язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Қонунлар ва Олий Мажлис палаталари қарорлари/ 1996-2000 й./ Ўзбекистон Республикасининг 26.12.1997 й. 549-I-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

26.12.1997 й.

N 549-I



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

Ўзбекистон Республикасининг қуйидаги қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


I. Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 15 февралда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1991 йил, N 4, 76-модда; 1992 йил, N 9, 363-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 4-5, 126-модда):

1) 17-моддасининг номи ва матнидаги "хўжалик фаолияти", "хўжалик фаолиятидан" деган сўзлар "бошқа тадбиркорлик фаолияти", "бошқа тадбиркорлик фаолиятидан" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) 18-моддаси биринчи қисмининг биринчи жумласидаги "мол-мулкка эгалик" деган сўзлар "мол-мулкка, шунингдек интеллектуал мулк объектларига эгалик" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


II. Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 18 ноябрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, N 1, 34-модда):


1) 1-моддасининг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини Ўзбекистон Республикаси фуқаролари умумий, тенг ва тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан амалга оширадилар.

Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига ўттиз беш ёшдан кичик бўлмаган, давлат тилини яхши биладиган, бевосита сайловгача камида ўн йил Ўзбекистон ҳудудида муқим яшаган Ўзбекистон Республикаси фуқароси сайланиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти беш йил муддатга сайланади";


2) 2-моддасининг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаролар, шунингдек суднинг ҳукмига мувофиқ озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахслар Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида қатнашмайдилар";


3) 4-моддасининг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказишни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси, округ ва участка сайлов комиссиялари таъминлайди.

Марказий сайлов комиссиясининг аъзолари Олий Мажлис томонидан тасдиқланади.

Округ сайлов комиссияларининг аъзолари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари тавсиясига биноан Марказий сайлов комиссияси томонидан тасдиқланади.

Участка сайлов комиссияларининг аъзолари маҳаллий ҳокимиятлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тавсиясига биноан тегишли округ сайлов комиссиялари томонидан тасдиқланади";


4) 5-моддасининг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишни сайлов комиссиялари очиқ ва ошкора амалга оширадилар.

Сайлов комиссиялари фуқароларни ўз ишларидан, сайлов округлари, участкалари тузилганлиги, сайлов комиссияларининг таркиби, уларнинг жойлашган манзили ва иш вақтидан воқиф этадилар, сайловчиларнинг рўйхатлари, сайловда иштирок этаётган сиёсий партияларнинг рўйхати билан таништирадилар, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар хусусидаги маълумотлар, овоз бериш ва сайлов якунларидан хабардор қиладилар.

Ўзбекистон Республикасининг оммавий ахборот воситалари сайловга тайёргарликнинг бориши ва сайлов қандай ўтаётганлигини ёритиб борадилар.

Сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир барча тадбирларда, шунингдек сайлов куни овоз бериш хоналарида ва овозларни санаб чиқишда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар кўрсатган сиёсий партиялардан, ҳокимият вакиллик органларидан биттадан кузатувчи, матбуот, телевидение ва радио вакиллари, бошқа давлатлар, халқаро ташкилотлар ва ҳаракатлардан кузатувчилар қатнашиш ҳуқуқига эгадирлар. Уларнинг ваколатлари тегишли ҳужжатлар билан тасдиқланган бўлиши керак.

Манфаатдор ташкилотлар ўз кузатувчилари тўғрисида округ сайлов комиссияларига сайловдан камида ўн беш кун олдин маълум қиладилар.

Округ сайлов комиссияси манфаатдор ташкилотдан ариза олганидан кейин беш кун ичида Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси белгилайдиган намунадаги мандатни кузатувчи учун беради.

Кузатувчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар кўрсатишга бағишланган йиғилишларда, округ ва участка сайлов комиссияларининг мажлисларида ҳозир бўлиш;

сайлов участкасида ҳозир бўлиш ҳамда тайёргарлик ишларининг боришини, овоз бериш учун сайлов қутиларининг жойлаштирилиши ва муҳрланишини, фуқароларга сайлов бюллетенларининг берилишини кузатиш;

овозларни санаб чиқишда ва участка сайлов комиссиясининг баёнларини тузишда ҳозир бўлиш;

сайлов натижалари тўғрисидаги ҳужжатларнинг тегишли сайлов комиссияси томонидан тасдиқланган нусхаларини сўраш ва уларни олиш;

башарти сайлов участкасида ушбу Қонуннинг бузилишига йўл қўйилган деб ҳисоблаш учун асос бўлса, ўз кузатувлари тўғрисида юқори комиссияга маълум қилиш.

Кузатувчиларга қуйидагилар ман этилади:

сайловчи сайлов бюллетенига ўз белгисини қўяётган пайтда овоз бериш кабинасида бўлиш;

сайловчиларга таъсир ўтказиш, бирон-бир ташвиқот материали ёки адабиёти тарқатиш;

сайловчилардан улар кимни ёқлаб овоз берганликларини суриштириш ёки сайловчиларга бюллетенга белги қўйишда бирон-бир тарзда ёрдам кўрсатиш;

участка сайлов комиссиясининг фаолиятига, шу жумладан, сайлов қутиларини муҳрлашда, уларни очишда, овозларни санаб чиқишда аралашиш";


5) 6-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"6-модда. Ўзбекистон Республикаси

Президенти сайловининг молиявий таъминоти


Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикасининг давлат маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларни бошқа маблағлар ҳисобидан молиявий таъминлаш ва ўзга тарзда моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш тақиқланади.

Ўзбекистон Республикасининг сиёсий партиялари, жамоат бирлашмалари, корхоналари, муассасалари, ташкилотлари ва фуқаролари ўз маблағларини сайлов ўтказиш учун ихтиёрий равишда беришлари мумкин. Бу маблағларни Марказий сайлов комиссияси сайлов кампанияси вақтида фойдаланиш учун қабул қилиб олади";


6) 8-моддасининг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови Ўзбекистон Республикаси Президентининг ваколат муддати тугашига кечи билан уч ой қолганда Олий Мажлис томонидан тайинланади.

Сайлов тайинланганидан кейин кечи билан уч кун ичида сайлов куни тўғрисида матбуотда ва бошқа оммавий ахборот воситаларида маълум қилинади";


7) 9-моддасининг иккинчи қисмидаги "Сайлов округларининг чегаралари" деган сўзлар чиқариб ташлансин, "10 кун" деган сўзлар "15 кун" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


8) 10-моддасининг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Сайлов участкалари туманлар, шаҳарлар, шаҳарлардаги туманларнинг чегараларини инобатга олган ҳолда, сайловчиларга мумкин қадар кўпроқ қулайлик яратиш мақсадида тузилади. Сайлов участкалари ҳарбий қисмларда ҳам тузилади ва қисмлар жойлашган ердаги сайлов округларига киради.

Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги ваколатхоналари ҳузурида, санаторийлар, дам олиш уйлари, касалхоналар ва бошқа доимий ишлайдиган даволаш муассасаларида, фуқароларнинг олис ва бориш қийин бўлган ерлардаги турар жойларида сайлов участкалари тузилиши мумкин. Бу сайлов участкалари ўзлари жойлашган ердаги сайлов округларига киради. Ўзбекистондан ташқарида тузиладиган сайлов участкаларини сайлов округига бириктириш тўғрисидаги масала Марказий сайлов комиссияси томонидан ҳал этилади";


9) 11-моддасининг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Сайлов участкалари туман, шаҳар ҳокимларининг тақдимномасига биноан округ сайлов комиссиялари томонидан тузилади. Ҳарбий қисмларда сайлов участкалари қисмлар ёки ҳарбий қўшилмалар командирларининг тақдимномасига биноан округ сайлов комиссиялари томонидан тузилади. Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги ваколатхоналари ҳузурида сайлов участкалари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг тақдимномасига биноан Марказий сайлов комиссияси томонидан тузилади.

Сайлов участкалари сайлов тайинланганидан кейин ўттиз кундан кечикмай тузилади. Ҳарбий қисмларда, Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги ваколатхоналари ҳузурида, шунингдек олис ва бориш қийин бўлган ерларда ҳам сайлов участкалари ана шу муддатда, айрим ҳолларда эса истисно тариқасида сайловга кечи билан беш кун қолганда тузилади.

Сайлов участкалари, қоида тариқасида, камида 20 нафар ва кўпи билан 3000 нафар сайловчидан иборат этиб тузилади.

Овоз беришни ташкил этиш учун ҳар бир сайлов участкасига туман, шаҳар ҳокимлиги бино ажратади.

Округ сайлов комиссияси участка сайлов комиссиясининг ва овоз бериш биносининг жойлашган манзилини кўрсатган ҳолда ҳар бир сайлов участкасининг чегаралари тўғрисида сайловчиларни хабардор этишни ташкил қилади";


10) 12-моддасининг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ташкил этиш ва уни ўтказиш қуйидаги сайлов комиссиялари томонидан амалга оширилади:

1) Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси;

2) Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссиялари;

3) Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи участка сайлов комиссиялари";


11) 13-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"13-модда. Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссиясини тузиш


Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси "Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ тузилади";


12) 14-моддасида:

модданинг номидаги "Президенти сайловини ўтказувчи" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1) Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ушбу Қонуннинг ижросини назорат қилади ва унинг бир хилда қўлланилишини таъминлайди, сайловни ташкил этиш масалалари юзасидан ўз ваколатлари доирасида йўриқномалар чиқаради ва тушунтиришлар бериб боради";

8-банддаги "сайловолди йиғилишлари ҳамда сайлов комиссиялари мажлислари баёнларининг" деган сўзлар "сайлов комиссиялари баёнларининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9) давлат органлари, сиёсий партиялар ва бошқа жамоат бирлашмалари вакилларининг сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ масалалар юзасидан ахборотларини тинглайди";


13) 15-моддасининг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Округ сайлов комиссияси сайлов тайинланганидан кейин Марказий сайлов комиссияси томонидан йигирма кундан кечикмай раис, раис ўринбосари, котиб ва камида 6-8 нафар аъзодан иборат таркибда тузилади";


14) 16-моддасининг 2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2) сайлов участкалари тузади, округ бўйича уларнинг тартиб рақамини белгилайди, манзилини кўрсатган ҳолда уларнинг рўйхатини эълон қилади, участка сайлов комиссияларининг фаолиятини мувофиқлаштириб боради";


15) 17-моддасининг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Участка сайлов комиссияси сайлов тайинланганидан кейин округ сайлов комиссияси томонидан эллик кундан кечикмай 5-19 нафар аъзодан, шу жумладан, раис, раис ўринбосари ва котибдан иборат таркибда тузилади. Башарти комиссия 7 нафаргача аъзодан иборат таркибда тузилса, раис ва котиб сайланади.

Участка сайлов комиссияси аъзоларининг сони зарур ҳолларда кўпайтирилиши ёки камайтирилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги ваколатхоналари ҳузуридаги участка сайлов комиссияси раисининг вазифасини ваколатхона раҳбарлари амалга оширади";


16) 19-моддасида:

модда қуйидаги мазмундаги бешинчи, олтинчи, еттинчи, саккизинчи ва тўққизинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Сайлов комиссиясининг аъзоси шахсан берган аризасига мувофиқ, шунингдек ваколатларидан маҳрум этилган тақдирда ўз вазифасини бажаришдан озод қилиниши мумкин.

Сайлов комиссиясининг аъзосини ваколатларидан маҳрум этиш ҳуқуқига комиссияни тузган орган эга бўлиб, комиссия аъзоси ушбу Қонун талабларини бузган ёки ўз вазифасини мунтазам равишда бажармай келган тақдирда ўз ваколатларидан маҳрум этилади.

Зарурат бўлганда сайлов комиссиясининг янги аъзоси ушбу Қонунда белгиланган тартибда тасдиқланади.

Сайлов комиссияларининг раиси, раис ўринбосари, котиби ва аъзолари сиёсий партияларнинг аъзоси бўлиши мумкин эмас. Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар, уларнинг ишончли вакиллари сайлов комиссияларига аъзо бўлиши мумкин эмас.

