ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 2013 й. /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.01.2013 й. 11-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.01.2013 й.

N 11



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Суд тизими ходимларини ижтимоий муҳофаза қилишни

тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида"

2012 йил 2 августдаги ПФ-4459-сон Фармони)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Суд тизими ходимларини ижтимоий муҳофаза қилишни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 2 августдаги ПФ-4459-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2013 йил 15 январдаги

11-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси судьяларини, прокуратура ва адлия органлари ходимларини ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш тўғрисида" 1993 йил 9 июлдаги 343-сон қарорида:


а) 1 ва 2-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"1. Қуйидагилар:

малака даражалари учун судьяларнинг лавозим маошларига қўшиладиган қўшимча ҳақ миқдорлари 1-иловага мувофиқ;

мартаба даражалари учун прокуратура органлари прокурор-терговчи ходимларининг лавозим маошларига қўшиладиган қўшимча ҳақ миқдорлари 2-иловага мувофиқ;

судлар ва адлия органларининг малака даражалари ва мартаба даражаларига эга бўлган ходимларига узоқ муддат хизмат қилганлиги учун бериладиган ҳар ойлик устама ҳақ миқдорлари 3-иловага мувофиқ;

мартаба даражалари учун судлар ва адлия органлари ходимларининг лавозим маошларига қўшиладиган қўшимча ҳақ миқдорлари 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Умумий юрисдикция судлари (ҳарбий судлардан ташқари), хўжалик судлари ва адлия органлари ходимларига малака даражаси, мартаба даражаси ва узоқ муддат хизмат қилганлиги учун лавозим маошларига қўшимча ҳақ ва ҳар ойлик устама ҳақ Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармаси ҳисобига тўлансин";


б) қарорга 3-илованинг номи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин;

"Судлар ва адлия органларининг малака даражалари ва мартаба даражаларига эга бўлган ходимларига узоқ муддат хизмат қилганлиги учун бериладиган ҳар ойлик устама ҳақ миқдорлари (лавозим маошига нисбатан фоизларда)";


в) қарорга 4-илованинг номидаги "Адлия" сўзи "Судлар ва адлия" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, суд органлари ва нотариал идоралар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тариф сеткасини жорий этиш тўғрисида" 1996 йил 12 апрелдаги 147-сон қарорига 15 - 18-иловалар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 12 апрелдаги

147-сон қарорига

15-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди

ходимларининг меҳнатга ҳақ тўлашнинг

Ягона тариф сеткаси бўйича

РАЗРЯДЛАРИ

Лавозим номи


Разряди


Раис


21

Раис ўринбосари


19

Судъя


18

Котибият мудири


16

Раис ёрдамчиси


15

Катта эксперт


14

Эксперт


13

Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 12 апрелдаги

147-сон қарорига

16-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Олий суди,

Олий хўжалик суди ходимларининг меҳнатга

ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткаси бўйича

РАЗРЯДЛАРИ

Лавозим номи


Разряди


Раис


21

Раиснинг биринчи ўринбосари


20

Раис ўринбосари


19

Судъя


18

Бошқарма, бўлим бошлиғи


14

Олий суд Президиуми котибияти бошлиғи, раис ёрдамчиси, бош консультант


13

Катта консультант


12

Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 12 апрелдаги

147-сон қарорига

17-ИЛОВА



Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик

ва жиноий ишлар бўйича олий судлари, Қорақалпоғистон

Республикаси хўжалик суди, вилоятлар, Тошкент шаҳар

фуқаролик ишлари ва жиноий ишлар бўйича судлари,

хўжалик судлари ходимларининг меҳнатга ҳақ

тўлашнинг Ягона тариф сеткаси бўйича

РАЗРЯДЛАРИ

Лавозим номи


Вилоятлар гуруҳлари бўйича разрядлар


гуруҳдан

ташқари


1-гуруҳ


2-гуруҳ


3-гуруҳ


разряди


разряди

разряди

разряди

Раис


20

19

18

17

Раис ўринбосари


18

17

16

16

Судъя


17

16

15

15

Катта консультант, қабулхона бошлиғи


12

12

11

10

Раис ёрдамчиси


10

10

9

9

Консультант


9

9

9

9

Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 12 апрелдаги

147-сон қарорига

17а-ИЛОВА



Вилоятлар маркази бўлган шаҳарлар

(шаҳар, туманлараро) умумий юрисдикция

судлари ходимларининг меҳнатга ҳақ тўлашнинг

Ягона тариф сеткаси бўйича

РАЗРЯДЛАРИ

Лавозим номи


Шаҳарлар гуруҳлари

бўйича разрядлар


1-гуруҳ


2-гуруҳ


разряди


разряди


Раис


17

16

Раис ўринбосари


16

15

Судъя


15

14

Консультант, раис ёрдамчиси


9

9

  

Изоҳ: суд раисининг ўринбосари лавозими судда судьялар сони олти нафар ва ундан ортиқ бўлганда киритилади.



Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 12 апрелдаги

147-сон қарорига

18-ИЛОВА



Туманлараро, туманлар, шаҳарлар фуқаролик

ишлари ва жиноий ишлар бўйича судлари

ходимларининг меҳнатга ҳақ тўлашнинг

Ягона тариф сеткаси бўйича

РАЗРЯДЛАРИ

  

Лавозим номи


Разряди


Раис


16

Раис ўринбосари


15

Судъя


14

Консультант, раис ёрдамчиси


9

    

Изоҳ: суд раисининг ўринбосари лавозими судда судьялар сони олти нафар ва ундан ортиқ бўлганда киритилади".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 21 январь, 3-сон, 32-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2013 йил, 1-сон, 3-модда






















































Время: 0.0067
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск