язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2014 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.11.2014 й. 309-сон “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.11.2014 й.

N 309



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

"Кадастр ҳужжатларини тайёрлаш бўйича давлат хизматлари

нархларини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартибини

такомиллаштириш тўғрисида" 2014 йил 10 июлдаги 186-сон қарори)


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Кадастр ҳужжатларини тайёрлаш бўйича давлат хизматлари нархларини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 2014 йил 10 июлдаги 186-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил 6 ноябрдаги

309-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 2 июндаги 278-сон қарори билан тасдиқланган Бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 8-бандга "ҳуқуқий ҳолати ўзгаргандан кейин" сўзларидан кейин "бир ой муддатда" сўзлари қўшилсин;


б) 11-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"11. Бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш бўйича ишлар кўчмас мулкка кадастр ҳужжатларини тайёрлаганлик учун тўланадиган маблағлар ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига молиялаштирилади".

3. Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 3 январдаги 2-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 1-сон, 1-модда) билан тасдиқланган Уй-жой қурилишига, уни реконструкция қилишга ва сотиб олишга ипотека кредити бериш тартиби тўғрисидаги низом 22-бандининг бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин.

5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 30 майдаги 150-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 5-сон, 33-модда) билан тасдиқланган Қурилиш соҳасида рухсат берувчи тусдаги ҳужжатларни бериш тартиботларини амалга ошириш муддатлари ва қийматини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартиби тўғрисидаги низомга 3-илова изоҳининг "а" кичик бандидаги "Давархитектқурилиш" қўмитаси" сўзлари "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 26 августдаги 234-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 8-сон, 62-модда) билан тасдиқланган Махсус индустриал зоналар қатнашчиларига ер участкалари бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 22-бандидаги "ер участкасига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилганлиги учун рўйхатдан ўтказиш йиғими тўлангандан кейин" сўзлари чиқариб ташлансин.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 17 ноябрь, 46-сон, 551-модда