язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари/ 2013 й./ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.03.2013 й. ПФ-4524-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи фармонларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

29.03.2013 й.

N ПФ-4524



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ БАЪЗИ ФАРМОНЛАРИГА

ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



"Микрокредитбанк" очиқ акциядорлик тижорат банкининг капиталлашиш даражасини ошириш бўйича қабул қилинган қарорларга мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи қарорлари иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                         И. Каримов






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2013 йил 29 мартдаги

ПФ-4524-сонли Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

ўз кучини йўқотган баъзи қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Кичик тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш механизмини такомиллаштириш тўғрисида" 2003 йил 23 декабрдаги ПФ-3367-сонли Фармонининг 2-банди.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Микрокредитбанк" акциядорлик тижорат банкининг тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш борасидаги фаолиятини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2008 йил 10 ноябрдаги ПФ-4051-сонли Фармонининг 2-банди.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 8 апрель, 14-сон, 175-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси",

2013 йил, 3-сон, 78-модда