язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2012 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.10.2012 й. 300-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш ҳамда баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.10.2012 й.

N 300



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР    КИРИТИШ    ҲАМДА

БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН

ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Маҳаллий ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб

чиқариш кенгайтирилишини рағбатлантириш борасидаги

қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2009 йил 28 январдаги

ПҚ-1050-сон қарори)



Ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқарадиган корхоналар фаолияти учун қулай шарт-шароитлар яратиш, рақобатбардошли юқори сифатли ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва турларини кенгайтиришни рағбатлантириш, улар билан ички истеъмол бозорини тўлиқроқ тўлдириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин ҳамда баъзилари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 19 октябрдаги

300-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўзгартиришлар киритилаётган ҳамда

ўз кучини йўқотган айрим қарорлари


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 4 сентябрдаги 585-ф-сон фармойишига 2-иловада:


а) 148-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

148.

Композицион чармдан тикилган таглик


6406 90 600 0

б) 182-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

182.

Атир совун ишлаб чиқариш учун пластмасса бочкаларга қуйилган тоза очиқ рангли Кублен К 3014 суюқлиги


2931 90 900 0

    

    

2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:


а) Вазирлар Маҳкамасининг "2009-2012 йилларда чарм-пойабзал саноати корхоналарини янада ривожлантириш ва модернизация қилиш ҳамда тайёр чарм товарлар ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 17 июндаги 169-сон қарорининг 5-банди ва қарорга 3-илова;


б) Вазирлар Маҳкамасининг "2009-2011 йилларда тўқимачилик саноати корхоналарини янада ривожлантириш ва модернизация қилиш ҳамда маҳаллий ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 20 августдаги 236-сон қарори 7-бандининг иккинчи хатбошиси ва қарорга 3-илова;


в) Вазирлар Маҳкамасининг "Божхона тўловларидан озод қилиш бўйича имтиёзларнинг амал қилиши татбиқ этиладиган (божхона расмийлаштируви йиғимлари бундан мустасно) ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган корхоналар томонидан республикада ишлаб чиқарилмайдиган импорт қилинадиган бутловчи буюмлар, хом ашё ва материаллар рўйхатига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2010 йил 13 апрелдаги 69-сон қарори;


г) Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2012 йил 14 сентябрдаги 271-сон қарорига илованинг 17 ва 19-бандлари.

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 43-сон, 494-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2012 йил, 10-сон, 76-модда