язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари/ 2013 й./ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14.05.2013 й. ПҚ-1965-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

14.05.2013 й.

N ПҚ-1965



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


"Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-345-сонли Қонунига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                       И. Каримов






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2013 йил 14 майдаги

ПҚ-1965-сонли қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим қарорларига киритиладиган

ўзгартишлар

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Банк тизимини янада ривожлантириш ва бўш пул маблағларини банк айланмасига жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 7 ноябрдаги ПҚ-726-сонли қарори 4-бандининг биринчи хатбошисидаги "кредит уюшмалари" сўзлари чиқариб ташлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 6 апрелдаги ПҚ-1090-сонли қарори билан маъқулланган Тижорат банклари депозитларига аҳоли ва хўжалик субъектларининг бўш пул маблағларини янада жалб этиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар комплексининг 16-банди учинчи хатбошисидаги "ва кредит уюшмалари" сўзлари чиқариб ташлансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 19 апрелдаги ПҚ-1325-сонли қарори билан тасдиқланган Аҳоли билан пул ҳисоб-китобларини амалга оширадиган ва банк пластик карточкаларидан тўловлар қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминаллари билан жиҳозланиши шарт бўлган чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектлари рўйхатининг 5-бандидаги "кредит уюшмалари" сўзлари чиқариб ташлансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2011-2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари тўғрисида" 2010 йил 26 ноябрдаги ПҚ-1438-сонли қарорида:


а) 1-банди еттинчи хатбошисидаги "кредит уюшмалари" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 1-илованинг 64-банди тўртинчи хатбошисидаги "ва кредит уюшмалари" сўзлари чиқариб ташлансин;


в) 2-иловада:


II бўлимнинг "а" кичик банди ва 16-бандидаги "кредит уюшмалари ва" сўзлари чиқариб ташлансин;


10-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


30-бандидаги "кредит уюшмалари" сўзлари чиқариб ташлансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 30 октябрдаги ПҚ-1843-сонли қарори билан тасдиқланган Давлат солиқ хизмати идораларига солиқ тўловчиларнинг мажбуриятлари пайдо бўлиши (тугатилиши) тўғрисида маълумот тақдим этадиган идора ва ташкилотлар рўйхатининг 6-бандида:


5-кичик банди чиқариб ташлансин;


6-кичик банди 5-кичик банди деб ҳисоблансин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 20 май, 20-сон, 250-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси",

2013 йил, 5-сон, 130-модда