язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари/ 2013 й./ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21.11.2013 й. ПҚ-2071-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

21.11.2013 й.

N ПҚ-2071



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 28 июндаги ПҚ-1990-сонли "Юридик кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига асосан:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг ижроси устидан назорат Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев зиммасига юклатилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                    И. Каримов






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2013 йил 21 ноябрдаги

ПҚ-2071-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Президентининг айрим қарорларига

киритиладиган ўзгартишлар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида юридик журналлар тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2005 йил 18 октябрдаги ПҚ-203-сон қарорида:


а) 1-иловада:


1-банднинг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Журналнинг таъсисчилари бўлиб Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқарув академияси, Тошкент давлат юридик университети, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти ҳисобланади. Журнал ҳар чоракда бир марта ўзбек, рус ва инглиз тилларида 15 минг нусхада нашр этилади";


5-банднинг саккизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Журналнинг таъсисчиси Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси ҳисобланади. Журнал йилига 6 марта ўзбек ва рус тилларида 2,5 минг нусхада нашр этилади";


б) 2-иловада:


1-банднинг "Журналларнинг бош таъсисчилари" устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти, СМТИ, ДБА, ТДЮУ, Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти";


5-банднинг "Журналларнинг бош таъсисчилари" устунидаги "Адвокатлар ассоциацияси" деган сўзлар "Адвокатлар палатаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ҳарбий академик лицейлар фаолиятини ташкил этишга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги 2007 йил 22 майдаги ПҚ-641-сон қарорининг 3-банди бешинчи хатбошисида "институти" деган сўз "университети" деган сўз билан алмаштирилсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Малакали педагог кадрлар тайёрлаш ҳамда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини шундай кадрлар билан таъминлаш тизимини янада такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида"ги 2012 йил 28 майдаги ПҚ-1761-сон қарори 2-иловасининг 32-бандида "институти" деган сўз "университети" деган сўз билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 25 ноябрь, 47-сон, 616-модда