ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари / 2012 й. /Ўзбекистон Республикаси Президентининг 04.06.2012 й. ПҚ-1769-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига қўшимчалар киритиш ҳамда баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
04.06.2012 й.
N ПҚ-1769
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА
ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАМДА БАЪЗИЛАРИНИ
ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ангрен" махсус индустриал зонасини барпо этиш тўғрисида" 2012 йил 13 апрелдаги ПФ-4436-сон Фармони 10-бандининг ижросини таъминлаш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ижтимоий ва фуқаро объектларини лойиҳалаш ва қуришда тегишли тартиб ўрнатиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 27 декабрдаги ПҚ-1666-сон қарорининг 5-банди қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
"Мазкур банднинг кучи "Ангрен" махсус индустриал зонаси ҳудудида амалга оширилаётган фаолиятга дахлдор эмас".
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2011-2015 йилларда Ангрен саноат зонаси ишлаб чиқариш имкониятларини ривожлантиришга йўналтирилган лойиҳалар амалга оширилишини назорат қилиш бўйича Мувофиқлаштирувчи гуруҳни ташкил этиш тўғрисида" 2011 йил 4 августдаги Ф-3689-сон Фармойиши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримов
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 26-27-сон, 289-модда
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2012 йил, 6-сон, 157-модда