Бир шахс фақат битта сайлов комиссиясига аъзо бўлиши мумкин";

бешинчи қисм ўнинчи қисм деб ҳисоблансин;


17) 22-моддасида:

иккинчи қисмдаги "Халқ депутатлари Советлари" деган сўзлар "Туман ва шаҳар ҳокимликлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи қисм "Санаторий ва дам олиш уйларида" деган сўзлардан олдин "Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги ваколатхоналари ҳузурида" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


18) 23-моддасида:

биринчи қисм "санаторий ва дам олиш уйларида" деган сўзлардан олдин "Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги ваколатхоналари ҳузурида" деган сўзлар билан тўлдирилсин, қисмдаги "ўн кун" деган сўзлар "ўн беш кун" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи қисмдаги "ноҳия (шаҳар) халқ судига", "ноҳия (шаҳар) халқ суди", "ноҳия (шаҳар) халқ судининг" деган сўзлар тегишли келишикдаги "туман (шаҳар) суди" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


19) 24-моддаси қуйидаги мазмундаги 24, 24-1 ва 24-2-моддалари билан алмаштирилсин:


"24-модда. Ўзбекистон Республикаси

Президентлигига номзодлар кўрсатиш ҳуқуқи


Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод кўрсатиш ҳуқуқига сиёсий партиялар ва ҳокимият вакиллик органлари эгадирлар.

Сиёсий партия сайлов тайинланган кундан камида олти ой олдин Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган тақдирдагина у Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод кўрсатиши мумкин.


24-1-модда. Ўзбекистон Республикаси Президенти

сайловида қатнашиш учун сиёсий партиялар

тақдим этадиган ҳужжатлар


Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этиш учун сиёсий партия сайлов тайинланганидан кейин йигирма кун ичида Марказий сайлов комиссиясига қуйидагиларни тақдим этиши лозим:

сайловда қатнашиш тўғрисида партия раҳбари томонидан имзоланган ариза;

Адлия вазирлигининг сиёсий партия рўйхатга олинганлиги кўрсатилган маълумотномаси;

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига бўлажак номзод тўғрисидаги маълумотлар.

Ушбу модданинг биринчи қисмида айтиб ўтилган ҳужжатлар тақдим этилганидан кейин Марказий сайлов комиссияси беш кунлик муддат ичида сиёсий партиянинг сайловда қатнашишига ижозат бериш тўғрисида қарор қабул қилади ҳамда сиёсий партия вакилига санаси қайд этилган маълумотнома ва белгиланган намунадаги имзо варақалари бланкаларини беради.


24-2-модда. Ўзбекистон Республикаси

Президентлигига номзодлар кўрсатиш тартиби


Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар кўрсатиш сайлов куни тайинланганидан кейин йигирма бешинчи кундан эътиборан бошланади ва сайловга қирқ беш кун қолганда тўхтатилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар сиёсий партияларнинг юқори органлари томонидан ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари сессияларида кўрсатилади.

Сиёсий партиянинг юқори органи, ҳокимият вакиллик органи Ўзбекистон Республикаси Президентлигига битта номзод кўрсатиши мумкин.

Сиёсий партия Ўзбекистон Республикаси Президентлигига фақат ўз партияси аъзоларини ёки партиясизларни номзод этиб кўрсатишга ҳақлидир, ҳокимият вакиллик органи эса Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодни, унинг у ёки бу партияга мансублигидан қатъи назар, кўрсатишга ҳақлидир. Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод кўрсатиш тўғрисида баён тузилади.

Сиёсий партиянинг, ҳокимият вакиллик органининг раҳбари Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодни рўйхатга олишни илтимос қилиб, Марказий сайлов комиссиясига ариза билан мурожаат этади. Аризага қуйидагилар илова қилинади:

сиёсий партия юқори органининг, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи. Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод кўрсатиш тўғрисидаги қарори;

сиёсий партия юқори органи мажлисининг, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари сессиясининг Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод кўрсатиш тўғрисидаги баёни, унда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзоднинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси, касби, лавозими (машғулотининг тури), иш ва яшаш жойи, партияга мансублиги кўрсатилади;

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзоднинг ўз номзоди овозга қўйилишига рози эканлиги тўғрисидаги аризаси.

Сиёсий партия раҳбари Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватловчи имзо варақаларини ҳам тақдим этади. Имзо варақалари Ўзбекистон Республикаси жами V сайловчиларининг камида бир фоиз имзосини қамраб олган бўлиши керак. Маъмурий-ҳудудий тузилмалардан бирида (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, Тошкент шаҳри) сиёсий партия имзолар умумий миқдорининг кўпи билан саккиз фоизини тўплаши мумкин.

Сайловчилар фақат битта номзодни қўллаб-қувватлаб бир мартагина имзо қўйишга ҳақлидирлар. Бунда сайловчи ўз фамилиясини, исмини, отасининг исмини, туғилган йилини (ёши ўн саккизда бўлса, қўшимча равишда туғилган куни ва ойини), яшаш жойи манзилини, паспортининг серияси ва тартиб рақамини, шунингдек имзо қўйган санани кўрсатади.

Имзо варақасини имзо тўплаган шахс ўз фамилияси, исми, отасининг исмини, яшаш жойи манзилини, паспортининг серияси ва тартиб рақамини кўрсатган ҳолда, шунингдек тегишли сиёсий партиянинг туман, шаҳар тузилмаси раҳбари тасдиқлайди.

Сайловчилар имзосини тўплаш иш, хизмат, ўқиш, яшаш жойида, сайловолди тадбирларида, шунингдек ташвиқот юритиш ва имзо тўплаш қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа жойларда олиб борилади. Имзо тўплаётган шахс томонидан сайловчиларни мажбур қилиш ва ўзига оғдириб олишнинг ҳар қандай шакли қонунда белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.

Имзо тўплаш тамомланганидан сўнг сиёсий партиянинг ваколатли вакили Қорақалпоғистон Республикаси, ҳар бир вилоят ва Тошкент шаҳри бўйича алоҳида-алоҳида қилиб тикилган имзо варақаларини Марказий сайлов комиссиясига топширади.

Ҳужжатларни тақдим этган шахсга Марказий сайлов комиссияси ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана ва вақт кўрсатилган маълумотнома беради.

Марказий сайлов комиссия тақдим этилган ҳужжатларни етти кунлик муддат ичида текшириб чиқади ва уларнинг ушбу Қонун талабларига мувофиқлиги тўғрисида хулоса беради.

Имзо варақаларида имзолар сохталаштирилган тақдирда Марказий сайлов комиссияси сиёсий партиядан у кўрсатган номзодни рўйхатга олиш учун ҳужжатларни қабул қилишни рад этади.

Марказий сайлов комиссияси рўйхатга олиш учун тақдим этилган ҳужжатларда аниқланган номувофиқликлар ва ушбу Қонун талабларидан четга чиқиш ҳоллари тўғрисида тегишли сиёсий партияларнинг ва ҳокимият вакиллик органларининг раҳбарларига белгиланган тартибда маълум қилади.

Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларни рўйхатга олиш учун ҳужжатларни қабул қилишни рўйхатга олиш муддати тугашига етти кун қолганда тўхтатади";


20) 25 ва 26-моддалари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"25-модда. Ўзбекистон Республикаси

Президентлигига номзодларни рўйхатга олиш


Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар Марказий сайлов комиссияси томонидан ушбу Қонуннинг 242-моддасида белгилаб қўйилган ҳужжатлар асосида рўйхатга олинади.

Ушбу Қонунга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод этиб рўйхатга олинган шахсга рўйхатга олинганлик гувоҳномаси берилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларни рўйхатга олиш сайловга ўттиз беш кун қолганда тўхтатилади.

Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар рўйхатга олинганидан кейин беш кун ичида Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзоднинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йилини, партияга мансублигини, эгаллаб турган лавозимини, иш ва яшаш жойини, шунингдек уни номзод этиб кўрсатган органнинг номини кўрсатган ҳолда рўйхатга олинганлик тўғрисидаги хабарни эълон қилади.

Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод этиб рўйхатга олинмайдилар:

қасддан содир этилган жинояти учун илгари судланган фуқаролар;

ўзларига нисбатан жиноий иш қўзғатилганлиги муносабати билан қонун томонидан таъқиб этилаётган фуқаролар;

диний ташкилотлар ва бирлашмаларнинг профессионал хизматчилари.


26-модда. Ўзбекистон Республикаси Президентлигига

номзодлик мақомидан маҳрум этиш.

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига

номзодликдан воз кечиш


Сиёсий партия, ҳокимият вакиллик органи Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод этиб кўрсатиш тўғрисидаги ўз қарорини сайловга қадар истаган вақтида бекор қилиш ҳуқуқига эга. Бундай шахсни Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлик мақомидан Марказий сайлов комиссияси маҳрум этади. Сиёсий партия, ҳокимият вакиллик органи Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар кўрсатиш муддати тугагунига қадар Марказий сайлов комиссиясига янги номзодни рўйхатга олиш тўғрисида таклиф киритиши мумкин.

Рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод уни Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод этиб кўрсатган партия ўз фаолиятини тўхтатган тақдирда ҳам номзодлик мақомидан маҳрум бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод сайловга қадар истаган вақтида номзодликдан воз кечиши мумкин. Бунинг учун у Марказий сайлов комиссиясига ариза билан мурожаат қилади";


21) 27-моддасининг учинчи қисми қуйидаги мазмундаги қисмлар билан алмаштирилсин:

"Сайлов бюллетенлари сайловга камида йигирма кун қолганда Марказий сайлов комиссиясининг фармойишига биноан давлат тилида нашр этилади. Округ сайлов комиссиясининг қарорига биноан сайлов бюллетенлари сайлов округи аҳолисининг кўпчилиги муомала қиладиган тилларда ҳам нашр этилиши мумкин.

Участка сайлов комиссиялари сайлов бюллетенларини округ сайлов комиссияларидан сайловга камида уч кун қолганда олади. Берилган ва олинган сайлов бюллетенларининг миқдорини тегишли округ ва участка сайлов комиссияларининг раиси ёки раис ўринбосари ёхуд котиби ўз имзоси билан тасдиқлайди.

Участка сайлов комиссияси оладиган сайлов бюллетенларининг сони сайлов участкаси бўйича сайловчиларнинг рўйхатларига киритилган сайловчилар сонидан ярим фоиздан кўп бўлиши мумкин эмас. Сайлов бюллетенининг ўнг томони юқори бурчагига участка сайлов комиссиясининг икки аъзоси имзо қўяди, имзолар участка сайлов комиссиясининг муҳри билан тасдиқланади. Комиссия томонидан тасдиқланмаган сайлов бюллетенлари овозларни санаб чиқишда ҳисобга олинмайди";


22) IV бобининг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"IV БОБ. САЙЛОВОЛДИ ТАШВИҚОТИ.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТЛИГИГА

НОМЗОДЛАР ҲУҚУҚЛАРИНИНГ КАФОЛАТЛАРИ.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТЛИГИГА

НОМЗОДЛАРНИНГ ИШОНЧЛИ ВАКИЛЛАРИ";


23) 28-моддаси қуйидаги мазмундаги 28 ва 28-1-моддалари билан алмаштирилсин:


"28-модда. Сайловолди ташвиқоти


Сайловолди ташвиқоти Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар Марказий сайлов комиссияси томонидан рўйхатга олинган кундан эътиборан бошланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларга оммавий ахборот воситаларидан фойдаланишда, ўз сайловчилари билан ҳам йиғилишларда, ҳам сайловчилар учун қулай бўлган бошқа шаклда учрашувлар ўтказишда тенг ҳуқуқлар берилади. Сайловчиларнинг йиғилишлари участка сайлов комиссияси томонидан туман, шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда ташкил этилади. Сайлов комиссиялари, туманлар ва шаҳарларнинг ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларга йиғилишлар ўтказиш учун жиҳозланган бинолар ажратадилар. Йиғилишлар ва учрашувлар ўтказиладиган вақт ва жой ҳақида сайловчиларга барвақт хабар қилинади.

Давлат органлари, жамоат бирлашмалари, корхона, муассаса, ташкилотларнинг раҳбарлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларга сайловчилар билан учрашувлар ўтказишни ташкил этишда, зарур маълумот ва ахборот материаллари олишда ёрдам кўрсатишлари шарт.

