ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 2012 й. /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.09.2012 й. 268-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.09.2012 й.

N 268



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ,

ШУНИНГДЕК БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ

ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини

янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"

2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сон қарори)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 13 сентябрдаги

268-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон қарорида:


а) 4-бандда:

биринчи хатбошидаги "икки бўлимдан иборат" сўзлари чиқариб ташлансин;

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


б) Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларини ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги низомда:


5-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"5. Норматив ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, қонунчиликка, мамлакатда ўтказилаётган ислоҳотлар мақсадлари ва вазифаларига, шунингдек қонунчилик техникаси қоидаларига мувофиқ бўлиши керак.

Норматив ҳужжатларга:

коррупциянинг юзага келиши, давлат ҳокимияти ва бошқаруви тизимида бошқа ҳуқуқ бузилишларининг содир этилиши учун шарт-шароитлар яратувчи;

тадбиркорлик субъектлари учун ортиқча маъмурий ва бошқа чеклашларни киритувчи ва тадбиркорлик субъектларининг асосланмаган харажатлари юзага келишига олиб келувчи қоидалар ва нормалар киритилиши тақиқланади.

Норматив ҳужжатлар Идоравий норматив ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш қоидалари талабларига мувофиқ тайёрланиши ва қабул қилиниши керак.";


6-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"6. Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар ўз ваколатлари доирасида норматив ҳужжатларни буйруқлар ва қарорлар шаклида қабул қиладилар. Низомлар, қоидалар ва йўриқномалар шаклида қабул қилинадиган норматив ҳужжатлар буйруқлар ёки қарорлар билан тасдиқланади.";


тўртинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг" ҳамда "фармонлари ва фармойишлари" сўзлари тегишли равишда "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг" ҳамда "фармонлари, қарорлари ва фармойишлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


7-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг" ва "Фармонини" сўзлари тегишли равишда "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг" ва "фармонини, қарорини ёки фармойишини" сўзлари билан алмаштирилсин;


8-банднинг саккизинчи хатбошисидаги "графиклар" сўзидан кейин "формулалар, методикалар" сўзлари қўшилсин;


16-банднинг учинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг" ҳамда "фармонлари ва фармойишлари" сўзлари тегишли равишда "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг" ҳамда "фармонлари, қарорлари ва фармойишлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хўжалик юритувчи субъектларнинг иқтисодий ночорлиги ва шартнома мажбуриятларининг бажарилиши учун мансабдор шахсларнинг жавобгарлигини кучайтириш тўғрисида" 1998 йил 4 мартдаги ПФ-1938-сон Фармонининг бажарилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1998 йил 24 апрелдаги 177-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 4-сон, 17-модда):


а) 6-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"6. Штатда белгиланган ходимлар сони доирасида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги марказий аппаратида Шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш бошқармаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари тузилмасида - тегишли бўлимлар ташкил этилсин.";


б) 7-банднинг учинчи хатбошисидаги "ҳокимликларининг" сўзи чиқариб ташлансин;


в) 2 ва 3-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

9. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 29 мартдаги 93-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси адлия органлари ва муассасалари ходимларининг мартаба даражалари тўғрисидаги низом 4-бандининг бешинчи хатбошисига "Қонунчилик бош бошқармаси бошлиғига" сўзларидан кейин "Қонунчиликка риоя этилиши устидан назорат қилиш бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосарига" сўзлари қўшилсин.


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш дастурларини тайёрлаш ҳамда қабул қилиш, шунингдек улар бажарилиши мониторинги тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2011 йил 5 августдаги 227-сон қарорида:


а) қарорнинг номи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш бўйича дастурларини тайёрлаш ва қабул қилиш, шунингдек уларнинг бажарилиши мониторинги тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида";


б) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"1. Қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш бўйича дастурларини (кейинги ўринларда қонун лойиҳаларига доир ишлар дастурлари деб аталади) тайёрлаш ва қабул қилиш, шунингдек уларнинг бажарилиши мониторинги тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.";


в) Қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш дастурларини тайёрлаш ҳамда қабул қилиш, шунингдек уларнинг бажарилиши мониторинги тартиби тўғрисидаги низомда:


Низомнинг номи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш бўйича дастурларини тайёрлаш ва қабул қилиш, шунингдек уларнинг бажарилиши мониторинги тартиби тўғрисида низом";


1-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"1. Ушбу Низом қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш бўйича дастурларини (кейинги ўринларда қонун лойиҳаларига доир ишлар дастурлари деб аталади) тайёрлаш ва қабул қилиш, шунингдек уларнинг бажарилиши мониторинги тартибини белгилайди.".






Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 13 сентябрдаги

268-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган баъзи қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш масалалари тўғрисида" 1992 йил 12 ноябрдаги 523-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1992 й., 11-сон, 32-модда) 1 ва 3-бандлари.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Адлия органлари ва судлари фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида" 1994 йил 19 январдаги 18-сон қарорининг 1-банди.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Марказий аппарати таркибида иқтисодий ислоҳотлар бўйича қонунчилик ва норматив ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ва ҳуқуқий экспертиза қилиш бошқармасини ташкил этиш тўғрисида" 1994 йил 24 январдаги 27-сон қарори.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш ва унинг аппарати тузилмасидаги ўзгартиришлар тўғрисида" 1995 йил 27 апрелдаги 152-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1995 й., 4-сон, 16-модда).


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимида Фуқароларнинг қонунчиликнинг бузилиши юзасидан шикоят ва аризаларини кўриб чиқиш бошқармасини тузиш тўғрисида" 1997 йил 10 июлдаги 345-сон қарори.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг ҳуқуқий маърифат соҳасидаги фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 21 ноябрдаги 528-сон қарори.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2004 йил 17 январдаги 28-сон қарорига илованинг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 1-сон, 5-модда) 40-банди.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2004 йил 29 апрелдаги 203-сон қарорига илованинг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 4-сон, 43-модда) 8-банди.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритиш ҳақида" 2004 йил 20 июлдаги 343-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 7-сон, 71-модда).


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2007 йил 21 декабрдаги 263-сон қарорига 1-илованинг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 12-сон, 72-модда) 2-банди.


11. Вазирлар Маҳкамасининг "Ҳакамлик судлари ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2008 йил 30 октябрдаги 235-сон қарорига 2-илованинг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 10-сон, 59-модда) 1-банди.


12. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида нотариат институтини янада такомиллаштириш чоралари тўғрисида" 2010 йил 5 майдаги ПФ-4216-сон Фармонини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" 2010 йил 2 июндаги 104-сон қарорига 3-илованинг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 6-сон, 25-модда) 5-банди.


13. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш бўйича қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" 2010 йил 5 июндаги 108-сон қарорига илованинг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 6-сон, 27-модда) 27-банди.

15. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг "Адлия органлари ва муассасалари фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2010 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-255-сонли Қонуни) 2011 йил 23 февралдаги 46-сон қарорига илованинг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 2-сон, 14-модда) 2-банди.


16. Вазирлар Маҳкамасининг "Адлия органларида махсус "ишонч телефони" ташкил этиш тўғрисида" 2011 йил 19 мартдаги 80-сон қарорининг 7-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 3-сон, 18-модда).



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 37-сон, 429-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2012 йил, 9-сон, 66-модда














































Время: 0.0041
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск