язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари/ 2013 й./ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.06.2013 й. ПҚ-1980-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

05.06.2013 й.

N ПҚ-1980



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Бухоро муҳандислик-технология институтини ташкил қилиш тўғрисида" 2013 йил 15 апрелдаги ПҚ-1954-сонли қарорига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.


2. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                      И. Каримов






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2013 йил 5 июндаги

ПҚ-1980-сонли қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим қарорларига киритиладиган ўзгартишлар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 20 майдаги ПҚ-1533-сонли қарори билан тасдиқланган ўқув-лаборатория бинолари, спорт иншоотлари ва талабаларнинг турар жойларини қуриш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича манзилли дастурларга киритиладиган олий таълим муассасалари Рўйхатининг 5-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Бухоро муҳандислик-технология институти".


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 28 майдаги ПҚ-1761-сонли қарори билан тасдиқланган Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимининг раҳбар ва педагогик кадрларини қайта тайёрлаш ҳамда малакасини оширишга ихтисослашган олий таълим муассасалари рўйхатининг:


а) 17-бандида:

"Олий таълим муассасалари" устунидаги "Бухоро юқори технологиялар муҳандислик-техника институти" сўзлари "Бухоро муҳандислик-технология институти" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Ихтисослик ва таълим йўналишлари" устунидаги "озиқ-овқат саноати" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 40-банднинг "қайта тайёрлаш ва малака оширилиши мўлжалланган вилоятлар номи" устунидаги "Андижон, Наманган, Фарғона, Жиззах, Сирдарё, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри" сўзлари "Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 21 ноябрдаги ПҚ-1855-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Олий таълим муассасаларининг моддий-техник базасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 2013 йилда олий таълим муассасаларини қуриш, қайта қуриш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш манзилли Дастурининг "Янгитдан бошланадиган объектлар" бўлимининг 4-бандидаги "Бухоро юқори технологиялар муҳандислик-техника институти" сўзлари "Бухоро муҳандислик-технология институти" сўзлари билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 10 июнь, 23-сон, 300-модда