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларга ўзининг келгуси фаолият дастури билан чиқиш ҳуқуқи берилади. Номзодларнинг дастурлари республиканинг суверенитети, яхлитлиги ва хавфсизлигига қарши қаратилган бўлмаслиги, халқнинг соғлиғи ва маънавиятига тажовуз қилмаслиги, унда уруш, миллий адоват, ирқий ва диний хусумат тарғиботи, конституциявий тузумни зўрлик билан ўзгартиришга, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларини камситувчи хатти-ҳаракатларга даъват бўлмаслиги керак.

Ташвиқотнинг сайловчиларга бепул ёки имтиёзли шартларда товарлар бериш, хизматлар кўрсатиш (ахборот хизматлари бундан мустасно), шунингдек пул маблағлари тўлаш билан қўшиб олиб борилиши тақиқланади.

Сайлов куни ташвиқот юритишга йўл қўйилмайди.


28-1-модда. Ўзбекистон Республикаси Президентлигига

номзодлар ҳуқуқларининг кафолатлари


Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод этиб рўйхатга олинганларнинг ҳаммаси тенг ҳуқуқларга эга.

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод сайловчилар билан учрашувлар ўтказиш, сайловолди йиғилишларида сўзга чиқиш, телевидение кўрсатувлари ва радио эшиттиришларида қатнашиш вақтида сайловни ўтказиш учун ажратиладиган маблағлар ҳисобидан ўртача ойлик иш ҳақи сақланган ҳолда, ишлаб чиқариш ёки хизмат вазифаларини бажаришдан озод бўлиш ҳуқуқига эга.

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод рўйхатга олинганидан кейин Ўзбекистон Республикаси ҳудуди доирасида давлат йўловчилар транспортининг барча турларида (шаҳар йўловчилар транспортидан, таксидан ва транспорт бошқа турларининг буюртма йўналишларидан ташқари) текинга юриш ҳуқуқига эга бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг розилигисиз жиноий жавобгарликка тортилиши, ҳибсга олиниши ёки суд томонидан бериладиган маъмурий жазога тортилиши мумкин эмас. Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори бунга розилик берган тақдирда Марказий сайлов комиссиясини дарҳол хабардор этади.

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодни мажбурий келтириш, шунингдек унинг шахсий буюмларини, юкини, транспортини, тураржой ва хизмат биноларини кўздан кечиришга йўл қўйилмайди";


24) 29-моддасида:

биринчи қисмдаги "Президент сайловини ўтказувчи" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

иккинчи қисм чиқариб ташлансин;


25) 30-моддасининг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Овоз бериш сайлов куни маҳаллий вақт билан соат 6 дан соат 20 гача ўтказилади. Овоз бериш вақти ва жойи тўғрисида участка сайлов комиссияси сайловчиларни сайловдан камида ўн кун олдин хабардор қилади.

Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги ваколатхоналари ҳузурида, ҳарбий қисмларда, фуқароларнинг олис ва бориш қийин бўлган ерлардаги турар жойларида, шунингдек санаторийлар ва дам олиш уйларида, касалхоналар ҳамда бошқа стационар даволаш муассасаларида тузилган сайлов участкаларида участка сайлов комиссияси, башарти рўйхатга киритилган барча сайловчилар овоз бериб бўлган бўлса, исталган вақтда овоз бериш тугаганлигини эълон қилиши мумкин";


26) 32-моддасининг биринчи қисми "сайлов комиссиясининг аъзоларидан" деган сўзлардан кейин "кузатувчилардан ва номзодларнинг ишончли вакилларидан" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


27) 35-моддасида:

биринчи қисмдаги "Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи" деган сўзлар чиқариб ташлансин, қисм "мажлисининг баёнлари" деган сўзлардан кейин "ва Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги ваколатхоналари ҳузурида тузилган участка сайлов комиссияларининг баёнлари" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

тўртинчи қисмдаги "Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


28) 36-моддасининг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Такрорий овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг овозини бошқа номзодга нисбатан кўпроқ олган номзод, башарти уни ёқлаб берилган овозлар сони унга қарши берилган овозлар сонидан кўп бўлган бўлса, сайланган деб ҳисобланади".


29) 38-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"38-модда. Ўзбекистон Республикаси

Президентлиги лавозимига киришиш


Ўзбекистон Республикаси Президенти Марказий сайлов комиссияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови натижалари расмий тарзда эълон қилинган кундан эътиборан кечи билан икки ой ичида Олий Мажлис йиғилишида қасамёд қилган пайтдан бошлаб ўз лавозимига киришади.

Амалдаги Ўзбекистон Республикаси Президенти ўз ваколатларини янги сайланган Ўзбекистон Республикаси Президенти ўз лавозимига киришгунга қадар бажаради".


III. Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 19 ноябрда қабул қилинган "Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, N 1. 43-модда; 1993 йил, N 5, 236-модда; 1994 йил, N 11-12, 285-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 9, 193-модда):

1) кириш қисмидаги, 1-моддасидаги, 4-моддасининг 1-бандидаги, 5-моддасининг биринчи қисмидаги, 7-моддаси 1-бандининг учинчи қисмидаги, шунингдек 2-бандининг биринчи қисмидаги ва 3-бандидаги, 5-бандининг иккинчи қисмидаги, 8-моддаси 2-бандининг биринчи ва тўртинчи қисмидаги, 3-бандининг биринчи қисмидаги, 9-моддасининг 1 ва 2-бандларидаги, 10-моддасидаги, 13 ва 14-моддаларининг номи ҳамда 1 ва 2-бандларидаги, 15-моддасининг 1 ва 2-бандларидаги, 17 ва 18-моддаларининг 1-бандидаги, 20-моддасидаги "давлат мулки", "давлат мулкини" деган сўзлар тегишли келишикдаги "оммавий мулк" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) 5-моддасининг иккинчи қисми "хусусийлаштирилаётган корхоналарнинг" деган сўзлардан сўнг "(очиқ акциядорлик жамиятлари бундан мустасно)" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

3) 7-моддаси 1-бандининг биринчи қисмидаги, 2-бандининг иккинчи қисми иккинчи хатбошисидаги, 14-моддасининг 3-бандидаги "давлат" деган сўз "республика" деган сўз билан алмаштирилсин;

4) 7-моддаси 1-бандининг иккинчи қисмидаги, 2-бандининг иккинчи қисми иккинчи хатбошисидаги, 14-моддасининг 3-бандидаги "коммунал" деган сўз "муниципал" деган сўз билан алмаштирилсин;

5) 7-моддаси 1-бандининг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикасининг оммавий мулкини республика мулкига ва маъмурий-ҳудудий тузилмалар мулкига (муниципал мулкка) ажратишни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таклифига биноан амалга оширади".

6) 7-моддасининг 4-бандидаги ҳамда 8-моддаси 2-бандининг тўртинчи қисмидаги "очиқ типдаги акциядорлик жамиятига" деган сўзлар "очиқ акциядорлик жамиятига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

7) 11-моддасининг 2-бандидаги "жамоа эгалигига сотиб олиниши чоғида" деган сўзлар "хусусий мулк қилиб сотиб олинаётганида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


IV. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 13 январда қабул қилинган "Алоқа тўғрисида"ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, N 3, 159-модда) 5-моддасидаги, 7-моддасининг иккинчи қисмидаги ва 12-моддасидаги "Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги", "Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлигига" деган сўзлар тегишли келишикдаги "Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


V. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 2 июлда қабул қилинган "Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992, N 10, 394-модда; 1993 йил, N 1, 19-модда, N 9, 329-модда; 1994 йил, N 11-12, 285-модда):

1) 4-моддасидаги "хўжалик уюшмалари" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

2) 7-моддасидаги "(очиқ ёки ёпиқ хилдаги)" деган сўзлар чиқариб ташлансин, "бошқа шаклдаги уюшмалар тарзида" деган сўзлар "қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа шаклларда" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

3) 9-моддасининг номидаги "хўжалик" деган сўз чиқариб ташлансин;

4) 14-моддаси 1-бандининг биринчи хатбошисидаги "жамоа эгалиги ҳуқуқида" деган сўзлар "хусусий мулк тарзида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.

VIII. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майдаги Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Ҳаво кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 6, 247-модда):

1) 8-моддасининг иккинчи қисмидаги "ҳудудни тузиш" деган сўзлар "ҳудуддан фойдаланишни ташкил этиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) 9-моддасининг иккинчи қисми "б" бандидаги "авария ҳолатларида" деган сўзлар "фавқулодда ҳолатларда" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

3) 13-моддасида:

учинчи қисмдаги "Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлигининг" деган сўзлар "Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлигининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

модда қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Халқаро ва шаҳарлараро телефон ва телеграф орқали алоқа боғлаш имконияти фавқулодда вазиятларда қидирув-қутқарув ишлари олиб борилаётганда ҳамда ёрдам кўрсатилаётганда биринчи галда берилади";

4) 14-моддасининг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Самовий ҳудуддан фойдаланиш тартиби бузилишига йўл қўйган ёки ҳаво кемалари парвози хавфсизлигига хавф туғилишига олиб келган хатти-ҳаракатлар содир этган самовий ҳудуддан фойдаланувчилар, шунингдек авиация фаолияти билан боғлиқ бўлмаган юридик ва жисмоний шахслар юқорида зикр этилган органларнинг талабига биноан кўрсатилган тартиббузарликни ёки тартиб бузилишига олиб келадиган фаолиятни ўз ҳисобларидан ва ўз кучлари билан тўхтатишлари лозим";

5) 17-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"17-модда. Парвозлар хавфсизлигига

таҳдид солиши мумкин бўлган фаолият


Электр узатиш объектлари ва линияларини қуриш; самовий ҳудудда электромагнит, ёруғлик, акустик, корпускуляр ва бошқа турдаги нурланишлар пайдо бўлишига олиб келадиган ишлар; қушларнинг ва ёввойи ҳайвонларнинг (кемирувчиларнинг) кўплаб тўпланишига ҳамда орнитологик вазиятнинг, парвоз пайтида кўришнинг ва аэродромлардаги учиш майдонлари ҳолатининг ёмонлашувига сабаб бўлувчи объектларни жойлаштириш; ҳаво кемалари парвоз қилиш ва қўниш зоналарига баланд ўсадиган дарахтларнинг кўчатларини ўтқазиш; шунингдек самода моддий объектлар ҳаракати билан бевосита алоқаси бўлмаган, аммо ҳаво кемаларининг, бошқа учувчи аппаратларнинг парвозига, асбоб-ускуналари ва улардаги одамлар хавфсизлигига таъсир этувчи ҳар қандай бошқа фаолият аэродром ҳудудидаги парвозлар хавфсизлигига таҳдид солиши мумкин бўлган фаолиятлар жумласига киради";

6) 23-моддасининг учинчи қисмидаги "ҳарбий" деган сўз чиқариб ташлансин;

7) 24-моддаси биринчи қисмининг "в" бандидаги "мақсадларида фойдаланилади" деган сўзлар чиқариб ташлансин ва қисм қуйидаги мазмундаги "г" банди билан тўлдирилсин:

"г) фавқулодда вазиятлар юз берган ҳудудларга авария-қутқарув ишларини амалга ошириш учун кучлар ва асбоб-ускуналарни, шунингдек зарар кўрганларга ёрдам кўрсатиш учун юкларни етказиб бериш мақсадларида фойдаланилади";

8) 25-моддасининг биринчи қисмидаги "давлат мулки ёки бошқа" деган сўзлар "оммавий" деган сўз билан алмаштирилсин;

9) 26-моддасида:

биринчи ва иккинчи қисм қуйидаги мазмундаги қисмлар билан алмаштирилсин:

"Қуруқликдаги ёки сув сатҳидаги махсус жиҳозланган участка парвозлар хавфсизлигини таъминловчи ён-атроф ҳамда чекка зоналар ва шу зоналарда жойлашган, ҳаво кемаларининг учиши, қўниши, бурилиши, тўхтаб туриши ва уларга хизмат кўрсатилиши учун мўлжалланган зарур бино, иншоотлар ва анжомлар билан бирга аэродром деб эътироф этилади.

Аэродромлар ўзининг вазифасига қараб базавий, муваққат ва захирадаги аэродромларга бўлинади.

Аэродромлар авиация турига мансублигига кўра фуқаро авиацияси аэродромлари, давлат авиацияси аэродромлари, экспериментал авиация аэродромлари ҳамда ҳамкорликда фойдаланиш (жойлашиш) аэродромларига бўлинади";

учинчи қисм тўртинчи қисм деб ҳисоблансин;

10) 30-моддасида:

биринчи қисмдаги "Аэродром эксплуатантига аэродром фойдаланишга яроқлилиги ҳақида сертификат берилади" деган сўзлар "Давлат, фуқаро авиацияси ва экспериментал авиацияга мўлжалланган аэродромлар мажбурий суратда сертификатланиши шарт" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисм қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Аэродромларни ва уларнинг асбоб-ускуналарини сертификатлаш тартиби:

фуқаро аэродромлари, экспериментал авиация аэродромлари ва ҳамкорликда фойдаланиш (жойлашиш) аэродромлари учун - Ўзбекистон Республикасининг Авиация маъмурияти томонидан;

давлат авиацияси аэродромлари учун - Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан амалга оширилади";

11) 32-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"32-модда. Ҳамкорликда фойдаланиш (жойлашиш) аэродроми


Фуқаро авиацияси ёки экспериментал авиациянинг ҳаво кемалари жойлашиш ҳуқуқисиз парвозларни амалга оширадиган давлат авиацияси аэродроми ҳамкорликда фойдаланиш аэродроми деб эътироф этилади.

Турли идоралар тасарруфида бўлган ҳаво кемалари жойлашадиган фуқаро авиацияси. давлат авиацияси ёки экспериментал авиация аэродроми ҳамкорликда жойлашиш аэродроми деб эътироф этилади.

Аэродромлардан самовий ҳудуддан фойдаланувчиларнинг турли тоифалари ҳамкорликда фойдаланиши (жойлашиши) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилайдиган тартибда амалга оширилади";

12) 44-моддасининг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Эксплуатант гувоҳномаси унинг амал қилиш муддати тугамагунча ёки у белгиланган тартибда тўхтатиб қўйилмагунча ёки олиб қўйилмагунча ўз кучини сақлаб қолади. Гувоҳномани бошқа шахсга бериш мумкин эмас";

13) 48-моддасининг биринчи қисмидаги "е" ва "ж" бандлари чиқариб ташлансин;

14) 49-моддасининг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"Фуқаро ва давлат авиацияси кадрларини тайёрловчи ўқув юртларини сертификатлаш тегишинча Ўзбекистон Республикасининг Авиация маъмурияти ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказилади";

15) 51-моддаси қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Экспериментал авиация ҳаво кемаси экипажининг таркиби тажриба-конструкторлик, экспериментал ёки илмий-тадқиқот ишларининг мақсад ва вазифаларига боғлиқ ҳолда Ўзбекистон. Республикасининг Авиация маъмурияти билан келишувга кўра ҳаво кемасининг ишлаб чиқарувчиси ва лойиҳаловчиси томонидан белгиланади";

16) 54-моддасининг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикасининг самовий ҳудуди халқаро стандартларнинг талабларига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудидан фойдаланиш тўғрисидаги Низомда белгиланган тартибда назорат қилинадиган ва назорат қилинмайдиган самовий ҳудудларга бўлинади";

17) 55-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"55-модда. Ҳаво транспорти қатновига хизмат кўрсатиш


Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудида ҳаво транспорти қатновига хизмат кўрсатиш халқаро стандартларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудидан фойдаланиш тўғрисидаги Низомга мувофиқ ташкил этилади ва хизмат кўрсатиш амалга оширилаётган самовий ҳудуд таснифига боғлиқ бўлади";

18) 57-моддасида:

иккинчи қисм қуйидаги мазмундаги қисмлар билан алмаштирилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология бош бошқармаси фуқаро авиацияси ва экспериментал авиацияга метеорологик хизмат кўрсатади, давлат авиацияси учун метеорологик ахборот беради, халқаро аэронавигация манфаатларини кўзлаб метеорологик таъминлашни ташкил этади.

Фуқаро авиацияси ва экспериментал авиацияга метеорологик хизмат кўрсатиш самовий ҳудуддан фойдаланувчилар билан тузилган шартномалар асосида Ўзбекистон Республикасининг Авиация маъмурияти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология бош бошқармаси тасдиқлайдиган метеорологик таъминлаш қўлланмасига мувофиқ амалга оширилади.

Давлат авиациясини метеорологик ахборот билан таъминлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.

Ҳаво транспорти қатновини аэронавигация ахбороти билан таъминлаш тартиби фуқаро авиацияси ва экспериментал авиацияда Ўзбекистон Республикасининг Авиация маъмурияти томонидан, давлат авиациясида - Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан белгиланади";

учинчи қисм олтинчи қисм деб ҳисоблансин;

19) 59-моддасидаги "Алоқа вазирлиги" деган сўзлар "Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

20) 66-моддасининг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Назорат қилинмайдиган самовий ҳудудда бўлган ҳаво кемаларининг экипажлари бир-бирларига ахборот бериб туришлари, фавқулодда вазиятларда эса - ҳаво транспорти қатновига хизмат кўрсатувчи ва фавқулодда вазиятлар бўйича энг яқин органларга авария каналлари орқали ахборот беришлари лозим";

21) 81-моддасининг учинчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги" деган сўзлар "Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

22) 86-моддасининг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ҳалокат ёки бахтсиз ҳодиса давлат ва фуқаро авиацияси ёки давлат авиацияси ва экспериментал авиация манфаатларига дахлдор бўлган тақдирда текшириш Ўзбекистон Республикасининг Авиация маъмурияти, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг бошқа дахлдор вазирликлари ва идоралари вакилларидан ташкил топган қўшма комиссиялар томонидан амалга оширилади. Бундай комиссиялар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланади";

23) 94-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисми қуйидаги мазмундаги қисмлар билан алмаштирилсин:

"Аэропортлар ва ҳаво транспортида ташувчилар томонидан бажариладиган йўловчилар, қўл юки ва юкни белгиланган манзилга етказишни бевосита амалга ошириш билан боғлиқ тадбирлар ва операциялар мажмуи ҳаво транспортида ташиш деб ҳисобланади.

Ҳаво кемасининг жўнаш, қўниш манзили ва назарда тутилган барча оралиқ қўниш манзиллари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган парвози чоғида бажарилган ташиш ишлари ҳаво транспортида ички ташиш деб ҳисобланади.

Ҳаво кемасининг парвоз давомида янги юк олган-олмаганидан ёки парвозда танаффус бўлган-бўлмаганидан қатъи назар жўнаш ва қўниш манзиллари:

а) икки давлат ҳудудида:

б) агар бошқа давлат ҳудудида оралиқ қўниш манзили (манзиллари) назарда тутилган бўлса, бир давлат ҳудудида бажариладиган парвозлари чоғидаги ташиш ишлари ҳаво транспортида халқаро ташиш деб ҳисобланади.

Авиацияда юк ва йўловчи ташиш учун лицензияси бўлган ҳаво кемасининг эксплуатанти ташувчи деб эътироф этилади.

Ҳаво транспортида ташиш шартномасига мувофиқ ҳаво кемасида ташилаётган ёки ташилиши лозим бўлган шахс йўловчи деб ҳисобланади.

Қўл юки - йўловчининг ташувчи билан шартномага мувофиқ ҳаво кемасида ташилаётган шахсий ашёлари.

Юк - ҳаво кемасида ташилаётган ёки ташиш учун қабул қилинган (почта ва халқаро почта битимларининг шартларига кўра ташиладиган бошқа мол-мулк, ташувчининг қўл юки ёки мол-мулкидан ташқари) ҳар қандай мол-мулк, шунингдек юк хати бўйича ташиладиган қўл юки";

тўртинчи қисми саккизинчи қисм деб ҳисоблансин;

24) 95-моддасининг тўртинчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги" деган сўзлар "Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

25) 101-моддасида:

биринчи қисм қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Чипта ва қўл юки паттаси, нормативдагидан ортиқча қўл юки ҳақини тўлаш паттаси, почта ёхуд юк хати йўловчини ва қўл юкини, почтани ва юкни ташиш шартномасини тасдиқловчи ташиш ҳужжатлари ҳисобланади";

учинчи қисмдаги "Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги" деган сўзлар "Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин:

26) 113-моддаси қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Халқаро ташишларда ташувчининг жавобгарлиги Ўзбекистон Республикаси ва тегишли чет давлат қатнашчиси бўлган халқаро шартномалар билан белгиланади":

27) 122-моддасининг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Йўловчи, қўл юки, юк ёки почтани ташиш юзасидан ташувчига нисбатан даъво қўзғатишдан олдин унинг олдига талаб қўйилиши шарт, авиация ҳалокати натижасида йўловчининг ўлими ёки соғлиғига зарар етиши билан боғлиқ ҳоллар бундан мустасно";

28) 123-модда биринчи қисмининг "е" банди "йўловчи" деган сўздан кейин "юкни олувчи, юкни жўнатувчи" деган сўзлар билан тўлдирилсин.

X. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 28 декабрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Ахборотномаси, 1994 йил, N 1, 6-модда):

1) 6-моддасининг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Олий Мажлис сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишни сайлов комиссиялари очиқ ва ошкора амалга оширадилар.

Сайлов комиссиялари фуқароларни ўз ишларидан, сайлов округлари, участкалари тузилганлиги, сайлов комиссияларининг таркиби, уларнинг жойлашган манзили ва иш вақтидан воқиф этадилар, сайловчиларнинг рўйхатлари, сайловда иштирок этаётган сиёсий партияларнинг рўйхати билан таништирадилар, депутатликка номзодлар хусусидаги маълумотлар, овоз бериш ва сайлов якунларидан хабардор қиладилар.

Ўзбекистон Республикасининг оммавий ахборот воситалари сайловга тайёргарликнинг бориши ва сайлов қандай ўтаётганлигини ёритиб борадилар.

Сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир барча тадбирларда, шунингдек сайлов куни овоз бериш хоналарида ва овозларни санаб чиқишда депутатликка номзодлар кўрсатган сиёсий партиялардан, ҳокимият вакиллик органларидан, сайловчилар ташаббускор гуруҳларидан биттадан кузатувчи, матбуот, телевидение ва радио вакиллари, бошқа давлатлар, халқаро ташкилотлар ва ҳаракатлардан кузатувчилар қатнашиш ҳуқуқига эгадирлар. Уларнинг ваколатлари тегишли ҳужжатлар билан тасдиқланган бўлиши керак.

Манфаатдор ташкилотлар, сайловчилар ташаббускор гуруҳлари ўз кузатувчилари тўғрисида округ сайлов комиссияларига сайловга кечи билан ўн беш кун қолганида маълум қиладилар.

Округ сайлов комиссияси манфаатдор ташкилотдан, сайловчилар ташаббускор гуруҳидан ариза олинганидан кейин беш кун ичида Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси белгилайдиган намунадаги мандатни кузатувчи учун беради.

Кузатувчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга:

депутатликка номзодлар кўрсатишга бағишланган йиғилишларда, округ ва участка сайлов комиссияларининг мажлисларида ҳозир бўлиш;

сайлов участкасида ҳозир бўлиш ҳамда тайёргарлик ишларининг боришини, овоз бериш учун сайлов қутиларининг жойлаштирилиши ва муҳрланишини, фуқароларга сайлов бюллетенларининг берилишини кузатиш;

овозларни санаб чиқишда ва участка сайлов комиссиясининг баёнларини тузишда ҳозир бўлиш;

сайлов натижалари тўғрисидаги ҳужжатларнинг тегишли сайлов комиссияси томонидан тасдиқланган нусхаларини сўраш ва уларни олиш;

башарти сайлов участкасида ушбу Қонуннинг бузилишига йўл қўйилган деб ҳисоблаш учун асос бўлса, ўз кузатувлари тўғрисида юқори комиссияга маълум қилиш.

Кузатувчиларга қуйидагилар ман этилади:

сайловчи сайлов бюллетенига ўз белгисини қўяётган пайтда овоз бериш кабинасида бўлиш;

сайловчиларга таъсир ўтказиш, бирон-бир ташвиқот материали ёки адабиёти тарқатиш;

сайловчилардан улар кимни ёқлаб овоз берганликларини суриштириш ёки сайловчиларга бюллетенга белги қўйишда бирон-бир тарзда ёрдам кўрсатиш;

участка сайлов комиссиясининг фаолиятига, шу жумладан, сайлов қутиларини муҳрлашда, уларни очишда, овозларни санаб чиқишда аралашиш";

2) 9-моддасининг иккинчи хатбошисидаги "Олий Мажлисга сайлов ўтказувчи" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

3) 10-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10-модда. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясини тузиш

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси "Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ тузилади";

4) 11-моддасининг 6-бандидаги "ва ҳокимият вакиллик органларининг" деган сўзлар "ҳокимият вакиллик органларининг, сайловчилар ташаббускор гуруҳларининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

5) 13-моддаси қуйидаги мазмундаги 4-1 ва 4-2-бандлар билан тўлдирилсин:

"4-1) депутатликка номзодни қўллаб-қувватловчи имзо тўплашга оид имзо варақаларини сайловчилар ташаббускор гуруҳларининг ваколатли вакилларидан қабул қилиб олади, уларнинг тўғри тўлдирилганлигини текширади;

4-2) депутатликка номзодни қўллаб-қувватловчи имзо варақалари қабул қилинганлиги тўғрисида сайловчилар ташаббускор гуруҳларининг ваколатли вакилларига варақа қабул қилинган кун қайд этилган маълумотнома беради";

6) 16-моддасида:

модда қуйидаги мазмундаги биринчи қисм билан тўлдирилсин:

"Округ сайлов комиссияларининг аъзолари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари тавсиясига биноан тасдиқланади. Участка сайлов комиссияларининг аъзолари маҳаллий ҳокимиятлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тавсияга биноан тасдиқланади";

биринчи, иккинчи, учинчи, тўртинчи ва бешинчи қисм тегишинча иккинчи, учинчи, тўртинчи, бешинчи ва олтинчи қисм деб ҳисоблансин;

7) 20-моддасининг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Олий Мажлис депутатлигига номзодлар кўрсатиш ҳуқуқига сиёсий партиялар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари, бевосита фуқаролар эгадирлар.

Сиёсий партия сайлов тайинланган кундан камида олти ой олдин Адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган, сайловда иштирок этишини қўллаб-қувватловчи камида эллик минг сайловчининг имзосини тўплаган тақдирдагина у Олий Мажлис депутатлигига номзодлар кўрсатиши мумкин.

Белгиланган намунадаги имзо варақалари сайлов тайинланганидан кейин Марказий сайлов комиссияси томонидан берилади.

Маъмурий-ҳудудий тузилмалардан бирида (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, Тошкент шаҳри) сиёсий партия эллик минг сайловчининг кўпи билан саккиз фоизи имзосини тўплаши мумкин.

Имзо варақаларида имзолар сохталаштирилган тақдирда Марказий сайлов комиссияси сиёсий партиянинг сайловда қатнашиш ҳуқуқини рад этади";

8) 22-моддасида:

модданинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"22-модда. Олий Мажлис депутатлигига сиёсий партиялар ва ҳокимият вакиллик органлари томонидан номзодлар кўрсатиш";

бешинчи, олтинчи, еттинчи ва саккизинчи қисм чиқариб ташлансин;

9) қуйидаги мазмундаги 22-1 ва 22-2-моддалар билан тўлдирилсин:


"22-1-модда. Олий Мажлис депутатлигига

бевосита фуқаролар томонидан номзодлар кўрсатиш


Ўзбекистон Республикасининг сайлаш ҳуқуқига эга бўлган ҳар бир фуқароси ёки фуқаролар гуруҳи Олий Мажлис депутатлигига номзод кўрсатиш учун тегишли сайлов округининг камида юз нафар сайловчисидан иборат сайловчилар ташаббускор гуруҳини тузиши мумкин.

Сайловчилар ташаббускор гуруҳи йиғилишининг вакили гуруҳни рўйхатга олишни илтимос қилиб, тегишли округ сайлов комиссиясига ариза билан мурожаат этади. Аризага қуйидагилар илова қилинади:

сайловчилар ташаббускор гуруҳи аъзоларининг рўйхати, унда гуруҳ аъзоларининг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси, яшаш жойи манзили, паспортининг серияси ва тартиб рақами кўрсатилади;

сайловчилар ташаббускор гуруҳи йиғилишининг ваколатли вакилини тайинлаш тўғрисидаги қарори ҳамда қонунда белгиланган тартибда унинг номига расмийлаштирилган ишонч қоғози;

депутатликка номзод кўрсатиш тўғрисида сайловчилар ташаббускор гуруҳи йиғилишининг қарори ва баёни, унда номзоднинг фамилияси. исми. отасининг исми, туғилган санаси, касби, лавозими (машғулотининг тури), иш ва яшаш жойи, партияга мансублиги кўрсатилади.

Округ сайлов комиссияси ўзига тақдим этилган ҳужжатларнинг ушбу Қонун талабларига мувофиқлигини аниқлаб, ҳужжатлар қабул қилинган кундан эътиборан беш кун ичида сайловчилар ташаббускор гуруҳи рўйхатга олинганлиги тўғрисида ёки рўйхатга олиш рад этилганлиги ҳақида қарор қабул қилади.

Сайловчилар ташаббускор гуруҳи рўйхатга олинганлиги тўғрисида қарор қабул қилинганидан кейин ваколатли вакилга тегишли рўйхатга олинганлик гувоҳномаси ҳамда белгиланган намунадаги имзо варақаларининг бланкалари берилади.

Сайловчилар ташаббускор гуруҳини рўйхатга олиш рад этилган тақдирда округ сайлов комиссияси асослантирилган жавоб беради.

Сайловчилар ташаббускор гуруҳи ўзининг ваколатли вакилига рўйхатга олинганлик гувоҳномаси берилганидан кейингина депутатликка номзодни қўллаб-қувватлаш юзасидан сайловчилар имзосини тўплашга ҳақли.

Депутатликка номзод кўрсатган сайловчилар ташаббускор гуруҳи округ сайловчилари умумий сонининг камида саккиз фоизи миқдорида номзодни қўллаб-қувватловчи имзо тўплаши, бунда имзолаётган фуқаролар миқдори ҳар бир маҳалла, қишлоқ ёки овул бўйича мутаносиб равишда тақсимланган бўлиши шарт.

Имзо варақалари шаклини Марказий сайлов комиссияси белгилайди. Имзо варақасида депутатликка номзоднинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси, касби, лавозими (машғулотининг тури), иш ва яшаш жойи. партияга мансублиги кўрсатилади.

Сайловчилар фақат битта номзодни қўллаб-қувватлаб, бир мартагина имзо қўйишга ҳақлидирлар. Бунда сайловчи ўз фамилиясини, исмини, отасининг исмини, туғилган йилини (ёши ўн саккизда бўлса, қўшимча равишда туғилган куни ва ойини), яшаш жойи манзилини, паспортининг серияси ва тартиб рақамини, шунингдек имзо қўйган санани кўрсатади.

Имзо варақасини сайловчилар ташаббускор гуруҳининг имзо тўплаган аъзоси, шунингдек сайловчилар ташаббускор гуруҳининг ваколатли вакили ўз фамилияси, исми, отасининг исмини, яшаш жойи манзилини, паспортининг серияси ва тартиб рақамини кўрсатган ҳолда тасдиқлайди.

Сайловчилар имзосини тўплаш иш, хизмат, ўқиш, яшаш жойида, сайловолди тадбирларида, шунингдек ташвиқот юритиш ва имзо тўплаш қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа жойларда олиб борилади. Имзо тўплаётган шахс томонидан сайловчиларни мажбур қилиш ва ўзига оғдириб олишнинг кар қандай шакли қонунда белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.

Имзо тўплаш тамомланганидан сўнг сайловчилар ташаббускор гуруҳининг ваколатли вакили ҳар бир маҳалла, қишлоқ ёки овул бўйича алоҳида-алоҳида қилиб тикилган имзо варақаларини тегишли округ сайлов комиссиясига топширади. Округ сайлов комиссияси имзо варақалари тўғри тўлдирилганлигини текшириб кўради ва беш кунлик муддат ичида тегишли баённи Марказий сайлов комиссиясига топширади.


22-2-модда. Олий Мажлис депутатлигига номзодларни

рўйхатга олиш учун Марказий сайлов

комиссиясига тақдим этиладиган ҳужжатлар


Сиёсий партиянинг, ҳокимият вакиллик органининг раҳбари, сайловчилар ташаббускор гуруҳининг вакили депутатликка номзодларни рўйхатга олишни илтимос қилиб, Марказий сайлов комиссиясига ариза билан мурожаат этади. Аризага қуйидагилар илова қилинади:

сиёсий партия юқори органининг, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар, Тошкент шаҳар Кенгашларининг, сайловчилар ташаббускор гуруҳининг Олий Мажлис депутатлигига номзодлар кўрсатиш тўғрисидаги қарори;

сиёсий партия юқори органи мажлисининг, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар, Тошкент шаҳар Кенгашлари сессиясининг, сайловчилар ташаббускор гуруҳи йиғилишининг Олий Мажлис депутатлигига номзодлар кўрсатиш тўғрисидаги баёни. Унда депутатликка номзоднинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси, касби, лавозими (машғулотининг тури), иш ва яшаш жойи, партияга мансублиги, шунингдек сайлов округининг номи ва тартиб рақами кўрсатилади;

депутатликка номзоднинг ўз номзоди тегишли сайлов округидан овозга қўйилишига рози эканлиги тўғрисидаги аризаси;

ушбу Қонун 23-моддасининг иккинчи қисмида айтиб ўтилган шахслар учун, башарти улар Олий Мажлис депутат этиб сайлангудек бўлсалар, эгаллаб турган лавозимларидан бўшаш тўғрисидаги аризалари.

Ҳужжатларни тақдим этган шахсга Марказий сайлов комиссияси ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана ва вақт кўрсатилган маълумотнома беради.

Марказий сайлов комиссияси тақдим этилган ҳужжатларни етти кунлик муддат ичида текшириб чиқади ва уларнинг ушбу Қонун талабларига мувофиқлиги тўғрисида хулоса беради.

Марказий сайлов комиссияси рўйхатга олиш учун тақдим этилган ҳужжатларда аниқланган номувофиқликлар ва ушбу Қонун талабларидан четга чиқиш ҳоллари тўғрисида тегишли сиёсий партияларнинг, ҳокимият вакиллик органларининг раҳбарларига ва сайловчилар ташаббускор гуруҳларининг вакилларига белгиланган тартибда маълум қилади";

10) 23-моддаси биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси қўйидаги таҳрирда баён этилсин:

"қасддан содир этилган жинояти учун илгари судланган фуқаролар";

11) 24-моддасининг биринчи қисмидаги "ва ҳокимият вакиллик органларидан" деган сўзлар "ҳокимият вакиллик органлари, сайловчилар ташаббускор гуруҳларидан" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

12) 25-моддасида:

модда қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Ташвиқотнинг сайловчиларга бепул ёки имтиёзли шартларда товарлар бериш, хизматлар кўрсатиш (ахборот хизматлари бундан мустасно), шунингдек пул маблағлари тўлаш билан қўшиб олиб борилиши тақиқланади";

бешинчи қисм олтинчи қисм деб ҳисоблансин;

13) 28-моддасида "(таксидан ва транспорт бошқа турларининг буюртма йўналишларидан ташқари)" деган сўзлар "(шаҳар йўловчилар транспортидан, таксидан ва транспорт бошқа турларининг буюртма йўналишларидан ташқари)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

14) 29-моддасининг биринчи қисми "ҳокимият вакиллик органи" деган сўзлардан кейин "сайловчилар ташаббускор гуруҳи" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

15) 34-моддаси қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Участка сайлов комиссияси оладиган сайлов бюллетенларининг сони сайлов участкаси бўйича сайловчиларнинг рўйхатларига киритилган сайловчилар сонидан ярим фоиздан кўп бўлиши мумкин эмас. Сайлов бюллетенининг ўнг томони юқори бурчагига участка сайлов комиссиясининг икки аъзоси имзо қўяди, имзолар участка сайлов комиссиясининг муҳри билан тасдиқланади. Комиссия томонидан тасдиқланмаган сайлов бюллетенлари овозларни санаб чиқишда ҳисобга олинмайди";

16) 36-моддасининг биринчи қисмидаги "соат 7 дан" деган сўзлар "соат 6 дан" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

17) 39-моддасида:

биринчи қисмдаги "сайлов комиссияси таркибига кирмаган шахсни" деган сўзлар "сайлов комиссияси таркибига кирадиган шахслардан, кузатувчилардан ва номзодларнинг ишончли вакилларидан бошқа бирон кишини" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

бешинчи қисм "Сайлов варақасининг шакли" деган сўзлардан кейин "сайлов варақаларини тайёрлаш тартиби, уларни сайлов участкаларига етказиб бериш муддатлари" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

18) 42-моддасининг биринчи қисмидан "Олий Мажлис депутатлигига сайлаш бўйича" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

19) 43-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Такрорий овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг овозини бошқа номзодга нисбатан кўпроқ олган Олий Мажлис депутатлигига номзод, башарти уни ёқлаб берилган овозлар сони унга қарши берилган овозлар сонидан кўп бўлган бўлса, сайланган деб ҳисобланади".

