ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 2014 й. /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.10.2014 й. 278-сон "Иқтисодиёт тармоқларида газдан фойдаланиш қоидалари тасдиқланганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.10.2014 й.

N 278



ИҚТИСОДИЁТ ТАРМОҚЛАРИДА

ГАЗДАН ФОЙДАЛАНИШ ҚОИДАЛАРИ

ТАСДИҚЛАНГАНЛИГИ МУНОСАБАТИ

БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Иқтисодиёт тармоқларида газдан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида" 2014 йил 24 июндаги 169-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.И. Ибрагимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил 6 октябрдаги

278-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 10 январдаги 8-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 1-сон, 2-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси истеъмолчиларига газ етказиб бериш қоидаларида:


а) 2.1-бандда:

иккинчи - бешинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"газ - газ қазиб чиқарувчи, газ, нефть қазиб чиқарувчилар томонидан ёки газ-нефть қазиб чиқарувчи ташкилотлар, газни қайта ишловчи ташкилотлар, газ узатувчи ташкилотлар томонидан ишлаб чиқариладиган табиий газ, нефть (йўлдош) гази, шунингдек ёқилғи ёки хом ашё сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган нефтни қайта ишлаш ташкилотлари томонидан ишлаб чиқариладиган ёқилғи гази;

етказиб берувчи - газни етказиб берувчи газ мулкдори ёки унинг ваколатли шахси;

газ таъминоти ташкилоти - газни қабул қилишни, тақсимлашни ва истеъмолчиларга етказиб беришни таъминловчи ташкилот;

газ узатиш ташкилоти - газни қабул қилувчи, узатувчи ва истеъмолчиларга етказиб берувчи ташкилот";

еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"ҳисоб-китоб ойи - йилнинг газ етказиб берувчи ва истеъмолчи ўртасида етказиб берилган газ учун ўзаро ҳисоб-китоб қилиниши керак бўлган ойи";


б) 3.1 ва 3.2-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"3.1. "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси (кейинги ўринларда "Ўзбекнефтгаз" МХК деб аталади) томонидан жорий йилнинг 1 августигача бўлган муддатда келгуси йил учун газни қазиб олиш, қайта ишлаш, узатиш, сақлаш ва тақсимлашдаги ўзининг газга бўлган эҳтиёжлари ва технологик йўқотишлар аниқланади.

3.2. "Ўзбекнефтгаз" МХК тақдим этилган буюртманомалар асосида, ресурс ва газ узатиш имкониятларини, шунингдек ички тармоқ эҳтиёжини ва газ экспорти ҳажмларини ҳисобга олган ҳолда чораклар бўйича (қиш даври учун - ойлар бўйича) тақсимлаган ҳолда келгуси йил учун республика бўйича табиий газ ресурслари ва уларни тақсимлаш балансини тузади ҳамда газ истеъмолининг прогноз қилинаётган келгуси йил учун республика бўйича табиий газ ресурслари ва уларни тақсимлаш баланси лойиҳасини тайёрлаш учун жорий йилнинг 15 сентябригача Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига кўриб чиқиш учун тақдим этади.

Келгуси йил учун республика бўйича табиий газ ресурслари ва уларни тақсимлаш баланси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун белгиланган тартибда киритилади";


в) 4.3-банднинг учинчи хатбошидаги "ҳудудий газ таъминоти корхоналарига" сўзлари "газ таъминоти ташкилотларига" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 4.7-банддаги "газ узатиш ташкилоти ва ҳудудий газ таъминоти корхоналари" сўзлари "газ узатиш ва газ таъминоти ташкилоти" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) 4.10-банддаги "Ҳудудий газ таъминоти корхонаси" сўзлари "Газ таъминоти ташкилоти" сўзлари билан алмаштирилсин;


е) 4.11-бандда:

биринчи хатбошидаги "ҳудудий газ таъминоти корхонаси" сўзлари "газ таъминоти ташкилоти" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "ҳудудий газ таъминоти корхонаси томонидан" сўзлари "газ таъминоти ташкилоти томонидан" сўзлари билан алмаштирилсин;


ж) 4.13-бандда:

