ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 2013 й. /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.02.2013 й. 30-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.02.2013 й.

N 30



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг "Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2013 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги, шунингдек солиқ ҳисоботи тақдим этиш даврийлиги қисқартирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2012 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-343-сон Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим Фармонларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2012 йил 26 декабрдаги ПФ-4491-сон Фармонига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг 2013 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" 2012 йил 25 декабрдаги ПҚ-1887-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2013 йил 6 февралдаги

30-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

3. Вазирлар Маҳкамасининг "Валюта бозорини янада эркинлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2001 йил 22 июндаги 263-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 6-сон, 30-модда) 5-бандининг иккинчи хатбошисидаги "газ" сўзи "табиий газ" сўзлари билан алмаштирилсин.

5. Вазирлар Маҳкамасининг "Хорижий инвесторлар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар томонидан ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинаётган мол-мулкни сертификатлаш механизмини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2011 йил 16 майдаги 136-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 5-сон, 35-модда):


а) қарорнинг номидаги, муқаддимасидаги ва 1-бандидаги "хорижий инвесторлар ва" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) иловада:

номидаги ва 1-банддаги "хорижий инвесторлар ва" сўзлари чиқариб ташлансин;


3-бандда:

иккинчи хатбошидаги "хорижий инвестор ёки" сўзлари чиқариб ташлансин;

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўртинчи - ўн иккинчи хатбошилар тегишли равишда учинчи - ўн биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


7-бандда:

тўртинчи, бешинчи ва олтинчи хатбошилардаги "(хорижий инвестор томонидан ариза берилганда - ариза берувчи ёки унинг ишончли шахси томонидан тасдиқланган)" сўзлари чиқариб ташлансин;

тўққизинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

ўнинчи хатбоши тўққизинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


26-банднинг биринчи хатбошисидаги "хорижий инвесторлар ва" сўзлари чиқариб ташлансин;


в) Низомнинг 1 - 7-иловаларидаги кўрсаткичлардан ҳамда 1 ва 7-иловалари матнларидан "хорижий инвесторлар ва" сўзлари чиқариб ташлансин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 11 февраль, 6-сон, 70-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2013 йил, 2-сон, 9-модда


































Время: 0.0040
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск