ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 2012 й. /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.11.2012 й. 330-сон "Божхона иши такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.11.2012 й.

N 330



БОЖХОНА ИШИ ТАКОМИЛЛАШТИРИЛИШИ

МУНОСАБАТИ БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ

ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат божхона хизмати органлари фаолиятини янада такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 10 августдаги ПҚ-1595-сон қарорига мувофиқ ва божхона ишини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


2. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўз идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 27 ноябрдаги

330-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим

қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Автомобилда хорижий юк ташувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киришлари, бўлишлари, юк олиб ўтишлари ва ундан чиқиб кетишлари тартиби тўғрисида" 1995 йил 11 январдаги 11-сон қарорида:


а) 1-банднинг биринчи хатбошисида:

"хорижий автотранспорт воситаларининг йўл қўйилиши мумкин бўлган параметрлари" сўзлари чиқариб ташлансин;

"(1 - 4-иловалар)" сўзлари "(1, 2 ва 4-иловалар)" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-банддаги "ва 2002 йил 21 февралдаги 62-сон" сўзлари "2002 йил 21 февралдаги 62-сон ва 2011 йил 26 декабрдаги 342-сон" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 3-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 6 майдаги 194-сон қарори билан тасдиқланган Лизинг операцияларини ўтказишда божхона ҳужжатларини расмийлаштириш ва божхона назоратини амалга ошириш тартибининг 9-банди учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Лизинг объекти лизинг олувчининг мулкига ўтганда лизинг объекти "экспорт" божхона режими остида жойлаштирилади".

4. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 29 июндаги 245-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 6-сон, 33-модда) билан тасдиқланган Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан хорижий валютадаги тушумни мажбурий сотиш тартибининг 2-банди "ж" кичик бандидан "ёхуд божхона назорати остида" сўзлари чиқариб ташлансин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Импорт бож пошлиналарини унификация қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2002 йил 31 майдаги 189-сон қарорининг 5-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 5-сон, 28-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 48-49-сон, 536-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2012 йил, 11-сон, 82-модда















































Время: 0.0044
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск