язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2013 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.01.2013 й. 20-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.01.2013 й.

N 20



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

"Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, асбоб-ускуналарни

ҳисобга олиш ва уларнинг техник ҳолатини назорат қилиш

тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"

2012 йил 6 декабрдаги 345-сон қарори)


Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаларини, асбоб-ускуналарини ҳисобга олиш ва уларнинг техник ҳолатини назорат қилишнинг такомиллаштирилиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2013 йил 28 январдаги

20-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимча

2. Вазирлар Маҳкамасининг "Импорт қишлоқ хўжалиги техникасидан фойдаланишни яхшилаш юзасидан кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида" 1999 йил 25 февралдаги 84-сон қарорида:


1-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Давлат техника назорати бош бошқармаси" сўзлари "Ўздавтехназорат" инспекцияси" сўзлари билан алмаштирилсин;


6-бандда:

биринчи хатбошидаги "Давлат техника назорати бош бошқармаси" сўзлари "Ўздавтехназорат" инспекцияси" сўзлари билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

олтинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига маблағлар ажратишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2010 йил 2 апрелдаги 62-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 4-сон, 14-модда) 1-иловасига қуйидаги мазмундаги 31-банд қўшилсин:

31.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Машиналар ва асбоб-ускуналарнинг техник ҳолатини назорат қилиш бош давлат инспекцияси ("Ўздавтехназорат" инспекцияси)


"Ўздавтехназорат" инспекциясининг қишлоқ хўжалиги техникаси бўйича давлат инспекторлари томонидан ундириладиган йиғимлар


40


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 4 февраль, 5-сон, 55-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2013 йил, 1-сон, 5-модда