язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Қонунлар ва Олий Мажлис палаталари қарорлари/ 1996-2000 й./ Ўзбекистон Республикасининг 27.12.1996 й. 367-I-сон "Ўқитувчи ва мураббийлар кунини белгилаш тўғрисида"ги Қонуни

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

27.12.1996 й.

N 367-I



ЎҚИТУВЧИ ВА МУРАББИЙЛАР

КУНИНИ БЕЛГИЛАШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 1 октябрь "Ўқитувчи ва мураббийлар куни" деб белгилансин ҳамда у байрам (дам олиш) куни деб ҳисоблансин.


2. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрдаги Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 1-сонга илова) 131-моддаси олтинчи хатбошидан кейин қуйидаги мазмундаги янги хатбоши билан тўлдирилсин:


"1 октябрь - Ўқитувчи ва мураббийлар куни;"


Шу модданинг еттинчи, саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилари тегишли равишда саккизинчи, тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


3. Ўзбекистон Республикасининг "Халқ таълими ходимлари кунини белгилаш тўғрисида"ги 1993 йил 29 декабрь Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, N 1, 26-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                        И. Каримов