язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Қонунлар ва Олий Мажлис палаталари қарорлари/ 1996-2000 й./ Ўзбекистон Республикасининг 20.08.1999 й. 832-I-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

20.08.1999 й.

N 832-I



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

АЙРИМ   ҚОНУН   ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИШЛАР ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикасининг қуйидаги қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилсин:

II. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 13 январда қабул қилинган "Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида"ги Қонунининг 1998 йил 1 майда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган таҳрири (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, N 5-6, 97-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда):


1) 7-моддаси биринчи қисмининг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидан, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмита ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қўшинларидан бўшатилганларга";


2) 8-моддасининг:

номи ва биринчи қисмидаги "ва Миллий хавфсизлик хизмати" деган сўзлар "Миллий хавфсизлик хизмати, Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмита ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Корхона қайта ташкил этилганда ҳарбий хизматдан бўшатилган шахсларни ишга жойлаштиришни унинг ҳуқуқий вориси, корхона тугатилганда эса - маҳаллий меҳнат органи амалга оширади";


3) 21-моддаси иккинчи қисмининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган миқдордаги мажбурий ажратмалар, бу харажатларни маҳсулот таннархига қўшиш шарти билан".


III. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 2 июлда қабул қилинган "Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, N 10, 394-модда; 1993 йил, N 1, 19-модда, N 9, 329-модда; 1994 йил, N 11-12, 285-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, N 3, 38-модда):


1) 6-моддасининг 1-банди қуйидаги мазмундаги қисм билан тўлдирилсин:

"Биржа устав фондини таъсис ҳужжатларида назарда тутилган миқдорда шакллантиришнинг энг кўп муддати, агар қонун ҳужжатларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, биржа давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан бир йилдан ошмаслиги лозим";


2) 12-моддаси иккинчи қисмининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"биржанинг жойлашган ери (почта манзили)".

VI. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган "Прокуратура тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 1, 29-модда, N 6, 266-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, N 9, 141-модда, 1997 йил, N 2, 56-модда, N 9, 241-модда):


1) 3-моддасининг еттинчи хатбошисидаги "Қуролли Кучларда" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида, вазирликлари ва идораларининг ҳарбий маҳкамаларида, ҳарбийлаштирилган таркибий бўлинмаларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 11-моддасининг бешинчи ва 14-моддасининг учинчи қисмларидаги "Қуролли Кучларининг" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


3) 23-моддаси биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси "ҳарбий қисмлар" деган сўзлардан кейин "вазирликлар ва идораларнинг ҳарбий маҳкамалари, ҳарбийлаштирилган таркибий бўлинмалари" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


4) 24-моддаси биринчи қисмининг иккинчи ва тўртинчи ҳамда иккинчи қисмининг иккинчи хатбошилари "ҳарбий қисмлар", "ҳарбий қисмларнинг" деган сўзлардан кейин тегишинча "вазирликлар ва идораларнинг ҳарбий маҳкамалари, ҳарбийлаштирилган таркибий бўлинмалари", "вазирликлар ва идоралар ҳарбий маҳкамаларининг, ҳарбийлаштирилган таркибий бўлинмаларининг" деган сўзлар билан тўлдирилсин.

VIII. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган "Озодликдан маҳрум этиш жойларидан бўшатилган шахслар устидан ички ишлар идораларининг маъмурий назорати тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 1, 33-модда):


1) номи ва 1-моддасидаги "Озодликдан маҳрум этиш жойларидан" деган сўзлар "Жазони ижро этиш муассасаларидан" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 4-моддаси қуйидаги мазмундаги "в" банди билан тўлдирилсин:

"в) ўта оғир жиноятлар учун озодликдан маҳрум қилишга ҳукм этилган шахсларга нисбатан";


3) 8-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8-модда. Маъмурий назорат ўрнатиш зарурлиги тўғрисидаги асосли тақдимнома судга қуйидагилар томонидан юборилади:

а) оғир жиноятлар содир этганлик учун ҳукм этилган ёки ҳар қандай қасддан қилинган жиноятлар учун икки ва ундан кўпроқ марта ҳукм этилган, жазони ижро этиш муассасаларида турган шахсларга нисбатан, - жазони ижро этиш муассасаси бошлиғи томонидан, маҳкумнинг тузалиш ва ҳалол меҳнат қилиб кун кечириш йўлига ўтишни асло истамаганлигидан далолат берувчи материаллар бўлган тақдирда, озод этишдан камида бир ой олдин;

б) ўта оғир жиноятлар содир этганлик учун жазони ижро этиш муассасаларидаги шахсларга нисбатан, - жазони ижро этиш муассасаси бошлиғи томонидан, озод этишдан камида бир ой олдин;

в) жазони ижро этиш муассасаларидан бўшатилган шахсларга нисбатан, - ички ишлар идораси бошлиғи томонидан, шахс жазони ижро этиш муассасасидан бўшатилганидан кейин жамият учун зарарли тарзда кун кечираётганлигидан далолат берувчи материаллар асосида";


4) 9-моддасидаги "озодликдан маҳрум қилиш жойларидан" деган сўзлар "жазони ижро этиш муассасаларидан" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


5) 10-моддасининг биринчи қисмидаги "4-моддасининг "а" бандида" деган сўзлар "4-моддасининг "а" ва "в" бандларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


6) 12-моддасидаги "Ахлоқ тузатиш-меҳнат муассасаси" ва "озодликдан маҳрум этиш жойидан" деган сўзлар тегишинча "Жазони ижро этиш муассасаси" ва "жазони ижро этиш муассасаларидан" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


7) 13-моддасидаги "озодликдан маҳрум этиш жойларида", "ахлоқ тузатиш-меҳнат муассасаси" ва "озодликдан маҳрум этиш жойларидан" деган сўзлар тегишинча "жазони ижро этиш муассасаларида", "жазони ижро этиш муассасаси" ва "жазони ижро этиш муассасаларидан" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


8) 16-моддаси биринчи қисмининг "а" ва "в" бандлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"а) назорат остига олинган шахснинг хулқ-атвори тўғрисида иш берувчидан, мазкур шахс ўқиётган жойнинг маъмуриятидан, у яшаётган жойдаги жамоат бирлашмаси ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органидан, шунингдек фуқаролардан маълумотлар талаб қилиб олиш";

"в) назорат остига олинган шахсни суҳбат учун милицияга чақириш, зарурат бўлганда бундай суҳбатларни иш берувчининг, жамоат бирлашмаси ва фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг вакиллари, назорат остига олинган шахснинг қариндошлари, шунингдек суҳбат мавзуига алоқадор шахслар иштирокида ўтказиш";


9) 20-моддасининг иккинчи қисмидаги "озодликдан маҳрум этиш жойларидан" деган сўзлар "жазони ижро этиш муассасаларидан" деган сўзлар билан алмаштирилсин.

X. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 5 майда қабул қилинган "Банкротлик тўғрисида"ги Қонунининг 1998 йил 28 августда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган таҳрири (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, N 9, 167 ва 168-моддалар):


1) 7-моддасининг еттинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Агар ушбу Қонунда бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, кредиторлар йиғилишида қарздор мажбуриятлари умумий суммасининг камида учдан икки қисми миқдорида талабномалар билдираётган, овоз бериш ҳуқуқи бор кредиторлар ҳозир бўлган тақдирда, йиғилиш ваколатли ҳисобланади. Кредиторларнинг манфаатларини йиғилишда ишончли шахс ифодалаши мумкин. Кредиторлар йиғилишида кворум бўлмаса, ўн кунлик муддат ичида кредиторларнинг такрорий йиғилиши чақирилади, бу йиғилиш ўтказиладиган жой ва вақт тўғрисида кредиторлар тегишли равишда хабардор этилган тақдирда, ҳозир бўлган кредиторлар овозидан қатъи назар, йиғилиш ваколатли ҳисобланади";


2) 8-моддасининг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ариза кўриб чиқиш учун қабул қилинганлиги тўғрисида хўжалик суди томонидан ажрим чиқарилган пайтдан эътиборан уч кун ичида кредиторлар йиғилиши ўтказиладиган жой ва вақт ҳақидаги хабар матбуотда эълон қилинади. Кредиторларнинг биринчи йиғилиши ариза кўриб чиқиш учун қабул қилинганлиги тўғрисидаги ажрим асосида хўжалик суди томонидан чақирилади ҳамда кредиторлар йиғилиши ўтказиладиган жой ва вақт ҳақидаги хабар матбуотда эълон қилинган пайтдан эътиборан бир ҳафта ичида бўлиб ўтиши керак. Эълон қилиш харажатлари қарздор ҳисобидан қопланади";


3) 9-моддаси қуйидаги мазмундаги қисм билан тўлдирилсин:

