ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 2012 й. /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.11.2012 й. 327-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
23.11.2012 й.
N 327
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИНИ
ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ
ТЎҒРИСИДА
(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
"Олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш
ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш
чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 26 сентябрдаги 278-сон қарори)
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 26 сентябрдаги 278-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Вазирлар Маҳкамасининг "Идораларга қарашли кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш институтлари ва факультетларининг фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 1992 йил 3 декабрдаги 567-сон қарори;
Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент давлат университети ҳузурида Олий педагогика институтини ва Тошкент давлат техника университети ҳузурида Олий муҳандислик педагогикаси институтини ташкил этиш тўғрисида" 1993 йил 5 июндаги 270-сон қарори.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 48-49-сон, 535-модда