20) 44-моддасининг учинчи қисми чиқариб ташлансин;

21) 45-моддасининг биринчи қисмидаги "депутатлик ўрни бўшаб қолган вақтдан бошлаб икки ой ичида" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

22) 50-моддаси "сиёсий партияларнинг вакиллари" деган сўзлардан кейин "сайловчилар ташаббускор гуруҳларининг аъзолари" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


XI. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 5 майда қабул қилинган "Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, N 5, 125-модда):

1) 6-моддасининг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишни сайлов комиссиялари очиқ ва ошкора амалга оширадилар.

Сайлов комиссиялари фуқароларни ўз ишларидан, сайлов округлари, участкалари тузилганлиги, сайлов комиссияларининг таркиби, уларнинг жойлашган манзили ва иш вақтидан воқиф этадилар, сайловчиларнинг рўйхатлари, сайловда иштирок этаётган сиёсий партияларнинг рўйхати билан таништирадилар, депутатликка номзодлар хусусидаги маълумотлар, овоз бериш ва сайлов якунларидан хабардор қиладилар.

Ўзбекистон Республикасининг оммавий ахборот воситалари сайловга тайёргарликнинг бориши ва сайлов қандай ўтаётганлигини ёритиб борадилар.

Сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир барча тадбирларда, шунингдек сайлов куни овоз бериш хоналарида ва овозларни санаб чиқишда депутатликка номзодлар кўрсатган сиёсий партиялардан, ҳокимият вакиллик органларидан, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан, сайловчилар ташаббускор гуруҳларидан биттадан кузатувчи, матбуот, телевидение ва радио вакиллари, халқаро ташкилотлар ва ҳаракатлардан кузатувчилар қатнашиш ҳуқуқига эгадирлар. Уларнинг ваколатлари тегишли ҳужжатлар билан тасдиқланган бўлиши керак.

Манфаатдор ташкилотлар, сайловчилар ташаббускор гуруҳлари ўз кузатувчилари тўғрисида округ сайлов комиссияларига сайловга кечи билан ўн беш кун қолганида маълум қиладилар.

Округ сайлов комиссияси манфаатдор ташкилотдан, сайловчилар ташаббускор гуруҳидан ариза олинганидан кейин беш кун ичида тегишли вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссияси белгилайдиган намунадаги мандатни кузатувчи учун беради.

Кузатувчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга:

депутатликка номзодлар кўрсатишга бағишланган йиғилишларда, округ ва участка сайлов комиссияларининг мажлисларида ҳозир бўлиш;

сайлов участкасида ҳозир бўлиш ҳамда тайёргарлик ишларининг боришини, овоз бериш учун сайлов қутиларининг жойлаштирилиши ва муҳрланишини, фуқароларга сайлов бюллетенларининг берилишини кузатиш;

овозларни санаб чиқишда ва участка сайлов комиссиясининг баёнларини тузишда ҳозир бўлиш;

сайлов натижалари тўғрисидаги ҳужжатларнинг тегишли сайлов комиссияси томонидан тасдиқланган нусхаларини сўраш ва уларни олиш;

башарти сайлов участкасида ушбу Қонуннинг бузилишига йўл қўйилган деб ҳисоблаш учун асос бўлса, ўз кузатувлари тўғрисида юқори комиссияга маълум қилиш.

Кузатувчиларга қуйидагилар ман этилади:

сайловчи сайлов бюллетенига ўз белгисини қўяётган пайтда овоз бериш кабинасида бўлиш;

сайловчиларга таъсир ўтказиш, бирон-бир ташвиқот материали ёки адабиёти тарқатиш;

сайловчилардан уларнинг кимни ёқлаб овоз берганликларини суриштириш ёки сайловчиларга бюллетенга белги қўйишда бирон-бир тарзда ёрдам кўрсатиш;

участка сайлов комиссиясининг фаолиятига, шу жумладан, сайлов қутиларини муҳрлашда, уларни очишда, овозларни санаб чиқишда аралашиш";

2) 11-моддасининг 5-бандидаги "ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан" деган сўзлар "фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан, сайловчилар ташаббускор гуруҳларидан" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

3) 13-моддаси қуйидаги мазмундаги 1-1 ва 1-2-бандлар билан тўлдирилсин:

1-1) депутатликка номзодни қўллаб-қувватловчи имзо тўплашга оид имзо варақаларини сайловчилар ташаббускор гуруҳларининг ваколатли вакилларидан қабул қилиб олади, уларнинг тўғри тўлдирилганлигини текширади;

1-2) депутатликка номзодни қўллаб-қувватловчи имзо варақалари қабул қилинганлиги тўғрисида сайловчилар ташаббускор гуруҳларининг ваколатли вакилларига варақа қабул қилинган кун қайд этилган маълумотнома беради";

4) 16-моддасида:

модда қуйидаги мазмундаги биринчи ва иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи вилоят ва округ сайлов комиссияларининг аъзолари халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашлари тавсиясига биноан тасдиқланади.

Халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашига сайлов ўтказувчи туман, шаҳар ва округ сайлов комиссияларининг аъзолари, шунингдек участка сайлов комиссияларининг аъзолари фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тавсиясига биноан тасдиқланади";

биринчи, иккинчи, учинчи, тўртинчи ва бешинчи қисм тегишинча учинчи, тўртинчи, бешинчи, олтинчи ва еттинчи қисм деб ҳисоблансин;

5) 20-моддасида:

биринчи қисм "шаҳар Кенгашлари" деган сўзлардан кейин "бевосита фуқаролар" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

иккинчи қисм қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашлари депутатлигига номзодлар кўрсатиш ҳуқуқига сиёсий партиялар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, шунингдек бевосита фуқаролар эгадирлар";

6) 22-моддасида:

модданинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"22-модда. Депутатликка сиёсий партиялар, ҳокимият вакиллик органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан номзодлар кўрсатиш";

еттинчи, саккизинчи, тўққизинчи ва ўнинчи қисм чиқариб ташлансин;

7) қуйидаги мазмундаги 22-1 ва 22-2-моддалар билан тўлдирилсин:


"22-1-модда. Депутатликка бевосита

фуқаролар томонидан номзодлар кўрсатиш


Ўзбекистон Республикасининг сайлаш ҳуқуқига эга бўлган ҳар бир фуқароси ёки фуқаролар гуруҳи халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши депутатлигига номзод кўрсатиш учун тегишли сайлов округининг камида эллик нафар сайловчисидан иборат сайловчилар ташаббускор гуруҳини тузиши мумкин.

Сайловчилар ташаббускор гуруҳининг вакили гуруҳни рўйхатга олишни илтимос қилиб, тегишли вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссиясига ариза билан мурожаат этади. Аризага қуйидагилар илова қилинади:

сайловчилар ташаббускор гуруҳи аъзоларининг рўйхати, унда гуруҳ аъзоларининг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси, яшаш жойи манзили, паспортининг серияси ва тартиб рақами кўрсатилади;

сайловчилар ташаббускор гуруҳи йиғилишининг ваколатли вакилни тайинлаш тўғрисидаги қарори ҳамда қонунда белгиланган тартибда унинг номига расмийлаштирилган ишонч қоғози;

Депутатликка номзод кўрсатиш тўғрисида сайловчилар ташаббускор гуруҳи йиғилишининг қарори ва баёни, унда номзоднинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси, касби, лавозими (машғулотининг тури), иш ва яшаш жойи, партияга мансублиги кўрсатилади.

Тегишли вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссияси ўзига тақдим этилган ҳужжатларнинг ушбу Қонун талабларига мувофиқлигини аниқлаб, ҳужжатлар қабул қилинган кундан эътиборан беш кун ичида сайловчилар ташаббускор гуруҳи рўйхатга олинганлиги тўғрисида ёки рўйхатга олиш рад этилганлиги ҳақида қарор қабул қилади.

Сайловчилар ташаббускор гуруҳи рўйхатга олинганлиги тўғрисида қарор қабул қилинганидан кейин ваколатли вакилга тегишли рўйхатга олинганлик гувоҳномаси ҳамда белгиланган намунадаги имзо варақаларининг бланкалари берилади.

Сайловчилар ташаббускор гуруҳини рўйхатга олиш рад этилган тақдирда тегишли вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссияси асослантирилган жавоб беради.

Сайловчилар ташаббускор гуруҳи ўзининг ваколатли вакили рўйхатга олинганлик гувоҳномасини олганидан кейингина депутатликка номзодни қўллаб-қувватлаш юзасидан сайловчилар имзосини тўплашга ҳақли.

Депутатликка номзод кўрсатган сайловчилар ташаббускор гуруҳи округ сайловчилари умумий сонининг камида саккиз фоизи миқдорида номзодни қўллаб-қувватловчи имзо тўплаши, бунда имзолаётган фуқаролар миқдори ҳар бир маҳалла, қишлоқ ёки овул бўйича мутаносиб равишда тақсимланган бўлиши шарт.

Имзо варақалари шаклини тегишли вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссияси белгилайди. Имзо варақасида Депутатликка номзоднинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси, касби, лавозими (машғулотининг тури), иш ва яшаш жойи, партияга мансублиги кўрсатилади.

Сайловчилар фақат битта номзодни қўллаб-қувватлаб, бир мартагина имзо қўйишга ҳақлидирлар. Бунда сайловчи ўз фамилиясини, исмини, отасининг исмини, туғилган йилини (ёши ўн саккизда бўлса, қўшимча равишда туғилган куни ва ойини), яшаш жойи манзилини, паспортининг серияси ва тартиб рақамини, шунингдек имзо қўйган санани кўрсатади.

Имзо варақасини сайловчилар ташаббускор гуруҳининг имзо тўплаган аъзоси, шунингдек сайловчилар ташаббускор гуруҳининг ваколатли вакили ўз фамилияси, исми, отасининг исмини, яшаш жойи манзилини, паспортининг серияси ва тартиб рақамини кўрсатган ҳолда тасдиқлайди.

Сайловчилар имзосини тўплаш иш, хизмат, ўқиш, яшаш жойида, сайловолди тадбирларида, шунингдек ташвиқот юритиш ва имзо тўплаш қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа жойларда олиб борилади. Имзо тўплаётган шахс томонидан сайловчиларни мажбур қилиш ва ўзига оғдириб олишнинг ҳар қандай шакли қонунда белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.

Имзо тўплаш тамомланганидан сўнг сайловчилар ташаббускор гуруҳининг ваколатли вакили ҳар бир маҳалла, қишлоқ ёки овул бўйича алоҳида-алоҳида қилиб тикилган имзо варақаларини тегишли округ сайлов комиссиясига топширади. Округ сайлов комиссияси имзо варақалари тўғри тўлдирилганлигини текшириб кўради ва беш кунлик муддат ичида баённи тегишли вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссиясига топширади.