"Агар кредиторларнинг йиғилишида ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган қарорларни қабул қилиш учун зарур кредиторлар овози сони етарлича ҳозир бўлмаган бўлса, кредиторларнинг такрорий йиғилиши чақирилади, бу йиғилиш ўтказиладиган жой ва вақт тўғрисида кредиторлар тегишли равишда хабардор этилган тақдирда бундай қарорларни йиғилиш ҳозир бўлган кредиторлар овози сонига нисбатан кўпчилик овоз билан қабул қилишга ваколатлидир";


4) 16-моддаси:

иккинчи қисмининг бешинчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги бешинчи ва олтинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:

"ташқи бошқарувчилар ва ишончли шахслар тариқасида фаолият олиб бораётган жисмоний шахсларга нисбатан малака ва касбга оид талабларни белгилайди;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган бошқа ваколатларни амалга оширади";


5) 26-моддасининг биринчи қисмидаги "оммавий ахборот воситаларида ёки банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органининг расмий нашрида" деган сўзлар "матбуотда" деган сўз билан алмаштирилсин;


6) 40-моддасининг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Банкротлик тўғрисидаги ишни судда кўришга тайёрлаш пайтида, шунингдек банкротлик тўғрисидаги иш кўрилаётганда хўжалик суди қарздорнинг молиявий аҳволини аниқлаш учун экспертиза тайинлашга ҳақли";


7) қуйидаги мазмундаги 40-1-модда билан тўлдирилсин:


"40-1-модда. Банкротлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш муддати


Хўжалик судининг мажлисида банкротлик тўғрисидаги иш ариза кўриб чиқишга қабул қилинганлиги ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан бир ойдан ортиқ бўлмаган муддатда кўриб чиқилиши лозим";


8) 42-моддасининг биринчи қисмидаги "расмий нашрда" деган сўзлар "матбуотда" деган сўз билан алмаштирилсин;


9) 46-моддасининг тўртинчи қисмидаги "қайта тикланади" деган сўзлар "қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


10) 64-моддаси:

қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Ташқи бошқарувчи корхонани кредиторлар йиғилишининг розилиги билан, харидор ўзига хизмат кўрсатувчи банкнинг тегишли кафолатини тақдим этган тақдирда, бир йилдан ортиқ бўлмаган муддатга бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан реализация қилишга ҳақли";

учинчи - ўн еттинчи қисмлари тегишинча тўртинчи - ўн саккизинчи қисмлар деб ҳисоблансин;


11) 65-моддаси:

иккинчи қисмидаги "тўққизинчи" деган сўз "ўнинчи" деган сўз билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги тўққизинчи ва ўнинчи қисмлар билан тўлдирилсин:

"Ташқи бошқарувчи мол-мулкнинг бир қисмини кредиторлар йиғилишининг розилиги билан, харидор ўзига хизмат кўрсатувчи банкнинг тегишли кафолатини тақдим этган тақдирда, бир йилдан ортиқ бўлмаган муддатга бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан реализация қилишга ҳақли.

Ташқи бошқарувчи арзонбаҳо ва тез ишдан чиқадиган мол-мулкни, шунингдек хом ашё ва тайёр маҳсулот қолдиқларини ташқи бошқарув жараёнида кредиторлар йиғилишининг розилиги билан, аукцион савдоси ўтказмасданоқ олди-сотди шартномалари асосида сотишга ҳақли";


12) 77-моддасининг:

биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Хўжалик суди банкротлик тўғрисида қарор қабул қилган тақдирда айни шу суд томонидан ишончли шахс бошчилигида тугатиш комиссияси тузилади. Мол-мулкида давлат мулкининг улуши бўлган қарздор банкрот деб эълон қилинган тақдирда, ишончли шахс бошчилигидаги тугатиш комиссиясини банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органи тузади. Ишончли шахсни хўжалик суди томонидан тасдиқлаш ташқи бошқарувчини тайинлаш учун назарда тутилган тартибда амалга оширилади";


учинчи қисми қуйидаги мазмундаги учинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмлар билан алмаштирилсин:

"Мол-мулкида давлат мулкининг улуши бўлган қарздор-банкрот тугатиш комиссиясининг энг кўп иш муддати, қоида тариқасида, бир йилдан ошиши мумкин эмас. Тугатиш комиссиясининг иш муддати алоҳида ҳолларда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўпи билан яна олти ойга узайтирилиши мумкин.

Қарздор-банкротни тугатиш билан боғлиқ ишлар тугатиш комиссияси томонидан белгиланган муддатда тугалланмаган ва кредиторлар мол-мулкнинг бир қисмини қарзни қоплаш ҳисобига олишдан бош тортган тақдирда мол-мулкнинг реализация қилинмаган қисми қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат мулкига ўтади.

Тугатиш комиссиясининг хатти-ҳаракатлари устидан хўжалик судига шикоят қилиш мумкин";


13) 80-моддаси қуйидаги мазмундаги қисм билан тўлдирилсин:

"Қарздорнинг балансида белгиланганидан бошқа мақсадда ёки тижорат мақсадларида фойдаланиш мумкин бўлмаган ижтимоий ва коммунал инфратузилма объектлари бўлган тақдирда, қарздор банкрот деб эълон қилинган пайтдан эътиборан бир ойлик муддат ичида тугатиш комиссиясининг қарори билан улар қолдиқ қиймати бўйича маҳаллий ҳокимият органларига берилади. Мазкур объектларни реализация қилишдан тушган маблағлар тугатиш массасига киритилади";


14) 89-моддасининг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Тугатишга доир иш юритишни ўтказиш натижалари тўғрисида хўжалик судига ишончли шахс томонидан ҳисобот тақдим этилганидан сўнг агар мол-мулк эгаси икки ҳафталик муддат ичида кредиторларнинг талаблари қондирилганидан кейин қолган мол-мулкка бўлган ҳуқуқлари тўғрисида ариза бермаган бўлса, ишончли шахс бу хусусда маҳаллий давлат ҳокимияти органларини хабардор қилади";


15) 127-моддасининг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Агар қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаганлиги ва (ёки) устав фондини шакллантирмаганлиги муносабати билан уни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган қарздор-юридик шахснинг мол-мулки қиймати кредиторларнинг талабларини қондиришга етарли бўлмаса, бундай юридик шахс ушбу Қонунда назарда тутилган тартибда тугатилади. Шу билан бирга давлат юридик шахснинг кредитори бўлган тақдирда, юридик шахсни тугатиш қонун ҳужжатларида ана шу тоифадаги юридик шахслар учун белгиланган тартибда амалга оширилади.

Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳолатлар аниқланган тақдирда тугатиш комиссияси қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза билан хўжалик судига ёки қонун ҳужжатларида назарда тутилган тегишли чораларни кўриши учун давлат солиқ хизмати органларига мурожаат этиши шарт".


XI. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 1, 3-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, N 9, 144-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда):


1) 51-моддасининг биринчи қисмидаги "гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни ғайриқонуний равишда сотиш (272-модданинг иккинчи қисми)" деган сўзлар "гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотиш (273-модданинг бешинчи қисми)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 73-моддаси тўртинчи қисмининг "г" бандидаги "шунингдек гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни озгинадан кўпроқ миқдорда ғайриқонуний равишда сотиш" деган сўзлар "шунингдек гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


3) 111-моддасининг учинчи қисми санкциясидаги "ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


4) 131-моддаси:

биринчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"мол-мулк мусодара қилиниб, энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади";

иккинчи қисмининг санкциясидаги "уч йилдан" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


5) 132-моддаси қуйидаги мазмундаги қисм билан тўлдирилсин:

"Етказилган моддий зарар уч карра миқдорида қопланган тақдирда, озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди";


6) 167-моддаси биринчи қисмининг санкциясидаги "уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш" деган сўзлар "олти ойгача қамоқ" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


7) 173-моддаси қуйидаги мазмундаги қисм билан тўлдирилсин:

"Етказилган моддий зарар уч карра миқдорида қопланган тақдирда, озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди";


8) 176-моддаси биринчи қисмининг санкциясидаги "уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


9) 177-моддаси:

биринчи қисмининг диспозицияси "шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

иккинчи қисмининг санкциясидаги "беш йилгача" деган сўзлар "уч йилгача" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи қисмининг санкциясидаги "беш йилдан саккиз йилгача" деган сўзлар "беш йилгача" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


10) 180-моддаси қуйидаги мазмундаги қисм билан тўлдирилсин:

"Етказилган моддий зарар уч карра миқдорида қопланган тақдирда, озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди";


11) 181-моддаси қуйидаги мазмундаги қисм билан тўлдирилсин:

"Етказилган моддий зарар уч карра миқдорида қопланган тақдирда, озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди";