биринчи хатбошидаги "Ҳудудий газ таъминоти корхонаси" сўзлари "Газ таъминоти ташкилоти" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "ҳудудий газ таъминоти корхоналари томонидан" сўзлари "газ таъминоти ташкилоти томонидан" сўзлари билан алмаштирилсин;


з) 4.14-банддаги "газ узатиш ташкилоти ва ҳудудий газ таъминоти корхонаси томонидан" сўзлари "газ узатиш ва газ таъминоти ташкилотлари томонидан" сўзлари билан алмаштирилсин;


и) 4.15-банддаги "газ таъминоти ташкилоти, ҳудудий газ таъминоти корхонаси" сўзлари "газ узатиш ва газ таъминоти ташкилотлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


к) 5.2 ва 5.3-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"5.2. Етказиб берилаётган газ миқдори газ тармоқларининг бўлиниш чегарасида ўрнатилган газни ҳисобга олиш приборларининг кўрсаткичлари бўйича, етказиб берувчининг газни ҳисобга олиш приборлари бўйича, у мавжуд бўлмаган тақдирда эса - истеъмолчининг газни ҳисобга олиш приборлари бўйича аниқланади ва иккала тараф имзолайдиган газни етказиб бериш - қабул қилиш далолатномаси билан расмийлаштирилади.

5.3. Олинган газ учун ҳисоб-китоб қилиш пломбаланмаган газдан фойдаланиш ускунасининг сутканинг 24 соатида ишлаши ҳисобидан қуйидаги ҳолатларда:

газни ҳисобга олиш приборининг давлат қиёсловидан ўтказиш муддати ўтганда, бунда тегишли ҳисоб-китоб текшириш муддати ўтган пайтдан бошлаб қиёслов ўтказилгандан кейин газни ҳисобга олиш прибори ўрнатилган пайтгача амалга оширилади;

газни ҳисобга олиш приборининг носозлиги, пломбасининг бутлиги бузилганлиги, газни ҳисобга олиш прибори ўзбошимчалик билан жойидан олинганлиги аниқланганда, шунингдек истеъмолчида ва етказиб берувчида газни ҳисобга олиш приборлари мавжуд бўлмаганда етказиб берувчи вакилининг охирги марта келган кунидан бошлаб амалга оширилади";


л) 5.9 ва 5.10-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"5.9. Ҳисоб-китоб ойида етказиб берилган газ ҳажми ҳисобга олиш прибори кўрсаткичлари асосида аниқланади ва ҳисоб-китоб ойи тугагандан кейин 5 кун мобайнида истеъмолчи ва етказиб берувчи ўртасидаги газни етказиб бериш-қабул қилиш далолатномаси билан расмийлаштирилади. Газни етказиб бериш-қабул қилиш далолатномасини имзоламаслик ёки уни эътирозлар билан имзолаш истеъмолчини унинг учун газ етказиб берувчи томонидан белгиланган ҳажмларда тўловни тўлашдан озод қилмайди. Берилган ёки қабул қилинган газ миқдорини аниқлашга рози бўлмаган тараф бу тўғрида бошқа тарафга ҳисоб-китоб ойи тугагандан кейинги ойнинг 10-кунигача далолатномада эътироз сабабини албатта кўрсатиш йўли билан маълум қилади. Тарафларнинг розилигига эришилмаган тақдирда, эътирозлар сабаблари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.

5.10. Газ етказиб бериш шартлари етказиб берувчилар ва истеъмолчилар ўртасида тузиладиган шартномаларда назарда тутилади";


м) 6-бўлимнинг номи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"6. Газ етказиб берувчиларнинг, газ узатиш

ва газ таъминоти ташкилотлари ҳамда

истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва

мажбуриятлари";


н) 6.2-банднинг биринчи хатбошидаги "Газ узатиш ташкилоти ва ҳудудий газ таъминоти корхонаси" сўзлари "Газ узатиш ва газ таъминоти ташкилотлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


о) 6.5 ва 6.6-бандлардаги "газ узатиш ташкилоти, ҳудудий газ таъминоти корхонаси" сўзлари "газ узатиш ва газ таъминоти ташкилотлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


п) 6.7-банддаги "Ҳудудий газ таъминоти корхонаси" сўзлари "Газ таъминоти ташкилоти" сўзлари билан алмаштирилсин;


р) 6.8-банддаги "газ узатиш ташкилоти ёки ҳудудий газ таъминоти корхонаси" сўзлари "газ узатиш ёки газ таъминоти ташкилотлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


с) 7.1-банддаги "ҳудудий газ таъминоти корхонаси" сўзлари "газ таъминоти ташкилоти" сўзлари билан алмаштирилсин.

3. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 26 майдаги 132-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 5-сон, 28-модда) билан тасдиқланган Табиий газ истеъмолчилари ва газ билан таъминловчи ташкилотлар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 2-бандда:

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"газ - газ қазиб чиқарувчи, газ, нефть қазиб чиқарувчилар томонидан ёки газ-нефть қазиб чиқарувчи ташкилотлар, газни қайта ишловчи ташкилотлар, газ узатувчи ташкилотлар томонидан ишлаб чиқариладиган табиий газ, нефть (йўлдош) гази, шунингдек ёқилғи ёки хом ашё сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган нефтни қайта ишлаш ташкилотлари томонидан ишлаб чиқариладиган ёқилғи гази";

олтинчи - саккизинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"етказиб берувчи - газ мулкдори ёки унинг газни етказиб берувчи ваколатли шахси;

газ таъминоти ташкилоти - газни қабул қилишни, тақсимлашни ва истеъмолчиларга етказиб беришни таъминловчи ташкилот;

газ узатиш ташкилоти - газни қабул қилувчи, узатувчи ва истеъмолчиларга етказиб берувчи ташкилот";

тўққизинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


б) 4 ва 5-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"4. Газ етказиб берувчилар истеъмолчига газ етказиб беришни газ етказиб бериш юзасидан шартномада кўрсатилган параметрларда амалга оширишлари шарт. Газни барча истеъмолчиларга газ етказиб бериш учун ресурслар ва қувватлар етарли бўлмаган ҳолатларда газни истеъмолчилар ўртасида тақсимлашни тартибга солиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида амалга оширилади.

5. Газдан фойдаланишда истеъмолчининг айби билан газдан газ етказиб беришга шартномада кўрсатилганидан кам ҳажмларда фойдаланилган тақдирда аванс тарзида тўланган маблағлар қайтарилмайди, кўрсатиб ўтилган маблағлар эса келгусида газдан фойдаланишда ҳисобга олинади";


в) 6-банддаги "табиий" сўзи чиқариб ташлансин;


г) 8-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Шартномада кўрсатилган муддатларда етказиб берилган газ қиймати ўз вақтида тўланмаган тақдирда истеъмолчи етказиб берувчига газ етказиб бериш юзасидан шартномага мувофиқ пеня тўлайди. Аҳоли пеняни газ учун тўловни ўз вақтида тўламаган тақдирда муддати ўтган ҳар бир кун учун 0,1 фоиз миқдорида, лекин муддати ўтган тўлов суммасининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда тўлайди";


д) 10-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"10. Истеъмолчи томонидан газ етказиб беришга тузилган шартномада белгиланганидан кўп ҳажмда ва етказиб берувчи билан олдиндан келишилмасдан олинган тақдирда истеъмолчидан шартномадаги ҳажмлардан ортиқча олинган газ қийматига нисбатан 2 коэффициент билан оширилган тўлов ундирилади (аҳоли ва Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 февралдаги 57-сон қарори 5-иловасига киритилган "Ўзбекэнерго" ДАК корхоналари истеъмол қилган ҳажм бундан мустасно).

Бунда истеъмолчиларга нисбатан оширилган коэффициент аҳоли ва Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 февралдаги 57-сон қарори 5-иловасига киритилган "Ўзбекэнерго" ДАК корхоналари томонидан истеъмол қилинган табиий газ ҳажмини ҳисобга олмаган ҳолда қўлланилади";


е) II бўлим номидаги, 12, 13, 14-бандлардаги, III бўлим номидаги, 18, 19-бандлардаги, IV бўлим номидаги, 23-банддаги, 24-банднинг иккинчи хатбошидаги, V ва VI бўлимлар номидаги, 34 ва 35-бандлардаги "ҳудудий газ билан таъминловчи корхоналарни", "ҳудудий газ билан таъминловчи корхоналар томонидан", "ҳудудий газ билан таъминловчи корхона", "ҳудудий газ билан таъминловчи корхоналар", "ҳудудий газ билан таъминловчи корхонани" сўзлари тегишли равишда "газ билан таъминловчи ташкилотларни", "газ билан таъминловчи ташкилотлар томонидан", "газ билан таъминловчи ташкилот", "газ билан таъминловчи ташкилотлар", "газ билан таъминловчи ташкилотни" сўзлари билан алмаштирилсин;


ж) 15-банддаги "камида 15 фоизи учун олдиндан" сўзлари "100 фоизи учун" сўзлари билан алмаштирилсин;


з) 16-банддаги "Олдиндан" сўзи чиқариб ташлансин;


и) 17-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


к) 20 - 22-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"20. Барча тоифадаги истеъмолчилар (аҳолидан ташқари) ҳисоб-китоб даври бошлангунгача камида 5 кун олдин тузилган шартномада кўрсатилган ойлик газ ҳажми қийматининг 100 фоизи миқдорида етказиб берувчининг ҳисоб рақамига олдиндан тўлаши шарт.

21. Тўлов суммаси ўтказилмаган тақдирда истеъмолчига газ узатиш ва газ билан таъминлаш ташкилотлари томонидан газ етказиб берилмайди.

22. Асосий газ истеъмолчилари томонидан олинган газ учун узил-кесил ҳисоб-китоб қилиш ҳисоб-китоб ойидан кейинги ойнинг 10-кунигача, ижтимоий соҳа ва стратегик аҳамиятга эга истеъмолчилар томонидан эса ҳисоб-китоб ойи тугагандан кейин 30 кун ўтгунгача, истеъмолчи - газ таъминоти ташкилотининг газ тармоқлари ва газ узатувчи ташкилотнинг магистрал газ қувури бўлиниш чегарасида жойлашган газни ҳисобга олиш прибори кўрсаткичларига мувофиқ ҳисоб-китоб ойи тугагунгача 5 кун мобайнида белгиланган тартибда расмийлаштирилган газни қабул қилиш-узатиш далолатномаси асосида амалга оширилади";


л) 25-банддаги "камида 15 фоизи учун олдиндан" сўзлари "100 фоизи миқдорида" сўзлари билан алмаштирилсин;


м) 26-банддаги "Олдиндан тўланадиган ҳақ суммаси ўтказилмаган ёки у 15 фоиздан кам миқдорда ўтказилган" сўзлари "Тўлов ўтказилмаган ёки у 100 фоиздан кам миқдорда ўтказилган" сўзлари билан алмаштирилсин;


н) 27-банддаги "тамом бўлгандан кейин" ва "уч кун мобайнида" сўзлари тегишли равишда "тугагач" ва "5 кун мобайнида" сўзлари билан алмаштирилсин;


о) 30-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"30. Газ таъминоти ташкилоти ҳисоб-китоб ойи бошлангунгача камида 5 кун олдин, тузилган шартномада кўрсатилган ойлик газ ҳажми қийматини, аҳоли томонидан истеъмол қилинадиган газ ҳажмини ҳисобга олмаган ҳолда, 100 фоиз миқдорида газ етказиб берувчиларнинг ҳисоб рақамларига тўлаши шарт";


п) 31-банддаги "Олдиндан тўланадиган ҳақ суммаси ўтказилмаган ёки у 15 фоиздан кам миқдорда ўтказилган тақдирда, газ етказиб берувчилар томонидан ҳудудий газ билан таъминловчи корхонага" сўзлари "Тўлов ўтказилмаган ёки у 100 фоиздан кам миқдорда ўтказилган тақдирда етказиб берувчилар томонидан газ таъминоти ташкилотига" сўзлари билан алмаштирилсин;


р) 32-банддаги "ҳудудий газ билан таъминловчи корхона", "тамом бўлгандан кейин" ва "уч кун мобайнида" сўзлари тегишли равишда "газ таъминоти ташкилоти", "тугагач" ва "5 кун мобайнида" сўзлари билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 13 октябрь, 41-сон, 505-модда

































Время: 0.0373
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск