язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Қонунлар ва Олий Мажлис палаталари қарорлари/ 1993-1995 й./ Ўзбекистон Республикасининг 06.05.1995 й. 70-I-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

06.05.1995 й.

N 70-I



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

АЙРИМ ҚОНУНЛАРИГА ЎЗГАРТИШЛАР

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикасининг қуйидаги қонунларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилсин:

III. Ўзбекистон Республикасининг 1990 йил 31 октябрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисида"ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1990 йил, N 31-33, 371-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 5, 235-модда; 1994 йил, N 11-12, 285-модда):

1) 7-модданинг 8-бандидаги "мулки" деган сўз "хусусий мулки" деган сўзлар билан алмаштирилсин:

2) 19-модда 1-бандининг иккинчи хатбошисидаги "(савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектлари билан бирга юридик ҳамда жисмоний шахсларнинг мулки қилиб берилган ерлардан ташқари)" деган сўзлар "(қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда, тартибда ва шартларда мулк қилиб берилган ерлардан ташқари)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

3) 27-1-моддадаги "хусусий" деган сўз чиқариб ташлансин.


IV. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган "Гаров тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 1, 17-модда; 1994 йил, N 11-12, 285-модда) 4-моддаси 1-бандининг биринчи хатбошиси ва 36-моддасининг 1-банди "хизмат кўрсатиш соҳаси объектлари" деган сўзлардан кейин "шунингдек тураржой бинолари" деган сўзлар билан тўлдирилсин.

VII. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган "Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил N 1, 38-модда) 42-моддасининг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Радиоактив чиқиндиларни ва кимёвий моддаларни кўмиб ташлаш учун рухсатнома маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда давлат санитария ва кончилик назорати органлари билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан берилади".

IX. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 13 январда қабул қилинган "Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида"ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, N 4, 175-модда; 1993 йил, N 6, 238-модда; 1994 йил, N 5, 161-модда) 40-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"40-модда. Меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлаганлик учун жавобгарлик

Ушбу Қонун 2-моддаси 1-бандининг учинчи қисмида назарда тутилган ҳаракатларнинг содир этилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ маъмурий жавобгарликка тортиладилар".

XI. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 3 июлда қабул қилинган "Гувоҳлар, жабрланувчилар, экспертлар, мутахассислар, таржимонлар ва холисларнинг қилган харажатларини тўлаш тартиби ва миқдорлари тўғрисида"ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, N 9, 359-модда):

7-моддасидаги "86", "87", рақамлари тегишинча "318", "320" рақамлари билан, "суд харажатларига", "суд харажатлари" деган сўзлар тегишинча "процессуал чиқимларга", "процессуал чиқимлар" деган сўзлар билан;

8-моддасидаги "суд харажатлари" деган сўзлар "процессуал чиқимлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


XII. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 3 сентябрда қабул қилинган "Ветеринария тўғрисида"ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 9, 335-модда):

1) 4-модданинг иккинчи қисмидаги, 5-модданинг биринчи, учинчи, бешинчи ва еттинчи қисмларидаги, 7-модданинг биринчи, иккинчи ва бешинчи қисмларидаги, 17-модданинг тўртинчи хатбошисидаги, 18-модданинг ўн иккинчи ва ўн учинчи хатбошисидаги, 19-модданинг тўртинчи қисмидаги "Вазирлар Маҳкамаси" деган сўзлар "Қишлоқ хўжалиги вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) 9-модданинг учинчи қисми "Рўйхати" деган сўздан кейин "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг тақдимига асосан" деган сўзлар билан тўлдирилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                   И. Каримов