22-2-модда. Депутатликка номзодларни рўйхатга

олиш учун тегишли вилоят, туман, шаҳар

сайлов комиссиясига тақдим этиладиган ҳужжатлар


Сиёсий партия тегишли органининг, халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашининг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг раҳбари, сайловчилар ташаббускор гуруҳининг вакили депутатликка номзодларни рўйхатга олишни илтимос қилиб, тегишли вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссиясига ариза билан мурожаат этади. Аризага қуйидагилар илова қилинади:

сиёсий партия тегишли органининг, халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашининг, фуқаролар йиғинининг (вакиллар йиғилишининг), сайловчилар ташаббускор гуруҳининг депутатликка номзодлар кўрсатиш тўғрисидаги қарори;

сиёсий партия тегишли органи мажлисининг, халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгаши сессиясининг, фуқаролар йиғинининг (вакиллар йиғилишининг), сайловчилар ташаббускор гуруҳи йиғилишининг депутатликка номзодлар кўрсатиш тўғрисидаги баёни, унда депутатликка номзоднинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси, касби, лавозими (машғулотининг тури), иш ва яшаш жойи, партияга мансублиги, шунингдек сайлов округининг номи ва тартиб рақами кўрсатилади;

депутатликка номзоднинг ўз номзоди тегишли сайлов округидан овозга қўйилишига рози эканлиги тўғрисидаги аризаси;

ушбу Қонун 23-моддасининг иккинчи қисмида айтиб ўтилган шахслар учун, башарти улар депутат этиб сайлангудек бўлсалар, эгаллаб турган лавозимларидан бўшаш тўғрисидаги аризалари.

Ҳужжатларни тақдим этган шахсга тегишли вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссияси ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана ва вақт кўрсатилган маълумотнома беради.

Тегишли вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссияси тақдим этилган ҳужжатларни етти кунлик муддат ичида текшириб чиқади ва уларнинг ушбу Қонун талабларига мувофиқлиги тўғрисида хулоса беради.

Тегишли вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссияси рўйхатга олиш учун тақдим этилган ҳужжатларда аниқланган номувофиқликлар ва ушбу Қонун талабларидан четга чиқиш ҳоллари тўғрисида сиёсий партиялар тегишли органларининг, халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашларининг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг раҳбарларига ва сайловчилар ташаббускор гуруҳларининг вакилларига белгиланган тартибда маълум қилади";

8) 23-моддаси биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"қасддан содир этилган жинояти учун илгари судланган фуқаролар";

9) 24-моддасининг биринчи қисми "фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан" деган сўзлардан кейин "сайловчилар ташаббускор гуруҳларидан" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

10) 25-моддасида:

модда қуйидаги мазмундаги олтинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Ташвиқотнинг сайловчиларга бепул ёки имтиёзли шартларда товарлар бериш, хизматлар кўрсатиш (ахборот хизматлари бундан мустасно), шунингдек пул маблағлари тўлаш билан қўшиб олиб борилиши тақиқланади";

олтинчи қисм еттинчи қисм деб ҳисоблансин;

11) 27-моддасидаги "(таксидан ва транспорт бошқа турларининг буюртма йўналишларидан ташқари)" деган сўзлар "(шаҳар йўловчилар транспортидан, таксидан ва транспорт бошқа турларининг буюртма йўналишларидан ташқари)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

12) 28-моддасининг биринчи қисми "фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи" деган сўзлардан кейин "сайловчилар ташаббускор гуруҳи" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

13) 33-моддаси қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Участка сайлов комиссияси оладиган сайлов бюллетенларининг сони сайлов участкаси бўйича сайловчиларнинг рўйхатларига киритилган сайловчилар сонидан ярим фоиздан кўп бўлиши мумкин эмас. Сайлов бюллетенининг ўнг томони юқори бурчагига участка сайлов комиссиясининг икки аъзоси имзо қўяди, имзолар участка сайлов комиссиясининг муҳри билан тасдиқланади. Комиссия томонидан тасдиқланмаган сайлов бюллетенлари овозларни санаб чиқишда ҳисобга олинмайди";

14) 35-моддасининг биринчи қисмидаги "соат 7 дан" деган сўзлар "соат 6 дан" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

15) 38-моддасида:

биринчи қисмдаги "сайлов комиссияси таркибига кирмаган шахсни" деган сўзлар "сайлов комиссияси таркибига кирадиган шахслардан, кузатувчилардан ва номзодларнинг ишончли вакилларидан бошқа бирон кишини" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

бешинчи қисм "Сайлов варақасининг шакли" деган сўзлардан кейин "сайлов варақаларини тайёрлаш тартиби, уларни сайлов участкаларига етказиб бериш муддатлари деган сўзлар билан тўлдирилсин;

16) 42-моддасининг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Такрорий овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг овозини бошқа номзодга нисбатан кўпроқ олган номзод, башарти уни ёқлаб берилган овозлар сони унга қарши берилган овозлар сонидан кўп бўлган бўлса, сайланган деб ҳисобланади".

17) 43-моддасининг учинчи қисми чиқариб ташлансин;

18) 44-моддасининг биринчи қисмидаги "депутатлик ўрни бўшаб қолган вақтдан бошлаб икки ой ичида" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

19) 49-моддаси "фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг вакиллари" деган сўзлардан кейин "сайловчилар ташаббускор гуруҳларининг аъзолари" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


XII. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 6 майда қабул қилинган "Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, N 5, 138-модда):

1) 3-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"3-модда. Саноат мулки объектларини

ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза қилиш


Саноат мулки объектига бўлган ҳуқуқ муаллифга (муаллифларга) ёки унинг (уларнинг) ҳуқуқий ворисига (ворисларига) тегишли бўлади ҳамда патент, дастлабки патент (матнда бундан кейин патент, дастлабки патент деб юритилади) билан тасдиқланади.

Башарти бир неча шахс бир-биридан мустақил равишда саноат мулки объектини яратган бўлса, патент ёки дастлабки патентга бўлган ҳуқуқ Патент идорасига биринчи бўлиб талабнома топширган шахсга тегишли бўлади.

Саноат мулки объектининг муаллифи, башарти ўзининг объектига нисбатан ғайриҳуқуқий равишда ўзлаштириш натижасида талабнома топширилган ёхуд патент ёки дастлабки патент олинган бўлса, суд тартибида патент ёки дастлабки патент берилишига норозилик билдириш ёхуд патент ёки дастлабки патентга бўлган ҳуқуқ эгаси (матнда бундан кейин патент эгаси деб юритилади) сифатида патент ёки дастлабки патент ўзига берилишини талаб қилиш ҳуқуқига эгадир.

Дастлабки патент дастлабки экспертиза ўтказилганидан сўнг, патент эса - объект моҳиятан экспертизадан ўтказилганидан сўнг берилади.

Ихтиро патенти ихтиронинг янгилигини, ихтирочилик даражасини, ихтиронинг ҳақиқийлигини ва патент эгасининг ихтирога эгалик қилиш, уни тасарруф этиш ва ундан фойдаланишга доир мутлақ ҳуқуқини тасдиқлайди.

Саноат намунаси патенти саноат намунасининг янгилиги ва ўзига хослигини, саноат намунасининг ҳақиқийлигини ва патент эгасининг саноат намунасига эгалик қилиш, уни тасарруф этиш ва ундан фойдаланишга доир мутлақ ҳуқуқини тасдиқлайди.

Фойдали модель патенти унинг янгилигини, фойдали моделнинг ҳақиқийлигини ва патент эгасининг фойдали моделга эгалик қилиш, уни тасарруф этиш ва ундан фойдаланишга доир мутлақ ҳуқуқини тасдиқлайди.

Патентнинг тўла ҳажмдаги ҳуқуқий муҳофаза ёки бу муҳофазанинг бир қисми жиҳатидан ҳақиқий эмаслигини исботлаш вазифаси патентни ҳақиқий эмас деб даъво қилаётган томон зиммасига юкланади ва суд тартибида амалга оширилади.

Дастлабки патент патент эгасининг саноат мулки объектига эгалик қилиш, уни тасарруф этиш ва ундан фойдаланишга доир мутлақ ҳуқуқини тасдиқлайди.

Патент эгасининг мутлақ ҳуқуқи патент ёки дастлабки патент ҳақидаги маълумотлар Патент идорасининг расмий ахборотномасида эълон қилинган санадан бошлаб амалда деб ҳисобланади.

Устуворлик (приоритет) санасидан ёки ушбу Қонун 18-моддасининг қоидаларига мувофиқ белгиланадиган бошқа санадан эътиборан ҳисобланганда ихтиро патенти йигирма йил мобайнида, саноат намунаси патенти ўн йил мобайнида, фойдали модель патенти беш йил мобайнида амал қилади.

Дастлабки патент устуворлик санасидан бошлаб ҳисобланганда беш йил мобайнида амал қилади.

Саноат намунаси патентининг ва фойдали модель патентининг амал қилиш муддати патент эгасининг илтимосига кўра Патент идораси томонидан тегишлича беш йилга ва уч йилга узайтирилиши мумкин.

Дастлабки патент билан муҳофазаланган саноат мулки объектига дастлабки патент эгасининг илтимосномасига кўра объект моҳиятан экспертизадан ўтказилганидан сўнг патент берилиши мумкин.

Ихтиро ҳамда фойдали модель патенти ва дастлабки патенти билан таъминланадиган ҳуқуқий муҳофаза ҳажми уларнинг формуласи билан, саноат намунаси патенти ва дастлабки патенти билан таъминланадиган ҳуқуқий муҳофаза ҳажми эса, буюмнинг (макетнинг, расмнинг) фотосуратларида акс эттирилган муҳим аломатлари мажмуи ёки (ва) уларнинг комбинацияси (матнда бундан кейин муҳим аломатлар мажмуи деб юритилади) билан белгиланади.

Давлат томонидан махфий деб топилган саноат мулки объектларини ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза қилиш алоҳида қонун ҳужжатлари билан тартибга солиб борилади";

2) 8-моддасининг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Муаллифлик ҳуқуқи бегоналаштирилмайдиган ҳамда ўзгага ўтказилмайдиган шахсий номулкий ҳуқуқ ҳисобланади";

3) 9-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9-модда. Патент эгаси

Саноат мулкининг объектига патент ёки дастлабки патент қуйидагиларга берилади:

саноат мулки объектининг муаллифига (муаллифларига) ёки унинг (уларнинг) меросхўрига (меросхўрларига) ;

муаллиф ёки унинг ҳуқуқий вориси томонидан патент ёки дастлабки патент бериш тўғрисидаги талабномада ёки саноат мулки объекти рўйхатдан ўтказилгунга қадар Патент идорасига топширилган аризада кўрсатилган жисмоний ва (ёки) юридик шахсларга (улар рози бўлган тақдирда);

ушбу моддада назарда тутилган ҳолларда иш берувчига.

Хизматчи ўз хизмат вазифасини ёки иш берувчидан олган аниқ бир топшириқни бажариш муносабати билан яратган саноат мулки объектига патент ёки дастлабки патент олиш ҳуқуқига, агар бу ҳол улар ўртасидаги шартномада назарда тутилган бўлса, иш берувчи эга бўлади.

Башарти иш берувчи билан муаллиф ўртасида ушбу модда иккинчи қисмидаги қоидалар назарда тутилган бўлмаса, муаллиф талабнома топшириш ва патент ёки дастлабки патентни ўз номига олиш ҳуқуқига эга бўлади. Бунда иш берувчи саноат мулкининг тегишли объектидан ўз корхонасида патент эгасига шартномада белгиланадиган ҳақни тўлаган ҳолда фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади.

Иш берувчи томонидан саноат мулки объекти махфий сақланадиган бўлса, у муаллифга мутаносиб миқдорда ҳақ тўлаши шарт, бу ҳақ миқдори шартнома асосида белгиланиб, мутлақ лицензиянинг бозор нархидан кам бўлмаслиги лозим.

Саноат мулки объектига патент ёки дастлабки патент, шунингдек уни олиш ҳуқуқи мерос бўлиб ўтади";

4) 11-моддасининг иккинчи ва олтинчи қисмидаги "дастлабки патент ёхуд гувоҳномани", "дастлабки патент ёки гувоҳнома" деган сўзлар тегишли келишикдаги "ёки дастлабки патент" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

5) 12-моддасининг учинчи, тўртинчи ва бешинчи хатбошисидаги "дастлабки патентлар ёки гувоҳномалар" деган сўзлар "ёки дастлабки патентлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

6) 13-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"13-модда. Патент эгаси мутлақ ҳуқуқларининг бузилиши


Патент ёки дастлабки патент билан муҳофазаланган саноат мулки объектларидан ушбу Қонун 11 ва 31-моддаларида назарда тутилган қоидаларга хилоф равишда фойдаланувчи ҳар қандай шахс патент эгасининг мутлақ ҳуқуқларини бузувчи ҳисобланади.

