язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Қонунлар ва Олий Мажлис палаталари қарорлари/ 1993-1995 й./ Ўзбекистон Республикасининг 06.05.1994 й. 1086-XII-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонуни

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

06.05.1994 й.

N 1086-XII



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

АЙРИМ ҚОНУНЛАРИГА ЎЗГАРТИШЛАР

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА


"Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги, "Гаров тўғрисида"ги, "Ер солиғи тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва бошқа қонунлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:


I. Қуйидаги қонунларга ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилсин:


1. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 13 январда қабул қилинган "Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида"ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, N 4, 175-модда):

29-модданинг 4-бандидан "(имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳам шунга киради)" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


2. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 14 январда қабул қилинган "Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида"ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, N 3, 160-модда):

25-модданинг тўртинчи қисмидаги "кўп йиллик хизмат қилганлик учун пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар" деган сўзлар "имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


II. Ўзбекистон Республикасининг қуйидаги қонунлари:


1992 йил 13 январда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Ўзбекистон Республикасининг давлат назорати комитетини таъсис этиш тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, N 3, 151-модда);


1993 йил 6 майда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг пул тизими тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 5, 219-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                        И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси", 1994 йил, 5-сон, 161-модда