язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари/ 2014 й./ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14.02.2014 й. ПФ-4602-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

14.02.2014 й.

N ПФ-4602



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА

ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Тижорат банкларининг инвестициявий фаолиятини кенгайтиришни янада рағбатлантириш, уларнинг ресурс базасини мустаҳкамлаш ҳамда иқтисодиёт тармоқларини янада модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлашга қаратилган узоқ муддатли инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш ҳажмларини ошириш, шунингдек тижорат банкларининг балансида бўлган корхоналарни кейинчалик реализация қилиш учун инвесторларни жалб этиш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     И. Каримов






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2014 йил 14 февралдаги

ПФ-4602-сонли Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим

ҳужжатларига киритиладиган қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иқтисодиёт реал сектори корхоналарининг молиявий барқарорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2008 йил 18 ноябрдаги ПФ-4053-сонли Фармони 2-бандининг тўртинчи хатбоши "қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно" сўзлари билан тўлдирилсин.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 24 февраль, 8-сон, 80-модда