ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 2015 й. /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.06.2015 й. 149-сон “Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари юридик хизматлари фаолиятининг янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.06.2015 й.

N 149



ДАВЛАТ ВА ХЎЖАЛИК БОШҚАРУВИ

ОРГАНЛАРИ, МАҲАЛЛИЙ ДАВЛАТ ҲОКИМИЯТИ

ОРГАНЛАРИ ЮРИДИК ХИЗМАТЛАРИ ФАОЛИЯТИНИНГ

ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИЛИШИ МУНОСАБАТИ БИЛАН

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ

ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари юридик хизматлари фаолиятини, шунингдек уларнинг ходимларини аттестациядан ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари ва Ўзбекистон Республикаси адлия вазири М.М. Икрамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2015 йил 4 июндаги

149-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 22 ноябрдаги 244-сон қарори билан тасдиқланган Юридик хизматлар ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларнинг малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомда (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 11-сон, 65-модда):


а) 4 ва 5-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4. Юридик хизмат ходими лавозимига қабул қилинган шахслар ишга қабул қилинган кундан бошлаб олти ой мобайнида аттестациядан ўтказилиши керак.

Олий таълим муассасасини тугатгандан кейин олинган мутахассислик бўйича биринчи марта ишга кирган шахслар мутахассислик бўйича ишлаган икки йиллик муддат тугаган вақтдан бошлаб уч ойдан кечикмай аттестациядан ўтказилиши керак.

Юридик хизмат ходими лавозимига қабул қилинган ва кейинги беш йил мобайнида аттестациядан ўтказилган ҳамда аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳномага эга бўлган шахслар мазкур гувоҳноманинг амал қилиш муддати тугагунгача икки ой мобайнида аттестациядан ўтиши керак.

Қуйидагилар аттестациядан ўтказилмайди:

олий таълим муассасаларини тугатган ва олинган мутахассислик бўйича биринчи марта ишга кирган шахслар, агар улар мазкур мутахассислик бўйича икки йилдан кам ишлаган бўлса;

ҳомиладор аёллар, шунингдек уч ёшгача болалари бор аёллар;

юрисконсульт ёрдамчиси лавозимида ишлаётган шахслар.

Мазкур Низомда назарда тутилган муддатларда юридик хизмат ходимини аттестациядан ўтказиш учун юбориш вазифаси ташкилот раҳбари зиммасига юкланади.

5. Ташкилот ушбу Низомнинг 4-банди биринчи ва иккинчи хатбошиларида назарда тутилган тегишли муддатлар ёки юридик хизмат ходимининг аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугашидан икки ой олдин, ушбу Низомнинг 11-бандида белгиланган тартибда, тегишли адлия органларига мурожаат қилади.

Агар ташкилот мазкур банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган муддатда тегишли ҳужжатларни узрли сабабларсиз адлия органларига тақдим этмаса, адлия органи ташкилотнинг масъул ходимларига нисбатан тегишли таъсир чораларини қўллайди";


б) 10-бандда:

қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши қўшилсин:

"Аттестация комиссияси раиси бўлмаган тақдирда унинг вазифаларини раис ўринбосари амалга оширади";

олтинчи - ўнинчи хатбошилар тегишли равишда еттинчи - ўн биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


в) III бўлимнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"III. Талабгорларнинг ҳужжатларини кўриб чиқиш тартиби";


г) 11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"11. Ташкилот юридик хизмат ходимининг аттестациядан ўтиши тўғрисидаги хатни тегишли адлия органига белгиланган муддатларда юборади. Хатга қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

талабгорнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;

талабгорнинг ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шакл бўйича анкетаси;

олий юридик маълумот тўғрисидаги дипломнинг ёки олий юридик маълумот тўғрисидаги дипломдан кўчирманинг нотариал тасдиқланган нусхалари. Агар талабгор чет мамлакатларда таълим олган бўлса, чет мамлакатларда таълим олганлигини тасдиқловчи ҳужжатнинг ва ваколатли давлат органи томонидан берилган, таълим олганлиги тўғрисидаги ҳужжатнинг тан олинганлиги ёки эквивалентлиги қайд этилган гувоҳноманинг нотариал тасдиқланган нусхалари;

меҳнат дафтарчасининг иш жойида тасдиқланган нусхаси ёхуд ундан кўчирма, ёки юридик мутахассислик бўйича иш стажини тасдиқловчи бошқа ҳужжат;

иш жойидан тавсифнома;

малака ошириш курсларида ўқиганлик тўғрисидаги сертификат нусхаси.

Тақдим этилган ҳужжатлар қайтариб берилмайди";


д) 12-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


е) 13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"13. Ҳужжатлар келиб тушган кунидан бошлаб икки кун муддатда кўриб чиқилади. Тақдим этилган ҳужжатларда камчиликлар аниқланган тақдирда ишчи орган томонидан аттестацияга қўйишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади ва ташкилотга тегишли билдиришнома юборилади. Билдиришномада аниқланган камчиликлар, камчиликларни бартараф этиш ҳамда такрорий кўриб чиқиш учун ҳужжатларни тақдим этиш муддати кўрсатилади";


ж) 17 ва 18-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"17. Аттестациянинг ўтказилиш жойи ва вақти тўғрисида талабгорнинг иш жойи бўйича ташкилотга аттестация ўтказиладиган санадан камида ўн кун олдин билдиришнома юборилади.

18. Ҳужжатлари аттестациядан ўтишга тақдим этилган ҳамда аттестацияга узрли сабабга кўра келмаган талабгорлар аттестация комиссиясининг кейинги навбатдаги мажлисида аттестациядан ўтказилади.

Аттестацияга узрсиз сабабга кўра келмаган талабгорлар бўйича улар ишлаётган ташкилот раҳбарларига билдиришнома юборилади. Аттестацияга узрсиз сабаб билан такроран келинмаган тақдирда аттестация комиссияси тақдим этилган ҳужжатлар (материаллар) асосида талабгорни аттестациядан ўтмаган деб ҳисоблаш ва унга аттестациядан ўтганлик тўғрисида гувоҳнома беришни рад этиш ҳақида қарор чиқаришга ҳақли";


з) 26-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"26. Юридик хизмат ходими аттестациядан ўтмаган ташкилот мазкур ходимни такрорий аттестациядан ўтказиш учун аттестация ўтказилган кундан камида уч ой ўтгач, бироқ олти ойдан кечикмай мурожаат қилиши мумкин.

Агар талабгор такрорий аттестациядан ўта олмаса ёки кўрсатилган муддатда такрорий аттестациядан ўтиш учун мурожаат қилмаса, аттестация комиссияси унинг иш жойига билдиришнома юборади.

Ташкилот раҳбари билдиришнома олинган кундан кейин ўн кун мобайнида ходимни меҳнат қонунчилигига мувофиқ эгаллаб турган лавозимидан озод қилиш ёхуд бошқа ишга ўтказиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқишга ва кўрилган чоралар тўғрисида уч кун муддатда тегишли адлия органини ёзма равишда хабардор қилиши шарт";


и) 28-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг аттестация комиссияси ҳудудий адлия органларининг аттестация комиссиялари қарорлари юзасидан шикоятларни кўриб чиқиш ва улар бўйича тегишли қарорлар қабул қилиш ҳуқуқига эга";


к) 35-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Юридик хизматлар ходимлари малакасини ошириш ўқув режалари ва дастурлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тайёрланган ташкилотлардаги ҳуқуқий ишлар самарадорлигини умумлаштириш ва таҳлил қилиш материалларини, уларни яхшилашга доир тавсияларни инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилади";


л) 36-банддаги иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


м) 37-банддаги иккинчи жумла чиқариб ташлансин;


н) 39-бандга қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:

"Ташкилотлар ҳар йили 1 июнга қадар тегишли адлия органларига юридик хизмат ходимлари, шу жумладан, юридик хизматдаги мавжуд вакант ўринлар тўғрисида ахборот тақдим этадилар.

Йил давомида юридик хизмат ходимлари тўғрисидаги маълумотлар ўзгарган тақдирда (бўшатиш ёки тайинлаш ва бошқалар), ташкилотлар ўн кун муддатда тегишли ахборотни адлия органига юборадилар.

Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари марказий аппаратларининг юридик хизматлари ходимлари тўғрисидаги ахборот Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига тақдим этилади. Давлат бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, туман ва шаҳар ҳокимликлари, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг юридик хизмат ходимлари тўғрисидаги ахборот ҳудудий адлия органларига тақдим этилади.

Иккинчи, учинчи ва тўртинчи хатбошиларда кўрсатилган ахборотлар, техник имкониятлар мавжуд бўлган тақдирда, электрон ҳужжат шаклида тақдим этилади";


о) 40-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги юридик хизматларни малакали кадрлар билан таъминлаш мақсадида "юриспруденция" йўналишлари ва мутахассислиги мавжуд бўлган олий таълим муассасаларига мавжуд вакант ўринлар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этади";


п) қуйидаги мазмундаги 43-банд қўшилсин:

"43. Юридик хизмат ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларнинг малакасини ошириш билан боғлиқ харажатлар уларни аттестациядан ўтишга ва малакасини оширишга юборган ташкилот маблағлари ҳисобига қопланади".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 15 июнь, 23-сон, 302-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2015 йил, 6-сон, 43-модда































Время: 0.0046
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск