язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2013 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.05.2013 й. 152-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.05.2013 й.

N 152



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг

айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш

тўғрисида" 2012 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-345-сон Қонуни)


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2012 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-345-сон Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2013 йил 31 майдаги

152-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 11-сон, 49-модда) билан тасдиқланган Давлат божи ставкаларида:


11-банд чиқариб ташлансин;


12-банд 11-банд деб ҳисоблансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқ хўжалигига ишлаб чиқариш-техника хизмати кўрсатиш соҳасида шартнома муносабатларини чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1996 йил 6 декабрдаги 432-сон қарорининг 7-бандидаги "монополияга қарши қонун ҳужжатларида" сўзлари "рақобат" сўзи билан алмаштирилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 28 июндаги 236-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 6-сон, 36-модда) билан тасдиқланган Фаолиятнинг айрим турларини лицензияловчи органлар рўйхатининг "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки" бўлимининг бешинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Лицензиялашни бекор қилиш ҳамда истеъмол товарлари олиб келиш ва Ўзбекистон Республикасининг ички бозорида сотишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 20 августдаги 295-сон қарорининг 9-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 8-сон, 47-модда):

"9. Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси барча хўжалик юритувчи субъектлар томонидан рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига қатъий риоя қилиниши, истеъмол товарлари бозорида рақобат муносабатларининг самарали ишлаши, нархларнинг сунъий равишда оширилишига, ноҳалол рақобатга, энг аввало, товарларнинг тайёрланиш жойи, истеъмол хусусиятлари ва сифати юзасидан истеъмолчиларнинг чалғитилишига йўл қўйилмаслиги юзасидан назоратни таъминласин".


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг юқори ликвидли турларини сотишнинг бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш тўғрисида" 2004 йил 5 февралдаги 57-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 2-сон, 10-модда):


а) 2-банднинг олтинчи хатбошисидаги "монополияга қарши" сўзлари "рақобат тўғрисидаги" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 3-илова 7-бандининг биринчи хатбошисидаги "монополияга қарши" сўзлари "рақобат тўғрисидаги" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 20 февралдаги 27-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 2-сон, 11-модда) билан тасдиқланган Давлат ахборот ресурслари ҳамда уларни шакллантириш, улардан фойдаланиш ва уларни қўллаб-қувватлаш учун масъул бўлган давлат органлари рўйхатининг 50-5-позицияси чиқариб ташлансин.

8. Вазирлар Маҳкамасининг "Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ ахборотни тақдим этиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 2009 йил 12 октябрдаги 272-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 9-10-сон, 66-модда):


а) Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ ахборотни тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низом 4-бандининг иккинчи хатбошисидаги "кредит уюшмалари" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) Шубҳали операция тўғрисидаги хабарноманинг намунавий шаклига (2-илова) илованинг "Банклар, кредит уюшмалари ва бошқа кредит ташкилотлари" бўлимида:

бўлим номидаги "кредит уюшмалари" сўзлари чиқариб ташлансин;

ўн иккинчи, ўн учинчи ва ўн тўртинчи хатбошилар чиқариб ташлансин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 10 июнь, 23-сон, 302-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2013 йил, 5-сон, 34-модда