Патентланган ихтиро, фойдали модель ёки саноат намунасидан фойдаланган ҳолда рухсатсиз маҳсулот тайёрлаш, уни қўллаш, импорт қилиш, сотувга таклиф этиш, сотиш, фуқаро муомаласига ўзга тарзда киритиш ёки шу мақсадда уни сақлаб туриш, шунингдек ихтиро патенти билан қўриқланадиган усулни қўллаш ёки ихтиро патенти билан қўриқланадиган усулда бевосита тайёрланган маҳсулотни фуқаро муомаласига киритиш ёхуд шу мақсадда сақлаб туриш патент эгасининг мутлақ ҳуқуқини бузиш деб эътироф этилади.

Саноат мулки объектидан патент эгасининг ҳуқуқларига хилоф равишда фойдаланаётган шахслар патент эгаси талабига биноан:

патент эгасининг мутлақ ҳуқуқини бузаётган ҳаракатларни тўхтатишлари;

патент эгасига етказилган зарарнинг ўрнини қоплашлари шарт. Зарар ўрнига патент эгаси ҳуқуқбузардан шу ҳаракати орқасидан олган даромадини ундириб олишга ҳақлидир";

7) V бобининг номидаги "дастлабки патент ёки гувоҳнома" деган сўзлар "ёки дастлабки патент" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

8) 14-моддасининг номи ҳамда биринчи ва иккинчи қисмидаги "дастлабки патент ёки гувоҳнома" деган сўзлар "ёки дастлабки патент" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

9) 16-моддасининг номи ҳамда матнидаги "гувоҳнома" деган сўз "патент" деган сўз билан алмаштирилсин;

10) 18-моддасининг учинчи, 19-моддасининг саккизинчи ва тўққизинчи қисмидаги "патент, дастлабки патент ёки гувоҳнома", "Патентлар, дастлабки патентлар ва гувоҳномалар" деган сўзлар тегишинча "патент ёки дастлабки патент", "Патентлар ва дастлабки патентлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

11) 20-моддасининг тўртинчи қисмидаги "дастлабки патент ёки фойдали моделга гувоҳнома" деган сўзлар, "ёки фойдали моделга дастлабки патент" деган сўзлар билан алмаштирилсин, олтинчи ва еттинчи қисмидаги "ёки гувоҳнома" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

12) 23-моддасидаги "дастлабки патент ёки гувоҳнома" деган сўзлар "ёки дастлабки патент" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

13) 24-моддасида:

модданинг номидаги "дастлабки патент ва гувоҳнома" деган сўзлар "ва дастлабки патент" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисмдаги "ёки гувоҳномалар" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

14) 25-моддасининг номи ҳамда биринчи, иккинчи ва учинчи қисмидаги "дастлабки патент ва гувоҳнома", "дастлабки патент ёки гувоҳнома" деган сўзлар тегишинча "ва дастлабки патент", "ёки дастлабки патент" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

15) 26-моддасидаги "дастлабки патент ёки гувоҳнома", "дастлабки патент ёки гувоҳномани", "дастлабки патент ёки гувоҳноманинг" деган сўзлар тегишли келишикдаги "ёки дастлабки патент" сўзлар билан алмаштирилсин;

16) VI бобининг номидаги "дастлабки патент ёки гувоҳноманинг" деган сўзлар "ёки дастлабки патентнинг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

17) 27-моддасида:

модданинг номидаги "дастлабки патент ёки гувоҳнома" деган сўзлар "ёки дастлабки патент" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисм биринчи хатбошисидаги "патент ёки гувоҳноманинг" деган сўзлар "патентнинг" деган сўз билан алмаштирилсин;

тўртинчи қисмдаги "дастлабки патент ёки гувоҳномалар", "дастлабки патент ёки гувоҳнома" деган сўзлар тегишинча "ёки дастлабки патентлар", "ёки дастлабки патент" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

бешинчи қисмдаги "дастлабки патент ёки гувоҳнома" деган сўзлар "ёки дастлабки патент" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

18) 28-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"28-модда. Патент ёки дастлабки патентнинг

амал қилишини муддатидан илгари тўхтатиш


Патент ёки дастлабки патентнинг амал қилиши:

ушбу Қонунга ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ патент ёки дастлабки патент амал қилмаётган деб топилса;

патент ёки дастлабки патент амалда сақлаб туриш учун тўланадиган бож ўз вақтида тўланмаса;

Патент идорасига патент эгаси томонидан берилган аризага асосан муддатидан илгари тўхтатилади.

Патент ёки дастлабки патентнинг амал қилиши муддатидан илгари тўхтатилганлиги тўғрисидаги маълумот Патент идорасининг расмий ахборотномасида эълон қилинади";

19) 31-моддасида:

биринчи қисмдаги "дастлабки патент ёки гувоҳнома" деган сўзлар "ёки дастлабки патент" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи қисмдаги "оддий" деган сўз "мутлақ бўлмаган оддий" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

еттинчи, саккизинчи ва тўққизинчи қисм чиқариб ташлансин;

ўнинчи қисм еттинчи қисм деб ҳисоблансин;

20) 33-моддасидаги "дастлабки патентлар ёки гувоҳномалар" деган сўзлар "ёки дастлабки патентлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

21) 34-моддасининг биринчи қисмидаги "ва уни тўлаш тартиби" деган сўзлар "тўлаш шартлари ва тартиби" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

22) 36-моддасининг биринчи қисмидаги "ўзининг номини ёки" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

23) 37-моддасининг биринчи хатбошисидаги "Ушбу Қонуннинг қўлланилиши" деган сўзлар "Саноат мулки объектларини қўриқлаш ва улардан фойдаланиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

24) 38-моддаси биринчи қисмининг тўртинчи хатбошисидаги "патент ва гувоҳномаларнинг" деган сўзлар "ва патентларнинг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

25) 41-моддасининг учинчи қисмидаги "дастлабки патент ёки гувоҳнома" деган сўзлар "ёки дастлабки патент" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


XIII. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрдаги Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 9, 193-модда, N 12, 269-модда; 1996 йил, N 5-6. 69-модда, N 9, 144-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 4-5, 126-модда, N 9, 241-модда):

1) 128-моддасида:

учинчи қисм қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Бир йил мобайнида ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлардан учтасини содир этиш, худди шунингдек тўсқинликсиз ҳаракат қилиш ҳуқуқидан фойдаланадиган транспорт воситаларининг ўтиб кетишига халақит бериш ёхуд авария ҳолати юзага келишига олиб борган, яъни йўл ҳаракатининг бошқа қатнашчиларини тезликни, ҳаракат йўналишини кескин ўзгартиришга ёки ўз хавфсизликлари ёхуд бошқа фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ўзга чораларни кўришга мажбур қилувчи ҳуқуқбузарликларни содир этиш энг кам иш ҳақининг икки бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади";

модда қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Бир йил мобайнида ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлардан тўрттасини ва ундан кўпроғини содир этиш энг кам иш ҳақининг уч баравари миқдорида жарима солишга ёки транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан олти ойгача муддатга маҳрум этишга сабаб бўлади";

2) 130-моддаси қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, энг кам иш ҳақининг икки бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга ёки транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан олти ойдан бир йилгача муддатга маҳрум этишга сабаб бўлади";

3) 131-моддасида:

биринчи қисм санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"энг кам иш ҳақининг беш бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга ёки транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир йилдан икки йилгача муддатга маҳрум этишга сабаб бўлади";

модда қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, -

транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан уч йил муддатга маҳрум этишга сабаб бўлади";

иккинчи ва учинчи қисм тегишинча учинчи ва тўртинчи қисм деб ҳисоблансин;

учинчи қисм санкциясидаги "беш баравари" деган сўзлар "етти баравари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

4) 136-моддасида:

биринчи қисм санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга ёки транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан олти ойдан бир йилгача муддатга маҳрум этишга сабаб бўлади";

модда қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, -

транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир йилдан уч йилгача муддатга маҳрум этишга сабаб бўлади";

иккинчи қисм учинчи қисм деб ҳисоблансин ва у қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахс томонидан содир этилган бўлса, -

энг кам иш ҳақининг беш бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади";

5) 245-моддасидаги "129-модданинг иккинчи қисми, 131-модданинг биринчи ва учинчи қисмлари, 132, 133, 134, 137-моддалари" деган сўзлар "128-моддасининг тўртинчи қисми, 129-моддасининг иккинчи қисми, 130-моддасининг иккинчи қисми, 131-моддасининг биринчи, иккинчи ва тўртинчи қисмлари, 132, 133, 134-моддалари, 136-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмлари, 137-моддасида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

6) 248-моддаси иккинчи қисмининг:

5-бандидаги "128-моддасида, 129-моддасининг биринчи қисмида, 130-моддасида, 131-моддасининг иккинчи қисмида, 135, 136" деган сўзлар "128-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 129-моддасининг биринчи қисмида, 130-моддасининг биринчи қисмида, 131-моддасининг учинчи қисмида, 135-моддасида, 136-моддасининг учинчи қисмида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

6-бандидаги "128-моддасида, 129-моддасининг биринчи қисмида, 130-моддасида" деган сўзлар "128-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 129-моддасининг биринчи қисмида, 130-моддасининг биринчи қисмида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.

7) 263-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"263-модда. Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар

агентлигининг давлат инспекция органлари


Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги тизимининг давлат алоқа инспекцияси органларига ушбу Кодекс 151-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 152, 153, 154, 156-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.

Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги Давлат алоқа инспекциясининг бошлиғи, шунингдек Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий органларининг давлат алоқа инспекциялари бошлиқлари ушбу модданинг биринчи қисмида айтиб ўтилган органлар номидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва маъмурий жазо чорасини қўлланишга ҳақлидирлар".


XIV. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 28 апрелда қабул қилинган "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, N 5-6, 61-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда):

1) матнидаги "очиқ турдаги акциядорлик жамияти" ва "ёпиқ турдаги акциядорлик жамияти" деган сўзлар тегишинча "очиқ акциядорлик жамияти" ва "ёпиқ акциядорлик жамияти" деган сўзлар билан алмаштирилсин.

2) 5-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"5-модда. Акциядорлик жамиятларининг шакллари


Акциядорлик жамияти очиқ ёки ёпиқ бўлиши мумкин. Очиқ акциядорлик жамиятининг муассислари таркибига кирувчиларнинг энг кам сони чекланмайди, ёпиқ акциядорлик жамиятининг муассислари эса камида уч шахсдан иборат қилиб белгиланади. Жамиятнинг ҳар бир муассиси унинг акциядори бўлиши лозим";

3) 6-моддасининг номи ва биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"6-модда. Очиқ акциядорлик жамияти


Қатнашчилари ўзларига тегишли акцияларини ўзга акциядорларнинг розилигисиз бошқа шахсларга бериши мумкин бўлган акциядорлик жамияти очиқ акциядорлик жамияти деб ҳисобланади";


4) 7-моддасининг номи ва биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"7-модда. Ёпиқ акциядорлик жамияти


Акциялари фақат ўз муассислари ёки олдиндан белгиланган доирадаги шахслар орасида тақсимланадиган акциядорлик жамияти ёпиқ акциядорлик жамияти деб ҳисобланади";

5) 9-моддасида:

модданинг номидаги ҳамда биринчи қисмдаги "жамиятлар" ва "жамиятларга" деган сўзлар тегишинча "хўжалик жамиятлари" ва "хўжалик жамиятларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи, учинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмдаги "шуъба жамият", "шуъба жамиятнинг", "шуъба жамиятга" деган сўзлар тегишли келишикдаги "шуъба хўжалик жамияти" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

олтинчи ва еттинчи қисмдаги "тобе жамият" ва "тобе жамиятлар" деган сўзлар тегишинча "тобе хўжалик жамияти" ва "тобе хўжалик жамиятлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

6) 59-моддаси чиқариб ташлансин;

7) 94-моддасининг биринчи қисмидаги "кузатув Кенгаши ёки акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан" деган сўзлар "қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда" деган сўзлар билан алмаштирилсин.

8) 101-моддасининг учинчи қисмидаги "ва тугатиш" деган сўзлар "ва рўйхатга олишни амалга оширувчи орган билан келишган ҳолда тугатиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси", 1998 й., 3-сон, 38-модда