатни бошқариш тизимлари, ишлаб чиқариш, аккредитация қилинган синов лабораториялари (марказлари), сертификатлаштириш органлари устидан назорат йўсинидаги текширувни сифат бўйича эксперт-аудиторлар "Ўздавстандарт" томонидан белгиланган тартибда амалга оширади";

8) 21-моддасининг бешинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўздавстандарт"нинг, Шикоятларни қараб чиқиш кенгашининг қарорлари устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиш мумкин";

9) 23-моддасининг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Тайёрловчилар (тадбиркорлар) мажбурий сертификатлаштириш қоидаларини бузганлик учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.

Мажбурий сертификатлаштирилиши лозим бўлган, аммо сертификатланмаган маҳсулотни реализация қилганлик учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, реализация қилинган маҳсулот қиймати миқдорида жарима солинади. Жарима низосиз тартибда ундирилади. Жариманинг ундирилиши мажбурий сертификатлаштиришни ўтказишдан озод қилмайди. Жарима мажбурий сертификатлаштириш қоидаларига риоя этиш устидан текширувни ўтказиш қонун ҳужжатлари билан зиммасига юкланган давлат бошқарув органлари мансабдор шахсларининг қарорига биноан ундирилади".


V. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, 2-сон, 5-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, 12-сон, 269-модда; 1997 йил, 2-сон, 56-модда, 9-сон, 241-модда; 1998 йил, 5-6-сон, 102-модда, 9-сон, 181-модда; 1999 йил, 1-сон, 20-модда, 5-сон, 124-модда, 9-сон, 229-модда; 2000 йил, 5-6-сон, 153-модда) 339-моддасининг иккинчи қисмидаги "ва миллий хавфсизлик хизмати" деган сўзлар "миллий хавфсизлик хизмати ва давлат солиқ хизмати" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


VI. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, 3-сон, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, 9-сон, 193-модда; 12-сон, 269-модда; 1996 йил, 5-6-сон, 69-модда, 9-сон, 144-модда; 1997 йил, 2-сон, 56-модда, 4-5-сон, 126-модда, 9-сон, 241-модда; 1998 йил, 3-сон, 38-модда, 5-6-сон, 102-модда, 9-сон, 181-модда; 1999 йил, 1-сон, 20-модда, 5-сон, 124-модда, 9-сон, 229-модда; 2000 йил, 5-6-сон, 153-модда):

1) 97-моддасининг номидаги ва биринчи қисми диспозициясидаги, 98-моддасининг биринчи қисми диспозициясидаги "Давтехконназорат" деган сўз "Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш агентлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) 260-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"260-модда. Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар

олиб борилишини назорат қилиш агентлиги органлари


Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш агентлиги органларига ушбу Кодекснинг 55, 70-моддаларида, 71-моддасида (табиатни муҳофаза қилиш қоидалари бундан мустасно), 72-моддасида (термал сувларга доир қисмида), 97, 98-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.

Қуйидагилар Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш агентлиги органлари номидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва жарима солиш тариқасида маъмурий жазо чораси қўллашга ҳақлидир:

бош директор ва унинг ўринбосари - энг кам иш ҳақининг етти бараваригача миқдорда;

тармоқ инспекцияларининг бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари - энг кам иш ҳақининг беш бараваригача миқдорда;

минтақавий кончилик-техник инспекцияларининг бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари - энг кам иш ҳақининг уч бараваригача миқдорда;

давлат инспекторлари - энг кам иш ҳақининг бир бараваригача миқдорда".


VII. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 23 сентябрда қабул қилинган "Ер ости бойликлари тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, 10-сон, 252-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, 2-сон, 56-модда; 1998 йил, 5-6-сон, 102-модда, 9-сон, 181-модда) 7-моддасининг иккинчи қисмидаги. 14-моддасининг еттинчи қисмидаги, 45-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларидаги тегишли келишикдаги "Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат қўмитаси" деган сўзлар шундай келишикдаги "Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш агентлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


IX. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 29 августда қабул қилинган "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, 9-сон, 232-модда; 1998 йил, 5-6-сон, 102-модда; 1999 йил,..9-сон, 229-модда):

1) 3-моддасининг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси таркибида ҳудудий бўлинмаларга эга бўлган: солиқ соҳасидаги ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш махсус бўлинмаси, хўжалик юритувчи субъектларнинг молия-хўжалик фаолиятини назорат ҳамда ҳужжат асосидаги текширув ва тафтишни амалга оширувчи махсус назорат-тафтиш бўлинмаси, шунингдек давлат солиқ хизмати органларида режим ва ходимлар билан ишлаш махсус бўлинмаси тузилади";

2) 5-моддасининг биринчи қисми:

14-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"14) солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик ҳолларини аниқлаш, бундай ҳолларнинг олдини олиш ва бартараф этиш учун, шунингдек уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шароитларни аниқлаш учун тезкор-қидирув фаолиятини амалга ошириш, қонун ҳужжатларига мувофиқ суриштирув ўтказиш, жиноий ишлар қўзғатиш ва уларни терговга тегишлилигига кўра ўтказиш";

қуйидаги мазмундаги 15-банд билан тўлдирилсин:

"15) юридик ва жисмоний шахслар эгаллаб турган ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун фойдаланаётган биноларга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда монеликсиз кириш. Солиқ солиш миқдорларини ҳисоблаб чиқаришнинг асослилигини текшириш чоғида ишлаб чиқариш, омборхона, савдо ва бошқа биноларни, ҳужжатлар, пул маблағлари ва товар-моддий бойликлар сақланадиган жойларни мулкдорнинг иштирокида кўздан кечириш";

учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Давлат солиқ хизмати органларининг ушбу модда биринчи қисмининг 1-7-бандларида назарда тутилган ҳуқуқлари давлат солиқ хизмати органларининг барча мансабдор шахсларига, 8-14-бандларида назарда тутилган ҳуқуқлари эса (тезкор-қидирув фаолияти бундан мустасно) фақат давлат солиқ хизмати органларининг бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарларига берилади. Ушбу модда биринчи қисмининг 8-15-бандларида назарда тутилган ҳуқуқлар солиқ соҳасидаги ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш махсус бўлинмаси ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг мансабдор шахсларига берилади";

3) 13-моддасининг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Давлат солиқ хизматининг мансабдор шахслари қуйидагилар учун Ўзбекистон Республикасининг Қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда жавобгар бўладилар:

ўз вазифаларини бажармаганлиги ёхуд зарур даражада бажармаганлиги, ижро интизомини бузганлиги учун;

ушбу Қонун ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилмаганлиги учун;

ғайриқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) натижасида фуқароларга, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга моддий ва маънавий зарар етказганлиги учун;

ўзининг ғайриқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) натижасида хўжалик юритувчи субъектларда ишлаб чиқариш ҳажмларини пасайтириб юборганлиги ва солиқ солиш базасини камайтириб юборганлиги учун;

Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган қарорлар қабул қилганлиги учун:

бошқа ҳуқуқбузарликлари учун.

Солиқ органлари мансабдор шахсларининг солиқ текширувини амалга ошириш чоғидаги ғайриқонуний ҳаракатлари билан етказилган зарарлар қонунда белгиланган тартибда қопланиши керак.

Давлат солиқ органлари ходимларининг ўз хизмат ваколатлари доирасидан четга чиққанлиги, шунингдек зиммасига юкланган хизмат вазифаларини бажармаганлиги Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган тартибда интизомий, маъмурий ёки жиноий жавобгарликка сабаб бўлади".



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                 И. Каримов