язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари/ 2014 й./ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.07.2014 й. ПФ-4630-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

08.07.2014 й.

N ПФ-4630



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2014 йил 7 апрелдаги ПФ-4609-сонли Фармонига мувофиқ, шунингдек ташқи савдо операциялари мониторингини амалга ошириш тартибини янада такомиллаштириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.


2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                             И. Каримов






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2014 йил 8 июлдаги

ПФ-4630-сонли Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритиладиган

ўзгартишлар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил 20 апрелдаги ПФ-837-сонли Фармони билан тасдиқланган Экспорт-импорт операциялари бўйича валюта назорати тўғрисидаги низомда:


а) 4-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4. Барча ташқи савдо шартномалари валюта назорати органларида, Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими (ТСОЯЭАТ) орқали вакил қилинган банкларда мониторингдан ўтказилади";


б) 6 ва 7-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Давлат божхона хизмати органлари ташқи савдо шартномалари бўйича товарлар ҳаракати тўғрисидаги маълумотларнинг ТСОЯЭАТга тўлиқ, ўз вақтида ва тўғри киритилиши назорати (мониторинги)ни амалга оширади.

7. Вакил қилинган банклар ташқи савдо шартномалари бўйича пул маблағларининг ҳаракати тўғрисидаги маълумотлар ТСОЯЭАТга тўлиқ, ўз вақтида ва тўғри киритилиши кундалик назоратини амалга оширади.

Пул маблағларининг белгиланган муддатларда келиб тушмагани ёки кам миқдорда тушгани ҳақидаги маълумотлар ТСОЯЭАТда шакллантирилади. Давлат солиқ хизмати органлари тегишли чоралар қабул қилиш учун ТСОЯЭАТдаги маълумотлардан фойдаланади";


в) 14-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"14. Вакил қилинган банклар пул маблағларининг ҳаракати тўғрисидаги маълумотлар ТСОЯЭАТга тўғри ва ўз вақтида киритилиши ҳамда ташқи савдо операциялари бўйича тўлов шаклларининг тўғри қўлланилиши бўйича жавобгардирлар".

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Экспорт қилувчи корхоналарни рағбатлантиришни кучайтириш ва рақобатбардош маҳсулотларни экспортга етказиб беришни кенгайтириш борасида қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2012 йил 26 мартдаги ПҚ-1731-сонли қарори 5-бандининг тўртинчи хатбошида "фақат хизмат кўрсатаётган ваколатли банкда ҳисобга қўйилган" сўзлари "маълумотларни Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига киритган" сўзлари билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 14 июль, 28-сон, 336-модда