язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари/ 2013 й./ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.12.2013 й. ПФ-4589-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

26.12.2013 й.

N ПФ-4589



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ФАРМОНЛАРИГА

ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" 2013 йил 25 декабрдаги ПҚ-2099-сон қарорига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига 2014 йилнинг 1 январидан бошлаб иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.


2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                      И. Каримов






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2013 йил 26 декабрдаги

ПФ-4589-сон Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим фармонларига 2014 йил 1 январдан

бошлаб киритиладиган ўзгартишлар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ишловчи пенсионерларга тўланадиган пенсиялар ҳақида" 1995 йил 20 ноябрдаги ПФ-1289-сон Фармонининг 1-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"2014 йилнинг 1 январидан бошлаб фуқаролик-ҳуқуқий тарзидаги шартномалар бўйича ишлайдиган ва қонун ҳужжатлари билан белгиланган, ёшга доир пенсияларнинг минимал миқдоридан паст даромад (гонорар, мукофот ва бошқалар) оладиган пенсионерларга пенсия тўлиқ миқдорда тўланади".


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Йирик саноат корхоналари билан касаначиликни ривожлантириш асосидаги ишлаб чиқариш ва хизматлар ўртасида кооперацияни кенгайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 5 январдаги ПФ-3706-сон Фармони 3-бандидаги "2014 йилнинг 1 январигача" сўзлари "2019 йилнинг 1 январигача" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлашни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2007 йил 14 мартдаги ПФ-3860-сон Фармонининг 2-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Халқ бадиий ҳунармандчилиги ва амалий санъатини ривожлантиришни янада қўллаб-қувватлаш тўғрисида" 2010 йил 30 мартдаги ПФ-4210-сон Фармони 1-бандининг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги "2014 йилнинг 1 январигача" сўзлари "2017 йилнинг 1 январигача" сўзлари билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 30 декабрь, 52-сон, 689-модда