язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2014 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.04.2014 й. 108-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.04.2014 й.

N 108



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Қурилиш ташкилотларини янада ривожлантириш

ва уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш

чора-тадбирлари тўғрисида" 2014 йил 3 мартдаги

ПҚ-2137-сон қарори)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қурилиш ташкилотларини янада ривожлантириш ва уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2014 йил 3 мартдаги ПҚ-2137-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ушбу қарор 2014 йил 1 июлдан бошлаб кучга киради.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил 30 апрелдаги

108-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 3 июлдаги 302-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 7-сон, 57-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида капитал қурилишда танлов савдолари тўғрисидаги низомда:


а) 6-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Қурилиш-пудрат ташкилотлари реестри - қурилиш-пудрат ташкилотларининг ихтисослашувга, ташкилий тузилмага ва бажариладиган қурилиш-монтаж ишлари хусусиятига мувофиқ доимий ишлайдиган қурилиш-ишлаб чиқариш ходимлари билан бутланганлиги, уларда ишлаб чиқариш фондлари (ўз ишлаб чиқариш базаси, қурилиш техникаси, машиналар ва механизмлар, шунингдек кичик механизация воситалари) мавжудлиги ҳисобга олинган ҳолда улар тўғрисидаги ҳар йили янгиланадиган ягона электрон маълумотлар базаси";


б) 41-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"41. Қуйидагиларнинг:

таъсис ҳужжатлари, молиявий қатнашиш, холдинг шаклида ва бошқа шаклларда ифодаланган бир-бири билан бевосита ташкилий-ҳуқуқий ёки молиявий боғлиқ бўлган қурилиш ташкилотларининг;

марказлаштирилган капитал қўйилмалар ҳисобига молиялаштириладиган объектларда қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш учун Қурилиш-пудрат ташкилотлари реестрига киритилмаган қурилиш ташкилотларининг танлов савдоларида қатнашиши тақиқланади";


в) 106-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"марказлаштирилган капитал қўйилмалар ҳисобига молиялаштириладиган объектларда қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш учун Қурилиш-пудрат ташкилотлари реестрига киритилмаган қурилиш ташкилотларининг";

еттинчи - ўн бешинчи хатбошилар тегишли равишда саккизинчи - ўн олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 5 май, 18-сон, 201-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2014 йил, 4-сон, 40-модда