12) 184-моддаси қуйидаги мазмундаги қисм билан тўлдирилсин:

"Қасддан яширилган, камайтириб кўрсатилган фойдалар (даромадлар) бўйича солиқлар ва бошқа тўловлар тўлиқ тўланган тақдирда, озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди";


13) 186-1-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"186-1-модда. Этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини

қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш


Этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин ёки анча миқдорда содир этилган бўлса, мол-мулк мусодара қилиниб, энг кам ойлик иш ҳақининг етмиш беш бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша ҳаракатлар:

а) кўп миқдорда;

б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;

в) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;

г) хизмат лавозимини суиистеъмол қилиш йўли билан содир этилган бўлса, мол-мулк мусодара қилиниб, беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша ҳаракатлар:

а) жуда кўп миқдорда;

б) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, мол-мулк мусодара қилиниб, ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади";


14) 187-моддаси:

иккинчи қисмининг санкциясидаги "уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш" деган сўзлар "олти ойгача қамоқ" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи қисмининг санкциясидаги "уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш" деган сўзлар "уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


15) 189-моддаси:

иккинчи қисмининг санкциясидаги "уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш" деган сўзлар "олти ойгача қамоқ" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"мол-мулк мусодара қилиниб, уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади";


16) 198-моддаси қуйидаги мазмундаги қисм билан тўлдирилсин:

"Етказилган моддий зарар уч карра миқдорида қопланган тақдирда, озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди";


17) 205-моддаси иккинчи қисмининг санкциясидаги "беш йилдан" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


18) 206-моддаси иккинчи қисмининг санкциясидаги "беш йилдан" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


19) 228-моддаси биринчи қисмининг санкциясидаги "ёки икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


20) 229-1-моддасининг санкциясидаги "ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


21) 233-моддаси қуйидаги мазмундаги қисм билан тўлдирилсин:

"Етказилган моддий зарар уч карра миқдорида қопланган тақдирда, озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди";


22) 257-моддаси:

биринчи қисмининг санкциясидаги "ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш" деган сўзлар "ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисмининг санкциясидаги "беш йилдан саккиз йилгача" деган сўзлар "беш йилгача" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


23) 258-моддаси:

биринчи қисмининг санкциясидаги "ёхуд беш йилгача" озодликдан маҳрум қилиш" деган сўзлар "ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисмининг санкциясидаги "беш йилдан саккиз йилгача" деган сўзлар "беш йилгача" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


24) 259-моддаси:

биринчи қисмининг санкциясидаги "ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш" деган сўзлар "ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисмининг санкциясидаги "беш йилдан саккиз йилгача" деган сўзлар "беш йилгача" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


25) 260-моддаси:

биринчи қисмининг санкциясидаги "ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш" деган сўзлар "ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисмининг санкциясидаги "беш йилдан" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

учинчи қисмининг санкциясидаги "саккиз йилдан" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


26) 262-моддаси:

биринчи қисмининг санкциясидаги "ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

иккинчи қисмининг санкциясидаги "уч йилдан" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

учинчи қисмининг санкциясидаги "беш йилдан" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


27) 266-моддаси:

биринчи қисмининг санкциясидаги "ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

иккинчи қисмининг санкциясидаги "уч йилдан" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

учинчи қисмининг санкциясидаги "етти йилдан" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


28) 272-моддаси чиқариб ташлансин;


29) 273-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"273-модда. Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни

ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш,

олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни

қонунга хилоф равишда ўтказиш


Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб кўп бўлмаган миқдорда қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки жўнатиш, шунингдек уларни кўп бўлмаган миқдорда қонунга хилоф равишда ўтказиш - олти ойгача қамоқ ёки уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган қилмишлар озгинадан кўпроқ миқдорда содир этилган бўлса, мол-мулк мусодара қилиниб, беш йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмида назарда тутилган қилмишлар:

а) илгари гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишдан иборат жиноятни содир этган шахс томонидан;

б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;

в) озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ўташ жойларида;

г) ўқув юртларида ёки ўқувчилар, студентлар ўқув, спорт ва жамоат тадбирларини ўтказадиган бошқа жойларда содир этилган бўлса, мол-мулк мусодара қилиниб, етти йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни лабораторияларда ёхуд ўзганинг мулки ҳисобланган воситалар ва асбоб-ускуналардан ёки прекурсорлардан фойдаланган ҳолда қонунга хилоф равишда тайёрлаш ёки қайта ишлаш, шунингдек бундай воситаларни истеъмол қилиш ёки тарқатиш учун бангихоналар ташкил қилиш ёки сақлаш, шунингдек ушбу модданинг иккинчи ёки учинчи қисмида назарда тутилган қилмишлар:

а) ўта хавфли рецидивист томонидан;

б) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, мол-мулк мусодара қилиниб, ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотиш мол-мулк мусодара қилиниб, ўн йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш ёки ўлим жазоси билан жазоланади.

Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган қилмишларни содир этган шахс ўз ихтиёри билан айбини бўйнига олиш тўғрисида ҳокимият органларига арз қилса ва гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни топширса, жазодан озод қилинади";


30) 302-моддаси қуйидаги мазмундаги қисм билан тўлдирилсин:

"Ўша қилмиш жанговар вазиятда содир этилган бўлса, уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади".


XII. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 2, 5-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 12, 269-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда; N 5, 124-модда):


1) 480-моддаси иккинчи қисмининг 1-бандидаги "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий прокурори" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 511-моддаси иккинчи қисмининг 3-бандидаги "Қуролли Кучлар Ҳарбий прокурори" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


3) 512-моддасининг иккинчи қисмидаги "Қуролли Кучлар Ҳарбий прокурорининг ўринбосарлари, гарнизонлар ҳарбий прокурорлари ва уларнинг ўринбосарлари" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурорининг ўринбосарлари, ҳарбий прокурорлар ва уларнинг ўринбосарлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


XIII. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 9, 193-модда, N 12, 269-модда; 1996 йил, N 5-6, 69-модда, N 9, 144-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 4-5, 126-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 3, 38-модда, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда):


1) 126-моддаси:

биринчи қисмининг санкциясидаги "иккидан бир қисми" деган сўзлар "бир баравари" деган сўзлар билан алмаштирилсин; иккинчи қисмининг санкциясидаги "бир баравари" деган сўзлар "икки баравари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 127-моддаси:

биринчи қисмининг санкциясидаги "бешдан бир қисмидан иккидан бир қисмигача" деган сўзлар "бир баравари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ана шу қурилмаларни мусодара қилиб, фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса - уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади";


3) 166-моддаси:

биринчи қисмининг диспозициясидаги "спиртли ичимликлар" деган сўзлар чиқариб ташлансин, шу қисмнинг санкциясидаги "икки бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса - уч бараваридан беш бараваригача" деган сўзлар эса "уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса - беш бараваридан ўн бараваригача" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисмининг санкциясидаги "уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса - беш бараваридан етти бараваригача" деган сўзлар "беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса - ўн бараваридан ўн беш бараваригача" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи қисмининг санкциясидаги "беш бараваридан етти бараваригача" деган сўзлар "ўн бараваридан ўн беш бараваригача" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


4) 170-моддасининг диспозициясидаги "Энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ошмайдиган миқдордаги" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


5) 176-2-моддасининг диспозицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Хўжалик юритувчи субъект томонидан почта манзили (жойлашган ери), банк реквизитлари ўзгарганлиги тўғрисидаги ёки ўзи қайта рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги маълумотларни ўн кунлик муддат ичида ваколатли давлат органларига тақдим этмаслик ёхуд ёлғон маълумотларни тақдим этиш ";


6) 178-моддаси қуйидаги мазмундаги қисм билан тўлдирилсин:

"Монополияга қарши фаолиятни амалга оширишга ваколатли органнинг қоидабузарликни тугатиш, дастлабки ҳолатни тиклаш, шартномаларни бекор қилиш ёки ўзгартириш тўғрисидаги талабларини ёхуд бошқа қонуний кўрсатмаларини бажаришдан бўйин товлаш ёки ўз вақтида бажармаслик мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади";


7) 186-моддасининг санкциясидаги "бир бараваридан уч бараваригача" деган сўзлар "беш бараваридан ўн бараваригача" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


8) 245-1-моддасидаги "176-2" рақамлари чиқариб ташлансин;


9) 248-моддаси иккинчи қисмининг 6-бандидаги "(йўл-патруль хизмати взвод командири бундан мустасно)" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


10) 264-моддасининг биринчи қисми "176-моддасининг биринчи қисмида" деган сўзлардан кейин "176-2-моддасида" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


11) 283-моддасининг биринчи қисми "иккидан бир қисмидан" деган сўзлардан кейин "йўл ҳаракати қоидабузарликлари тўғрисидаги ишлар юзасидан эса - бир бараваридан" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


XIV. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 1-сонга илова; 1997 йил, N 2, 65-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда):


1) 68-моддасининг:

биринчи қисми "Миллий хавфсизлик хизмати" деган сўзлардан кейин "Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмита" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Корхона қайта ташкил этилганда ҳарбий хизматдан бўшатилган шахсларни ишга жойлаштиришни унинг ҳуқуқий вориси, корхона тугатилганда эса - маҳаллий меҳнат органи амалга оширади";


2) 117-моддасининг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Корхонадаги бундай ишларнинг рўйхати ва уларни бажаришда иш вақтининг муайян муддати тармоқ (тариф) келишувларида, жамоа шартномаларида белгилаб қўйилади, агар улар тузилмаган бўлса, - иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб, меҳнат шароитларига баҳо беришнинг Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги билан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган услубияти асосида белгиланади";


3) 136-моддасининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"меҳнат шароити ноқулай ва ўзига хос бўлган ишларда банд бўлган ходимларга (137-модда)";


4) 137-моддасининг:

номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Меҳнат шароити ноқулай ва ўзига хос бўлган ишлар учун бериладиган йиллик қўшимча таътил";

учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Меҳнат шароити ўзига хос бўлган ишлар учун, шунингдек ўта зарарли ва ўта оғир меҳнат шароити учун қўшимча таътилнинг энг кам муддати, бундай таътилни бериш шартлари ва тартиби Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан белгиланади";


5) 181-моддаси биринчи қисмининг 2-бандидаги "йигирма фоизидан" деган сўзлар "ўттиз фоизидан" деган сўзлар билан, "қирқ фоизидан" деган сўзлар эса "эллик фоизидан" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


XV. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрдаги ҳамда 1996 йил 29 августдаги Қонунлари билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 2-сонга илова, N 11-12; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда):


1) 43-моддасининг тўртинчи қисми "унинг жойлашган ери" деган сўзлардан кейин "(почта манзили)" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


2) 46-моддаси:

қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Юридик шахс ўзи билан бўладиган алоқа амалга ошириладиган почта манзилига эга бўлиши лозим ҳамда ўзининг почта манзили ўзгарганлиги тўғрисида ваколатли давлат органларини хабардор этиши шарт";

тўртинчи, бешинчи, олтинчи ва еттинчи қисмлари тегишинча бешинчи, олтинчи, еттинчи ва саккизинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

бешинчи қисмидаги "ва жойлашган ери" деган сўзлар "ва жойлашган ери (почта манзили)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


3) 53-моддаси иккинчи қисмининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"фаолият рухсатномасиз (лицензиясиз) амалга оширилган ёки қонун томонидан тақиқланган фаолият амалга оширилган ёхуд олти ой мобайнида (савдо ва савдо-воситачилик корхонаси эса - уч ой мобайнида) банк ҳисобварақлари бўйича пул операцияларини ўтказиш билан боғлиқ молия-хўжалик фаолияти амалга оширилмаган, деҳқон ва фермер хўжаликлари бундан мустасно, ва (ёки) давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан бир йил ичида устав фонди таъсис ҳужжатларида назарда тутилган миқдорда шакллантирилмаган тақдирда, қонун ҳужжатларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шунингдек ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа ҳолларда суднинг қарорига мувофиқ";


4) 55-моддаси:

қуйидаги мазмундаги ўнинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган корхоналарни тугатиш, шунингдек уларни муассислари йўқлигида тугатиш таомили ва хусусиятлари қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади";

ўнинчи қисми ўн биринчи қисм деб ҳисоблансин;


5) 490-моддасининг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"Ваколатли давлат органининг қарорига биноан танлов (тендер) асосида тузиладиган корхонани сотиш шартномаси нотариал гувоҳлантирилиши шарт эмас, ушбу Кодекснинг 110-моддаси иккинчи қисмининг 2-бандида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно".


XVI. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 25 апрелда қабул қилинган "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, N 5-6, 54-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 9, 241-модда; 1999 йил, N 5, 124-модда) қуйидаги мазмундаги 29-1-модда билан тўлдирилсин:


"29-1-модда. Банкларнинг молия-хўжалик фаолиятини

амалга оширмаётган корхоналарнинг банк ҳисобварақлари

бўйича операцияларни ўтказишни давом эттиришни

тўхтатиб қўйиш мажбурияти


Корхоналар олти ой мобайнида (савдо ва савдо-воситачилик корхоналари эса - уч ой мобайнида) банк ҳисобварақлари бўйича пул операцияларини ўтказиш билан боғлиқ молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаган ҳолларда, деҳқон ва фермер хўжаликлари бундан мустасно, банклар уларнинг ҳисобварақларини ёпиб қўйиши ҳамда ахборотини корхона ҳисобга олинган жойдаги давлат солиқ хизмати органига хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳисобварақлари ёпилган санадан бошлаб уч иш куни мобайнида тақдим этиши шарт.

Корхоналарнинг ёпилаётган ҳисобварақларидаги маблағларнинг қолдиқлари фойдаланиш ҳуқуқисиз махсус ҳисобварақларга банклар томонидан киритиб қўйилади, корхоналарнинг тўланиши учун банкка тақдим этилган кредиторлик қарзи кўзда тутилмаган ҳолатлар алоҳида ҳисобварағига ўтказилади.

Корхоналарнинг банк ҳисобварақлари ёпилганидан кейин уларнинг номига келиб тушаётган маблағлар фойдаланиш ҳуқуқисиз махсус ҳисобварақларга киритиб қўйилади.

Фойдаланиш ҳуқуқисиз махсус ҳисобварақларда жамланган маблағлар банклар томонидан биринчи навбатда корхоналарнинг бюджет ва бюджетдан ташқари фондлар олдидаги қарзларини қоплаш учун, қолган сумма эса уларнинг кредиторлик қарзини тўловларнинг календарь навбати бўйича қоплаш учун йўлланади.

Корхоналарни тугатиш бўйича махсус комиссия корхона фаолиятини давом эттиришнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида қарор қабул қилган ёки белгиланган тартибда тугатиш комиссияси тайинлаган пайтдан эътиборан бу корхонанинг ҳисобварақлари тасарруфи тегишинча корхонанинг ўзига ёки тугатиш комиссиясига ўтади".


XVII. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 апрелда қабул қилинган "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, N 5-6, 61-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда; 1998 йил, N 3, 38-модда, N 9, 181-модда):


1) 15-моддаси биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"фирманинг тўлиқ ва қисқартирилган номи ҳамда жойлашган ери (почта манзили)";


2) 20-моддаси:

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Жамият устав фондини таъсис ҳужжатларида назарда тутилган миқдорда шакллантиришнинг энг кўп муддати, агар қонун ҳужжатларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, жамият давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан бир йилдан ошмаслиги лозим";

иккинчи қисми учинчи қисм деб ҳисоблансин.


XVIII. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 декабрда қабул қилинган "Сиёсий партиялар тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 2, 36-модда) 8-моддасининг учинчи қисмидаги "икки ой" деган сўзлар "бир ой" деган сўзлар билан алмаштирилсин.

XXI. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 29 августда қабул қилинган "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 9, 232-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда) 7-моддасининг тўртинчи қисми қуйидаги мазмундаги 10-банд билан тўлдирилсин:


"10) олти ой мобайнида (савдо ва савдо-воситачилик корхоналари эса - уч ой мобайнида) банк ҳисобварақлари бўйича пул операциялари ўтказиш билан боғлиқ молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаганлиги муносабати билан корхоналарнинг ҳисобварақлари ёпилган санадан эътиборан уларнинг фаолиятни давом эттириши мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалаларни белгиланган тартибда ишлаб чиқиш учун ахборотни уларни ҳисобга олган жойдаги давлат солиқ хизмати органига уч иш куни мобайнида тақдим этадилар".

XXIII. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган "Чет эл инвестициялари тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, N 5-6, 91-модда) 18-моддасининг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Давлат рўйхатидан ўтказилган санадан эътиборан бир йил ичида ўз устав фондини таъсис ҳужжатларида назарда тутилган миқдорда шакллантирмаган чет эл инвестициялари иштирокидаги корхона, агар қонун ҳужжатларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, белгиланган тартибда тугатилади. Шу билан бирга ўз устав фондини белгиланган муддатда таъсис ҳужжатларида назарда тутилган миқдорда шакллантира олмаган корхона уни амалда шакллантириб улгурган, аммо қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам миқдордан оз бўлмаган даражада камайтириши ёки ўзи бошқа ташкилий-ҳуқуқий шаклга айлантирилиши мумкин".



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                   И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси", 1999 й, 9-сон, 229-модда